Тасдиқлайман” Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А. Нозимов



Download 29,29 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi29,29 Kb.
#36323
  1   2
Bog'liq
18.01.2020 йилда йиғилиш




ТАСДИҚЛАЙМАН”
Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси___________А.Нозимов
_____” январь 2020 йил



Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари Кенгаши умумий йиғилишининг
Б А Ё Н И № 1

2020 йил “ 18 ” январь Бухоро шаҳри



Раислик қилувчи:

-А.Нозимов–Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси




Қатнашдилар:

-Раис ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислар, туман Кенгашлари раислари, ҳуқуқшунослари, Бухгалтерия марказлари директорлари, “Томорқа хизмат” МЧЖ раҳбарлари (рўйхат бўйича).

Кун тартиби:

  1. Кадрлар масаласи

  2. Фермер хўжаликларининг фермерлар кенгашидан қарздорликларини ундириш (ҳисобчилар кесимида).

  3. Тариқ, ўрик ва данак сотиш тўғрисида ҳамда “Томорқа хизмат” МЧЖларнинг 2020 йилги бизнес режаларини тайёрлаш.

  4. Субсидия асосида помидор кўчатларини етиштириб бериш бўйича талабгорлар рўйхатини шакллантириш.

  5. Қовун, тарвуз етиштириш бўйича берилган топшириқларнинг бажарилиши.

  6. Имтиёзли кредитлардан фойдаланиш бўйича режа-дастур ишлаб чиқиш ва талабгорлар рўйхатини шакллантириш.

7. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш.
8. Фермер хўшжаликлари билан фермерлар кенгаши ўртасидаги шартномани тузилишини мониторинг қилиш. Қарздорликларни ундириш бўйича қонуний чораларни қўллаш.
9. Бошқа масалалар.






(А.Нозимов, М.Қосимов, Н.Йўлдошев, Р.Улуғов, У.Султонов, Ғ.Назаров, О.Қўчқоров, А.Асадов, И.Мирхонов, С.Зиёдуллаев, Ж.Ҳамроев, Б.Саидов, У.Жабборов, У.Фатуллаев, А.Жўраев, М.Нарзиев, А.Рахматов, У.Умаров, М.Умаров, А.Нозимов)

Йиғилишни вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси кириш сўзи билан очди ва кун тартибидаги масалаларни ўқиб эшиттирди.


Раислик этувчи кун тартибидаги ҳар бир масаланинг ўта долзарблиги ва Кенгаш олдида турган вазифаларга алоҳида урғу берди.
Жумладан, кадрлар масаласи, ҳар бир ходимнинг ишдаги маъсулияти, ишга виждонан ва амалдаги қонунчиликларга риоя этган ҳолда ёндашишлари таъкидланди. Шунингдек, вилоят кенгашининг Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бош мутахассис вазифаси ҳозирги кунга қадар бўш турганлиги, мазкур вазифада ишлаган Жўраев Алишер Ғафурович Судялар малакасини ошириш ўқув курсига иштирок этаётганлигини инобатга олиб, ўз хоҳиши билан вазифасидан озод қилингани ҳамда ўрнига вилоят Адлия бошқармасининг тавсиясига асосан Курбанов Равшан Тохирович уч ойлик синов муддати билан ишга тайинланганлиги маълумот учун айтиб ўтилди.
Бундан ташқари Бухоро вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган тақсимотга асосан туман Кенгашлари ҳисоб рақамларига 2020 йил пахта ҳосилидан тушган пул маблағларни тез фурсатда ўзлаштириш ҳамда бошқа маблағларни ўзлаштириш бўйича гапирди.
Шунингдек, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман кенгашлари ва бухгалтерия марказларига вилоят ҳокими тасдиқлаган тақсимотга асосан аъзолик бадалларининг ундирилиши бўйича туман кенгашлари бўйича таҳлил қилинди.
Бундан ташқари тариқ, ўрик ва данак сотиш тўғрисида ҳамда “Томорқа хизмат” МЧЖлар кесимида таҳлил қилинди,
Шунингдек, субсидия асосида помидор кўчатларини етиштириб бериш бўйича талабгорлар рўйхатини шакллантириш, қовун, тарвуз етиштириш бўйича берилган топшириқларнинг бажарилиши, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш бўйича режа-дастур ишлаб чиқиш ва талабгорлар рўйхатини шакллантириш, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш, фермер хўшжаликлари билан фермерлар кенгаши ўртасидаги шартномани тузилишини мониторинг қилиш, қарздорликларни ундириш бўйича қонуний чораларни қўллаш бўйича таҳлилий маълумотлар ўқиб эшиттирилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш,

Қ а р о р қ и л а д и:


1. Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг таҳлиллари маълумот учун, берилган топшириқлар ижро учун қабул қилинсин.
2. Вилоят кенгашининг ходимлар бўйича бош мутахассиси Г.Бўроновага Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бош мутахассис вазифасига номзод Курбанов Равшан Тохировичнинг ишга қабул қилиш бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлаб тасдиқга киритиш ҳамда шахсий ҳужжатларини тайёрлаш топширилсин.
3. Аъзолик бадалларининг ундирилишда сусткашликка йўл қўйганлиги ҳамда ишдаги камчиликлари учун Вобкент, Жондор, Когон туман Бухгалтерия маркази директорлари огоҳлантирилсин, Пешкў туман Бухгалтерия маркази директори вазифасидан озод қилинсин.
4. Вилоят кенгаши раис ўринбосари М.Қосимов ва бўлим бошлиғи Р.Улуғовга
- бир ҳафта муддатда Когон туман кенгаши фаолиятини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш ҳамда Кенгаш раиси келгусида яна ишга нисбатан масъулиятсизликка йўл қўйган тақдирда вазифасидан озод қилиш бўйича таклиф киритиш;
- уч кун муддатда аъзолик бадалларидан ундирилган пул маблағлари туман “Томорқа хизмат” МЧЖлар фаолиятини ривожлантиришга ажратилиши бўйича таклиф киритиш топширилсин.
5. Кенгаш бўлим бошлиғи У.Султонов, бош мутахассис А.Асадовга плёнка остига қовун ва тарвуз етиштиришни ташкил қилиш бўйича семинар ташкил қилиш ҳамда мазкур семинарга барча туман кенгаши раислари, бош мутахассислар “Томорқа хизмат” МЧЖ раҳбарлари ва қовун, тарвуз экиш истагини билдирган фермер хўжаликлари раҳбарларининг иштирок этишини таъминлаш топширилсин.
6. Туман кенгашлари раисларига:
- туман ҳокимликлари билан биргаликда ҳар бир туманда бир гектар майдонга плёнка остига қовун ва тарвуз экишни ташкил қилсин ва амалга оширилган ишлар бўйича доимий маълумот бериб борсин.
7. Вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Ғ.Назаров туман Кенгашлари раислари билан биргаликда бир ҳафта муддатда Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ажратилган субсидия ҳисобидан аҳоли хонадонларига помидор кўчатлари етказиб бериш учун рўйхатларни шакллантириб, бунда ҳар бир сектордан помидор етиштириш бўйича тажрибага эга бўлган қишлоқларни танлаб, шу қишлоқларда жойлаштирилишини ташкил қилиш топширилсин.
8. Масъул ижрочилар берилган топшириқлар бўйича бажарилган ишлар тўғрисида тегишли бўлимларига маълумот киритсин. Тегишли бўлимлар ҳамда Жамғарманинг вилоятдаги вакили маълумотларни умумлаштирган ҳолда вилоят Кенгаши раисига тақдим этиб, кейинги йиғилишга ахборот киритсин.
9. Мазкур йиғилиш баёнида берилган топшириқларнинг ижросини назорат қилиш вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари М.Қосимов зиммасига клатилсин.

Download 29,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish