«tasdiqlayman» mchj «Uz-Kor Gas Chemical» qk va uning tasarrufidagi ob


MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va uning



Download 0,57 Mb.
bet3/23
Sana13.09.2022
Hajmi0,57 Mb.
#848822
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
ЁТМ 2022 СВАРЧИК ТЕМА

MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va uning
tasrufidagi obyektlari binolarida
YXTTEB inspektorlari
katta leytenant M.Djumanazarov


MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va uning
tasrufidagi obyektlari binolarida
YXTTEB inspektorlari
katta leytenant M.Tolebaev



«TASDIQLAYMAN»
MCHJ «Uz-Kor Gas Chemical» QK va uning tasarrufidagi obyektlari binolarida yong’in xavfsizligini ta’minlashni tashkil etish bo‘limi boshlig‘i
mayor
O’.K.Jumatov


«____»______________2022 yil



REJA-KONSPEKT

МАВЗУ 3: Оловли ишларни бажаришга тайёргарлик кўришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари

Оловли ишлар икки босқичга бўлинади: тайёргарлик ва асосий (яъни оловли ишларни бевосита ўтказиш).


Оловли ишларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мос равишда бажариш лозим.Оловли ишлар ёзма равишдаги Рухсатнома мавжуд булгандагина сутканинг ёруғ пайтида бажарилиши керак (авария ҳолатидан ташқари). Оловли ишларни қоронғи пайтда амалга оширишга тўғри келганда, таъмирлаш ишлари кетаётган жойни ёритиш учун портлашга хавфли аралашманинг гуруҳи ва категориясини инобатга олган ҳолда кучланиши 12 V дан юқори бўлмаган портлашга қарши ишланган ёритиш лампаларидан фойдаланиш зарур.
Оловли ишлар, фақат уларни бажаришга Рухсатнома борлигида ўтказилиши мумкин. Рухсатномани бўлим раҳбари имзолаган ва корхона бош муҳандиси ёки ишлаб чиқариш бўйича унинг ўринбосари (ишлаб чиқариш бошлиғи) тасдиқлаган бўлиши керак
Оловли ишларни олиб бориш жойи ишлаб чиқариш бўлимлари тўпланган жойидан узоқ жойлашиш ҳолларида, бор алоқа воситалари ёрдамида бу хақида оловли ишларни ўтказишдан бўлимнинг смена (нозим) бошлиғини хабардор қилиб, оловли ишларга тайёргарликдан жавобгар имзолари билан рухсатномани расмийлаштириб, тайёргарлик ишларини бевосита жойида қабул қилиш-топширишга йўл қўйилади; бу ҳолда жавобгар шахс маълумотномалари бўйича барча ишларнинг бориши тезкор журналда қайд қилиниши керак
Барча нусхадаги ёзувлар айнан бир хил аниқ ёзилган бўлиши керак. Рухсатномани қалам билан расмийлаштириш ҳамда матнга тузатишлар киритиш ва жавобгар шахслар томонидан копирка остида имзо қўйишлари тақиқланади.
Агар корхонада ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлмаса, оловли ишларни ўтказишга Рухсатномани тасдиқлаган раҳбар, оловли ишларни ўтказишда ёнғин хавфсизлигини таъминловчи тадбирлар бажарилишини текшириш учун корхона мутахассислари орасидан жавобгарни ажратиши керак. Ушбу ҳолда Рухсатнома журналда қайд қилинади ва юқорида кўрсатилган шахсда сақланади. Оловли ишларни ўтказишга жавобгар шахсан ўзи уни олиб борилишига раҳбарлик қилади. У умумий хавфсизлик ва интизомга, ишларни ташкил қилиш рухсатнома ва режасига ҳамда ишлаб чиқариш йўриқномасига мос равишда ишларни сифатли ва тезкор олиб борилишига жавобгар ҳисобланади.
Тайёргарлик ишларига, ускуна, коммуникация, конструкцияларда оловли ишларни ўтказишга тайёрлаш билан боғлиқ барча иш турлари киради.
Иш бошланишигача кўрсатилган оловли ишларни бажаришда ўзининг жадаллилиги ва жойлашиши бўйича хавфли ҳисобланган газ портлашидан хавфли моддалар ва ТАС сирқиб чиқишини аниқлаш мақсадида технологик ускуналарнинг техник ҳолати ва ишончлилигини таърифловчи ҳужжатлар ўрганилиб чиқилиши керак.
Объектда оловли ишларни ўтказишга унинг тайёрлаш, жумладан, ташкилот объектларида ишларни бажаришда махсус тайинланган жавобгар шахс раҳбарлиги остида, шу объект (бўлим, цех ишлаб чиқариш)нинг ишлатиш ходимлари томонидан амалга оширилади.
Тайёргарлик ишларининг бажарилишига жавобгар қилиб, фақат ушбу объект мутахассислари тайинланиши мумкин. Тайёргарлик ишларини бажарилишига жавобгар лавозимли шахслар рўйхати, корхона, жамият йўриқномалари билан аниқланади.
Пайвандлаш, кесиш, қиздириш ва ҳоказо жойларини бўр, мой, тамға ёки яхши кўринадиган ва осон аниқланадиган белгилар билан кўрсатилади.
Оловли ишлар олиб бориладиган аппаратлар, машиналар, сиғимлар, ўтказгич қувурлар ва бошқа ускуналар тўхтатилган, портлашдан хавфли, портлаш-ёнғиндан хавфли ва заҳарли маҳсулотлардан бўшатилган, ишлаб турган аппаратлар ва коммуникациялардан тиқинлар билан ўчирилган (жумладан тиқинларни ўрнатиш ва ечиб олиш журналида ёзув бўлиши керак) ва ускуналарни таъмирлаш ишларига тайёрлаш бўйича соҳа хавфсизлик қоидалари ва йўриқномасига мувофиқ оловли ишларни ўтказишга тайёрланган бўлиши керак. Машина ва механизмларни ёқиш учун тайинланган ишга солиш аппаратураси ўчирилган бўлиши ҳамда машина ва механизмларни тўсатдан ишлаб кетишининг олдини олувчи чоралар қабПортлашдан хавфли концентрацияни ҳосил қилиш қобилиятига эга бўлган миқдордаги портлашдан хавфли моддалар ажралиб чиқиш эҳтимоли билан боғлиқ ишларни учқун бермайдиган асбоб ва мосламаларни қўллаб бажариш зарур.
Оловли ишларни олиб бориш зонасида жойлашган майдончалар, металлоконструкциялар, биноларнинг конструктив элементлари портлашдан хавфли, портлаш-ёнғиндан хавфли ва ёнғиндан хавфли маҳсулот (чанглар, смолалар ва ҳ.к.) лардан тозаланган бўлиши керак.
Ёнувчи газлар ва буғлар бўлиши мумкин бўлган тўкиш воронкалари, канализация билан боғлиқ нов ва бошқа қурилмалардан чиқармалар тўсилган бўлиши керак. Оловли ишлар ўтказиладиган жойда учқунларни сачраб кетишига йўл қўймайдиган чоралар кўрилиши керак.
Оловли ишлар ўтказиладиган жой дастлабки зарур ёнғин ўчириш воситалари (ёнғин учиргич, қумли қути, белкурак ва ҳ.к.) билан таъминланган бўлиши керак. Ички ёнғинга қарши сув ўтказгичи мавжудлигидан, оловли ишлар ўтказиладиган жойга стволлари билан ёнғин рукава (катта шланга)лари тортилган бўлиши керак.
Хавфли зона чегараларида углеводород хом-ашёси, унинг маҳсулотларининг сирқиб чиқиши аниқланганда, уларнинг оқиб чиқиши жадаллигига кўра созланмаган ўтказгич қувурлар улар (маҳсулот)дан бутунлай бўшатилиши ёки улардаги босим, ишлатишни охирги йили мобайнида текширилаётган участкада қайд қилинган максимал ишчи босимдан камида 30 % камайтириш керак.
Ёнувчи газлар ва буғлар бўлиши мумкин бўлган тўкиш воронкалари, канализация билан боғлиқ нов ва бошқа қурилмалардан чиқармалар тўсилган бўлиши керак. Оловли ишлар олиб бориладиган жойда учқунларни сачраб кетишига йўл қўймайдиган чоралар кўрилиши керак.
Ишларни бажариш жойини ўзига хослиги, об-ҳаво, жумладан шамол йўналиши ва тезлигини ҳисобга олиб, оловли ишлар зонаси тегишли огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ва плакатлар билан кўрсатилиши (тўсилиши) керак.
Оловли ишлар зонасига бегона шахслар, транспорт воситалари ҳамда ҳайвонларни кириб келишига йўл қўймаслик учун хавф ҳақида огоҳлантирувчи воситалар (нурли, товушли) билан жиҳозланган соқчилар постлари қўйилиши ва иш раҳбари билан икки томонлама телефон ёки радиоалоқа ўрнатилиши керак.
Оловли ишлар олиб бориш жойи портлаш-ёнғиндан хавфли ва зарарли моддалар, жумладан қўшни технологик тизимлардан келиш эҳтимоли бўлган манбалардан ишончли ажратилган (ўралган) бўлиши керак, таъмирланиши керак бўлган газ иншоати ёки газ ўтказгич участкаси эса – ишларнинг хавфсиз ўтказилишини таъминловчи 100-500 Ра (10-50 mm Н2О) босимгача тўлдирилган муҳитдан бўшатилиши керак.
Ишлар ўтказиш жойини ўчириб қўювчи ёпқичли арматураларни билмасдан ёки ўз-ўзидан қайта қўйилишининг олдини олувчи чоралар қабул қилиниши керак.

  1. пневмогидроузатмали жўмракларда – импульсли газни бўшатиш, пневмогидроузатмалардан шланга (импульсли найча)ларни ечиш ва уларни олиб ташлаш, штуцерни эса беркитиш, уларни автоматик бошқаришни қўлда бошқаришга ўтказиш учун хизмат қилувчи жўмрак қозиқларини олиб ташлаш;

  2. қўл узатмали арматурадан штурвални олиб ташлаш ёки занжир ёрдамида узатмани қулфлаб ёпиш;

  3. тегишли хавфсизлик белгилари ва (зарур жойларда) “Очилмасин”, “Ёпилмасин” плакатларини осиб қўйиш.

Фланецларни ажратиш ёки ғалтак кесимини бўлажак жойларида кўндаланг кесими камида 25 mm2 бўлган электр туташтиргичлар ўрнатилиши, электр кимёвий ҳимоя воситалари эса, оловли ишларни бевосита бошланишидан олдин ўчирилиши керак.
Тайёргарлик ишлари тамом бўлгандан сўнг, уни ўтказишдан жавобгар оловли ишлар раҳбари билан биргаликда текширишга ва шу мажмуали тайёргарлик ишларининг бажарилишини тасдиқлашлари керак.
Оловли ишларни олиб борганда сиғим ташқарисида, уларнинг ичида буғ ва газлар концентрацияси ППКдан 5 % га тенг бўлган, СРПКдан ошмаслиги керак “Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари” (ЭҚТҚ) [1].
Диаметри 219-1220 mm, I-IV синфли нефть ўтказгичларнинг коррозияли яралари, нефть гидростатик босими 2 МPа гача дам беришни ҳам тўхтатиб, нефть босими 2 МPа (20 kgf/cm2) гача дам беришни ҳам тўхтатмасдан, нефть ўтказгич ички юзасини камида 5 mm коррозиясини ҳисобга олиб, қувурнинг коррозияли бузилиш жойида девор қолдиқ қалинлигида, шу нефть ўтказгичларни капитал таъмирлаш жараёнида пайвандлаб ямаш зарур.
Нефть ўтказгич коррозияли яраларини пайвандлаб ямалган жойларида, траншеяни кенгайтириш зарур, авария ҳолатларида ишлаётган ишчиларнинг чиқиши учун қиялик ясаш керак.
Нефть ўтказгичлар катодли яраларини пайвандлаб улаш вақтида катодли ҳимояни ўчириб қўйиш зарур.
Нефть ўтказгичдаги коррозияли яраларни пайвандлаб улаганда ер, тозалаш ва изоляцияли ўраш ишлари бўйича механизациялашган колонка камида 300 m масофада бўлиши керак.
Таъмирлаш-монтаж қилиш ишларини бажарганда, пайвандлаш агрегатлари марзани ташқи томонидан камида қуйидаги масофаларда ўрнатилиши керак:
a)нефтли резервуарлар марзаларидан 20 m;
b)очиқ нефть ушлагичлардан 50 m;
d)эстакадалардан 100 m (нефть қуйиш ва тўкиш вақтида) ва 50 m (шу операциялар бажарилмаётганда).
Оловли ишлар ўтказилаётган корхоналарда нефтни қайта ишлаш бўйича насосхоналардан, резервуар парклари ва алоҳида турувчи нефтли резервуарлардан, канализация қудуқлари ва чиқармалардан, гидравлик қурилма, зулфин боғламаларидан 20 m дан яқин бўлмаган масофаларда олиб боришга рухсат берилади.
Вертикал ерусти резервуар деворларидан уларни нефть билан тўлдирганда, оловли ишлар ўтказиш жойларигача бўлган минимал масофа келтирилган:
Tuzdi”

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish