Ташкилий тузилиш деганда аввало анъанавий равишда мехнат та


рахбарлар, мутахассислар ва ижрочиларга



Download 21,21 Kb.
bet2/3
Sana20.02.2022
Hajmi21,21 Kb.
#461031
1   2   3
Bog'liq
2 MAVZU

рахбарлар, мутахассислар ва ижрочиларга. Рахбарлар ташкилот ресурсларини тассарруф қиладилар ва улардан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қиладилар.
Рахбарларга завод бош директори, университет ректори, жамоа уюшмаси раиси ва шунга ўхшашлар киради. Мутахассислар маъмурий хокимиятга эга бўлмайдилар, лекин муайян сохада эксперт хисобланадилар ва рахбарларга қарорлар қабул қилишда ёрдам кўрсатадилар. Мутахассисларга бош конструктор, маслахатчи-шифокор, ўқув кафедрасининг мудири ва шунга ўхшаш ходимлар киради. Ижрочилар (бажарувчилар) рахбарлар қабул қилган қарорларни хаётга тадбик этадилар, корхона ва ташкилот режаларини бевосита амалга оширадилар. Ижрочилар жумласига ресторан официантини, заводдаги токарни, даволовчи шифокорни, университет профессорини ва шунга ўхшаш касб эгаларини киритиш мумкин. Юқорида бўлинган бу тоифалар шартлидир, чунки “соф” рахбарнинг ўзини, мутахассис ёки ижрочининг ўзини камдан-кам холларда топиш мумкин, ходимларнинг кўпчилиги бу учта вазифани бирлаштиради (тўғри, маълум даражада), бироқ мазкур бўлиниш ташкилот ходимлари бажарадиган турли хил вазифаларга таъриф беришда муайян ахамиятга эгадир.
Ташкилий тузилишнинг яна бир мухим таърифи корхона ва ташкилотнинг юқори бўғини билан қуйи бўғини ўртасидаги масофанинг катта-кичиклиги ва поғонавийлигидир. Рахбар билан оддий ижрочи ўртасидаги масофа қанчалик катта бўлса (даражалар сони) ташкилотдаги поғонавийлик даражаси шунчалик юқори бўлади.
Поғонавий ташкилотлар ресурсларни тақсимлашни ва улардан фойдаланишни назорат қилиш билан самарали бўлиб, уларнинг муайян фаолият йўналишларида юқори даражада тўпланишини таъминлайди. Шу билан бирга, бундай тузилмаларда коммуникация жараёни (айниқса пастдан юқорига) кам самарали бўлади, ходимларнинг мустақиллиги чекланган, лоқайдлик юқори бўлади. Поғонавий даражаси камроқ бўлган корхона ва ташкилотлар анча тезкор бўлиб, ўзгаришларга осонлик билан мослашади, лекин ўз ходимларидан анча юқори даражада жавобгарликни ва тайёргарликни талаб қилади.
Тузилма ташкилий мақсадларга эришиш учун ташкил этилади, шунинг учун мазкур мақсадлар ўзгариб боришига ёки уларнинг амалга ошиш шароитларига (ташқи мухим холатига) қараб ўзгаришлар бўлиши мумкин ва лозим, акс холда корхона ва ташкилотнинг самарадорлиги бирмунча камайиши мумкин. 80 - йилларнинг бошларида Американинг Женерал Моторз автомобиль корпорацияси ўзининг йиғув заводларида поғонавий даражаларни (директордан тортиб то йиғувчигача) қискартириб, 22 тадан 6 тага келтиришга мажбур бўлган эди. Бундан кўзда тутилган мақсад - ишлаб чиқаришнинг мослашувчанлик даражасини ошириш, махсулот сифати учун масъулиятни ишчиларга хам тақсимлаш, компаниянинг бозордаги рақобатбардошлигини ошириш учун уларнинг ақлий салохиятидан фойдаланишдан иборат эди.
Ташкилий тузилиш хар қандай муассаса ходимларини ташкил этишнинг расмий воситаси хисобланади. Бундан ташқари хар бир корхона ва ташкилотда алохида ташкилий маданият, яъни унинг ходимлари амал қиладиган қадриятлар ва хулқ-атвор нормалари хам мавжуд булади. Ташкилий маданиятнинг бир неча даражалари мавжуддир.
Биз кундалик хаётимизда дуч келадиган нарсалар - Ай-Би-Эм ходимларининг оқ кўйлаклари ва хаворанг костюмлари ва уларнинг асосий рақобатчилари бўлган Эпл компьютерзнинг жипсилари; Тоёта ходимларининг хар бир иш куни бошланиши олдидан компания мадхиясини ижро этишлари; Макдональдс персонали кўкрагида номи ёзилган лавхалар - буларнинг хаммаси ташкилий маданиятнинг юқори қатлами бўлиб, у корхона ва ташкилотнинг таянч қадриятларидан келиб чиқадиган хулқ-атвор нормаларига асосланган. Айрим компаниялар ўзларининг таянч қадриятларини кредо тарзида баён қиладилар; кўпчилик корхона ва ташкилотлар учун қадриятлар қандайдир номоддий бир нарса хисобланади, ходимлар уни ўзларининг корхона ва ташкилот билан ўзаро алоқаларининг бутун мажмуи яъни: иш, рахбарлар, хамкасблари ва қўл остидагилар билан муомала қилиш, ички нашрларни ўқиш ва хоказолар билан идрок этадилар. Бироқ ташкилий маданиятнинг иш натижаларига таъсири жуда катта бўлиб ташкилий мақсадлар ёки корхона ва ташкилот тузилишининг ходимлар қадриятлари ва кундалик хулқ-атвор нормаларига мос келмаслиги оқибатида ички низо келиб чиқади ва у чуқур тангликка ўсиб ўтиши мумкин.
Таърифларга қараганда, кўп йиллар мобайнида қарор топадиган ташкилий маданият корхона ва ташкилотни мустахкамлайдиган барқарор жихат хисобланади. Бироқ у ўзгаришларга хам учраб туради.
Download 21,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish