Тавсиянома



Download 36 Kb.
Sana09.07.2022
Hajmi36 Kb.
#760715
Bog'liq
ТАВСИЯНОМА




ТАВСИЯНОМА

Нишанова Турсуной Абдивохидовна 11 март 1962 йили Наманган вилояти Учқўрғон шаҳрида туғилган. 1979 – 1984 йиллари Toшкент давлат чет тиллар педагогика институтининг немис тили факультетини тамомлаган. Mутахассислиги немис ва инглиз тили ўқитувчиси.


2001 йилдан бўён Наманган давлат университети Филология факультети Немис ва француз тиллари, Факультетлараро чет тиллар кафедраларида ўқитувчи, катта ўқитувчи лавозимларда ишлаб келди. Т.А.Нишанова 2019 йил 25 декабрдан бошлаб, Жаҳон тиллар факультети Аниқ ва табиий йўналишлари бўйича чет тиллар кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси сифатида ўз педагогик фаолиятини давом эттириб келяпти.
Т.А.Нишанова меҳнаткаш, харакатчан, изланувчи мутахассис. Фанини яхши билади. Ўз устида кўп ишлайди, илмий салоҳиятини тинмай ошириб келади. Натижада мутахассислиги бўйича 2 марта Гёте институти (2003,2008) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” Фонд Форуми жамғармасининг (2018) грантлари соҳиби сифатида Германия (Берлин, Дрезден, Бременхайм), Франция (Париж) ва Нидерландия (Амстердам) каби мамлакатларда малака ошириб келди. Дарсларда интерфаол усуллардан, АКТ ва проектордан кенг фойдаланади ва мунтазам равишда очиқ дарслар ўтади. Немис, рус тилларни мукаммал ва инглиз тилини яхши билади. Компьютер саводхонлиги яхши.
T.A.Нишанова ҳозиргача 37 илмий ишларни тайёрлаб чоп эттирган. У университет Ziyonet ахборот-ресурс порталини ахборот-таълим ресурслари билан бойитиш, мутахассислиги бўйича яратган услубий қўлланмалари, луғатларнинг электрон версияларини яратиш ва улар асосида университет электрон кутубхонани бойитишга ўзининг самарали хиссасини қўшиб келмоқда.
Т.А.Нишанованинг 2020 йили сентябрь ойида Математика ва физика йўналишлари “Немисча-ўзбекча-русча тематик расмли луғат” ва Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши талабалари учун тайёрлаган услубий қўлланмаси Рига шаҳридаги (Латвия) “Ламберт” нашриётида чоп эттирилди ва бу маълумотни тасдиқловчи 2 та сертификатга эга бўлди. Бундан ташқари, сертификатларда «Ламберт» нашриёти Германия, Англия ва Молдовия каби мамлакатлардаги китоб нашриётлари билан шартнома асосида ушбу китобларни чоп эттирилиши маълум қилинган. Ҳозирда Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши талабалари учун тайёрлаган услубий қўлланмасига вазирлик томонидан гриф берилди.
Т.А.Нишанова илмий-педагогик фаолияти давомида нафақат мутахассислиги, балки бошқа фанлардан ҳам билим ва тажрибасини ошириш мақсадида кўплаб малака ошириш марказларида оффлайн ва онлайн тарзида курсларда ўқиб сертификатларга эга бўлди. Жами 34 та сертификатни қўлга киритган.
Т.А..Нишанова вилоятда, мактаб, лицейларда ўтказилган турли тадбирларда Таълимни ривожлантириш бўйича ўз маърузалари, методик қўлланмалари ва услубий тавсиялари билан фаол иштирок этиб келади. У талабаларни миллий истиқлол ғояларига чексиз садоқат, она Ватанга меҳр – муҳаббат, озод ва обод мамлакат барпо этишдек улуғ ва олижаноб мақсадга эътиқод, жасурлик ва фидоийлик руҳида тарбиялашга доир университет миқёсида ўтказиладиган маънавий ва маърифий тадбирларда фаол қатнашиб келади ва амалий машғулотларида тарғибот-ташвиқот ишларини давра суҳбати ва тадбирларда акс эттириб келади. Шунингдек, иқтидорли талаба-ёшларимизни билим ва салоҳиятларини юзага чиқариш мақсадида турли илмий, ижодий ва фан тўгаракларни ташкил этиб, иқтидорли талабаларнинг илмий мақолаларига, фан олимпиадаларига тайёрлашда раҳбарлик қилади.Шу билан бирга талабалар турар жойида маънавий-маърифий тадбир ва давра суҳбатларни ташкил этилишида узлуксиз ўзига юклатилган вазифаларини ситқидилдан бажариб келади.
Т.А.Нишанова Вилоят ахборот ресурс маркази билан ҳамкорлик асосида маънавий-маърифий тадбирларда доимо қатнашиб келади. Жумладан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 5 та ташаббус рукни остида ўтказилган тадбирларда мунтазам равишда қатнашиб келади, шундан "тўртинчи ташаббус - Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида "Китобдан яхши дўст йўқдир жаҳонда" шиори остида ҳар йили ўтказиладиган тантанали тадбирларда ўз маърузаси билан фаол қатнашиб келади, "Китоблар совғаси" шиори остида ўтказиладиган акцияда ўз хиссасини қўшади. Жумладан, Вилоят ахборот ресурс марказига фаҳрий устозларнинг китобларини совға қилди ва маъмурияти томонидан бир неча бор Ташаккурномалар билан тақдирланди.
Илмий фаолияти даврида бир неча йил кафедрада хотин-қизлар раиси сифатида иш олиб борди.Хусусан, аёл-ўқитувчилар ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш,уларнинг давлат ва жамият ишларидаги масъулиятини ошириш, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатларни ташкил этишда фаоллик кўрсатиб келди.
Т.А.Нишанова талабаларнинг меҳрибон мураббийси сифатида талабаларнинг мехрини қозонган ва университет, факультет ҳамда кафедра жамоаси орасида ўз ҳурматига эга.У Республикада олиб борилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларни тўғри англайди ва бу борада хизмат қилишни ўзининг устивор мақсади деб билади.
Т.А.Нишановани педагогик малакаси таълим сифатини яхшилашда ва баркамол авлодни тарбиялашда хизмат қилишини кафедра ва факультет рахбарияти эътироф этади.
Т.А.Нишанованинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот йўналишидаги фаолиятини Наманган давлат университети Жаҳон тиллари факультети, Инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири ф.ф.д.(DSc) З.Содиқов ижобий баҳолайди ва илмий жихатдан салоҳиятли, тажрибали, етук кадр сифатида Олий Аттестация Комиссиясига доцентлик илмий унвонига тавсия этади.


Наманган давлат университети
Жаҳон тиллари факультети
Инглиз тили ва адабиёти кафедраси
мудири ф.ф.д.(DSc): З.Содиқов
03.06.2022 йил
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish