Технологик жараёнда тола йўҚолишига бағишланган илмий тадқИҚот ишлари таҳлили т ф. д., проф. Муродов Р., PhD аббазов И. З., ассиссент Йўлдошев Х. Х



Download 17,38 Kb.
Sana17.04.2022
Hajmi17,38 Kb.
#559087
Bog'liq
Mamlakatimizda paxtachilik sohasini rivojlantirish


Mamlakatimizda paxtachilik sohasini rivojlantirish, paxta tozalash korxonalarini modernizatsiyalash va texnik qayta jihozlash, ishlab chiqarish va paxta xomashyosini qayta ishlash rentabelligini, shuningdek, ishlab chiqariladigan mahsulotlarning raqobatbardoshliligini oshirish bо‘yicha kompleks chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda [1]. Paxta xomashyosini qabul qilish, saqlash, tashish va qayta ishlash bо‘yicha ma’lumotlarni zamonaviy axborot - kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish orqali hisobga olish, hamda nazorat qilish ishlarini tashkil etish bо‘yicha tajribalar olib borilmoqda. Bunda fermer xо‘jaliklardan qabul qilib olinadigan paxtaning miqdori va uning sifat kо‘rsatkichlari tо‘g‘risidagi ma’lumotlar ID plastik kartalarga kiritilishi. Fermerlarga berilgan ID plastik kartalarda viloyat, tuman va paxtani qabul qiluvchi korxonaga belgilangan ”Kod”, fermer xо‘jaligining nomi, yillik paxta topshirish rejasi, shu jumladan urug‘lik paxta rejasi, reproduksiyasi, topshiriladigan paxtaning seleksion navi va tipi, terim turi belgilab qо‘yiladi [2]
ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНДА ТОЛА ЙЎҚОЛИШИГА БАҒИШЛАНГАН ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ т.ф.д., проф. Муродов Р., PhD Аббазов И.З., ассиссент Йўлдошев Х.Х. Жиззах Политехника институти Jizzakh polytechnical institute Мақолада пахтани ҳаводан ажратиш жараёнида тола йўқолишига бағишланган илмий-тадқиқот ишлари таҳлили килтирилган. В статье описан анализ научно- исследовательских работ посвящённых потере волокон в процессе отделения хлопка из воздуха. The article describes the analysis of scientific research on fiber loss during the separation of cotton from the air. Сепарация жараёнини такомиллаштириш бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилганига қарамасдан, технологик жараёндан келаётган пахталарни таркибидан сепарация қилиш жараёнида толали чиқиндиларни йўқолиши бўйича мукаммал илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмаган. Сепаратор ёрдамида пахтани ҳаводан ажратиш пайтида толада технологик нуқ сонлар ҳосил бўлиб, пахта сифати бузилишига олиб келади, тўрли юза тешикларидан толаларнинг ҳаво билан чиқиб кетиши ҳамда пахтани тўрли юзага ёпишиб қолиши ва сидиргичларнинг тўр юзасидаги пахтани тўлиқ ажратиб ололмаслиги натижасида сепараторда тиқилишлар содир бўлади. Юқоридагиларга биноан, сепарация жараёнидан чиқиб кетаётган толали чиқиндилар бўйича тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Пахтани қайта ишлаш техника ва технологиясини такомиллаштириш сепараторни янги конструкцияларини лойиҳалаш методларини ишлаб чиқиш ва уларни ишчи органларини ҳисоблаш, уларни муқобиллаштириш 75 бўйича хорижда Van Doorn, Dakk Nem, Dan S. Wise, Richard D. Johnson ва бошқа олимлар изланишлар олиб борган. Мамлакатимизда пневмотранспорт ва ундаги пахтани ажратиб олиш бўйича Б.М.Мардонов, Х.А.Рахматуллин, А.Жураев ва бошқалар назарий тадқиқотлар Х.Ахмедхожаев, Р.Мурадов, М.Хожиев, С.Қодирхўжаев, Ю.Янгибоев, З.Шодиев ва бошқалар амалий изланишлар олиб борганлар. Пахтани ҳаводан ажратиш жараёни самарадорлигига сепараторнинг ажратиш камерасидаги сидиргич вали атрофида қўшимчи тўрли юзанинг ўрнатишнинг таъсирини аниқлаш ҳамда майда ифлосликларни тозалаш жараёнларини ўрганиш мақсадида изланишлар олиб борилган. Бу тўр сидиргич вали атрофида ўрнатилган. Бундан ташқари у цилиндрик барабан кўринишида ишланган [1]. Бу илмий тадқиқот иши цилиндрик тўрли барабаннинг айланишлар сонини яхши самара бериб ишлайдиган катталикларни аниқлаб олиш имконини берган. [2] чи ишида олиб борилган тадқиқотда пахта толасининг сепаратордан ҳаво билан чиқиб кетиш ҳолатига таъсири ўрганилган. Бунда барабаннинг айланишлар сони 60-150 айл/мин бўлган янги цилиндрик тўрли юза ўрнатилган сепараторни таклиф қилинган. Олинган натижаларга кўра, цилиндрик тўрли барабан айланишлар сонини кўпайтириш барабаннинг айланиш тезлигини ошириш орқали пахтани тўр юзасидан ажратиш осонлашади ва сепараторнинг тозалаш самарадорлиги камаяди. Барабанни айланишлар сонини оширилса пахта бўлакларининг ҳаво билан кетиб қолиши камаяди [3]. Наманган-77 селекцион навида 1 ва 3 саноат навларида қайта ишлаш вақтида толалар миқдори 1-саноат навидан олинган толали аралашмалар массаси 2,48 кг бўлганда, тола 26,72 грамм, нуқсонли толалар 1,92 грамм, улюк 6,82 грамм ва майда ва йирик ифлосликлар 73,65 граммни ташкил этади ва энг кўп тола йўқолиши кузатилди. 3- саноат навидан олинган толали аралашмалар массаси 14,08 кг бўлганда, тола 35,10 грамм, нуқсонли толалар 3,88 грамм, улюк 6,88 грамм ва майда ва йирик ифлосликлар 55,22 граммни ташкил этади ва энг кўп тола йўқолиши кузатилди. Хулоса қилиб шуни айтишимиз мухимки, ҳозиргача олиб борилган тадқиқотларда тола йўқолишини олдини олиш ва уни камайтириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмаган. Буни олди олинса технологик жараёндан чиқиндига чиқиб кетаётган толаларимизни ушлаб қолинган бўлар эди.

МАДУМАРОВ ИЛХОМЖОН ДЕДАХАНОВИЧ Техника фанлари доктори. Диссертация мавзуси: «Пахтани иссиқлик-намлик ҳолатини муқобиллаштириш ва бир текис таъминлаш асосида тозалаш жараёнининг самарадорлигини ошириш» (05.06.02). Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасига иссиқ ҳаво бериш йўли орқали такомиллаштирилган тозалаш технологияси ишлаб чиқилган; тозалаш машиналарига пахта хомашёсининг табиий сифат кўрсаткичларини сақлаб қолган ҳолда бир меъёрда узлуксиз таъминлаб берувчи таъминлагич яратилган; пахтанинг толали массаси таркибидан майда ифлос аралашмаларнинг ажралиш жараёнини математик боғланишлари ва ҳаракат қонуниятлари ишлаб чиқилган; тўрли юза бўйлаб ҳаракатланаётган пахта толаси таркибидан ажраладиган ифлосликлар миқдорини юза бўйлаб тақсимланиши ва тўрли юзаларда ифлосликларни ажралиш қонунияти назарий тадқиқотлар асосида аниқланган; турли зичликларда ҳаракатланаётган ўзаро эластик боғланишда бўлган икки ва ундан ортиқ пахта бўлакчалари таркибидан ифлосликларни ажралиш жараёнини математик боғланишлари ишлаб чиқилган; тозалаш жараёнида машиналар самарадорлигини юқори бўлишини таъминловчи пахта толали масаси намлиги ва ҳароратини рационал кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; пахтани тозалаш машиналарининг таъминлаш қурилмаси ишчи органларини асосий кўрсаткичларига ва машинанинг тозалаш самарадорлигига таъсири аниқланган; қуритиш технологик жараёнида толанинг меъёрий намлигини таъминловчи қуритиш режимлари ишлаб чиқилган. Тадқиқотнинг амалиётга жорий қилинган илмий натижалари. Пахтани иссиқлик-намлик ҳолатини муқобиллаштириш ва бир текис таъминлаш орқали тозалаш жараёни самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида: такомиллаштирилган таъминлаш қурилмаси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Тўрақурғон пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-18/5552-сон маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш машинасининг самарадорлиги 5,0÷6,0% га ошириш имкони яратилган; шахта-тўплагичнинг муқобил конструкцияли пахта тозалаш машинаси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Бўка пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-18/5552-сон маълумотномаси). Натижада пахтани тозалаш жараёнига бир текисга узатилишига эришилиб, машинанинг тозалаш самарадорлигини 7,0÷8,0% га ошириш имконини берган; пахтани тозалаш жараёни режим параметрлари “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-18/5552-сон маълумотномаси). Натижада пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинаси самарадорлигини 8–10%га ошишига, толадаги ифлосликлар ва нуқсонлар миқдорини 0,3–0,4% га камайтириш имкони яратилган; чигитли пахтани такомиллаштирилган қуритиш-тозалаш технологияси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Бўка пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 25 сентябрдаги 02-18/5552-сон маълумотномаси). Натижада сарфланаётган ёқилғи сарфини 40–50% га камайтириш имкони яратилган.
Download 17,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish