Тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерининг хатти-ҳаракатлари баённомаси


 ТТЁ бригадаси чақируви устуворликлари: шошилинч; тезкор; кечиктириб бўлмайдиган чақирувларга ажратилади. 2.7.1



Download 175,3 Kb.
bet3/43
Sana29.05.2022
Hajmi175,3 Kb.
#617762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
SSV 1-yordamga tasdiqlagan dorilari

2.7. ТТЁ бригадаси чақируви устуворликлари: шошилинч; тезкор; кечиктириб бўлмайдиган чақирувларга ажратилади.
2.7.1. ТТЁ бригадасини шошилинч чақиришга: авария; беморнинг ҳушдан кетиши; болаларда иситма кўтарилиши билан кузатиладиган тошма; беморнинг кимёвий моддалар ёки дори воситалари билан заҳарланиши; осиш, чўкиш; катта жой куйиши; чуқур ва кўламли жароҳатлар; талваса; ўткир нафас олиш бузилишлари; фавқулодда вазиятлар; жабрланганлар бўлган йўл-транспорт ҳодисаси; электрдан жароҳатланиш; ўз бўйидан юқори баландликдан тушиб кетиш; ёнғин ҳоллари киради. ТТЁ бригадасининг шошилинч чақируви ТТЁ хизматининг чақирувларни қабул қилиш фельдшери томонидан бўш ТТЁ бригадасига унинг ихтисослашувига мувофиқ ҳолда, у рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 4 дақиқадан кечиктирмасдан берилади.
2.7.2. ТТЁ бригадасини тезкор чақиришга: юрак ритмининг бузилиши (аритмия); юрак ҳуружи; астма ҳуружи; жароҳатланиш; ёт жисм; қон кетиши (меъда-ичак, бачадон, бурундан); совуқ уриши; туғруқ; ҳаракат фаоллигининг тўсатдан бузилиши; мурожаат сабабларини аниқлаш имкони бўлмаган тарзда, бемор соғлиғи ҳолатининг кескин ёмонлашиши билан боғлиқ ТТЁ бригадасини чақириш ҳоллари киради. ТТЁ бригадасининг тезкор чақируви ТТЁ хизматининг чақирувларни қабул қилиш фельдшери томонидан бўш ТТЁ бригадасига унинг ихтисослашувига мувофиқ ҳолда, у рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 10 дақиқадан кечиктирмасдан берилади.
2.7.3. ТТЁ бригадасининг кечиктириб бўлмайдиган чақирувларига: артериал босимнинг жиддий ўзгариши; аллергия; бош оғриғи; қорин, елка, кўкрак қафасидаги оғиқлар; гемофилия; ноадекват хулқ-атвор; буйрак хуружлари; қусиш; тошма; юқори иситма (агар иситма перорал дори воситалари билан тушмаса); ўткир пешоб ажралмаслиги; овқатдан заҳарланиш; 1 ёшгача болада хулқ-атворнинг тўсатдан ўзгариши; оғриқсизлантириш; беморни тиббиёт ходимидан олинган чақирув бўйича транспортировка қилишҳоллари киради. ТТЁ бригадасининг кечиктириб бўлмайдиган чақируви ТТЁ хизматининг чақирувларни қабул қилиш фельдшери томонидан бўш ТТЁ бригадасига унинг ихтисослашувига мувофиқ ёки соғлиқни сақлашнинг амбулатория-поликлиника хизматига унинг иш вақтида чақирув рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 20 дақиқадан кечиктирмасдан берилади.
2.8.  Чақирув устуворлиги, ТТЁ бригадасини ТТЁ бригадасини чақириш манзилига юбориш ёки чақирувни амбулатория-поликлиника хизматига бериш ҳақида мустақил қарор қабул қилиш имкони бўлмаганда, ТТЁ хизматининг чақирувларни қабул қилиш фельдшери бу ҳақда ТТЁ станциясининг мудирига, у жойида бўлмаганда эса, катта диспетчерга хабар бериши керак. Улар қуйидаги ҳақидаги қарорлардан биттасини қабул қиладилар:

  • ТТЁ бригадаси чақируви устурворлиги ҳақида;

  • ТТЁ бригадасини ТТЁ бригадасини чақириш манзилига юбориш ҳақида;

  • Келиб тушган чақирувни соғлиқни сақлашнинг амбулатория-поликлиника хизмати ТТЁ хизматига бериш ҳақида.

2.9. ТТЁ бригадасини чақириш учун мурожаат юқорида санаб ўтилган “ТТЁ бригадасини чақириш сабабалари”дан бирортасига тўғри келмаса, ТТЁ хизматининг чақирувларни қабул қилиш фельдшери беморга қайси давлат соғлиқни сақлаш ташкилотига тиббий ёрдам олдиш учун мурожаат қилиш кераклиги юзасидан тавсиялар беради.
2.10. Барча низоли вазиятларда чақирувни ёзиб олиш ва бригадани юбориш масаласини ТТЁ станцияси мудири, у жойида бўлмаганда - катта диспетчер ҳал қилади. ТТЁ станцияси мудири ҳамда тез тиббий ёрдам станциясининг кўчма бригадаси шифокори бемор олдига бормасдан – телефон орқали маслаҳатлар бериш ҳуқуқига эга.
2.11. Тиббий кўрсатмалар бўлганда, ТТЁ бригадаси беморнинг транспортировкасини таъминлайди. Тез ёрдам бригадалари туғруқхонага шошилинч ётқизишга муҳтож туғаётган аёлларни, шунингдек шошилинч патологияли беморларни ҳамда амбулатория-поликлиника муассасалари йўлланмалари бўйича замбилда кўчиришни талаб қиладиган режадаги беморларни транспортировкасини амалга оширади. Тиббий транспортировкаларни амалга ошириш учун чақирувлар фақат беморга тиббиёт ходимлари ҳамроҳлик қилиши зарурлигини белгилаган тиббиёт ходимларидан қабул қилинади. Бригада келгунгақадаршошилинчпатологиялибеморлартиббиётходимикузатувидабўлади.
Бундан ташқари, қуйидагилартранспортировка қилиниши керак:

  • ҳаётига хавф солувчи ҳолатлар белгилари ёки ҳаёт учун хавфли асоратлар ривожланиши таҳдиди бўлган барча беморлар;

  • стационар шароитларда туну кун тиббий кузатув ва интенсив даволашни, ташҳислаш ва даволаш тадбирлари ўтказилишини талаб қиладиган патологик жараёнлар ва асоратларни истисно этиш мумкин бўлмаганда;

  • инфекцион-эпидемик ва психиатрик кўрсатмалар бўйича атрофдагилар учун хавф туғдирадиган беморлар;

  • жамоат жойларида бўлганда тўсатдан касал бўлиб қолган ва (ёки) жабрланган шахслар;

  • бир сутка давомида тез (кечиктириб бўлмайдиган) тиббий ёрдамга қайта мурожаат қилган шахслар;

  • критик, ҳаётга хавф солувчи кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардаги беморлар ТТЁ бригадалари томонидан, стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатаётган муассасанинг қабул бўлимини четлаб бевосита анестезиология-реанимация бўлимига транспортировка қилинади.

Ҳибсда сақланаётган шахсларга ТТЁ қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ кўрсатилади.
Беморнинг ТТЁ бригадаси томонидан стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатаётган муассасага топширилгани қабул бўлимидаги навбатчи шифокорнинг (ҳамширанинг) тегишли соғлиқни сақлаш муассасаси қабул бўлими штампи қўйилган, беморни қабул қилиш санаси ва вақти кўрсатилган ТТЁ бригадасини чақириш харитасидаги имзоси билан тасдиқланади.
Бемор тиббий аралашувдан ва керакли соғлиқни сақлаш муассасасига транспортировка қилишдан бош тортган тақдирда, унга ёки унга ҳамроҳлик қилувчи бошқа шахсларга (турмуш ўртоғи, у бўлмаганда – яқин қариндошлари, агар бемор бола бўлса, унинг ота-онаси, васийлари) ТТЁ хизматининг тиббиёт ходими тушунарли тарзда бундай бош тортишнинг оқибатлари қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилиши керак.
Беморнинг тиббий аралашувдан ва керакли соғлиқни сақлаш муассасасига транспортировка қилишдан бош тортгани чақирув харитасида эҳтимол қилинадиган оқибатларни кўрсатиб расмийлаштирилади ҳамда бемор ёки юқорида кўрсатилган шахслар ва тиббиёт ходими томонидан имзоланади.
Агар беморни уни стационар шароитларда даволаш учун тегишли соғлиқни сақлаш муассасасига транспортировка қилиш зарурлигига ишонтириб бўлмаса, ТТЁ бригадаси шифокори (фельдшери):
беморнинг кўп қон кетишига олиб келган оғир жароҳатланиш, заҳарланиш, ўткир психоз билан боғлиқ ҳаётга хавф солувчи критик ҳолатларда, касаллик билан боғлиқ бошқа критик ҳолатларда, транспортировка амалга оширишда ёки бемор олдига яна қайта бориш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилишда ички ишлар органлари ходимларини жалб қилиш учун ТТЁ станцияси мудири ёки тез тиббий ёрдам станциясининг катта диспетчерига хабар бериши;
кечиктирмасдан, иш вақти давомида беморнинг турар жойи (турган жойи) бўйича амбулатория шароитида тиббий ёрдам кўрсатаётган соғлиқни сақлаш ташкилотига ундан шифокор-терапевт (зарур ҳолларда, шифокор-мутахассис) фаол тарзда хабар олиб туриши зарурлиги тўғрисида ахборот бериши лозим.
2.12. Тез ёрдам бригадалари поликлиника комиссиясининг хулосаси асосида иш кунлари ва шанба кунлари соат 20.00дан 08.00гача, шунингдек якшанба кунлари куну тун онкологик беморларга наркотикли препаратлар билан оғриқсизлантиришни амалга оширадилар.
2.13. Тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан олиб келинган беморлар ва жабрланганлар касалхонанинг қабул бўлимида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилишлари шарт. Имкон борича, уларда паспорт ва қўл остидаги тиббий ҳужжатлар бўлиши керак. Госпитализация қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун қўшимча маслаҳатлашувлар ва текширувлар талаб этилган тақдирда, бундай маслаҳатлашув ва текширувлар даволаш муассасасининг ўзида ташкил қилинади ва ўтказилади.
2.14. ТТЁ бригадасига йўл-йўлакай чақирув келиб тушганда ТТЁ бригадаси шифокори (фельдшери):

  • ТТЁ хизмати чақирувларини қабул қилиш бўйича фельдшерга мазкур чақирув ҳақида хабар беради;

  • ТТЁ бригадаси чақирувларининг устуворлигини белгилайди;

  • ТТЁ хизмати чақирувларини қабул қилиш бўйича фельдшерга бошқа ТТЁ бригадасини чақириш кераклиги ҳақида хабар беради;

  • ТТЁ бригадасининг устувор чақирувидаги беморга зарур ТТЁни кўрсатади;

  • Бошқа ТТЁ бригадаси келгунига қадар ТТЁ бригадасининг устувор чақирувидаги беморга зарур ТТЁ кўрсатилгандан кейин мурожаат пайтида ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган касалликка чалинган беморга зарур ТТЁни кўрсатади;

  • ТТЁ бригадасининг устувор чақирувидаги беморнинг аҳволига қараб, уни транспортировка қилади ёки бошқа чақирилган ТТЁ бригадасининг етиб келишини кутади.


Download 175,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish