Тиббий хизматларни тақдим этиш учун -сонли шартнома тошкент шаҳри 2020 йил Бундан буён «Компания»



Download 170,5 Kb.
bet8/9
Sana24.02.2022
Hajmi170,5 Kb.
#237473
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
GROSS Тиббий хизмат шарт Тиб муас 2 2

Бош директор
_________________________ А.А. Абдусатторов



Бош Директор
_________________________

20__ йилнинг «__» _____________ даги
Тиббий хизматларни тақдим этишга доир
_______ -сонли шартномага
1-илова


ИТС Суғурта полислари бўйича суғурта қилинган
«GROSS INSURANCE» МЧЖ нинг Мижозларига тиббий хизмат кўрсатиш
тартиби тўғрисидаги ишларни юритишга доир
ЙЎРИҚНОМА



        1. Суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, Мижоз ёки Тиббиёт муассасаси томонидан алоқага чиққан шахс «GROSS INSURANCE» МЧЖ нинг Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан 1166 қисқа телефон рақами орқали тиббий хизматларни кўрсатиш мумкинлигини аниқлаштириш ва Мижознинг қуйидаги мезонлар бўйича идентификация қилиш учун боғланиши шарт:

  • фамилияси, исми;

  • Суғурта полисининг рақами ва амал қилиши муддати;

  • суғурта пули (суғурта пулининг қолдиғи), франшиза миқдори;

  • Тиббий хизмат кўрсатиш дастури.

Мижоз идентификация қилинганидан кейин, Тиббиёт муассасаси унга зарур бўлган тиббий ёрдамни кўрсатади.
Мижознинг ҳолати (Мижоз ҳолатининг оғирлиги, Компаниядан Мижозга тиббий ёрдам кўрсатиш мумкинлиги ҳақида сўраш учун вақтнинг йўқлиги) билан боғлиқ бўлган мушкул ҳолатларда Тиббиёт муассасаси Суғурта полисининг амал қилиши муддатини текширганидан кейин Мижозга унинг Суғурта полисида кўрсатилган тиббий хизмат кўрсатиш дастури доирасида зарур бўлган тиббий ёрдамни кўрсатади.
Мижозга зарур бўлган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин, Тиббиёт муассасасининг ходимлари Компаниянинг МҚҚМ ни содир бўлган суғурта ҳодисаси ҳақида дарҳол хабардор қилиши шарт.
Тиббиёт муассасаси томонидан Мижознинг мурожаат қилганлиги ҳақида ўз вақтида хабар қилинмаган тақдирда, Компания мазкур Мижозга кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлашга кафолат бермайди.

        1. Тиббий хизматлар ихтиёрий тиббий суғурта бўйича Суғурта полиси/Сервис картаси ва Мижознинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилиши асносида Тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан бирортаси йўқ бўлган тақдирда, Мижозга тиббий хизматлар фақат Компаниянинг МҚҚМ билан келишилганидан кейин кўрсатилади.

        2. Тиббиёт муассасасининг масъул шахси ёрдам кўрсатилишига доир ҳодисаларнинг ривожланиб бориши ҳақида хабар берган ҳолда доимий равишда Компаниянинг МҚҚМ билан алоқага чиқиб туради.

        3. Тиббий хизмат кўрсатиш дастурида Мижоз даволаш ва хизмат кўрсатишни талаб қилаётган касалликлар ва хизматлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Тиббиёт муассасаси бу ҳақда Компаниянинг МҚҚМ га дарҳол хабар бериши лозим.

        4. Мижозда суғурта ҳодисаси деб ҳисобланмайдиган касаллик (суғурта ҳодисаси деб ҳисобланмайдиган касалликлар ва ҳолатларнинг рўйхати Ихтиёри тиббий суғурта шартномаларида кўрсатилган) аниқланган тақдирда, Мижозни кейинги даволаш фақат унинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.

Изоҳ: Мижозда суғурта ҳодисаси деб ҳисобланмайдиган касаллик аниқланган тақдирда, Компания МҚҚМ билан келишилган, мазкур касаллик ташҳисини аниқлаш муносабати билан юзага келган барча тиббий харажатларни тўлаб беради.

        1. Амбулатория-поликлиника хизмат кўрсатилиши даврида дори-дармонлар таъминотини ичига олган Дастур бўйича суғурта қилинган Мижозга тиббий ёрдам кўрсатилган тақдирда, дори-дармонлар шифокорнинг мазкур Мижознинг амбулатория картасида кўрсатилган кўрсатмасига қатъий риоя қилган ҳолда берилади.

Стационар ихтисослигидаги тиббиёт муассасасида Мижозни даволаш учун зарур бўлган дори-дармон йўқ бўлган тақдирда, тиббиёт муассасасининг масъул шифокори Компаниянинг базавий Дорихоналарида у ёки бу дорини харид қилиш учун Мижозга рецепт ёзиб беради. Рецепт бланкида мажбурий тартибда Мижознинг Ф.И.О. кўрсатилиши, тиббиёт муассасаси думалоқ муҳри ва масъул шифокорининг имзоси ҳамда тиббиёт муассасасининг тўғри бурчакли штампи қўйилиши керак.

        1. Бирор-бир турдаги тиббий ёрдам кўрсатилиши имконияти бўлмаган тақдирда, Тиббиёт муассасаси бундай ҳолатлар юзага келганидан кейин 3 (уч) календарь кунидан кечикмай Компанияни хабардор қилиши лозим.

        2. Мижозга хизмат кўрсатилганидан кейин, Тиббиёт муассасасининг масъул шахси қуйидагиларни текшириши керак:

  • мазкур Мижозни даволаш учун Тиббиёт муассасасининг харажатларини аниқлаши, Компаниянинг МҚҚМ га харажатлар суммасини хабар қилиши;

  • Тиббиёт муассасасининг харажатлари белгиланган суғурта пулидан ошиб кетган тақдирда, тиббий харажатларнинг суғурта пулидан ошиб кетган қисмини Мижознинг ўзи тўлайди;

  • Тиббий-статистика картасининг тўғри тўлдирилганлиги ва унда Мижознинг имзоси мавжудлиги;

  • Мижозга касалликни аниқлаш билан боғлиқ зарур бўлган тиббий ҳужжатларни (меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизлик варақаси, кўчирма эпикриз, рецептлар ва бошқаларни) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида бериш.

9. Тиббиёт муассасаси ҳар ойда 10 санадан кечикмай Мижозларга кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳисобварақни Тиббий-статистика карталарини ва хизмат кўрсатилган суғурта ҳодисаси тўғрисидаги ахборотни илова қилган ҳолда Компанияга тақдим этади.
20__ йилнинг «__» _____________ даги
Тиббий хизматларни тақдим этишга доир
_______ -сонли шартномага

Download 170,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish