Тисодиёт факультети



Download 25,52 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi25,52 Kb.
#72620
TuriСеминар
  1   2
Bog'liq
илмий семинар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ
5А231701-Кадрлар менежменти мутахассислиги
1-курс магистратура талабаси Нурматова Маликанинг
илмий семинар бўйича амалга оширган ишлари
ҲИСОБОТИ

Режа:


  1. Магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича манбаларни (дарсликлар, укув қулланмалар, илмий монографиялар, мақолалар, маърузалар, услубий адабиетлар ва х.к.) ўрганиш;

  2. Тўпланган маълумотларни тахлил қилиш ва умумлаштириш;

  3. Амалга оширилган тадқиқотлар натижалари буйича маъруза тайёрлаш ва илмий семинарда маъруза қилиш.



  1. Магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича куйидаги манбаларни топиб, куриб чикдим:

1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимга бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи // «Халқ сўзи» газетаси, 2016 йил 15 декабрь, № 247 (6682).


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон Фармонининг 1-иловаси «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси». Lex.uz
3. Ходиев Б., Карлибаева Р., Амонбоев М., Акрамова Н., Тошходжаев М. Корпоратив бошқарув. //Ўқув қўлланма. –Т.: 2010. –Б. 315.
4. Хашимов А.А. Корпоратив бошкарув шаклидаги тузилмарнинг ривожланиш истиқболлари. –Т.: Фан. 2003, 111-б.


  1. Тўпланган маълумотларни тахлил қилиш ва умумлаштириш буйича хисобот:

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда бизнес юритишнинг корпоратив шакли, нисбатан янги ва энди шаклланиш босқичида ҳисобланиб, етарли бошқарув тажрибасига эга эмас ва амалда самарали бошқарув технологияларсиз ва касбий тажрибаси юқори корпоратив бошқарувчиларсиз фаолият кўрсатмоқда. Чамаси, корпоратив бошқарув соҳасида ўзига хос миллий жиҳатлар касб этадиган амалий тажриба орттириш вужудга келгпн иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларда кўп вақт талаб қилади.

Республикада ўтказилаётган эксперт тадқиқотлари амалдаги бошқарув тизими кўпинча стратегие ва бозор асосларига эга эмас деб таъкидлашга имкон беради. У айрим мутахассисларнинг тажрибаси, интуицияси, виждонлигига боғлиқ бўлади. Корхонада директор функциялар бўйича стратег эмас, балки технологик қайта қуролланиш жараёнининг бош назоратчиси ва «силжитувчиси» ҳисобланади. Инвестицмон жараенлар кўпчилик корхоналарда (камида 85 фоиз) оқилона бошқариладиган ҳисобланмайди ва уларинг ривожланиши ёки яққол зарурат ҳолатида, ёки тасодифий равишда амалга оширилади. Инвестициялардан, жумладан, капитал қўйилмалардан фойдаланиш самарадорлиги устидан қониқарли назорат йўқ.

Компания эгалари ва менежерлари, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларнинг (кредиторлар, ёлланма ходимлар, ташқи жисмоний шахслар, инвестицион фондлар, банклар, махаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари) уларнинг манфаатларини таъминлаш бўйича ўзаро муносабатлар тизимида корпоратив бошқарув самарадорлиги кўп жиҳатдан акциядорлик жамияти тузилмасига (акциялар пакетининг тўпланиш даражаси, акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий тартибга солиниши ва бошқа омилларга) боғлиқ.

Бугунги кунда акциядорлик жамиятларини бошқариш тизими муаммолари қаторига қуйидагилар киради: корпоратив бошқарув ва назорат соҳасида амалий механизмларни шакллантириш борасида фаолликнинг сустлиги, можароларга олиб келувчи акциядорлар манфаатларини узоқ муддатли ҳимоя қилиш механизмларининг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги. Лекин, шунга қарамай, мамлакат иқтисодиёти аста-секинлик билан мулкчилик ҳуқуқининг ўзига хос бўлган барқарорлашув белгилари билан ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтмоқда.

Охирги йилларда корпоратив бошқарув мавзуси ва у билан боғлиқ бўлган миллий корхоналарда корпоратив бошқарув даражаси ва самарадорлигини ошириш бўйича турли хил чоралар кўриш зарурати давлат тартибга органларининг хам, хорижий инвесторларнинг хамдиққат- эътибори марказидан ўрин эгаллади. Хусусан, хорижий инвесторлар ва турли халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар акциядорлар ва умумий йиғилишларини тайёрлаш ва ўтказиш, кузатув кенгашининг фаолияти, ахборотни очиб бериш, дивиденд сиёсати ва бошқалар билан боғлиқ корпоратив бошқарув жараёнининг барча таркибий қисмларини такомиллаштиришга йўналтирилган қатъий ҳаракатлардан манфааидор.

Акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарув услубий масалаларига жиддий эътибор қаратиши, компанияларнинг муваффақиятли ривожланиши ва турли манфаатдорлар турли манфаатларининг мувозанатини таъминловчи самарали ечимларни топиши зарур. Муаллифнинг фикрича, корпоратив бошқарув муаммоларини долзарблаштиришнинг асосий сабаблари, биринчидан, давлат мулкини хусусийлаштириш, кўп сонли акциядорлик жамиятларининг ривожланиши билан ва, иккинчидан, интеграция жараёнларини амалга оширишда эркинликнинг юқори даражасига эришиш, мулкчилик ва иқтисодий манфаатлар билан боғлиқ корхоналарни жадал шакллантириш билан боғланади.

Шу билан бир пайтда, охирги йилларда корпоратив бошқарувнинг уни фақат турли манфаатдор гуруҳлар (акциядорлар, жумладан, йирик ва миноритар акциядорлар, акциялар эгалари, давлат органлари) манфаатларининг мувозанатини белгилаш билан боғлайдиган жуда тор талқини анъанавийлашиб бормоқда. Моҳиятига кўра республикада корпоратив бошқарув деганда бошқарув органлари ва эмитентларининг мансабдор шахслари, бундай эмитентларнинг қимматли қоғозлари эгалари (акциядорлар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар эгалари), шунингдек, у ёки бу даражада эмитент томонидан юридик шахс сифатида жалб этилган бошқа манфаатдор шахслар ўртасидаги муносабатлар тизимини тушуниш лозим. Бунда асосий эътибор бу муносабатларнинг акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатиши билан боғлиқ компания раҳбар таркиби; ёлланма ҳодимлар; йирик акциядорлар, овоз берувчи акциялар йирик пакети эгалари; кам сонли акцияларга эгалик қилувчи миноритар акциядорлар; компаниянинг бошқа қимматли қоғозлар эгалари; компания кредитлари; давлат ҳукумати органлари каби қатнашчиларига қаратилади.

Шундай қилиб, фикримизча, Ўзбекистонда корпоратив бошқарув ўзаро алоқа қилувчи хўжалик субъектлари ўртасида ўз манфаатларини уйғунлаштириш, акциядорлик капиталидан фойдаланиш, турли юридик шахсларнинг самарали ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича бошқарув муносабатлари тизимини хам, уларнинг кўйилган мақсадларга эришишдан ташқи контрагентлар (жумладан, давлат органлари) билан ўзаро муносабатларини хам ифодалайди. Самарали бошқарув муносабатларини амалга ошириш бўйича корпоратив бошқарув асосий органи сифатида намоён бўладиган кузатув кенгашининг асосий функцияси акциядорлик жамияти фаолиятининг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ва уларни шак- шубхасиз амалга ошириш хисобланади.

Йирик корпоратив бирлашмалар самарали фаолият кўрсатишининг, демак, уларнинг акциядорлари турли даражадаги менежментга муносабатининг асосий масаласи интеграцион ўзаро алоқаларнинг синергик самарасига эришиш ҳисобланади. Бунда синергия мавжудлигининг исботи бўлиб, мулк эгалари ва корпорация менежменти ўртасида можароли вазиятларнинг йўқлиги хизмат қилади. Синергияни таъминлашдаги энг мураккаб нозик жиҳатлар бозорларда хулқ-атвор алгоритмларига ишлов бериш, хусусий манфаатларнинг танлаб олинган корпорация стратегик йўналишига бўйсуниш механизмларини топиш, корпорациянинг кузатув кенгаши томонидан бошқарув қарорлари қабул қилишда марказлашув ва номарказлашувнинг оқилона нисбатини аниқлаш билан боғлиқ.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, корпоратив бошқарув моҳиятининг ушбу талқинида қўшма фаолият синергияси салоҳияти ва мулкчилик масалаларини интеграциялашган корпоратив тузилмалар шакллантириш босқичидаёқ қўйиш кўзда тутилади: бунда бошқарув функцияларнинг барча хилма-хиллигини корпорациянинг айрим қатнашчилари томонидан ҳам, уларнинг биргаликдаги лойиҳа ва манфаатларини амалга ошириш сифатида ҳам кўриб чиқиш лозим.



  1. Download 25,52 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish