УРТА ОСИЁ ТОШБАКАСИ.
Кукламнинг авжи кизиган пайти. Утлар ер бетини ям-яшил коплаган. Соз ва кумли сахроларда хаммага таниш булган тошбакани хар кадамда учратиш мумкин. Бу судралиб юрувчи Узбекистонда Устюртда, Кизилкумда, Фаргона водийсида, Мирзачулда ва республиканинг соз тупрокли сахро, чала сахро ва адирларида яшайди. Бу ерлардан эса улар улар вохаларга кучиб утишади. Тошбакалар кучмас кумларда ва соз тупрокли чулларда хаммадан куп учрайди. Нураган, усимликлар булмаган тепаликларни тошбакалар ёктирмайди. Адирларда хам тошбакалар унчалик куп эмас. Тогларда эса тошбакалар юкорига караб 1150 метргача кутарилиб боради. Купинча, лалмикор ерларнинг атрофларида ва бедапояларнинг марзаларида урмалаб юришади. Тошбакалар дарахтлар остига ва паст-баланд жойларга ин казиб,
дам олиш ва тунаш учун уларга тушади. Камдан-кам холлардагина юмронкозик ва катта кумсичконларнинг курган тайёр инларидан фойдаланади. Адирларда эса улар катта тошлар остига кириб олишади. Битта инда баьзан икки-учта ва хатто бештагача тошбака булиши мумкин. Жанубий районларда куклам эрта бошланаган йилларда тошбакалар биринчи марта февраль охирларида пайдо булади. Мартда, баьзан апрель бошларида купайиб кетади. Республикамизнинг шимолий районларида тошбакалар апрель инидан чикишади. Эрта кукламда кун буйи харакат килишади. Саратон келиши билан эрта тонгда ва кун ботишидан олдин овкат кидириб юрадилар. Утлар иссикдан ковжирай бошлагач, тошбакалар хали яшил утлар кукариб турган пастлик жойларга, тогларда эса шимолий ёнбагирларга утиб оладилар. Шу вактда тошбакалар купинча бедапояларга йигилишади. Жанубда май ойининг урталарида, шимолда эса июнда тошбакалар инига кириб олиб, ёзги уйкуга киради, кейин эса кишки уйкуга утадилар.
Тошбакалар кунгирбош, шуралар, ялтирбош, бугдойик ва шу каби ут-усимликлар билан озикланади. Айрим жойларда лалми бугдой ва бедага анча-мунча зарар етказади. Баьзан янги униб чиккан гуза ва полиз экинларини еб нобуд килади. Узунлиги 19 см келадиган битта тошбака бир кунда 200-250 грамм беда ейди. Май ва июнда, усимликлар анча ковжираб колгач, тошбакалар купинча кора кунгиз, чигиртка ва коракуртларни ейди. Тошбакалар усимликларда мавжуд намлик билан кифояланиб, бир умр сувсиз яшай олади. Аммо утлар сулиб ковчирагач, тошбакалар булокларга ёмгир суви халкоб булиб ётган жойларга бориб, умурткасиз хайвонларни ейди. Март-апрел ойларида эркак тошбакалар уртасида кизгин кураш боради. Баьзан 3-4 та эркак тошбака бир-бири билан бир вактда урушади. Эркаклари ургочиларидан кичикрок булади. Бундан ташкари, эркак тошбакаларнинг узун думи булади. Май ойининг урталарида ургочи тошбакалар дарахтлар тагидан казиган юза чукурчаларга ёки инларнинг тагига 1-6 тадан тухум куйади.
Do'stlaringiz bilan baham: |