Тошкент давлат аграр университети “Агроиқтисодиёт ва туризм” кафедраси мустақил изланувчиси Розиқов Жаҳонгир Мустақим ўғлининг “Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги



Download 75,5 Kb.
bet2/2
Sana08.04.2022
Hajmi75,5 Kb.
#537426
TuriДиссертация
1   2
Bog'liq
Хулоса илмий раҳбар

«Мева-сабзавотчилик кластери» – қишлоқ хўжалигида органик, сифатли мева-сабзавот етиштирувчи инновацион боғлам яъни, маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, экспорт қилиш ва аграр сектор корхоналари билан саноатлашган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ҳамкорлик асосида фаолият юритувчи субъектлар бирлашувидир.
«Кластер менежменти» – бу аниқ мақсад йўлида бирлашувчи субъектлар ўртасидаги ташкилий, ижтимоий-иқтисодий муносабатларни замонавий бошқарув усуллари ва тамойиллари асосида бошқариш ҳамда иқтисодий самарадорликнинг юқори натижаларига эришишниг асосий омилидир. Ушбу категорияларнинг такомиллашган муаллифлик ёндашувлари ишлаб чиқилди.
Тадқиқот ишида Бухоро вилояти бўйича сабзавот экинлари ҳосилдорлиги 2021 йилдаги 228,1 ц/га. дан 260,8 ц/га. га ва мева етиштириш ҳосилдорлиги эса 2021 йилдаги 94,2 ц/га. дан 2030 йилда 130,8 ц/га. га ортишини кузатиш мумкин. Бундай эконометрик модел услублари асосида хўжалик, туман ва республика миқёсида хар бир экин тури бўйича ҳосилдорликни ортиб боришини прогноз қилиниши асослаб берилди.
Тадқиқот жараёнида мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришда самарадорлигини ифодаловчи натижавийлик билан боғлиқ кўрсатгичлар тизими ва уларни аниқлаш услубиёти ишлаб чиқилди. Бу тизим кластерларда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари таклиф этилди.
Диссертациянинг “Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкилий-иқтисодий асослари ва бошқариш тизимининг ҳозирги ҳолати” деб номланган иккинчи бобида мева-сабзавотчилик кластерларида етиштирилаётган маҳсулотлар ҳажми, уларнинг иқтисодий самарадорлиги динамикаси, мева-сабзавотчилик кластерларининг бошқарув фаолиятининг ҳозирги ҳолати ва мева-сабзавотчилик кластерларининг ташкилий-иқтисодий томонларини ривожлантириш ҳамда бошқаришда хорижий мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланиш йўналишлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотда диссертант томонидан кластер ва фермер хўжаликлари ўртасидаги таққослама таҳлилни кўриб чиқадиган бўлсак, бунда кластернинг соф фойдаси фермер хўжалигининг соф фойдасидан 40 баробар ортиқлиги ҳамда рентабеллик кўрсаткичи 20,9 % га юқори эканлигини кўриш мумкин. Шу билан бир қаторда кластерлар негизида 100 дан ортиқ иш ўрниларининг яратилиши ва бошқа иқтисодий ижтимоий жиҳатдан асослаб берилган.
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Usmon Sher Shamshod” МЧЖ мева-сабзавотчилик кластерининг фаолиятини тубдан яхшилаш бошқарув тузилмасида раҳбар назоратини тўлиқ таъминлаш ҳамда мева-сабзавотчилик кластерини янада ривожлантириш ва бошқарув механизмини такомиллаштиришга қаратилган муҳим аҳамият касб этади.
Таклиф этилаётган замонавий бошқарув тузилмаси Ғиждувон тумани “Usmon Sher Shamshod” МЧЖ мева-сабзавотчилик кластери фаолиятини тубдан ўзгариши ҳамда маҳсулотларни реализацияси бўйича кластернинг ўзи танлаши ва шартномаларни маҳсулот турлари бўйича тузиш имкониятини яратиши билан асосланди.
Тадқиқотлар натижасида Бухоро вилояти барча туманларидан 6 та мева-сабзавотчилик кластери таҳлил этилди ва гуруҳлаш усули ёрдамида мева-сабзавотчилик кластери фаолиятига омиллар таъсир этиб улар даражасига кўра ички ва ташқи омиллардир, шунингдек олинадиган натижага кўра ижобий ва салбий омилларга асосланиб SWOT-таҳлили қилинди ва хулосалар олинди.
Диссертациянинг “Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш” деб номланган учинчи бобида мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантиришни ташкил этиш ва бошқарув механизмини бозор тамойилларига мослаш йўллари, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш тизимини ташкил этишни такомиллаштириш ва мева-сабзавотчилик кластерларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган
Диссертант томонидан мева-сабзавотчилик кластерларида маҳсулотлар диверсификациясини амалга ошириш орқали истиқболдаги ривожланиши ва кластерларни самарали бошқарув механизмларини бозор тамойилларига мослашда ва даромадли фаолият юритишлари учун ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришнинг концептуал йўналишлари ишлаб чиқилди.
Диссертант мева-сабзавотчилик кластерларининг ривожланиши ва бошқарув қарорларини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси “Агрокластерларни ривожлантириш давлат қўмитаси” ни ташкил этиш ҳамда унинг ташкилий тузилмасини ишлаб чиқди. Бу орқали агрокластерлар мева-сабзавотчилик, пахта, ғалла, уруғчилик кластерлари битта қўмита негизида бошқарув тизими аниқ бўлган идорага таяниши ҳамда кластерлар фаолиятини назорат қилинишини таъминлаб беради. Ушбу қўмитани ташкилий тузилмасини ишлаб чиқишда асосий ишлаб чиқарувчи кластерлар бўйича назорат қилиш ва уларга шароит яратиш билан бир қаторда соҳани жадал ривожлантириш ҳамда бир тизимда бирлаштириш режа қилиб олинган амалиётга тадбиқ этиш асосланган.
Тадқиқот давомида Бухоро вилоятида мева-сабзавотчилик кластерларини истиқболда ривожлантириш ва бошқаришда иқтисодий дастаклар ва давлат томонидан қўллаб қувватлаш механизмларини асослаб берган.
Диссертациянинг хулоса қисмида мева-сабзавотчилик кластерларини истиқболда ривожлантириш ва бошқаришда асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.
Диссертацияда мақсади аниқ ва тўғри қўйилган ҳамда мавзуга мос келади, яъни мева-сабзавотчилик кластерларини истиқболда ривожлантириш ва бошқариш асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот олдига қўйилган мақсадга эришиш учун тегишли вазифалар белгиланган ва ҳал этилган. Ушбу вазифаларни бажаришда тадқиқот объекти бўлган Ўзбекистон Республикасида Бухоро вилоятида фаолият юритаётган мева-сабзавотчилик кластерлари бўйича турли тадқиқот усуллари, жумладан тизимли таҳлил, индукция ва дедукция, анализ ва синтез, қиёсий таққослаш, монографик кўзатув, SWOT – таҳлил, эконометрик таҳлил ва прогнозлаштириш усулларидан фойдаланиб, илмий янгиликлар ва амалий натижалар олинган.
Илмий тадқиқот ишининг мазмуни билан батафсил танишиб чиқиш натижасида унинг илмий янгиликларини қуйидагилардан иборат деб ҳисоблайман:

  • мева-сабзавотчилик кластерларининг ташкилий асослари, бошқарув стуруктураси, иқтисодий ҳолати ҳамда уларнинг амалга ошириш воситалари ва объектларини эътиборга олган ҳолда “мева-сабзавотчилик кластери”, “кластер менежменти” тушунчаларига такомиллаштирилган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;

  • мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш йўналишлари асосланиб “Usmon Sher Shamshod” МЧЖ мева-сабзавотчилик кластери ҳамда истиқболда Агрокластерларни ривожлантириш давлат қўмитасининг таркиби ва бошқарув тузилмаси ишлаб чиқилган;

  • ҳамкорликдаги (кластер, агробанк, фермер, деҳқон хўжаликлари, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар линиялари, ёқилғи мойлаш шахобчалари) ва субъект сифатидаги функционал (логистика марказлари, суғурта компаниялари, ОТМ, ИТИлар, лизинг компаниялари) хусусиятларини ўзида акс эттирувчи мева-сабзавотчилик кластерларни бошқаришнинг ҳамкорлик матрицаси ишлаб чиқилган;

  • мева-сабзавотчилик тармоғининг ривожига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот етиштириш ҳажмини оширишга қаратилган 2022-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;

  • республикада мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантириш ва самарали бошқаришни такомиллаштиришнинг илмий нуқтаи назардан асосланган;

  • мева-сабзавотчилик кластерларини самарали бошқариш жараёнида ташкиий-иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш ҳамда ҳисоблаш усулларини асослаб берилган;

  • мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ҳолати ва динамикасини таҳлил қилиш асосида мева-сабзавотчилик кластерларининг ривожланиш даражасига баҳо берилган;

  • мева-сабзавотчиликни бошқаришда кластер усули бўйича ёндашиш ва кластерни бошқариш амалиётни умумлаштириш асосида унинг самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган;

Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, мева-сабзавотчилик кластерлари салоҳиятини баҳолашга оид ёндашувларнинг ишлаб чиқилиши, рақобат стратегиясининг уларга хос бўлган асосий хусусиятларининг асослаб берилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашдаги ресурсларни бошқаришда маҳсулот сифатини таъминлаган ҳолда таннархни пасайтиришнинг энг оптимал ички имкониятларини математик моделлаштириш усули орқали асосланиши кучли рақобат муҳитида мева-сабзавотчилик кластерларининг ривожлантириш стратегияларини шакллантириш илмий-назарий асосларини бойитишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти республикамиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда бошқариш стратегияларини ишлаб чиқиш юзасидан услубий ва амалий йўналишдаги соҳага оид истиқболли режа ва дастурларни тайёрлаш ҳамда “Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш иқтисодиёти”, “Қишлоқ хўжалиги менежменти”, “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” каби фанлардан дарслик, ўқув қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин.
Илмий ишнинг асосий ютуқларига қуйидагиларни киритиш мумкин бўлади:
-диссертациянинг энг долзарб мавзуга бағишланганлиги, мақсад ҳамда вазифаларнинг аниқ қўйилганлиги, иш таркибининг мазмунли ва ўзаро узвий боғланганлиги;
-ишда катта ҳажмдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар ҳамда муаллифнинг монографик тадқиқотлари бўйича ҳисоб-китоблари асосида олинган натижаларнинг мавжудлиги ва уларнинг турли тадқиқот усул-ларидан фойдаланган ҳолда қайта ишланганлиги, шунингдек, бунда 135 дан ортиқ адабиётлардан талаб даражасида фойдаланилганлиги;
-диссертацияда юқорида кўриб чиқилган илмий янгиликларнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг назарий, услубий ва амалий жиҳатдан асосланганлиги;
-илмий ишда тадқиқот натижасида олинган амалий натижаларнинг реаллиги ҳамда асосланганлиги, улар асосида қилинган хулосаларнинг аниқлиги;
-ишдаги жадвал ва расмлар номларининг аниқлиги ва мавзуларининг бойлиги;
-умуман диссертациянинг равон ва оддий тилда ёзилганлиги.
Алоҳида қайд қилиш лозимки, муаллиф томонидан мавзуни ёритишга оид кенг даражада олимлар фикри, услубий ёндашишлар ва иқтисодий маълумотлар таҳлил қилинган ҳамда кўпгина ютуқларга эришилган
Хулоса
Диссертациянинг мавзуси мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш қаратилган долзарб муаммоларига бағишланган бўлиб, унинг мазмуни 08.00.13- “Менежмент” ихтисослигига тўлиқ мосдир. Диссертация иши олдига қўйилган мақсад ва уни ҳал этиш учун белгиланган вазифаларга, катта ҳажмдаги статистик маълумотларга, адабиётларга ва бошқа манбаларга асосланиб, масаланинг назарий, услубий ва амалий жиҳатлари нуқтаи назаридан яхши ёзилган. У мазмун жиҳатидан мустақил бажарилган ва тугалланган илмий иш ҳисобланади. Бундан ташқари диссертация аниқ, тушунарли ва равон тилда ёзилган. Диссертация автореферати унинг мазмунига тўлиқ мос келади. Диссертация муаллифи томонидан республика ва хорижий журналлар ҳамда анжуманларда чоп этилган мақолалар илмий-тадқиқот иши мавзуси билан бевосита боғлиқдир.
Тадқиқотчи Розиқов Жаҳонгир Мустақим ўғли томонидан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган “Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши ҳамда унинг автореферати 08.00.13-“Менежмент” ихтисослигига тўлиқ мос келади ва мазмунан тугалланган иш ҳисобланади. Ушбу диссертация иши ва унинг автореферати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ва “Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари” талабларига жавоб беради.
Розиқов Жаҳонгир Мустақим ўғли томонидан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган “Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий Кенгашда ҳимоя қилишга тавсия этаман. Унинг муаллифи Розиқов Жаҳонгир Мустақим ўғлини иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман.


Илмий раҳбар:
ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот
университети Иқтисодиёт
кафедраси доценти, и.ф.н Р.Хакимов
Download 75,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish