Тошкент Давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиал Коррупцияга қарши курашиш модули



Download 165,5 Kb.
bet4/12
Sana01.06.2022
Hajmi165,5 Kb.
#625272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу

Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар: жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга бўлинади.
Шу боис коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашда илмий-амалий ёндашувга асосланиш, бу соҳадаги муаммоларни илмий тадқиқ этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасида муҳим ўрин тутувчи аҳолининг, айниқса ёшларнинг бу борадаги ҳуқуқий маданияти ва билимларини ошириб бориш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Жамиятда, коррупциянинг кучайиши, унинг жиноят олами билан кўшилиб кетиш ҳолатлари билан ниҳоятда ҳавфлидир. Чунки уюшган жиноятчилик доимий равишда, давлат аппаратининг ҳар қандай бўғинини ўзига бўйсундиришга уринади. Бу эса, бюракратиянинг заифлиги, жамият фаоллигининг пастлиги, коррупция билан курашиш лозим бўлган органларнинг профессионал даражасининг пастлиги натижасида ушбу жараённинг енгил кўчишига сабаб бўлади.
Биз юқорида айтганимиздек, коррупцияга ҳуқуқбузарлик (жиноят) деб таъриф берилиши ўз ўзидан «ҳар бир инсон ўзига хос ҳуқуқбузар ёки жиноятчи бўладими?» деган ўринли саволни келтириб чиқаради. Чунки ҳар бир инсон, биринчи навбатда, ўзининг шахсий манфаатларини қондиришни кейин эса бошқаларнинг манфаати ҳақида ўйлайди.
Коррупция ва унинг учун жавобгарликнинг шаклланиши тарихига назар солинганда шу нарса кўзга ташланадики, Россияда қадимда пора билан иш ҳақи унчалик даражада фарқ қилмас эди. XVIII асрга қадар давлат амалдорлари аҳоли ҳисобидан кун кўрган. Бунда кимнинг масаласи кўриб чиқилса, аризачи томонидан амалдорларга ҳадя берилган. Бундай ҳадялар эса, одатий ҳол ҳисобланиб, қонунчиликни бузилиши саналмаган. Чунки, амалдорлар давлатдан ойлик маош олмас эдилар.
XVII асрда «пора» сўзи уч хил номга, яъни «қадрлаш», «эслаш» ва «ваъда» маъносига эга бўлган. «Қадрлаш» ишни ҳал қилувчи амалдорга, аввалдан бериладиган совға. «Эслаш» тариқасидаги совға эса иш битканидан сўнг берилар ва ҳар иккаласи ҳам одатий ҳол ва совға деб тушинилар эди. «Ваъда» эса, қонунни бузганлиги учун тўлов бўлиб, қўлга тушган амалдор жисмоний жазога тортилар эди.
1715 йилдан бошлаб барча амалдорлар давлатдан белгиланган ойлик иш хақи ола бошлаб, натижада поранинг ҳар қандай кўринишига нисбатан жиноят сифатида қарала бошланган. Лекин пора олиш ва бериш, давом этаверган. Порахўрларга жиддий кураш Екатерина II томонидан амалга оширилди. У унга қасамиёд қилишга кириш учун Новгород губерниясида пора бериш шарт эканлигини билиб қолгач, порахўрни жамоат олдида жазолаган.
Малика Екатерина II порахўрларни жазолаган бўлса-да, аслида кескин равишда ўзгаришлар қилишга умид қилмаган. Чунки, 1763 йилда уездларда давлат хизматчиларининг 1 йиллик ойлик маоши 30 рубль бўлса, губернияларда 60 рубль, марказий ва олий муассасаларда 100-150 рублни ташкил этган, буғдойнинг нархи ўша патларда 15 копейка (тийин) бўлган ва бу маош оилани тебратишга етмаган.
Йиллар ўтган сайин вазият янада кескинлашиб, давлат идораларининг барча тармоқларида ишлар пора эвазига битказилган. Ўша пайтлардан бери давлат хизматчиларининг ойлик маоши муносиб равишда ўсди, бироқ ҳозирги кунгача порахўрлик борасида хеч нарса ўзгармади.
Коррупция лавозим билан боғлиқ бўлган жиноят бўлиб, мансабдор шахс ўз лавозимидан фойдаланган холда амалга оширади. Шахсий ҳудудга айланган саҳрога бориб қолган киши қумни бир жойдан иккинчи жойга ташиётган бўлса, бу қонунга ҳилоф ҳаракат ҳисобланади. Чунки кумнинг эгасидан рухсат олинмаган.
Энди эса, қўлига 100 млн. сўм бериб, нимани, қаерга, қанча сарфлаш вазифаси топширилган амалдорни кўз олдингизга келтиринг. Гарчи шу пуллардан бир тийинини ҳам ўз чунтагига солмаслиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан бундай пайтда, кўпчилик берилган имкониятдан вос кеча олмайди.
Ушбу соҳада турли мамлакатларда содир этиладиган коррупцион ҳаракатлар схемаси ҳамда алдов йўли турли мамлакатларда, бир-биридан унча фарқ қилмайди. Инсон табиатидан келиб чиқсак, тез ва енгил бой бўлиш имконияти пайдо бўлганда ҳар қандай шахс ўйланиб қолади. Мазкур ҳолатда қонунга зид қилмиш оқибатини англаб турса хам, кўпчилик ўзини тўхтатиб қололмайди. Бу борадаги қарорни қабул қилишда кишининг олдида турган қуйидаги танловларнинг мавжудлиги ҳам катта роль ўйнайди:
– оилавий аҳволдаги қийинчилик;
– моддий етишмовчиликлар;
– хаётий масалалар.

Download 165,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish