Тошкент давлат юридик университетининг 5А240127-Интеллектуал мулк ва ахборот технологиялар ҳуқуқи йўналиши магистранти Ашуров Нуриддин Нурализоданинг “Давлат



Download 41 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi41 Kb.
#240616
TuriДиссертация
Bog'liq
ИЛмий раҳбар хулосаси



Тошкент давлат юридик университетининг 5А240127-Интеллектуал мулк ва ахборот технологиялар ҳуқуқи йўналиши магистранти Ашуров Нуриддин Нурализоданинг “Давлат хизматлари кўрсатишнинг фуқаролик-ҳуқуқий масалалари” мавзуси бўйича ҳуқуқ магистри даражасини олиш учун ёзган магистрлик диссертацияси юзасидан илмий раҳбар


ХУЛОСАСИ

Маьлумки, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021-йилларда ривожлантиришга мўлжалланган бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек аҳолининг яшаш муҳитини яхшилаш ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Қисқа вақт оралиғида “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 157 та хизматга етди, хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилаётган фуқаролар сони эса 50 баробарга ошди. Бунда, кўрсатиладиган давлат хизматлари кўрсаткичи қўшимча давлат хизматлари жорий этилиши муносабати билан яна икки баробар ортиши кутилмоқда.


2020-йил 29-декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ҳам бу соҳага алоҳида тўхталиб, 2021-йил якунига қадар электрон давлат хизматлари кўрсатишни яна 60 тага кўпайтириб, уларни 300 тагача, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлиги таькидланди. Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, модернизация қилиш бўйича шу кунга қадар бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бугунги кунда давлат хизматлари тизимига тегишли 117 та қонун ҳужжатлари ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари ушбу соҳа ислоҳотига қаратилган бир қанча Президент фармон ҳамда қарорлари қабул қилинди. Жумладан, 2021-йил 23-мартдаги Ўзбекистон Республикaси Президентининг “Aҳоли вa тaдбиркорлик субектлaригa дaвлaт хизмaтлaридaн фойдaлaнишдa янaдa қулaй шaроитлaр ярaтиш, бу борaдa бюрокрaтик тўсиқлaрни қисқaртириш бўйичa қўшимчa чорa-тaдбирлaр тўғрисидa”ги ПФ-6191-сонли Фaрмони, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида инсон омилини чеклаш, қоғозбозликнинг қисқариши ҳамда коррупцияни кескин камайтиришга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат бўлди.
Ушбу ислоҳотлар Президентимиз таьбири билан айтганда “…халқ давлат идораларига эмас балки давлат идоралари халққа хизмат қилмоғи лозим” тамойилини амалда рўёбга чиқишига хизмат қилмоқда.
Шу нуқтаи назардан, магистрант Ашуров Нуриддин Нурализоданинг “Давлат хизматлари кўрсатишнинг фуқаролик-ҳуқуқий масалалари” мавзусида ёзган магистрлик диссертацияси бугунги кунда мамлакатимизнинг давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳисобланиб, бугунги кун учун долзарб аҳамият касб этади деб ҳисоблайман.
Тадқиқот ишининг тузилиши, кириш, 3 боб, 6 параграф, хулоса ва фойдаланган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Тадқиқот ишиниг мазмунига эьтибор қаратиб ўтсак, биринчи боби “Давлат хизматлари кўрсатишнинг умумий тавсифи”га доир таҳлиллардан иборат. Биринчи боб 2 параграфдан ташкил топган бўлиб, давлат хизматлари кўрсатиш-ҳуқуқий муносабатлар тури сифатида, давлат хизматлари кўрсатиш ҳақ эвазига кўрсатиш: оммавийликдан хусусийлик сари деб номланган икки параграфдан ташкил топган. Бунда магистрант давлат хизматлари кўрсатиш фуқаролик-ҳуқуқий муносабат эканлигига оид ҳуқуқшунос олимлар фикри ва қонунчилик таҳлилига оид фикрларини билдириб ўтган. Жумладан академик Х.Р.Раҳмонқулов, Т.А.Мўминов асарларидан унумли фойдаланилган. Иккинчи параграфда Фуқаролик кодекси 38 боби нормалари чуқур таҳлил этилган.
Тадқиқот ишининг иккинчи боби “Рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш шароитида давлат хизматлари кўрсатишнинг фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатлари”га оид таҳлиллардан иборат бўлиб, ушбу боб “Электрон давлат хизматлари кўрсатиш: шакл ва мазмун” ва “давлат хизматлари кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари” деб номланган икки параграфдан ташкил топган. Ушбу бобда магистрант томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг рақамлаштирилишига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили, электрон шаклда кўрсатилаётган хизматлар статистикаси ва хизматлар кўрсатиш соҳасинирақамлаштириш аҳамиятига доир олимлар фикрларини келтирган ҳолда асосли таклифлар келтириб ўтган.
Ўз навбатида тадқиқот ишининг учинчи боби “Давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш истиқболлари” деб номланган 2 параграфдан иборат. Хусусан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги хорижий тажрибани миллий қонунчилигимизга тадбиқ этиш масаласига доир давлат хизматлари кўрсатишда етакчи давлатлар тажрибаси тадқиқот доирасида ўрганилган. Бунда Жанубий Кореа, Сингапур давлатларининг хизмат кўрсатиш соҳасидаги эришган ютуқлари ва тажрибаси алоҳида диққатга сазовор. Бундан ташқари, магистрантнинг давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, бир нечта давлат хизматларини интеграция қилиш билан боғлиқ билдирган таклифи ҳам тадқиқот ишининг салмоғи ошишига хизмат қилган.
Шу билан бирга диссертацияда баъзи бир камчиликлар ҳам мавжуд. Хусусан, тадқиқот ишида илмий материаллардан кам фойдаланилган, ҳавола қилинган айрим адабиётлар нотўғри расмийлаштирилган, ишнинг ҳажми чегараланганлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатиш тизимига доир хорижий илмий адабиётлардан нисбатан камроқ фойдаланилган.
Ўз навбатида санаб ўтилган камчиликлар жузъий бўлиб, ишнинг асл мазмун-моҳиятига таъсир қилмайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Тошкент давлат юридик университетининг 5А240127-Интеллектуал мулк ва ахборот технологиялар ҳуқуқи йўналиши магистранти Ашуров Нуриддин Нурализоданинг “Давлат хизматлари кўрсатишнинг фуқаролик-ҳуқуқий масалалари” мавзусидаги магистр академик даражасини олиш учун ёзган диссертацияси диссертация талабларига жавоб беради ҳамда уни ҳимояга тавсия этиш мумкин, деб ҳисоблайман.


Илмий раҳбар:


Тошкент давлат юридик университети
Фуқаролик ҳуқуқи” кафедраси
Доценти в.б, ю.ф.н. Р.Х.Хурсанов
Download 41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish