Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш мухандислари институтининг бухоро филиали


© Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти Бухоро филиали, 2021 К И Р И Ш



Download 11,22 Mb.
bet2/19
Sana26.02.2022
Hajmi11,22 Mb.
#472653
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Тавсиянома

© Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти Бухоро филиали, 2021
К И Р И Ш
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил миқдорини ошириш ва сифатини яхшилаш орқали мамлакат аҳолиси турмуш даражасини янада юқорироқ поғоналарга кўтариш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги даврда ғўза ҳосилдорлигининг ошишига салбий таъсир қилаётган омиллардан бири, вегетация даври давомида юзага келаётган сув тақчиллиги бўлса, иккинчиси, аксарият фермер хўжаликларида ғўзани суғоришда маҳаллий тупроқ ва гидрогеологик шароитларни, уларнинг ўсиши ва ривожланишининг ўтиш фазалари даврида сувга бўлган ҳақиқий талабларининг ҳисобга олинмаслигидир. Эгатлаб суғориш жараёнидаги тупроқга солинаётган ўғитларнинг, бегона ўтлар ва ҳашаротларга қарши қўлланилаётган заҳарли кимёвий моддаларнинг бир қисми ер ости сувларига ювилиб тушиб, уларни экологик-мелиоратив ҳолатининг ёмонлашувига олиб келмоқда. Юқорида келтирилган сабаблар, суғориладиган ерларга ажратилаётган сув захираларидан самарали фойдаланишни, экологик вазиятга салбий таъсир этмайдиган агротехнологик тадбирлар тизимини, суғориш усуллари ва тартибларини илмий асослаш ва амалиётга тадбиқ этишни тақозо этади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бухоро вилоятининг ўтлоқи-аллювиал, шўрланишга мойил тупроқлари шароитида сув танқислигини юмшатиш ҳамда сув захираларидан оқилона фойдаланиш, шу кун талаблари даражасидаги агротехнологик тадбирлар тизимини экологик вазиятга салбий таъсир этмайдиган томчилатиб суғориш усули ва бу усулда экинларнинг суғориш тартиби ўрганилмаганлиги ушбу мавзуни танланишининг асосидир.
Мамлакатимиз бўйича сув ва суғориш тармоқларидан фойдаланишнинг янги тизими вужудга келтирилди, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғисида» ги 1993 йил 6 майда қабул қилинган Қонун ҳаётга тадбиқ қилинди, фермер ва деҳқон хўжаликларида «Сув истеъмолчилари уюшмалари» ташкил қилинди. Лекин ҳозиргача қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда асосан эскирган техника ва технологиялардан фойдаланиб келинмоқда. Жумладан барча қишлоқ хўжалик экинларини суғориш, шўр ювиш, тупроқда намлик захирасини вужудга келтириш учун суғоришлар ер устидан эгатлаб ёки бостириб суғориш усуллари билан амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек барча экинларни етиштириш технологияси шу суғориш усуллари билан узвий боғланган.
Масалан, ғўзани парвариш қилиш технологиясидаги суғориш учун эгатларни олиш, ўқ-ариқларни жойлаштириш ва уларни суғоришдан олдин очиш, суғоришлардан кейин кўмиш, қатор ораларига бир неча маротаба ишлов бериш, минерал ўғитларни эгат тубига солиш, бегона ўтларга қарши қўл кучи билан курашиш каби агротехник тадбирлар суғориш билан боғлиқ ҳолда бажарилади. Экинларни ер устидан эгатлаб суғоришда кўп тадбирлар қўл кучи билан бажарилади, энг муҳими қишлоқ хўжалик экинлари учун зарур бўлган сув бу усулда талаб қилинган меъёрга нисбатан анча (25-30%) ортиқча сарфланади. Эгатларга сувни тўғри тақсимланмаслиги оқибатида эгат тубига солинган минерал ўғитлар сув билан ювилиб ёки қуйи қатламларга шимилиб, уларнинг самараси камаяди, меъёридан ортиқча суғориш тупроқнинг мелиоратив-экологик ҳолатига, коллектор-зовур тармоқларининг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Тараққий этган жаҳон мамлакатларида узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда энг замонавий тежамкор, компьтерлаштирилган томчилатиб суғориш усулидан кенг фойдаланиб келинмоқда.
Чет эл ва Ўзбекистоннинг шу соҳа олимлари ҳамда мутахассислари томонидан томчилатиб суғориш усулининг бошка техника ва технологияларга нисбатан авзаллик томонлари маълум даражада ўрганилган.
Ҳозиргача ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра томчилатиб суғориш усулида экин турлари бўйича 1 га майдонда эгатлаб суғоришга нисбатан 40-55% гача сувни тежалиши, 1,5-2 баробар меҳнат сарфини камайиши, 35-40 % гача минерал ўғитларнинг тежалиши, пахта ҳосилдорлигини 8-10 ц/га га кўпайиши аниқланган.
Томчилатиб суғориш тизимининг ўзига хослиги унинг босим остида ишловчи сув тақсимловчи доимий тармоқдан иборатлиги билан белгиланади. Ушбу тармоқ ўсимликнинг сувга бўлган эҳтиёжига тенг меъёрдаги сувни узлуксиз ва мунтазам равишда экинларнинг илдиз қатламига етказиб беради.
Томчилатиб суғоришда ўсимлик илдиз қатлами намлигини доимий бир хилда ушлаб турилиши туфайли ўсимликнинг бир текис ривожланишига имконият яратилади. Бунда тупроқнинг намланиши асосан капиллярлар ҳисобига амалга оширилади, натижада тупроқнинг сув-физик хоссаларида кескин ўзгаришлар бўлмайди. Томчилатиб суғориш тизимларни ҳамма жойда, ҳатто бошқа суғориш усулларини қўллаш мумкин бўлмаган ёки қўллаш самара бермайдиган шароитларда, яъни: мураккаб рельефли ва нишаблиги катта участкаларда; қурғоқчилик узоқ давом этадиган ва шамоли кучли бўлган ҳудудларда; тупроқ қатлами юпқа ва сув шимилиши юқори бўлган майдонларда; суғориш сувини етказиб бериш қимматга тушадиган (насослар ёрдамида сув бериладиган) ҳудудларда ва суғоришга тозаланган чиқит сувлар ишлатиладиган ҳолатларда қўллаш мумкин.

Download 11,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish