Тошкент молия институти “Банк иши” кафедраси



Download 67,62 Kb.
bet1/8
Sana11.06.2022
Hajmi67,62 Kb.
#654018
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
kurs ishi omonat


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
Банк иши” кафедраси
АҲОЛИНИНГ ОМОНАТЛАРИНИ КАФОЛАТЛАШ ФОНДИ ВА УНИ ФАОЛИЯТИ”


мавзусидаги
КУРС ИШИ




Тайёрлади:





Илмий раҳбар:






ТОШКЕНТ 2020

РЕЖА
Кириш

1. Омонатларни кафолатлаш тизимининг зарурати


2. Ўзбекистон Республикаси аҳолининг омонатларини кафолатлаш фонди мақсад ва вазифалари
3.Ўзбекистон Республикаси аҳолининг омонатларини кафолатлаш фонди фаолияти таҳлили

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати




КИРИШ
Мамлакатимизда банк-молия тизимини мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилашга, шунингдек тижорат банкларининг иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи кучи сифатида намоён бўлишига ҳамда уларнинг йирик инвестиция институтларига айланишига алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки мамлакатимизнинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги кўп жиҳатдан банк-молия тизимининг самарали фаолиятига боғлиқдир.
Миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида тижорат банклари олдига қўйилаётган қатор вазифалар уларнинг депозит сиёсатини такомиллаштиришни талаб этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўз нутқларида “Янги молиявий инструментларни жорий этиш ва облигациялар чиқариш орқали, банк хизматлари кўламини янада кенгайтириш, илғор ахборот технологиялари асосида банк тизимини ривожлантириш зарур.”1 деб алоҳида таъкидладилар. Албатта, бу вазифаларни бажаришда тижорат банклари депозит сиёсати муҳим ўрин тутади. Мамлакатда амалга амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлиги тижорат банклари депозит сиёсати самарадорлиги ва базасининг мустаҳкамлигига бевосита боғлиқдир. Бироқ, бу борада мамлакатимиз тижорат банклари депозит сиёсати кўпчилик ҳолларда амалиётда ўзининг натижасини бермаганлиги сабабли уларнинг депозит базаси заифлигича қолмоқда. Хусусан, тижорат банкларининг жалб қилинган маблағлари таркибида 90 фоизда юқориси талаб қилиб олингунча сақланадиган беқарор маблағлар ҳиссасга тўғри келади. Шу билан бирга, Марказий банкнинг монетар инструментлари ҳам тижорат банклари депозит сиёсати самарадорлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда. Буни биз Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ва тижорат банклари жалб қилинган маблағлари ҳисобидан мажбурий захиралари бўйича ўрнатилган ставкаларнинг юқорилигида кўришимиз мумкин2. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки халқаро талаблар асосида ишлаб чиқилган молиявий барқарорлик ва банк тизими ривожи миллий индикаторларига мувофиқ банк тизими фаолияти ва ривожининг баҳоси «юқори» даражадаги баҳони кўрсатади. Шу билан бирга, Халқаро валюта фонди томонидан олиб борилган охирги тадқиқотлар натижаларига кўра, Ўзбекистон 100 минг катта ёшдаги аҳолига тўғри келадиган тижорат банклари муассасалари сони бўйича МДҲ давлатлар орасида пешқадам бўлиб турибди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда тижорат банкларининг умумий сони 30 тани ташкил этади. Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари сонининг ортиши, улар ўртасидаги рақобатни кучайтиради. Бундай пайтда молиявий жиҳатдан нобарқарор бўлган тижорат банкларнинг инқирозга учраши табиийдир. Тижорат банклари ўртасидаги рақобатда зиён кўрувчилар қаторига нафақат банкнинг ўзи ва унинг ходимлари, балки шу банкка ўзининг маблағларини ишонган омонатчилар ҳам қўшилиб қоладилар.
Соғлом иқтисодиётга эга бўлган мамлакатларда аҳолининг банкларга нисбатан ишончи жуда юқори ҳисобланади. Масалан, АҚШ, Швейцария, Германия, Франция ва бошқа бир қатор ривожланган давлатларда яшовчи аҳолининг 90%и ўзининг маблағини банкларда сақлайди ва, шунинг билан бир қаторда, бу маблағлардан нақд ва нақдсиз шаклларда турли хилдаги тўловларни амалга ошириш учун осонлик билан фойдаланади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, давлатнинг халқ ишончини қозонишининг ягона йўли бу иқтисодиётни ва банк тизимини барқарорлаштирувчи сиёсатни ишлаб чиқишидадир. Шу сабабли республикада банкларда қўйилган омонатларнинг кафолатлари бўйича тўлақонли ҳуқуқий механизм яратилган. Масалан, 2002 йилда “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги махсус қонун қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ташкил этилган. Акциялар ва уларнинг ҳуқуқий ҳимояси борасида бундай рақобатбардош ва рағбатлантирувчи қонунчилик базаси мавжуд эмас. Қолаверса, акциядорлаштириш ва унда йўл қўйилган айрим камчиликлар натижасида бугун фуқаролар акцияга ва ундан олинадиган даромаднинг реаллигига унча ишонишмайди. Аксинча, аҳолини банк омонатларига бўлган ҳуқуқларининг таъминланиши, бу борада кўплаб чоралар амалга оширилаётганлиги сабабли фуқароларнинг банкка нисбатан ишончи анча мустаҳкамланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасида омонатларни ҳимоялашнинг ҳуқуқий асосларини яратилиши бир қатор тадбирларни амалга оширилиши асносида юзага келди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 9 ноябрдаги 427- сонли «Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида банкдаги омонатларни банклар банкротлигидан ҳимоялаш тизимини яратилиши назарда тутилган ва 1998 йилда ихтиёрий равишда банк омонатларини суғурталаш фаолияти билан шуғулланувчи «Омонат ҳимоя» суғурта Жамғармаси ташкил этилди.
Бироқ, ушбу Жамғармага 5-7 тижорат банкларининг ихтиёрий аъзолиги остида олиб борган фаолият тажрибаси ушбу механизмни такомиллаштиришни ва бутун банк секторини жалб қилган ҳолда янада мукаммал механизмни барпо этиш лозимлигини кўрсатди. Аҳоли омонатларини кафолатлаш тизимини яратиш орқали аҳолини қонуний ҳуқуқларини ҳимоялаш ва уларнинг республика тижорат банкларига бўлган ишончини таъминлаш курс ишининг долзарблигини белгилайди.
Курсишинингмақсадифуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш тизимининг заруриятини асослаш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди мақсад ва вазифаларини ёритиш, фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди фалиятини қиёсий таҳлил қилиш орқалиилмийасослангантаклифватавсияларишлабчиқишданиборат.Ушбумақсадгаэришишучунқуйидагивазифаларниҳалэтишкўздатутилган:

  • Омонатларни кафолатлаш тизимининг зарурати асослаш

  • Ўзбекистон Республикаси аҳолининг омонатларини кафолатлаш фонди мақсад ва вазифаларини ёритиш

  • Ўзбекистон Республикаси аҳолининг омонатларини кафолатлаш фонди фаолияти таҳлил қилишдан иборат.

1.Омонатларни кафолатлаш тизимининг зарурати
Банкларнинг молиявий барқарорлиги, иқтисодий самарадорлиги ва рискларнинг хавфсиз меъёрининг таъминланиши, уларнинг депозит базасини мустаҳкамлиги билан бевосита боғлиқдир. Кейинги йилларда халқаро ва маҳаллий молия бозорларида депозит маблағларга бўлган талабнинг ортиб бориши банклар депозит базасига оид долзарб масалаларни юзага чиқармоқда. Хусусан, банклар депозит базасининг иқтисодий мазмунини назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш, шунингдек, унинг манбалари ва унга таъсир қиладиган омилларни аниқлаш шулар жумласидандир.
Маълумки, банкларнинг депозит базаси жалб қилинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади, ушбу маблағлар банк пассивлари таркибида асосий улушни ташкил этади. Халқаро банк амалиётида депозитлар дейилганда молия-кредит ёки банк муассасаларига сақлаш учун берилган қимматли қоғозлар ёки пул маблағлари тушунилади3. Бироқ, иқтисодий адабиётларда “депозит”ларга нисбатан турлича ёндошувларни кузатиш мумкин.
Демак, банклар депозит базаси хусусида фикр юритишдан олдин “депозит” сўзининг иқтисодий мазмуни ва этимологиясини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқ. “Депозит” сўзи лотинча “dipositum” – “сақлашга топширилган буюм” маъносини англатади4. Л.С.Падалкина “депозит – бу кредит муассасаларbдаги барча муддатсиз қўйилмалардир5” деб изоҳ берган. Албатта, Л.С.Падалкинанинг депозитни кредит муссасаларидаги “муддатсиз қўйилмалар” мазмунидаги фикри эътирозлидир. Чунки, депозитлар талаб қилиб олингунча сақланадиган маблағлар бўлиши билан бирга, юридик ва жисмоний шахслар томонидан муддатли маблағлар сифатида ҳам банкларнинг тегиши ҳисобварақларига жойлаштирилади. Шу билан бирга, муаллифнинг таърифида депозитнинг қиймат ёки натурал шаклда шаклланиши ҳам эътибордан четда қолган.
Э.М.Родэ “депозит – банк мижозларининг жамғармадан ташқари барча муддатли ва муддатсиз қўйилмаларидир” деган иқтисодий талқинни илгари суради6. Ушбу таъриф Л.С.Падалкинанинг таърифига нисбатан аниқроқ берилган, бироқ, Родэ банк депозитининг қиймат кўринишини эътиборга олмаган. М.Н.Березина “депозит – бу мижозга унинг барча турдаги пул маблағларини сақлаш учун очиладиган ҳисобварақдир” дея таъкидлаб, депозитнинг иқтисодий маъносига жудаям яқин бўлмаган фикрни билдирган.

Юқорида келтирилган таърифлар ва манбалардан кўриниб турибдики, банк амалиётида қўлланилаётган депозитлар, умуман, депозитлар моҳияти хусусида иқтисодий адабиётларда ягона ёндошув мавжуд эмас. Шу боис, банклар депозит базасининг моҳиятини ёритишда уларнинг шаклланиш хусусиятини ташкил этадиган пассив операцияларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ. Тижорат банклари пассив операциялари хусусида хорижлик ва мамлакатимиз иқтисодчи олимлари тадқиқотлар олиб боришган.


Хусусан, Ш.Абдуллаеванинг фикрига кўра, банк ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ операциялар банкларнинг пассив операцияларидир7. Худди шунингдек, бошқа иқтисодчи олимлар “Пассивлар ҳақида банкнинг шундай операциялари тушуниладики, уларнинг натижасида пассив ёки актив – пассив ҳисобварақларида маблағларнинг кўпайиши юз беради, жумладан, пассивдаги маблағлар активдагидан ортиб боради8”, – тарзидаги фикрни билдирган.
Халқаро банк амалиётида пассив операциялар банклар фойдасидан фондларни шакллантириш ва уларни кўпайтиришга ажратмалар, депозит операциялари, юридик шахслардан олинган кредит ресурслар, муомалага қимматли қоғозлар, пул билетлар ва тангаларни чиқариш каби тўртта гуруҳга ажратилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунига кўра, депозитлар омонат тарзида талқин этилиб, “Омонат (депозит) – талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз ҳаммасини қайтариб бериш шарти билан топшириладиган пул суммаси9”дир мазмунидаги таъриф берилади.
Банкларнинг бош функцияларидан бири, аҳолини қўлидаги бўш пул маблағларни ўзига жалб қилиб, бу йўл билан муомаладаги нақд пул айланишини тезлаштиришга ёрдам беришдир. Шунинг учун ҳам банкларга омонатчиларнинг ишончи зарур. Бунга барча сектор ўз вақтида молиялаштирилиши, тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш пировард натижада иш ҳақининг ўз вақтида берилишини таъминлаш орқали эришиш мумкин. Омонатчиларни банк тизимига нисбатан ишончини оширувчи тадбирлардан яна бири омонатларни кафолатлаш тизимини яратишдир.
Банк омонатларини кафолатлашининг асосий мақсади – банк иннқирозга юз тутган вақтда майда омонатчилар манфаатини ҳимоялаш ҳисобланади. Бу тизим амал қилганда, банк тизими инқирозга учраганда аҳоли ўртасида омонатларни ёппасига олиб кетиш ва халқда ваҳима пайдо бўлиш ҳолларига барҳам берилади.
Иқтисодиётда омонатларни кафолатлаш тизимлари зарур бўлиб, улар қуйидагиларни таъминлайдилар:
1.Майда омонатчиларнинг манфаатларини ҳимоялаш;
2. Молиявий ташкилотлар фаолият кўрсатишига аниқ қоидалар киритиш ва уларнинг иш фаолиятини тўхтатишда аниқ қоидалардан фойдаланишни таъминлаш;
3. Нормал банк фаолиятини барқарорлаштириб, молиявий тизимга кўмаклашувчи механизмини яратишини таъминлаш.
Дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан, бозор иқтисодиётига ўтувчи мамлакатларда ҳам омонатларни ҳимоялаш тизими қонуний асосда майда омонатларни ҳимоялашга қаратилган. Бунда кафолатланувчи (суғурталанувчи) омонатнинг максимал миқдори Қонун билан белгиланади. Албатта, мамлакат иқтисодиёти ривожланишига қараб, «майда омонат» тушунчаси ҳамма мамлакатларда ҳар хил қабул қилинади. Майда омонатчиларнинг манфаати устуворлигининг бир неча сабаблари бор:
1) миллий жамғармаларнинг катта қисми айнан майдаомонатларга тўғри келади. Буни Ўзбекистон банклари мисолида ҳамкўришимиз мумкин:
жадвал
Ўзбекистон Республикаси банкларидаги депозит ва депозит сертификатлари маблағлари қолдиғи10
млрд сўм


Download 67,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish