ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“МОЛИЯ-КРЕДИТ” КАФЕДРАСИ
“МОЛИЯ” ФАНИДАН
Бакалавриатнинг 5230600 – Молия таълим сиртқи йўналиши
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТАҲЛИЛИ
КУРС ИШИ
Топширди:
|
|
|
|
|
|
Аҳмедов
Юнус Қудратуллоевич
|
–
|
“Молия” таълим йўналиши 3-курс талабаси
|
|
|
|
Қабул қилди:
|
|
|
|
|
|
Ф.И.О.
|
–
|
“Молия-кредит” кафедраси
|
ТОШКЕНТ-2022
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТАҲЛИЛИ
РЕЖА:
Кириш
1. Корхонада асосий воситалар ва уларнинг туркумланиши
2. Асосий воситаларнинг таркиби, тузилиши ва динамикаси тахлили
3. Асосий воситаларнинг техник ҳолатини таҳлил қилиш
4. Асосий воситалардан самарали фойдаланишни таҳлил қилиш
5. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналаридан фойдаланишни таҳлил қилиш
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ
Мустақиллик йилларида туб иқисодий ислоҳотлар амалга оширилиб, бозор муносабатларининг ҳуқуқий асоси, иқисодиётнинг ўзига хос тажриба мактаби шаклланди. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, молия-банк соҳасидаги барча хўжалик субъектлари бозор иқтисодиётининг асосий талаб ва таклиф қонуниятлари асосида ўз фаолиятларини амалга ошириб келмокда. Бу ўз навбатида, фаолиятнинг ривожланиши, самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Асосий воситаларнинг унумини ўрганиш асосида маҳсулот ишлаб
чиқаришда уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига баҳо берилади.
Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини омилли таҳлили асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ёки фондлар самарасини ошириш
юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ўрганилади ва таҳлил
якунида корхонада асосий фондлардан фойдаланишга ва уларнинг
самарадорлигини ошириш юзасидан муҳим иқтисодий йўналишлар белгиланади. Корхонанинг асосий воситалари, уларнинг ҳолати, ҳаракати ва
самарасига иқтисодий ташхис қўйилади. Мамлакатимиздаги инвеститсия муҳитини яхшилаш ва хорижий сармояларни жалб этиш жараёнларига бозор ислоҳатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари таъсири юқори бўлмоқда.
Инвеститсияларнинг молиялаштириш манбалари орасида корхонанинг хусусий маблағлари ҳамда тўғридан тўғри хорижий инвеститсияларнинг улуши ортган ҳолда, давлат бюджети ва банкнинг марказлашган кредитлари ҳиссаси кейинги йилларда қисқариб бормоқда.
Айниқса, асосий капиталга инвеститсиялар оқимининг қайта тақсимланиши билан боғлиқ бўлган саноат ва инфратузилма тармоқларининг
ривожланиши иқтисодий ўсишга катта таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳолат асосий
капиталга инвеститсияларни иқтисодиёт тармоқлари бўйича таркибининг
ўзгаришига олиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |