Тошкент туманлараро иқтисодий судига



Download 24,7 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi24,7 Kb.
#262337
Bog'liq
Даъво ариза Boyovut Said Omat Fayz 2021


24.02.2021 йил № 2







Тошкент туманлараро иқтисодий
судига



Даъвогар:



Boyovut Said Omat Fayz” MCHJ
Манзил: Сирдарё вил, Боявут, МФЙ Бехруз кўчаси 5-уй
Телефон:+998972470202,
Сирдарё вилояти Боявут тумани «Халқ банк» филали
Ҳ/р: 20208000805205502001
МФО 00762 СТИР: 307292503
Раҳбар:Асқаров Назирхон Абдумавлонхон ўғли



Жавобгар:


Қўшимча жавобгар:

Маҳалла”хайрия жамоат фонди Сергели туман бўлинмаси
Манзил: Тошкент шаҳар Сергели тумани Суғдиёна-1
Телефон: +998712151497, +998977359494
Ўз Ипотека банк Сергели филиали
Ҳ/р: 2021 2000 8001 2009 2001
ХХТУТ: 00978 СТИР: 200 648 825
Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси
Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 9-уй
Телефон: +998712316851, +998712316852












Д А Ъ В О А Р И З А
(кўчмас мулк объектини“Boyovut Said Omat Fayz” MCHJ номига давлат рўйхатидан ўтказиб бериш тўғрисида)
Янги хаёт тумани 9-худуд мавзесида жойлашган 44-уй ҳудуди Сергели туман хокимининг 2020 йил 30 июльдаги дислакатциясига асосан жамоат тадбир ва маросимларини ўтказиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинига тўйхона (навеси билан биргаликда) қуриш русхат берилган.
Натижада 2020 йилда “Boyovut Said Omat Fayz” MCHJ томонидан юқорида кўрсатилган манзилда жойлашган дўкон қурган, у ерда аҳолига арзон маҳсулотлари бўйича озиқ овқатлар сотиш ташкил этган. Ҳозирги кунга қадар тадбиркорлик субъекти томонидан аҳолига сифатли озиқ овқатлар сотиш кўрсатиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Маълумки, 2012 йил 18 майда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Ҳуқуқий ҳужжатлари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаган маҳаллалар ҳудудида жойлашган бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш чораларини белгилаш ҳақида”ги 424-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унга биноан Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг инвентаризация ишлари натижасига кўра маҳаллалар ҳудудида аниқланган ҳуқуқий ҳужжатлари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаган бино-иншоотлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаларига топширилиши назарда тутилган.
Ушбу ҳаракатларнинг амалий ифодаси сифатида Сергели тумани Гулшанабод МФЙ, 9-худуд мавзеси, 54-уй олди 20 кв.м ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнатилмаган бино бўлганлиги сабабли Сергели туман хокимининг 2020 йил 30 июльдаги дислакатциясига асосан судлар томонидан якуний қарор қабул қилингунга қадар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сергели туман бўлимига ўтказиб берилган.
“Boyovut Said Omat Fayz” MCHJ раҳбари ўзи томонидан қурилиб, фойдаланиб келинаётган Янги хаёт тумани Гулшанабод МФЙ, 9-худуд мавзеси, 54-уй олди 20 кв.м бинони тадбиркорлик субъекти номига давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат беришни сўраб қилган мурожаатига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сергели туман бўлинмаси жавобан судга мурожжат қилиши юзасидан жавоб беришган, унда бинога эгалик қилиш ҳуқуқини белгилаш масаласи бўйича судга мурожаат қилиш лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182-моддасига асосан, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 183-моддасига асосан, мулк ҳуқуқи янги мол-мулкни яратиш ҳамда мулкдор ихтиёридаги мол-мулкни кўпайтириш натижасида вужудга келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 191-моддаси 5-қисмига асосан, эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин бир йил муддат ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига асосан, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182,183,187,191,228-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 13, 25, 26, 149, 152-моддаларига асосан қуйидагиларни:


СЎРАЙМАН:

  1. Мазкур даъво аризасини иш юритиш учун қабул қилишингизни;

  2. Жавобгар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сергели туман бўлинмаси ва қўшимча жавобгар Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига Янги хаёт тумани Гулшанабод МФЙ, 9-худуд мавзеси, 54-уй олди 20 кв.м объектни мулк ҳуқуқи билан “Boyovut Said Omat Fayz” MCHJга давлат рўйхатидан ўтказиб беришни юклашингизни сўрайман.

  3. суд ҳаражатларини ўз зиммамизда қолдиришингизни.



Илова:______варақда.

    1. Белгиланган тартибда ва миқдорда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида давлат божи тўланганлиги ҳамда почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (2 варақда);

    2. Сергели туман хокимининг 2020 йил 30 июльдаги дислакатцияси нусхаси;

    3. Сергели туман ҳокимининг 2012 йил 21 сентябрьдаги 474-қ-сонли қарори нусхаси;

    4. Янги хаёт тумани 9-худуд мавзеси, 54-уйда яшовчи фуқаролар тузган далолатнома нусхаси;

    5. “Boyovut Said Omat Fayz” MCHJ рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

    6. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (2 варақда);

    7. Ишончнома нусхаси (1 варақда).



Директор Асқаров Н. А.
Download 24,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish