Toshkent viloyati chirchiq davlat pedagogika instituti gumanitar fanlar fakulteti



Download 277,1 Kb.
bet3/9
Sana25.06.2022
Hajmi277,1 Kb.
#703790
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Нажимов жамолиддин

Курс ишининг мақсади. «Авесто»даги фалсафий ғояларни синергетик қонуниятлар воситасида асослаш йўли билан унинг онтологик ва гносеологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Курс ишининг тузилиши ва ҳажми. Курс иши таркиби кириш, учта параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Курс ишининг ҳажми 32 бетни ташкил этади.

1. «Авесто» китоби - Марказий Осиёдаги илк шаҳар маънавиятини акс эттирувчи қимматли манбадир.

Тарихан биринчи зиёлилар - пайғамбарлардир. Чунки улар ўз даври ижтимоий муҳити шароитида муайян устозлар мураббийлигида муайян матнларда битилган муназзам билимлар тизимини ўзлаштириш имконига эга бўлмаганлар. Уларга Олий ҳақиқат сирлари бевосита ваҳий тарзида нузул этган. Минтақамиз анъаналарида Муҳаммад (с.а.в.)гача неча минг набий ва расуллар, юзлаб илоҳий китоб ва суҳуфлар нозил бўлгани қайд этилади.


«Авесто»да тош асри маънавияти унсурлари акс этганини кўрдик. Аммо бу китобда улар асотир кўринишида акс этган ўтмиш хотиралари, холос. «Авесто» маънавиятининг асл моҳияти уларда эмас. «Авесто» китобида аждодларимизнинг неча минг йиллик маданий мероси ўз аксини топган. Аммо унинг яхлит тизимга уюшуви, бизгача етиб келган асос моҳияти Зардушт номи билан боғлиқ. Зардушт «гоҳ»лари неча минг йиллар давомида уни табаррук тутган инсонлар томонидан илоҳий ваҳий, деб тан олиб келинди. Бугун бу ҳақда аниқ бир нарса дейиш имкондан ташқари. Қуръони каримда Зардушт пайғамбар сифатида, «Авесто» ёки унинг узвий бир қисми илоҳий китоб сифатида эсга олинмаган. Аммо шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, илоҳий китобда Зардушт ёлғон пайғамбарлар сифатида фош этилган эмас, «Авесто» ҳақида ҳам махсус раддия билдирилмаган. Ушбу сир ёлғиз Аллоҳга аён. Биз эса ақлимиз етган даражада мулоҳаза юритамиз.
Ҳар қандай бўлганда ҳам Зардушт гоҳлари «Авесто» матнининг умумий руҳидан маълум даражада фарқ қилиши аллақачон ушбу соҳа билимдонларининг диққатини тортган. «Авесто» матнларининг кўпчилик қисми, юқорида айтиб ўтганимиздек, инсоният онги такомилида асотир тафаккур босқичини акс эттиради. Зардушт «гоҳ»лари эса тавҳид ғоялари асосига қурилган, яъни олам ва коинотнинг ягона Парвардигоридан хабар беради, уни Олий ва муқаддас (аниқроғи, мутлақ) билим эгаси - Ахура Мазда деб улуғлайди. Шундан келиб чиқиб, иккинчи босқич ибтидосида ҳақиқатда ҳам илоҳий калом (илоҳий нур) турган эмасмикан, деган тасаввур пайдо бўлади. Тош асри, ҳатто Бронза асри одами ҳам ўз-ўзидан Коинотни ҳис қилган, Коинот сирини ўша даврда англаб ета олган деб ўйлашга ақл бовар қилмайди. Зардушт «гоҳ»лари эса коинотдан, чексиз борлиқ ва унинг моҳиятидан сўзлайди, бир сўз билан айтганда, «ғайб сири»дан огоҳ этади. Зардушт таълимоти қайси замонга, қай тарихий муддатга тўғри келади, деган саволга ҳануз бир хил аниқ жавоб йўқ.
Юқоридаги иловадан ҳам маълум бўладики, Қадим Юнон ва Рим маданияти вакиллари Заратуштрани ҳатто Троя урушидан 5-6 минг йил қадим ўтган деб ҳисоблаганлар. Дарҳақиқат, Зардушт «гоҳ»лари тил жиҳатидан «Авесто»нинг асотир тафаккур акс этган қисмидан қадимийроқдир. Бу Зардуштнинг тафаккурда ўз замондошларидан бир неча аср ёки минг йиллар илгарилаб кетиб қолганини англатадими ёки «гоҳ»лар матни ваҳий бўлиб, Зардушт пайғамбарлик рутбасига сазовор этилганми? Бу саволларга жавоб топиш имкондан ташқари. Аммо бизнинг минтақада милодий эрадан 3-4 минг йил илгари ҳозирги Туркманистон ҳудудида ва милоддан илгари XVIII-XVII асрлар Жанубий Ўзбекистонда илк (ибтидоий) шаҳар жамоалари пайдо бўла бошлаганини археологларимиз далиллаб беришди. Туркманистон жанубида Намозгоҳтепа, Олтинтепа, Ўзбекистонда Сополлитепа, Жарқўтон ёдгорликлари бу илк шаҳар маданиятининг намуналаридир. Металлургиянинг кашф этилиши, тош қуроллар ўрнини мис ва бронза қуроллари эгаллай бошлаши, тарихчилар шаҳодатига кўра, илк шаҳар жамоалари пайдо бўла бошлаган даврга тўғри келади. Бу босқичда ўтроқ деҳқончилик асосида вужудга келган доимий манзилгоҳлар аста-секин илк шаҳарлар даражасига қараб юксалиб борди. Шаҳарда ҳунармандчилик ривожланиб, турли касбдаги кишиларнинг алоҳида маҳаллаларга бирикуви юзага келди.
Минтақамиз ҳудудидаги қадимшуносларнинг кашфиётларига таянган ҳолда исломгача аждодларимиз маънавий камолотининг иккинчи босқичи бугунги кундан камида 4-5 минг йил илгари бошланиб, то Искандар Мақдуний замонигача ёки, аниқроғи, Эронда Ҳахоманишийлар (Ахмонийлар) сулоласи империя тузган VI асргача давом этгани ҳақида тахмин қилиш мумкин. Бу босқич дунёни асотир тафаккур доирасида яхлит тасаввур қила бошлаш даври бўлди. «Авесто» китоби ушбу тасаввурнинг меваси, ҳосиласидир. Бу даврда қадим Дажла ва Фурот дарёлари оралиғида (Месопотамияда) ҳамда Нил дарёси қуйи оқимида қудратли ёзма маданият яратилди, илк давлат тизими шаклланди. Аждодларимиз бир пайт ўша йирик давлатлар билан турли муносабатларга киришганлар. Улар яратган «Авесто» маданияти маънавий мазмунига кўра, шумер ва аккад тилларида Бобил ва Ашшур давлатлари ҳудудида яратилган асотир маданияти ёдгорликларидан асло кам эмас, балки ортиқ бўлиши мумкин. Аммо, афсуски, Искандар Мақдуний босқини туфайли юртимизнинг энг қадимги ёзма ёдгорликлари шафқатсиз йўқ қилинди, бизгача мукаммал етиб келмади. Бизнинг бу давр ҳақидаги тасаввурларимиз «Авесто» китобидан бизгача етиб келган жузвлар (қисмлар), ўзга ўлкалар қадим ёзма маданият ёдгорликлари ичидаги маълумотлар ва археологик топилмаларни қиёсий ўрганиш натижасидагина шаклланиб бормоқда. Бу даврда илк шаҳарлар маданияти вужудга келди, турли ҳунарманд тоифалари ажралиб чиқа бошлади, яхлит эътиқод юзага кела бошлади, инсон илк бор Коинот нуридан бевосита баҳраманд бўлди. Асотир тафаккурни, қабилачилик хурофотларини енгиб ўтишга илк қадам - иккиланиш, тойишлар билан оғушта биринчи тетапоя қадам - қўйила бошланди. «Авесто» китобида акс этган воқелик яхлит олганда кўпроқ шу даврга мос келади. Бу даврнинг энг буюк маънавий ютуғи илк бор, гарчи асотир тафаккур билан қоришиқ бир даражада бўлса ҳам боболаримиз руҳида илм ва имон уйғунлиги шакллана бошлагани, дейиш мумкин. Агар «Маздаясна», «Ахурамазда» сўзларида яширинган маъноларни Қуръони Карим «Бақара» сурасининг 255-ояти («Оят
ал-курси») мазмуни билан маълум даражада мувофиқ келишига эътибор қиладиган бўлсак, ўша пайтда ҳам инсоний билимлар манбаи ёлғиз илоҳий боқий билим деб тасаввур қилинганини сезамиз. Аммо у даврлар одамининг аксарияти асотир тафаккур даражасида дунёни тасаввур қилганликлари сабабидан, Зардушт «гоҳ»лари (муножотлари)даги тавҳид ғоялари мушриклик адашувлари билан қоришиб кетди.

Download 277,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish