Транспорт логистикаси” кафедраси


ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА ОРТИШ-ТУШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ ИШИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ



Download 1,41 Mb.
bet27/27
Sana12.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#782060
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
АТЖМ маъруза матни

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА ОРТИШ-ТУШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ ИШИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

Маршрутда зарур бўладиган автомобиллар сонини аниқлаш алгоритми:


A = N tайл/(tо ηн) N = 1

Автомобилнинг бир айланиш вақти




tайл = (∑tайлi zюқi)/∑zюқi

A = tайл zюқi/(zюқitо ) = ∑τi zюқi/∑zюқi


Юк ортиш вақтига тенг бўлган шартли вақт бирлиги


τi = tайлi/tо

бу ерда: N - постлар сони (N=1);


tо – автомобилга юк ортиш вақти, соат;
z – юкли қатновлар сони;
ηн – автомобилларнинг ортиш пунктига етиб келиш нотекислик коэффициенти (ηн=1,0).

Маълумотлар қуйидаги жадвалга киритилади





П унктлар
Кўрсаткичлар

Б1

Б2

Б3

Б4

Б5

tайлi, мин






zюқi






τi






Автомобилларнинг соат жадвали





Моментларсони

Вақт, соат, мин

Автомобиллар сони

1

2











n

Вақт, соат-мин









































































































































































Автомо-
биллар
бандлиги










Охирги
қатновлар
учун τi










Автомобиллар ҳаракатланиш вақтини аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланамиз:


tҳ = (tайл- tо - tт) / 2

Ҳайдовчилар учун маршрут топшириқлари



Қатнов-
лар
тартиб
рақами

Жўнатиш пунктидаги вақт,соат-мин

Жўна-
тувчи



Қабул қилиш пунктидаги вақт, соат-мин

етиб келди

жўнади

етиб келди

жўнади



























































































ШАҲАРЛАРДА АВТОБУС МАРШРУТЛАРИ СХЕМАСИНИ ТАНЛАШ МАСАЛАСИ
Режа:

  1. Масаланинг моҳияти

  2. Масалани ечиш усули

  3. Маршрутда автобус сиғимидан фойдаланиш даражасини ошириш имкониятларини аниқлаш



Таянч сўз ва иборалар: транспорт тармоғи, микрорайон, йўловчилар оқими, энг қисқа масофа, нотекислик коэффициенти, автобуснинг сиғими, вақт сарфлари, участка маршрутлари, тўғридан-тўғри маршрутлар йўловчиларнинг автобусни кутиш вақти



  1. Масаланинг моҳияти

Иқтисодий-математик усуллар автобусларда йўловчиларни ташишда ҳам қўлланилади. Шаҳарларда автобус маршрутлари схемасини танлаш масаласини ечиш асосини комбинатор таҳлилининг математик усуллари ташкил этади. Буни аниқлашда рус олими В.А.Паршиков томонидан таклиф этилган 100 холатдан 95-98 ҳолатда оптимал ечимни аниқлаш имконини берувчи вариантларни танлашга йўналтирилган усулдан фойдаланилади. Қолган ҳолатларда оптмал режани олиш имконияти бўлмасада, оптимал режадан оғиш 3% дан кўп бўлмайди. Шундай қилиб, бу усул оптимал ечимга яқинлашиш кафолатини беради.


Умумий ҳолатда шаҳарларда автобус маршрутлари схемасини танлаш масаласи қуйидагича бўлади:
Автобуслар ҳаракатланиш имконини берувчи транспорт тармоғи – шаҳар кўчалари мавжуд. Йўловчилар оқими тўрежаадиган йирик пунктлар – чўққилар ва уларни кўча участкалари билан боғловчи – транспорт тармоғи ёйлари берилган. Берилган транспорт тармоғи чўққилари ўртасидаги йўловчилар оқими ўлчамлари, кўзда тутилган линияда хизмат кўрсатувчи автобусларнинг типлари ва уларнинг тавсифлари белгиланган.
Автобус маршрутларининг шундай схемасини танлаш керакки, бунда йўловчиларнинг кутиш, қатнаш ва бир транспортдан бошқасига ўтиш вақтлари минимал бўлсин. Бунда ечимга қуйидаги чекловлар қўйилигҳши мумкин: автобуслар сиғимидан фойдаланиш коэффициенти берилган коэффициентдан паст бўлмаслиги; ҳар хил линияларда автобуслар ҳаракат интервали берилган катталикдан кўп бўлмаслиги; олдиндан берилганидек, маршрутнинг узунлиги минимал узунликдан кам бўлмаслиги ва максимал узунликдан кўп бўлмаслиги; маршрутлар сўнгги пунктлар ташкил этиш режалаштирилган чўққилардан бошланмаслиги ёки тугатилмаслиги; ҳар бир олинган аниқ шаҳар шароитларидан келиб чиқадиган бошқа чекловлар.


2.Масалани ечиш усули

Масаланинг ечими учун қуйидаги асосий бирламчи маълумотлар зарур бўлади:


1. Шаҳар харитаси орқали йўловчилар оқими тўпланадиган йирик пунктлар – чўққилар ва уларни кўча участкалари билан боғловчи – транспорт тармоғи ёйлари кўрсатилади. Йўловчилар оқими йиғиладиган ва тарқаладиган пунктлар деганда шаҳарнинг микрорайонлари тушунилади. Шаҳарни микрорайонларга бўлишда биринчи навбатда табиий ва сунъий чегаралар (дарё, темир йўл линиялари ва бошқалар) ишлатилади. Транспорт магистраллари бунда иложи борича микрорайонлар симметриясининг ўқлари бўлиши, йўловчиларнинг тўхташ бекатларига етиб келиш масофаси 700 м дан кўп бўлмаслигини таъминловчи майдони 250-350 га бўлиши керак. Шунинг учун бу масалани ечишда пиёдаларнинг бекатга етиб келиши ва ундан қайтиш масофалари автобус маршрути схемасига боғлиқ бўлмай, балки транспорт тармоғининг бўлиниб кетишига кўра қабул қилинади. Шунинг учун пиёдаларнинг умумий ҳаракатланиш учун сарфлаган вақтлари маршрут схемасига боғлиқ бўлмаган ҳолда доимий деб қабул қилиниб, ҳисоб-китобларда у кўриб чиқилмайди. Транспорт тармоғида ҳар бир участканинг узунлиги ва автобуснинг бу участлардан ўтиш вақти кўрсатилади.



  1. Барча пунктлар (микрорайонлар) орасидаги йўловчилар оқимининг ўлчамлари анкета усули орқали аниқланади.

Бу усулдa йўловчилaр oқимини ўргaниш учун мaxсус aнкeтaлaр тaйёрлaнaди ва aҳoлигa тaрқaтилaди. Aнкeтaдa ҳaр бир aҳoли мaълум дaвр oрaлиғидa нeчa мaртa ва қaй мaқсaддa транспорт xизмaтидaн фoйдaлaниши, қaйси йўналишдa ва қaнчa мaсoфaгa бoриши кaби сaвoллaр ёзилгaн бўлaди
Aнкeтa ёрдaмидa oлингaн мaълумoтлaр aҳoлининг йўловчи транспортидaн нимa мaқсaддa фoйдaлaниши (ишгa, ўқишгa ёки мaдaний дaм oлишгa бoриши), қaйси жoйдaн қaeргa бoриши ва сaрфлaётгaн вақти, қaйси транспорт туридaн фoйдaлaниши кaби саволлaргa aниқ жaвoб oлиш имкoнини бeрaди.
Oлингaн мaълумoтлaр aҳoлигa транспорт xизмaти кўрсaтиш сифaтини бaҳoлaшдa, кeлaжaкдa транспорт тaрмoғини ривoжлaнтириш рeжaсини ишлaб чиқишдa, транспорт турини тaнлaшдa ва шaҳaр транспортини плaнирoвкaси кaби мaсaлaлaрни eчишдa фойдалaнилaди.
Aнкeтa усули транспорт oлдидaги энг дoлзaрб мaсaлaлaрни eчишдa энг яxши вoситa бўлиши билaн бир пaйтдa бaъзи бир кaмчиликлaргa ҳaм эгaдир. Бундaй кaмчиликлaргa қуйидагилaрни кўрсaтиб ўтиш мумкин:
1. Aнкeтa сўрoвини ўткaзишнинг мурaккaблиги (aнкeтaлaрни тaйёрлaш, улaрни ҳaр бир xoнaдoнгa тaрқaтиш ва қайта йиғиб oлиш).
2. Aнкeтa мaълумoтлaрини қайта ишлaшгa кўп вақт сaрфлaниши.
3. Йўналишлaрдaги йўловчилaр oқимини куннинг сoaтлaри бўйича “тиғиз” пайтни ва транспортлaрнинг ҳaрaкaти ва йўналишнинг бўлaклaри бўйича тaқсимлaнишини энг кaттa қиймaтлaрини aниқ кўрсaтa oлмaслик.
Анкеталарни қайта ишлашда йўловчи қатновининг бошланғич ва сўнгги микрорайонлари аниқлаш имконини берувчи ҳар бир анкетада йўловчининг қаердан қаерга (манзил ёки ҳаракатланишнинг бошланиш ва сўнгги жойлари) ҳаракатланиши кўрсатилади.


Йўлoвчилaр oқимини ўргaниш aнкeтaси нaмунaси

Сaвoл

Жaвoб

Шифр

Сиз ишгa ёки ўқишгa бoришдa трaнспoртгa қaйси бeкaтдaн қaйси вaқтдa чиқaсиз?

Қора-Қамиш 2/4 даҳаси, соат 7:30




Трaнспoрт тури вa рaқaми?

Aвтoбус № 65




Уйдaн aвтoбус бeкaтигaчa eтиб бoриш учун сaрфлaйдигaн вaқтингиз?

7 мин




Қaeрдa сиз бoшқa трaнспoртгa 1- мaртa ўтaсиз?

“Пaxтaкoр” бeкaтидa Мeтрoпoлитенгa




Масаланинг ечими учун қуйидаги асосий бирламчи маълумотлар зарур бўлади:


1. Йўловчилар оқими тўпланадиган йирик пунктлар – чўққилар ва уларни кўча участкалари билан боғловчи – транспорт тармоғи ёйлари берилган шаҳар харитаси.
2. Барча пунктлар (микрорайонлар) орасидаги йўловчилар оқимининг миқдори анкета усули орқали аниқланади.
3. Йўловчилар учун қулай қатновни таъминлайдиган транспорт воситасининг сиғимидан фойдаланиш коэффициенти.
4. Ҳар бир пунктда бир транспортдан бошқа транспортга ўтиш сарфланадиган вақт.
5. Автобусларнинг максимал (айрим ҳолатларда минимал) ҳаракатланиш интервали.
6. Бутун йўналиш давомидаси автобуслар сиғимидан фойдаланиш коэффициентининг минимал бўлиши.
Автобус маршрутлари сонини аниқлашда микрорайонларни ўзаро тўғридан-тўғри маршрутлар билан боғланса, у ҳолатда қайта ўтишлар сони юзага келмайди. Бунда маршрутлар сони m = [(n – 1) n]/2, бу ерда n – микрорайонлар сони.
Агар 30 та микрорайин бўлса, унда маршрутларнинг максимал сони m = [(30– 1) 30]/2=435 та бўлади. Лекин автобус маршрутлар сони кўп бўлса, ҳар бир автобусга тўғри келадиган йўловчилар оқими жуда кам бўлади ва охирги автобуслар катта интервал билан ҳаракатланиб, бекатларда йўловчиларнинг автобусни кутиб туриш вақтлари ошишига сабаб бўлади.
Микрорайонлар бир чизиқда жойлашган юошқа бир вариантда маршрутлар икки қўшни микрорайонлар орасида ташкил этилади ва улар сони m = n – 1, яъни 30 микрорайон учун маршрутлар сони 29 та бўлади. Бунда қайта ўтишлар сони жуда кўп бўлади.
Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish