Туркистон жадидчилик ҳаракатдаги таълим ва тарбия Режа: Жадидлар ҳаракатида таълим ва



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
Sana03.06.2022
Hajmi2,26 Mb.
#631702
Bog'liq
Туркистон жадидчилик ҳаракатдаги таълим ва тарбия



Туркистон жадидчилик 
ҳаракатдаги таълим ва тарбия
Режа:
1.Жадидлар ҳаракатида таълим ва 
тарбиянинг ривожлантирилгани.
2.Ўзбекистонда жадидчилик ҳаракати 
асосида янги услубда мактабларнинг 
очилиши.
3.Ўзбекистонда асосий жадидчилик харакати 
намоёндаларининг педогогик қарашлари.



Жадид

сўзи бу арабча сўз бўлиб 

янги


янгилик тарафдорлари деган маънога эга. Бу 
харакат Туркистонда 19 асрнинг охири ва 20 аср 
бошларида Чор Россиясининг мустамлачилик 
сиёсатининг кучайиши оқибатида пайдо бўлди. 
Умуман шу даврларда жадидчилик оқими 
Миср, Туркия,Кавказ,Туркистон ва бошқа 
ўлкаларда сиёсий оқим сифатида юзага келди. 
Жадидлар ўз даврининг илғор кишилари 
сифатида халқ ичида янгилик, маърифат ва 
маданият тарқатувчилар эдилар.


Атоқли маърифатпарвар, истеъдодли шоир ва 
педагог Абдулла Авлоний 1878 йил 12 июлда 
Тошкентда косиб оиласида дунёга келган ва эски 
мактабда таълим олган. У таржимаи ҳолида бу 
ҳақда шундай ёзган: «12 ёшимдан Ўқчи 
маҳалласидаги мадрасада дарс ўқий бошладим. 
13 ёшимдан бошлаб ёз кунлари мардикор 
ишлаб, оиламга ёрдам қилиб, қиш кунлари ўқир 
эдим. 14 ёшимдан бошлаб, ўша замонга мувофиқ 
ҳар хил шеърлар ёза бошладим. Бу замонларда 
«Таржумон» газетасини ўқиб, замондан 
хабардор бўлдим». Авлоний мадрасани битириб, 
мактабдорлик билан шуғулланди. Ўқиш ва 
ўқитиш усулига ислоҳ киритиб, янги типдаги 
мактаб ташкил этди ва ёш педагог-ўқувчиларга 
замонавий билимлар бериш, Шарқ ва Ғарб 
тилларини ўргатиш каби муҳим таълим-
тарбиявий ишларни амалга оширди. 



Абдулла Авлоний мактаб ўқувчилари учун 
«Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим» (1912), 
«Тарих», «Туркий Гулистон ёки ахлоқ» (1913) каби 
замонаси учун ҳодиса бўлган дарсликларни ёзган. 
1895 йилдан ижодий фаолияти бошланган 
Авлоний «Қобил», «Шуҳрат», «Ҳижрон», 
«Авлоний», «Сурайё», «Абулфайз», «Индамас» 
тахаллуслари билан шеър, ҳикоя, фелетон ва кичик 
ҳажмли драматик асарлар яратган. Шоир ўз 
асарларида замонасидаги қолоқликни, 
жоҳилликни танқид қилади ва кишиларни 
билимга, маърифатга чақиради. 



Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири 
Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 4 октябрда 
Тошкент шаҳрида туғилди. Унинг таржимаи ҳолидаги 
қуйидаги сўзлар ёзувчининг 1926 йилга қадар кечган 
ҳаётига ойдинлик киритади: «Ҳар ҳолда бемавридроқ 
бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи 
бир оилада... туғилғонман. Ёшим тўққиз-ўнларга 
борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда 
икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейинги 
вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун 
кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга 
хизматчиликка бердилар. Хўжайиним ўзи савдогар 
киши бўлуб, ўрисча ёзув-чизув билатурғон одамга 
муҳтож эди. 


«Уйланиш» комедияси ва Ғарб ёзувчиларининг 
сатирик ҳикояларини ўзбек тилига таржима 
қилди. 
Абдулла Қодирий «Амир Умархоннинг канизи», 
«Намоз ўғри», «Даҳшат» каби романлар яратиш 
орзусида бўлган. Аммо мустабид тузум бу 
орзуларининг тўла рўёбга чиқишига имкон 
бермади. 
Абдулла Қодирий 1926 йилда «Муштум»да 
босилган «Йиғинди гаплар» мақоласи туфайли 
қисқа муддат ҳибсга олинган. 1937 йилнинг 31 
декабрида эса «халқ душмани» сифатида 
қамоққа олиниб, 1938 йил 4 октябрда Тошкентда 
отилган. 


Абдурауф Абдураҳим ўғли 
Фитрат маданиятимиз тарихига 
шоир ва носир, драматург ва 
публитсист, тилшунос ва 
адабиётшунос, тарихчи ва 
файласуф, санъатшунос ва 
жамоат арбоби сифатида 
киради. 
У 1886 йили Бухорода зиёли 
оиласида туғилган. Бухоро, 
Истамбул мадрасалари ва 
дорилфунунларида ўқиган. У 
араб, форс, турк тилларини 
мукаммал билганлиги туфайли 
Шарқнинг буюк алломалари 
ижодини яхши ўзлаштирган. 


1909—1913 йилларда Туркия дорилфунунида 
ўқиётганида жадидчилик ғоялари билан танишиб, 
шу ғоялар билан суғорилган асарлар ёзган. У 
Туркиядаги таҳсили даврида ўзига Фитрат (зукко, 
доно, билимдон) деб тахаллус олган. 
Фитрат ижоди Туркистонда инқилобий ҳаракатлар 
кучайган даврларга тўғри келади. У 1913 йили форс-
тожик тилида яратган «Мунозара» номли асарида 
ўз халқини зулм ботқоғидан қутқариб, «нажот 
йўли»ни излаганлигини тасвирлайди. Бу даврда 
Оврўпа фани ва маданиятини тарғиб қилиш ҳам 
Фитрат маърифатпарварлигининг муҳим 
йўналишини ташкил этган. 


Маърифатпарвар, педагог 
Абдуқодир Шакурий 1875 
йилда Самарқанднинг 
Ражабамин қишлоғида боғбон 
оиласида туғилди. Шакурий 
эски усулдаги мактабни 
тамомлаганидан кейин 
Самарқанд шаҳридаги 
мадрасага ўқишга киради. 
Шакурий рус гимназиясига 
бориб, унинг ички тартиб 
қоидалари ва ўқитиш 
усуллари билан танишади. 
Шундан кейин ёш муаллимда 
ўз халқининг болалари учун 
ҳам шу тартибдаги янги 
мактаб ташкил қилиш орзуси 
пайдо бўлади. 


Абдуқодир Шакурий Самарқанд гимназиясида кўрган ва ўзи орзу қилган 
янги ўқитиш усуллари Россиянинг турли жойларида яшаган бошқа туркий 
халқларда ҳам мавжудлигини газеталардан билиб олади. 
Шакурий дўстлари ёрдамида Қўқон шаҳрига боради ва у ерда янги 
мактабдаги ўқитиш усуллари билан танишади. Самарқандга қайтиб келгач, 
ўз қишлоғи Ражабаминда 1901 йилнинг кузида биринчи янги усулдаги 
мактабни ташкил қилади. 
Шакурий мактабининг шуҳрати кенг тарқала бошлади, Ўрта Осиёдаги 
бошқа маърифатпарвар кишиларнинг диққатини жалб этди. 
Шакурий фақат ўқитувчилик қилиш билангина чекланиб қолмаган, у ўз 
мактаби учун дарсликлар ёзиб, уларни ўз маблағлари ҳисобига нашр 
қилдирган. Масалан, унинг "Раҳнамойи савод" ("Савод чиқариш 
қўлланмаси") деб аталган китоби шу тариқа чоп этилган. 
Шакурий мактаблар учун «Жомиъ ул-ҳикоят» (1907), «Зубдат ул-ашъор» 
(1907) каби ўқув қўлланмаларини яратган. М. Беҳбудий билан биргаликда 
мактаблар учун дастур тузган. 
Шакурий дастлаб қизлар учун ҳам янги усулдаги мактаб ташкил қилган. 
Унда ўзи раҳбарлигида рафиқаси муаллималик қилган. Кейинчалик ўғил ва 
қиз болалар гуруҳини бирлаштириб ўқита бошлаган. 


Буюк маърифатпарвар адиб, аллома 
ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа 
Беҳбудий 1875 йили Самарқанд 
шаҳрида муфтий оиласида дунёга 
келди. Зиёлилар оиласидаги муҳит 
ундаги адабиётга, сиёсатга, 
маърифатга бўлган қизиқишини 
тезроқ рўёбга чиқишига етаклади. 
Унинг отаси ислом ҳуқуқшунослиги 
бўйича йирик мутахассис бўлиб, бу 
борада кўплаб китоб ва рисолалар 
яратган эди. Бу ўз навбатида 
Маҳмудхўжага ўз таъсириги ўтказмай 
иложи йўқ эди. Кейинчалик бу ҳақда у 
ўз мақолаларидан бирида отаси 
таълим берган «Ҳидоя» (Ислом 
ҳуқуқига шарҳлар) асарининг унинг 
тақдирида муҳим рол ўйнаганлигини 
бежиз қайд этмайди. 


Маҳмудхўжа Беҳбудий адабиёт, тарих фанлари қатори 
сиёсатшунослик билан ҳам жиддий шуғулланади. 
Рўзнома ва ойпомалардан жаҳонда содир бўлаётган 
сиёсий воқеалар билан яқиндан танишиб боради. У 
Маккага бориш мақсадида араб тилини ўрганишга 
киришиб, ислом тарихи ва назарияси билан шуғуллана 
бошлайди. 1902 йилда Маккага бориб, хўжа ва муфти 
унвонларига эга бўлиб қайтади. Сўнгра Қозон ва Уфа 
шаҳарларида бўлиб, Оврўпо маданияти билан ҳам 
қизиқади. Ўша даврдаги Қозон, Оренбургда чиқадиган 
араб имлосидаги журнал ва газеталар билан 
ҳамкорлик қилади. Унинг қатор мақолалари ҳам мазкур 
журнал ва газеталар чиқа бошлайди. Мактаб, маориф, 
маданият, маърифатпарварлик ғояларининг тарғиботи 
ушбу мақолаларнинг марказида турарди. 


Ўзбек драматургиясига, умуман, театрига пойдевор қўйган бу асар ўз 
даврида А. Қодирийнинг «Бахтсиз куёв» драмаси, Мирмуҳсин-
Фикрийнинг «Бефарзанд Очилдибой», Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг 
«Янги саодат» каби қиссаларининг яратилишига туртки берган. 
Албатта, Беҳбудийнинг халқ ўртасида ортиб бораётган обрў-еътибори 
нафақат амирлик раҳбарлари, балки болшевикларнинг ҳам режа ва 
ниятларига зид эди. 1919 йилда хорижий сафарга чиққан Беҳбудий улар 
чақуви билан Қаршида ушланиб, Саид Олимхон фармони билан қатл 
қилинади. 
С. Айний алломанинг фожеали вафоти муносабати билан бундай ёзган: 
«Жафокаш шоир Беҳбудийнинг номини мусулмон Шарқи ҳурмат билан 
тилга олади, чунки у 20 йил мобайнида ўзининг онги ва инсоний қадру 
қимматини билган барча мавжудотни эркин ҳаёт, нур ва маърифат учун 
курашга чорлаб келди». 
Қарши шаҳри 20-30-йилларда Беҳбудий номи билан аталган. Беҳбудий 
1937 йилга келиб қатағон қилинади ва 1956 йили оқланади. 


Атоқли давлат ва сиёсат арбоби, 
Бухоро жадидчилигининг фаол 
иштирокчиси, "Ёш бухороликлар" 
партиясининг раҳбарларидан 
бири Файзулла Хўжаев 1896 йил 
1 июлда Бухоро шаҳрида йирик 
савдогар оиласида туғилган. У 
ёшлигида эски мактабни битириб, 
Бухоро мадрасасида ўқиган. 
1907—1912 йилларда Ф.Хўжаев 
Москвада шахсий ўқитувчилардан 
таълим олган. 1913 йилдан 
жадидлар сафида фаолият 
кўрсатган ва халқ орасида 
маърифат тарқатиш билан 
шуғулланган. 


Отасидан мерос қолган катта бойликни 
янги усул мактаблари очишга, ёш 
бухороликлар сиёсий фаолиятини моддий 
қўллаб-қувватлашга сарфлади. 1917 
йилдан бошлаб Ф.Хўжаев ва Фитрат 
партиянинг сўл қанотига бошчилик қилиб, 
Бухорода аввал конститутсион монархия, 
сўнгра демократик республика тузиш учун 
курашдилар. Ёш бухороликлар амир 
томонидан таъқиб килингач, Ф.Хўжаев ва 
унинг сафдошлари Бухорони тарк этишга 
мажбур бўлишди. 


Ф.Хўжаев 1937 йил 9 июлда Москвада қамоққа 
олинди. Ўнта Советларга қарши «Ўнг тротскийчи 
блок» фаолиятига қўшилганлиги ҳамда «Миллий 
иттиҳод» ташкилоти фаолиятига раҳбарлик 
қилганлик, «босмачилик» ҳаракати ва 
қўрбошиларни қўллаб-қувватлаганлик, Фитрат, 
Чўлпон, Абдулла Қодирий ва бошқа ўзбек 
зиёлиларига ғамхўрлик кўрсатганлик каби айблар 
қўйилди ва отишга ҳукм қилинди. Ҳукм Москва 
атрофидаги Бутово катлгоҳида ижро этилган. 


Жадидчилик ҳаракатининг йирик 
намояндаларидан бири, давлат ва сиёсат 
арбоби, ўзбек матбуотининг илк 
ташкилотчиларидан бири Убайдуллахўжа 
Асадуллахўжа ўғли (Убайдулла Хўжаев) 
1878 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Рус-
тузем мактабини тамомлагач, давлат 
муассасаларида таржимонлик билан 
шуғулланган. Кейинчалик Саратов 
университетининг ҳуқуқшунослик 
факултетини муваффақият билан 
тамомлаган. Убайдулла Хўжаев дастлабки 
ўзбек адвокатларидан бири эди. Ўқишни 
тугатгач, у Тошкент округ судида адвокат 
бўлиб хизмат қилади. Ўз атрофига 
ёшларни тўплаб, "Умид" яширин 
жамиятини тузди. Кейинчалик бу ташкилот 
"Тараққийпарвар" деб номланиб, 
жадидларнинг асосий ташкилотларидан 
бирига айланди. 


Талабалик йилларидаёқ давр муаммоларини 
ечишни ўйлади, рус ёзувчиси Л. Н. Толстой 
билан ёзишмалар қилди (1909). Ўқишни 
тугатгач, дастлаб Саратов, 1913 йилда Тошкент 
округ судида хусусий адвокат бўлиб ишлади. 
Чор ҳукумати маъмурларининг порахўрлиги ва 
золимлигини фош этиб, айримларини давлат 
ишидан четлатишга эришди. Жадидчилик 
ҳаракатига қўшилиб, тез орада унинг йирик 
вакилларидан бирига айланди. 


1917 йил феврал инқилобидан кейин у Туркистондаги 
мустақиллик ва тараққиёт учун миллий ҳаракатнинг 
фаол раҳномаларидан бирига айланади. Тошкент 
"Шўройи исломия" ташкилотига раис, Бутунроссия 
мусулмон шўросига эса аъзо этиб сайланади. У 1917 
йилда бўлиб ўтган барча Туркистон ва Бутунроссия 
мусулмонлари сездларида иштирок этади. Қўқонда 
бўлиб ўтган ИВ фавқулодда ўлка мусулмонларининг 
съезди уни Туркистон Мухториятининг Ҳарбий нозири 
этиб сайлайди. Туркистон Мухторияти тормор этилгач, 
Убайдулла Хўжаев Оренбургга боради ва Бошқирдистон 
Мухторияти ҳукуматини тузишда фаол иштирок этади.

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish