Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи



Download 466 Kb.
bet1/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА


ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ


ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ,
ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА
УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИ

МАИШИЙ ЗЎРЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ,


ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРЛИК ИШЛАТИШГА БАРҲАМ БЕРИШ ҲАҚИДАГИ ДЕКЛОРАЦИЯ ҚОИДАЛАРИ- НИ ЎРГАНИШ (БМТ БАНИНГ 1993 ЙИЛ 26 ДЕКАБРДАГИ 48/104-СОН РЕЗОЛЮЦИЯСИ) МАСАЛАЛАРИ

Махсус курсидан дастури материаллар ва тренинг машғулотлар


(Академик лицейлар учун)
(8 соат)

Тошкент -2018


Мазкур услубий қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827 сон қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга ошириш бўйича НАЗОРАТ-РЕЖАнинг 25-29-бандларига асосан барча Касб-ҳунар таълими муассасаларида Махсус курслар таркибига киритилган 8-соатли ўқув дастури учун маъруза матнлари ва психологик тренинг машғулотлар ишланмалари киритилган.
Ушбу ўқув дастури Касб-ҳунар таълимини инновацион ривожлантириш,
педагог кадрларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти
Илмий-методик кенгашининг 2018 йил 29 августдаги 1–сонли мажлиси баённомаси билан маъқулланган ва тизимга жорий этиш учун тавсия этилган.


Тузувчилар:
Икромова Мақсуда Джалиловна - Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи
Абдурахмонова Камола Абдунабиевна - Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи
Тақризчи:
Абдусаматова Зулфия Рауфовна - Олмазор политехника ва стандартлаштириш касб-ҳунар коллежи психологи

КИРИШ
Ҳаётнинг шиддаткор одимлари, илм-техниканинг такомиллашуви ҳамда жамиятимиздаги умуммаданий ўсишлар муносабати билан бугунги кун қаҳрамони учун – инсон ҳаётга қандай тайёрланган бўлиши керак ?–деган табиий савол туғилади. Бундай саволга жавоб беришда, келгусида инсонда намоён бўлиши лозим бўлган жисмоний ва интеллектуал потенциаллардан ташқари, унинг келажакдаги кўпқиррали фаолиятининг барча жабҳаларини қамрайдиган эмоционал — руҳий, ахлоқий ҳамда этика нормалари бўйича қандай даражага эришиши лозимлигига ҳам эътиборни қаратиш керак бўлади.


Давлатнинг асосини нима ташкил этади? – деб берилган саволга эрамиздан олдин V-IV асрларда ўтган машҳур файласуф Диоген: “Ёшларни тарбиялаш”–деб жавоб берган экан. Дарвоқе, ёшлик даври, энг аввало, маънавий бойлик тўплайдиган, ақлни пешлайдиган, ҳаётий тажриба, малака ва кўникмалар йиғадиган даврдир. Унинг қадр-қимматини англаб иш тутган киши, келажакда ўз ҳаётини сермазмун, бахтли қилиш учун мустаҳкам пойдевор – асосни қура олади. Жамиятимизда ёшларни бундай мақсадларни кўзлаб иш тутишлари учун барча имкониятлар мавжуд бўлиб, бошқа ижтимоий тузумлардан афзаллиги билан ажралиб туради. Хусусан ҳали оила ва турмуш ташвишларидан холи ёшларнинг ўқиши, тажриба орттириши, ўзлари танлаган мутахассисликларидан ташқари яна кўп соҳалар бўйича чуқур билимга, яхши бир касбга, кенг дунёқарашга эришишлари учун деярли ҳамма имкониятлар муҳайё этилган. Шунга қарамай, арзимас баҳоналар билан тажовузкорлик қилаётган ёшлар ҳам учраб турибди. Аянчлиси, жамиятимизда хар қандай тажовузкорликларга сабаб бўлаётган омиллар етишмовчилик ёки нотинчлик туфайли эмас, балки арзимас можаролар, севгисига (севги деб аталса) етиша олмаслик, ғийбат, туҳмат ва ҳирсий зўравонликлар туфайли юзага келмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827 сон қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга ошириш бўйича НАЗОРАТ-РЕЖАда ёшлар ўртасида суициднинг олдини олишга қаратилган долзарб вазифалар киритилган. НАЗОРАТ-РЕЖАнинг 25-29-бандларига асосан маиший зўрликнинг олдини олиш, хотин-қизларга нисбатан зўрлик ишлатишга барҳам бериш ҳақидаги деклорация қоидаларини ўрганиш (БМТ БАнинг 1993 йил 26 декабрдаги 48/104-сон резолюцияси) масалалари ўқув дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилиши белгиланган. Ўйлаб кўрсак, биз йиллар давомида эътиборимизни кўпроқ фарзандларимизга ахлоқ-одоб меъёрларини ўргатишга қаратибмизку, ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликлар олдида довдираб қолмасликлари учун иммунитетини мустаҳкамлашга эса эътиборни сусайтириб қўйгандекмиз. Инсон кураш ва синовларда тобланилади. Шунинг учун мазкур дастур орқали нафақат маиший зўрликнинг олдини олиш, хотин-қизларга нисбатан зўрлик ишлатишга барҳам бериш ҳақидаги деклорация қоидаларини ўрганиш, балки Инсон – муқаддас ҳилқат эканлиги, унинг жамият ҳаётига таъсири, инсон ҳаётига хавф солувчи зарарли омиллар ва уларнинг аянчли оқибатларини бугунги кун ўқувчи-ёшларига ўргатишни лозим деб топдик.
Ҳаётда дуч келган муаммолардан стрессга тушмаслик, ўзини бошқара билиш, айрим нопок кимсалар томонидан уюштириладиган иғво ёки туҳматларга қарши тура оладиган иммун тизимни шакллантириш, юксалтириш керак деган хулосага келдик. Шунинг учун мазкур курсни маъруза ва семинар машғулотларига ажратмадик. Дарсларни имкон даражасида психологлар олиб боргани маъқул. Сабаби мавзуларни кенгроқ ёритиш мақсадида қонунда белгиланган жазолар, ривоятлар, Устоз-шогирд суҳбатлари, тафаккур дурдоналари билан бир қаторда психологик тренинглар ҳам киритилган. Мазкур намуналардан ташқари иш тажрибасидан келиб чиқиб, қўшимча сифатида уйга вазифа шаклида турли тест ёки жумбоқлар берилса, ўқувчиларнинг бугунги кундаги руҳий ҳолати, кечинмаларини ўрганиш осонлашади. Шунингдек, руҳий кўмакка муҳтож ўқувчилар рўйхати шакллантирилиб, нохуш ҳодисаларнинг олди олинади.



Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish