Участка сайлов комиссияси раисининг комиссия аъзолари билан дастлабки учрашувдаги сўзи



Download 238,37 Kb.
bet2/10
Sana29.04.2022
Hajmi238,37 Kb.
#589521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
УСК раиси сўзи

Учинчи масала:
Ҳурматли комиссия аъзолари!
Участка сайлов комиссиясининг қарорига биноан комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзоси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин.
Бугун биз шу ҳақдаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишимиз керак. Кимда қандай таклиф бор?
Бошқа таклиф бўлмаса, ушбу масала бўйича қарор лойиҳасини эртага ўтказиладиган мажлисга киритишни комиссия котибига топшираман.
Тўртинчи масала:
Ҳурматли комиссия аъзолари!
Марказий сайлов комиссияси қарори билан тасдиқланган Концепцияга мувофиқ участка сайлов комиссияси ўз фаолиятини бошлаганидан сўнг комиссия аъзолари учун икки кунлик ўқув машғулотларини ўтказиш белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда эртага соат 10-00да комиссия аъзолари хонасида ўқув машғулотлари бошланади.
Барчангиздан ушбу ўқув машғулотига ўз вақтида етиб келишингизни сўрайман.
Ҳурматли комиссия аъзолари!
Фурсатдан фойдаланиб Сайлов Кодексига мувофиқ участка сайлов комиссияси ваколатига кирувчи масалаларни Сизларга етказиб қўймоқчиман.
Сайлов Кодексида берилган ваколатларидан келиб чиққан ҳолда:

  1. Участка сайлов комиссияси сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузиши белгиланган.

(Сайлов участкаси харитаси УСК раисига тақдим қилинган бўлиши керак).
Сайлов участкамизнинг харитасига эътибор берсангизлар, сайлов участкамизнинг ҳудуди этиб:
(дислокациядаги сайлов участкаси чегаралари ёзилади ва ўқиб эшиттирилади) чегаралари этиб белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда биз дастлаб сайлов участкаси ҳудудидаги кўчалар, кўп қаватли уйлар ва мавзеларнинг рўйхатини тузишимиз керак. Комиссиямиз таркибида тажрибали инсон ........................................................дан шу масалани маҳалла фуқаролар йиғини билан бир кун муддатда тузишни топширсак нима дейсизлар? Раҳмат.
Ушбу кўчалар ва кўп қаватли уйларни рўйхати аниқ бўлгач, ушбу ҳудудларга комиссия аъзоларини яшаш ва иш жойидан келиб чиққан ҳолда бириктирамиз. Шу билан биргаликда уйма-уй сайловчилар рўйхатига аниқлик киритиш учун жамоатчилик вакилларини ҳам бириктиришимиз керак.
Ушбу масала бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раисига жамоатчилик вакиллари бўйича таклиф бериш юзасидан хат тайёрлаш керак бўлади.
2) Участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловчиларнинг рўйхати билан таништиради – шунинг учун сайловга ўн беш кун қолгунига қадар, яьни 9 октябрга қадар, сайловчилар рўйхатига аниқлик киритиб ҳамма танишиши учун стендга жойлаштиришимиз керак.
Агар рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар бўлса, шу ҳақдаги аризаларни қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиб, рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиб боришимиз керак.
3) Участка сайлов комиссияси муддатидан олдин овоз беришни ўтказади. Бунда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган ва муддатидан олдин овоз берган сайловчиларга овоз бериш ташкил қилинади. Сайловчидан тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертларда қабул қилиб олинади ва икки нафар комиссия аъзоси имзо қўйгач, комиссия мухъри билан тасдиқланиб, овозларни санаб чиқиш жараёнига қадар сейфда сақланади. Бунда янгилик шундан иборатки, сайловчи конвертга имзо қўймайди.
Эслатиб ўтаман муддатидан олдин овоз бермоқчи бўлган сайловчидан фақат ариза сўралади, холос. Бошқа ҳужжат талаб қилинмайди.
4). Энг муҳим масала - сайловга ўн кун қолганида аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этишимиз керак.
5) Муддатидан олдин овоз бериш кунига қадар ва овоз бериш кунига қадар бинонинг яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари, сайлов қутилари, шунингдек бошқа жиҳозлар тайёрлаб қўйилиши таъминланади. Бу масалани шахсан ўзим назорат қиламан.
6) Биз сайлов куни участкада овоз беришни ташкил этамиз.
Бу кунга ҳаммамиз пухта тайёргарлик кўришимиз керак.
7) Сайлов куни соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда овоз бериш ташкил этилади;
8)Овоз бериш якунлангандан сўнг участка сайлов комиссияси овозларни санаб чиқади ва овоз бериш натижалари ҳақидаги баённомани округ сайлов комиссиясига топширади;
Айнан шу жараённи қандай амалга оширилиши ҳақида алоҳида видеоролик тайёрланган, бугун куннинг иккинчи ярмида шу ва бошқа видеороликларни Сизларга намойиш этиб бераман.
9) Энг муҳим вазифаларимиздан яна бири - сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқишимиз керак. Бу борада барчангиздан аниқ иш юритишингизни сўрайман.
Ҳурматли комиссия аъзолари!
Яна бир алоҳида айтадиган ахборотим шундан иборатки, участка сайлов комиссяси фаолиятини самарали ташкил этиш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан зарур адабиётлар, қўлланмалар, электрон ва мультимедиа воситалари орқали тақдимот материаллари, инфографик роликлар, видеороликлар ҳамда плакатлар тайёрланган.
Ушбу ахборот материалларининг бир қисми ҳозир менга тақдим этилган. Мен уларни компьютерга жойлаштириб қўйганман. Бугун ушбу маълумотлар билан танишиб чиқишингизни сўрайман.
Ҳурматли комиссия аъзолари!
Ҳаммангизни эътиборингизни бугунги кундаги Короновирус (COVID-19) инфекциясига қарши ҳимояловчи воситалардан самарали фойдаланиб саломатлигингизни муҳофаза қилишга эътибор беришингизни сўрайман.
Комиссия аъзолари доим ҳимоя ниқобида бўлишлари шарт. Комиссия аъзолари билан, сайловчи билан мулоқот ўтказганда қучоқлашиб кўришиш ман этилади. Ҳар доим қўлингизни антисептик билан дезинфекция қилишингизни илтимос қиламан. Антисептик етарли.
Ўзаро келишувга асосан комиссия аъзоларини вакцина қилинади. Ким вакцина олган бўлса, эртага сертификатини олиб келишини сўрайман. Башарти, сертификат берилмаган бўлса, комиссия раисининг ўринбосаридан барча аъзоларнинг паспорт маълумотлари ёзилган рўйхатни бугуннинг ўзида туман тиббиёт бирлашмасига тақдим қилишини сўрайман. Туман тиббиёт бирлашмаси сертификатларни тақдим қилади.
Олдимизда жудаям масъулиятли жараён турибди. Шунинг учун барчангиздан УСК ваколатларини пухта ўрганиб олишингизни яна бир бор илтимос қиламан.
Марҳамат, энди савол-жавобга ўтамиз.



Download 238,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish