Улкан ҳиссаси. Талаба: Абдурахмонов. К



Download 4,71 Mb.
Sana30.03.2022
Hajmi4,71 Mb.
#517094
Bog'liq
Islom-Karimov-xotirasi-250117


Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон Давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига қўшган
улкан ҳиссаси.
Талаба: Абдурахмонов.К
Ислом Абдуғаниевич Каримов
мустақил Ўзбекистон давлати-
нинг асосчиси, юртимизни
собиқ мустабид тузум қарамли-
гидан озод қилиб, уни замона-
вий асосда тараққий эттириш
стратегиясини, дунёда “Ўзбек
модели” деган ном билан тан
олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди.
Халқимиз ўзининг қисқа муддат - 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади.
КПСС Марказий Комитети бошчилигидаги кучлар Ўзбекистонда адолатсизлик ва тазйиқларни авж олдирган йилларда ўзбек халқининг номини ноҳақ таҳқир ва ҳақоратлардан ҳимоя қилиш, халқимизнинг ор-номусини, миллий ғурурини тиклашда фидойилик намунасини кўрсатди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов шундай эслайдилар: “Ана шундай қалтис вазиятда менга Қашқадарёни бошқариш вазифаси топширилди. Аслида мени бу вазифага юборишдан мақсад бошқача бўлган. Яъни, бу одам ишни эплолмайди, барибир бу оғир вилоятни бошқариш, вазиятни ўнглашга унинг кучи етмайди. Шундан кейин унинг ўзини айбдор қилиб, ишдан оламиз, керак бўлса Сибирга жўнатамиз, деган ёвуз ният бўлган”.
Халқимиз маънавий қадриятларига ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, муқаддас динимизни, урф-одатларимизни, бебаҳо тарихий меросимизни ҳаётга қайтаришни давлат сиёсати даражасига кўтарди.
Одамларнинг тафаккурини ўзгартириш, уларнинг онгида янги миллий ғоя, миллий мафкура асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш ишига раҳнамолик қилди.
Юртимизда тинчлик-осойишталикни, миллатлар ва фуқаролар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш, уни сақлаш ҳамда мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшди.
Ислом Каримов олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари:
Мамлакатни модернизация қилиш, жамиятни янгилаш, иқтисодиёт жадал суръатлар билан ўсиши ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бу йўналишларни амалга оширишнинг гарови бўлмиш тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатининг эркин ривожланишига кафолат ва имтиёзлар берадиган сиёсат олиб бордилар.
Ўрта синф вакиллари - тадбиркорлик, фермерлик ҳаракати ва хусусий бизнес тузилмаларининг, барча моддий ва интеллектуал мулк эгаларининг манфаатларини устун қўйиш, уларга тўлиқ имтиёз ва имкониятлар яратиб берди, уларни қўллаб-қувватлади.
Иқтисодиёт юқори суръатлар билан ривожланишини таъминлаш ҳисобидан халқимизнинг реал даромадлари ва фаровонлигини ошириш, муҳим ижтимоий дастурларни ҳаётимизга муваффақиятли тадбиқ этдилар.
Ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришга доир ислоҳотларни фаол давом эттириш, шу аснода инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият ва бойлик сифатида жамиятимиз ҳаётида асосий ўринга қўйиш, "Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ" деган тамойилни амалда рўёбга чиқардилар.
"Юксак маънавият - енгилмас куч" деган ҳаёт ҳақиқатидан келиб чиққан ҳолда, маданий ва маърифий соҳаларда олиб бораётган ишларнинг таъсири ва самарасини кучайтирдилар.
Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, барқарорликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ўртасида тотувлик, турли миллатлар ва диний конфессиялараро ҳамжиҳатликни янада кучайтиришга хизмат қилдилар.
Халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини юксалтиришда, ўзбек номини бутун дунёга тараннум этишга улкан ҳисса қўшди.
Ташқи сиёсат соҳасида бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, дунё мамлакатлари билан тенг ҳуқуқли асосда шерикчилик қилиш, юзага келадиган ҳар қандай можаро ва муаммони фақат тинч йўл билан, сиёсий ва ҳуқуқий воситалар орқали ҳал этиш, узоқ ва яқин қўшниларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва тотувликда яшаш тамойилига қатъий амал қилишни тартибга солдилар.
Буюк инсонлардан буюк фикрлар қолади.
Ислом Каримовнинг бундай фикрлари халқимизни бирлаштирди.
Ўзбек ёшларини қанчалик севар эди.
Ўзбек халқини ўзига англатиб кетган инсон қалбимизда мангу яшайди.
“Ўзбекистонда яшаётган миллион-миллион ёшлар ўзимни болам, ўзимни фарзандим”, - деб таъкидлар эдилар.
Ёшлар масаласи давлат сиёсати
даражасига кўтарилди.
Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидир.
Инсоннинг сўзи ҳикмат, боқиши ибрат ва жим туриши дарс бўлиши керак.
Халқимизнинг мард ўғлони, биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади.
Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish