товарни жўнатиш (топшириш) санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари рақами ҳамда транспорт тури, товарлар почта алоқаси орқали жўнатилганда эса, почта квитанцияларининг рақами;
товарлар сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда «___-сонли ишонч хати асосида сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб чиқиб кетилган» деган ёзув кўрсатилиши шарт.
Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар
Инкассо топшириқномаси — маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжатидир.
Инкассо топшириқномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.
Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга:
а) давлат солиқ хизмати органлари:
давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
б) божхона органлари — ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва жарималарни ундириш тўғрисида;
в) давлат ижрочилари ва ундирувчилар — ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида;