Университети кимё – технология факультети



Download 56,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/291
Sana18.03.2022
Hajmi56,03 Mb.
#500503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   291
Bog'liq
Сборник общий с титулом 2021 279-bet

Ташкилий кўмита:
Реймов А. – Бердақ номидаги ҚҚДУ ректори, ташкилий кўмита раиси, 
Турдымамбетов И.Р. – Бердақ номидаги ҚҚДУ проректори, ташкилий кўмита 
раиси ўринбосари, 
Нурымбетов Б.Ч. – Кимё – технология факультети декани, кўмита аъзоси 
Нызаматдинов К. – ҚҚДУ илмий тадқиқод ва илмий педагогик кадрлар таёрлаш 
бўлими бошлиғи, кўмита аъзоси 
Утениязов К.К. – Органик ва ноорганик кимё кафедраси доценти, кўмита аъзоси 
Пирниязов А.Ж. – Физикавий ва коллоид кимё кафедраси доценти, маъсул 
муҳаррир, кўмита аъзоси 
Генжемуратова Г. - Кимё – технология факультети илмий ишлар бўйича декан 
муовини, кўмита аъзоси 
Шарипова А.И. - Физикавий ва коллоид кимё кафедраси мудири, кўмита аъзоси 
Хожаметова Б.К. – Кимёвий технология кафедраси мудири, кўмита аъзоси 
Джуманазарова З.К. – Органик ва ноорганик кимё кафедраси мудири, кўмита 
аъзоси 
Танирбергенов Б. - Органик ва ноорганик кимё кафедраси доценти, кўмита аъзоси 
Турениязова Д.А. - Органик ва ноорганик кимё кафедраси доценти, кўмита аъзоси 
Алланиязова М.К. - Органик ва ноорганик кимё кафедраси доценти, кўмита аъзоси 
Джумамуратова М.-Физикавий ва коллоид кимё кафедраси доценти, кўмита аъзоси 
Узакбергенова З.Д. - Физикавий ва коллоид кимё кафедраси доценти, кўмита 
аъзоси 
Айымбетов М.Ж. - Кимёвий технология кафедраси доценти, кўмита аъзоси 
Маденов Б.Д. - Кимёвий технология кафедраси доценти, кўмита аъзоси 
Джуманова З.К.. - Физикавий ва коллоид кимё кафедраси доценти, котиба. 
Ушбу 
тўпламга 
киритилган 
илмий 
мақолалар 
ва 
тезислардаги 
маълумотларнинг мазмуни ва сифатига муаллифлар жавобгардир. 
Қорақалпоқ давлат университети 
 
 


3
ҚУАНИШБАЙ ЎТЕНИЯЗОВНИНГ ҲАЁТ ЙЎЛИ ВА ИЛМИЙ-
ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИ
Қуанишбай Ўтениязов 1941 йили 7 мартда Қонликўл туманида туғилган. 
1957 йили Қорақалпоқ давлат педагогика институтининг Табиатшунослик 
факультетига ўқишга кирди. 1960 йили ўқишини Тошкент давлат 
университети 
Кимё 
факультетида 
давом 
эттириб, 
кейинчалик 
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетига ўқишини кўчирган 
ва шу олий таълим муассасасини муваффақиятли тамомлаган. 
1965 йили Қорақалпоқ давлат педагогика институтида ўқитувчи, 1967-
1968 йиллари институт комсомол комитетининг котиби, кейинчалик ушбу 
институт бирлашган касаба уюшмаси Президумининг бошлиғи сифатида 
фаолият юритган. Қ.Ўтениязов 1968 йили Москва давлат университетига 
аспирантурага юборилган. У 1973 йили «Синтез и дезаминирование 
гидрогалогенидов 1-аминометил-1-галоген- и 1-амино-1-(галогенметил)-
циклогексанов» мавзусида кимё фанлари доктори, академик О.А.Рeутoвнинг 
илмий раҳбарлигида номзодлик диссертацияни ҳимоя қилган. 
1977 йили “Кимё” кафедраси мудири, 1986-1987 йиллари Кимё-биология 
факультети декани лавозимида ишлаган. 1988 йилдан бошлаб Нукус давлат
университети ректори вазифасини бажарган. 1989 йилдан университет 
ректори лавозимига сайланган. Унга 1991 йили профессор унвони берилган. 
1998 йили Тошкент шаҳрида «Синтез, структура и свойства производных 
лупинина» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.


4
Олимнинг табобатда ва илмий тиббиётда кенг фойдаланиладиган 
саноатда катта аҳамиятга эга Қорақалпоғистоннинг доривор ўсимликларини 
кимёвий жиҳатдан комплекс тадқиқот ишлари Марказий Осиёда кенг 
тарқалди. “Илмий тиббиётда фойдаланиладиган Қорақалпоғистоннинг 
доривор 
ўсимликлари”, 
“Халқ 
табобатида 
фойдаланиладиган 
Қорақалпоғистоннинг маданий ва ёввойи ўсимликлари” мавзусидаги илмий 
ишлари халқнинг кундаликли турмуш тарзида ҳозирги вақтда кенг 
фойдаланилмоқда.
У Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ўсадиган, саноатда бўёқ 
олиш мумкин бўлган ўсимликларнинг кимёвий таркибини аниқлаш бўйича 
олиб борилган кенг кўламли илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилган. Бу 
тадқиқотларнинг натижасида махсус саноат ўринлари учун жуда зарур 
бўлган “Қорақалпоғистоннинг бўёқ олинадиган ўсимликлари”, “Бўёқ 
олинадиган ўсимликларнинг элементар кимёвий таркиби”, «Лупинин», 
«Қорақалпоғистоннинг 
алкалоидли 
ўсимликлари” 
деб 
номланган 
монографиялари нашр қилинган.
«Табиат ва антропик фактор», «Кимёвий ифлосланиш ва ундан 
ҳимояланиш чоралари», «Кимёвий терминларнинг русча-қорақалпоқча 
луғати» каби илмий ишлари фақат олий таълим муассасаларининг тиббиёт 
ва кимё факультетларининг талабалари учунгина эмас, ўрта мактаблардаги 
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳам эҳтиёжини қондирадиган китоб бўлди. 
Олимнинг йигирмага яқин илмий монографиялари, ўқув қўлланмалари ва 
юздан ортиқ мақолалари эълон қилинган. «Гетероциклли бирикмалар 
кимёси», «Органик кимёдан амалий ишлар», «Углеводородлар кимёси», 
«Хромотографик анализ» деб номланган илмий ишлари талабаларнинг 
назарий ва амалий билимларни чуқурроқ эгаллашда ва мустаҳкамлашда катта 
аҳамиятга эга. 
Профессорнинг раҳбарлигида, 1997-1999 йилларида «Органик кимё» 
кафедрасида «Доривор ўсимликларнинг таркибий қисмларини кимёвий усул 
билан тадқиқ қилиш, туб бирикмаларни ажратиш, кимёвий тузилишини ва 
биологик фаоллигини аниқлаш» мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари, 
Ўзбекистон Республикаси давлат фан ва техника бошқармаси билан 
ҳамкорликда доривор ўсимликларнинг (қизилмия, ёнтоқ, исриқ) физиологик 
фаол моддаларни (алкалоидлар, липидлар, углеводлар, ёғ кислоталари) 
ўрганиш, Европа жамиятининг INTAS дастури бўйича 1997-2000 йилларда
«Катализдаги ковалент боғланган кислоталар» мавзусидаги чет эл гранти,
2000-2004 йилларда NАТО ва Япония давлатларининг халқаро JICA 
ташкилотлари томонидан берилган чет эл грантлари асосида илмий ишлар 
олиб борилди. 
Профессор Қ.Ўтениязов ўз илмий мактабига эга бўлиб, 4 шогирдининг 
фан номзоди даражасини олишига раҳбарлик қилган ва улардан икки нафари: 
Рустем Тлегенов ва Мапруза Алланиязовалар устози изидан бориб, фан 
доктори даражаларини олишга муяссар бўлди.


5
У 1992 йили биринчи Президенти И.Каримов раҳбарлигидаги 
Ўзбекистон Республикасининг давлат делегацияси таркибида Саудия 
Арабистонига сафари ва Макка шаҳридаги Каабатуллоҳнинг ичига кириши 
унинг умридаги энг катта тарихий воқеалардан бири ҳисобланади. Тажриба 
алмашиш, университетда илм-фаннинг даражасини ошириш бўйича Туркия, 
АҚШ, Исроил, Англия олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот 
марказларида бўлиб, университетнинг чет элларда танилишига олиб келди.
Қ.Ўтениязов 1977-1985 йиллари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, 1990-
2009 йиллари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати 
сифатида халқимизнинг ижтимоий-сиёсий турмушида белгили даражада из 
қолдирган жамоат арбоби. Англиянинг Кембридж шаҳрида нашр қилинган 
«XX асрдаги 2000 таниқли олимлар» китобида у ҳақида тўлиқ биографик 
маълумотлар келтирилган.
Профессорнинг кўп қиррали илмий, педагогик, ташкилотчилик 
фаолияти давлатимиз томонидан муносиб тарзда баҳоланиб, унга 1986 йили 
«Ҳурмат белгиси» ордени, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Олий 
мактаби фидойиси» нишони, Бутуниттифоқ «Билим» жамиятининг 
«Фидокорона меҳнатлари учун» нишони, «Мустақиллик» эсдалик нишони 
берилган. 
Қорақалпоғистонда илм-фаннинг ривожланишида, илмий кадрлар 
тайёрлашда, университетнинг марказий ва хорижий олий таълим 
муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришда, халқ хўжалигига зарур 
бўлган “Қурилиш”, «Педиатрия», «Тупроқшунослик», «Электроэнергетика», 
«Тўқимачилик саноати маҳсулотлари», «Жисмоний маданият», «Туркман 
тили ва адабиёти», «Иқтисодиётдаги информацион тизимлар», «Мусиқий ва 
эстетик тарбия», «Кимёвий технология ва биотехнология» каби янги таълим 
йўналишларининг 
(мутахассисликларнинг) 
очилиши 
профессор
Қ.Ўтениязовнинг исми билан боғлиқ. Шунингдек, университетнинг моддий-
техник базасини мустаҳкамлашда, илмий салоҳиятнинг ортиб боришида,
докторантура, аспирантура, магистратураларнинг очилишида, компьютер ва 
интернет 
тармоқларининг 
ўрнатилишида, 
иқтидорли 
ва 
зукко 
ёшларимизнинг чет элларда билим олишига имкониятлар яратиб беришда
профессор Қ.Ўтениязовнинг сидқидилдан қилган ишларини кўпчилик яхши 
билади.
16 йил давомида университет ректори вазифасини бажарган камтарин, 
самимий, ҳазилкаш, бағрикенг устозимиз Қуанишбай Ўтениязов ҳаёт 
бўлганида бу йил 80 ёшни қаршилаган бўлар эди. У фақат кимёгарларнинг 
эмас, балки кўплаган ёшларнинг устози ҳисобланади. Устозимизнинг 
ижтимоий ҳаётимизда тутган ўрни, халқимизга кўрсатган хизматлари ҳеч 
қачон унутилмайди. 

Download 56,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   291




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish