буюртмаларни илмий экспертизадан ўтказар, техник ечимларни янгилиги
ва фойдасини аниқлар эди.
Ихтиро
деб халқ хўжалиги, мамлакатнинг
ижтимоий-маданий
қурилиши ва мудофаасида ижобий натижа берувчи янги ва сезиларгли
фарқга эга бўлган техник ечимлар тан олинади [5].
Ихтиро деб тан олинган техник ечимлар, ССРИ ихтиролар давлат
реестрига киритилади. Ихтиролар ҳақидаги маълумотлар “Кашфиётлар,
ихтиролар,
саноат намуналари, товар белгилар” бюллетенида нашр
қилинади. Ихтирочилик масалалари “Ихтирочилар масалалари” ойлик
назарий ва илмий-амалий журналда кенг ёритирлади.
Кашфиётлар, ихтиролар
ва рационализаторлик
таклифлари
тўғрисидаги Низом ихтиро объектларини регламентлайди. Уларга:
қурилма, усул, модда ва қўллаш учун ихтиролар киради.
Қурилма деталлар ва
тугунларнинг маълум шакллари, уларнинг
ўзаро жойлашиши, ўлчамлар мутаносиблиги, ўзаро таъсирлари ва х.з.лар
билан белгиланади. Қурилмаларга агрегатлар,
машиналар, механизмлар,
иш қуроллари, асбоблар, инструментлар, электр
схемалар ва шу кабилар
киради.
Усул маълум кетма-кетликда бажариладиган ва мааълум
қонуниятларга амал қилинадиган усуллар мажмуи билан белгиланади.
Масалан, маҳсулотни монтаж қилиш усули, электр қурилмани диагностика
қилиш усули, хом-ашёларни қайта ишлаш жараёнлари ва бошқалар.
модда ташкил этувчилари ёки кимёвий тузилиши билан белгиланади.
Қўллаш бўйича ихтиро предметларни маълум ёки янги хоссаларини
янгича, ноанъанавий маақсадда қўллаш билан белгиланади.
Ихтиронинг асосий белгиларидан бири янгилигидир. Ихтиро янги
деб ҳисобланади, агар у мутахассисларга номаълум бўлса ва у ҳақида
аввал ўрнатилган илмий билимлар рўйхатида маълумотлар бўлмаса. Бу
вақтда ихтиро янгилигини таъқозо қилувчи манба нафақат ихтиро ҳақида
умумий маълумотлар берибгина қолмай, ихтиро негизини очиб берши ва
ихтиронинг устивор деб тан олингунча бўлган
давр ичида нашрда эълон
қилинган бўлиши лозим. Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта муаллифдан
таклиф тушса биринчисиники тан олинади.
Ихтиро машхур техник ечимлардан етарлича (сифат жиҳатидан)
фарқга эга бўлиши, ижобий эффект бериши ва кўп марта бажариш
имконига эга бўлиши лозим.
Ҳар бир ихтирога ихтиро ва кашфиётлар бўйича ССРИ давлат
қўмитасига
буюртма
расмийлаштирилади.
Совет
Иттифоқида
муаллифларга муаллифлик гувоҳномаси ёки патент бериш орқали ихтиро
қўриқланади.
Патент
– техник ечимни давлат томонидан ихтиро деб тан олиниши
тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, у берилган шахс ихтиро эга деб тан олинади.
Собиқ Иттифоқ даврида ихтироларни муҳофазасининг асосий шакли
– муаллифлик гувоҳномасини топшириш эди. Патентлар одатда чет эл
фуқароларига берилар эди. Патентга буюртма берилган ихтирога ёки
патент, ёки лицензия берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: