Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари


-боб. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида энергиядан самарали



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

 
13-боб. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида энергиядан самарали 
фойдаланишнинг меъёрий асослари ва умумий масалалари 
 
Республика иқтисодий секторлари умумий электр энергияси 
истемолининг 30% дан ортиқроғи аграр тармоқга тўғри келиши энергияда 
самарали фойдаланиш масаласи муҳим техник-иқтисодий ахамиятга эга 
эканлигини кўрсатади.
Президентимиз И.А.Каримов бошчилигида, Ўзбекистон Республика 
Вазирлар Маҳкамаси томондан энергиядан самарали фойдаланиш бўйича 
бир қатор қонун ва фармойишлар ишлаб чиқилди.
1997 йил апрел ойида «Энергиядан рационал фойдаланиш» (№412-
1) қонуни қабул қилинди. Қонун 24 моддадан иборат бўлиб энергиядан 
фойдаланишга оид барча соҳаларни қамраб олган. Қонуннинг асосини 
энергия самарадорлик ва энергия тежамкорликни ташкил этиш 
масалаларига қаратилган.
2001 
йилнинг 
22 
февралида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг «Ўзбекистон энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш» тўғрисидаги фармони эълон қилинди. Фармон асосида 
Ўзбекистон энергия тизимда ислоҳотлар ўтказилди ва бугунги кунда давом 
этмоқда.
«Ўзбекэнерго» давлат ҳиссадорлик жамияти томонидан Электр 
энергияси 
сарфини 
камайтириш 
бўйича 
чора-тадбирларнинг 
самарадорлигини аниқлаш» бўйича «Йўриқнома” чоп қилинди. 
Йўриқномада энергия тежаш тадбирларининг самарадорлиги аниқлаш 
услубиёти мисоллар билан келтирилган. 
Вазирлар Махкамасининг 14 феврал 2002 йилда кабул килинган 
«Ўзбекистон Республикасида 2010 йиллик давргача энерготежаш» миллий 
дастури ҳам шу вазифани ҳал қилишга қаратилгандир. Бу вазифани ҳал 
қилишнинг асосий йўналишлари бу: юқори самарадорликка эга бўлган 
технологик машиналарни қўллаш, энергияни кам чиқим етказиб берувчи 


 
рационал энергия таъминоти тизимни қўллаш ва энергиядан фойдаланиш 
жараёнларини автоматлаштириш ҳисобланади. Энергетикларни асосий 
вазифалари иккинчи ва учинчи йўналишлар бўлиб, иккинчи масала асосан 
энергия таъминоти тизими элементларини ва энергияни узатиш схемасини 
тўғри танлашни ўз ичига олади. Учинчи масала электр энергия сифатини 
назорат қилиш, электр таъминоти тизимини ишончлигини ошириш, истемол 
режимларини оптималлаш ва интенсивлаш каби масалаларни ўз ичига 
олади. 
Корхона энергохўжалигини реал ҳолатини белгиловчи маълумотларни 
йиғиш ва таҳлил қилиш энергетик тадқиқотларни моҳиятини белгилайди. 
Электр энергияси бўйича энергия аудити текширувларини асосий
вазифаси солиштирма энергия сарфи катта бўлган истеъмол манбаларини, 
катта исрофлар сабабларини аниқлаш ва бу ортиқча исрофларни йўқотиш 
бўйича тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. Электр энергиясини тежаш 
бўйича тадбирлар дастури ташкилий, ҳуқуқий, техник характерда бўлган 
тадбирлар асосида корхона фаолиятини оқилона ташкил этишни кўрсатиб 
беради. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2006 йил 7-
августдаги 164-сон қарори билан «Ёқилғи-энергетика ресурслари 
истемолчиларини 
энергетика 
текширувидан 
ўтказиш 
қоидалари» 
тасдиқланди. Бунда энергетика текширувларини ўтказишни намунавий 
дастури ва саноат корхоналари энергетик паспорти шакли берилган. 
Энергетик паспорт асосан саноат корхонасини энергия ресурсларидан 
фойдаланиш бўйича статистик маълумотлар тўпламидан иборат бўлиб, у 
энергия аудити ўтказувчи ташкилот томонидан энергетика текширувлари 
натижалари бўйича аниқланади.
Булардан ташқари энергия тежаш бўйича қуйидаги меъёрий 
ҳужжатлар қабул қилинган: 
- “Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва 
ейилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора 


 
тадбирлари тўғрисида” ги Фармон (30.04.2012й). 
- “Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш 
қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” ги 
(06.02.2012й). 
“Истемолчи объектларини электр таъминот лойиҳаларининг 
келишувини ўтказиш тўғрисида”ги (21.12.2011й). 
“Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини 
техник эксплуатация қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш 
тўғрисида” ги (08.02.2011й).
2013 йилнинг 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаларидан 
фойдаланишни янада ривожлантириш тўғрисида“ги Президент қарори.
ЎзР ВМ нинг 2012 йил 3 сентябрдаги “2012-2017 йилларда 
Ўзбекистон Республикасида муқобил энергия манбаларини ривожланиши 
тўғрисида”ги 794- сонли фармойиши.
2013 йил 22-23 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 6-Осиё 
Қуёш энергияси форумида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг
табрик нутқи ва бошқалар. 
Энергиядан самарали фойдаланиш бир бирлик махсулот ишлаб 
чиқариш учун сарфланаётган энергия миқдорини минимал кўрсатгичига 
эришиш демакдир. Бунга эришишда қуйидаги асосий ташкилий-техник 
чора тадбирларни амалга ошириш зарурдир: 
- электр ускуналар эксплуатациясини тўғри ташкил этиш; 
- энергоэффектив технологиялар яратиш; 
- ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришг; 
- ноананавий энергия манбаълардан фойдаланиш; 
- электр ускуналарни тўғри танлаш; 
- электр ускуналарга техник сервис кўрсатиш тизимини ишлаб чиқиш. 
Қишлоқ хўалигида электр энергиясидан механик энергия олиш 
(электр юритма) ҳаво ва махсулотларни совутиш (электр совитгич) 
нурлатишда (электр нурлатгич) кенг қўлланилади. 


 
Электр юритмаларда энергиядан самарали фойдаланишга 
эришишда электр моторларни салт ишлаш вақтини камайтириш, унга 
юкламада ишлашига йўл қўймаслик, иложи борича номинал юкламада 
ишлашини таъминлаш билан эришиш мумкин. Бундай тадбирлар 
ташкилий тадбирларга киради. Бундан ташқари электр материалларни 
турли нонормал иш режимларида ишлашига йўл қўйилмаслиук яъни 
уларни ҳимоялаш воситалари билан жиҳозлаш ҳам улардан самарали 
фойдаланишни таминлайди. Бундай тадбирлар техник тадбирлар 
ҳисобланади. 
Электр иситгич ва совутгич ускуналарда энергияда самарали 
фойдаланишга эришишда технологик қурилмалар ҳамда бино ва иншоот 
келувчиларга юзага иссиқлик исрофини камайтиришни таъминловчи 
изоляцияларни кенг қўллаш, жараёнларни автоматлаштириш йўллари 
билан эриши мумкин. 
Электр 
нурлатгич 
қурилмаларда 
энергиядапн 
самарали 
фойдаланиш борасида эффективлиги юқори нурлатгичлардан фойдаланиш, 
нурлатгач жараёни параметларни белгиланган нормада ушлаб туриш ва 
автоматлаштириш йўллари билан эришиш мумкин. 
Электр энергияси таъминоти тизими ва электр энергияси 
истъемолчилари орасиджа тузилаган шартнома асосида истъемолчиларга 
энергия еказиб берилади ва сотилади.
Шартномада истъемочига бир йил мобайнида етказиб бериладиган 
энергия миқдори (лимити) белгилаб берилади ва ушбу лимит доирасида 
истъемолчи энергия олади. Лимитдан ортиқча энергия истъемоли 
истъемолчи томонидан энергия учун ортиқча сарф харажат қилишини 
талаб қилади. 
Электр 
энергия 
истъемолчилар 
томонидан фойдаланиши 
Ўзбекистон республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш” 
тўғрисидаги қонун орқали бошқарилади. Ушбу қонунда энергияни ҳосил 
қилиш ва ундан фойдаланиш қонуни нинг 24-та моддасида кўрсатилган 



Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish