Услубий тавсиялар Тошкент – 2020 кириш



Download 38,32 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi38,32 Kb.
#219501
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-qo'llanma


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Талаба-ёшларнинг онгига қаратилган ахборот хуружларининг олдини олиш, уларда маълумотлар, интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан ўринли фойдаланиш маданиятини шакллантириш бўйича
услубий тавсиялар

Тошкент – 2020
КИРИШ

Бугунги кунда таълим тизимига ахборот технологияларини жорий этишда мавжуд гиперматн, гипермедиа, видеотасвир, графика, анимация, овоз ва бошқа веб дастурларидан фойдаланиш катта самара бермоқда. Тўплаган тажрибалар таҳлил қилинганда ахборот коммуникация-технологияларининг дастурий воситалари ўқитишда янги сифат воситалари сифатида ўқув жараёнини жадаллаштириш учун кенг имкониятларга эга бўлиб, анъанавий ўқитиш воситаларидан тубдан фарқланиб қолмоқда. Таълим ресурслари асосида ўқитиш жараёнида аниқ фанларни компьютер техникалар асосида тўлиқ ўқитиш, маъруза матнларини таҳрир қилиш, ўқувчиларнинг топширган назорат натижаларининг таҳлил қилиш, ўқувчиларга таълим ресурслари орқали дарс ўтиши, эшитиши ва мулоҳаза қилиш имкониятларига эга бўлади. Дунёда интернет тармоғидан фойдаланиш кенг ривожланмоқда.


Интернетдан фойдаланувчилар сони Ўзбекистонда 12 млндан зиёд. Айни вақтда юртимизда ёшларимизни турли хил нохолис маълумотлардан ҳимоя қилиш мақсадида “ZiyoNet” жамоат ахборот таълим тармоғи ташкил этилган. Улар электрон ахборот таълим ресурслари ва интернет тармоғи билан таъминланган. Бу эса ёшларнинг дунёқарашини бойитиши, билим олиши, замонавий билимлар эгаси бўлиши имконини бермоқда. Халқ таълими вазирлиги тизимида электрон дарсликлар, видео ва аудиодарслар, интерактив ва анимацияли виртуал лаборатория ишлари, тестлар, таълимий ўйинлар бошқа қўшимча таълим ресурслари яратилган. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг www.eduportal.uz ахборот-таълим порталига барча яратилган электрон ахборот-таълим ресурслар жойлаштирилган. Ахборот коммуникация-технологияларининг ривожи – оддий алоқадан тортиб, то ҳамкорликда иш олиб бориш қурилмаларигача – сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилди. Интернет, электрон почта, мобил телефонлар ва кишиларнинг ўзаро мулоқотини анча тезлаштирди ва осонлаштирди.
Бу воситаларнинг ҳаммаси кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Мавжуд имкониятлардан таълим-тарбия жараёнларида самарали фойдаланиш ҳамда мазкур йўналишдаги фаолиятни янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар мавжуд. Жумладан, ўқитувчи ва ўқувчиларга компьютер техникаси ва интернетдан фойдаланиш учун тегишли шарт-шаройтларини янада яхшилаш, уларга АКТ воситалари ва интернетдан унумли ҳамда мақсадли фойдаланиш йўлларини ўргатиш, АКТ воситалари ва таълим ресурсларидан фойдаланиб дарс ўтилишини ва бундай дарсларнинг ҳисобини юритишни йўлга қўйиш, дарс жараёнида АКТ ва ЭАТРлардан самарали фойдаланаётган педагог ходимлар тажрибасини тизимли равишда ўрганиб бориш ва оммалаштириш, янги ишлаб чиқилган Умумтаълим мактаблари таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг долзарб муаммолари ва ечимлари. Республика илмий-амалий конференция материаллари 21 апрель 2017 йил. 7 ва интернет тармоғига жойлаштирилган электрон таълим ресурсларини кузатиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ёшларга интернетдан фойдаланишни тақиқлаб бўлмайди. Энг тўғри йўл “Интернетдан фойдаланишнинг оилавий қоидалари”ни ўрнатиш катта аҳамиятга эгадир. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов барча оммавий ахборот воситалари қатори интернет ҳам ёшларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очишини таъкидлаб, “Интернет – бу катта бир дўкон. Дўконга борганда, одам хоҳлаган молини сотиб олади. Интернетни ҳам шундай бир бозор, яъни ахборот бозори, деб тушуниш керак”, деган эдилар.
Интернет – бу жаҳон компьютер тармоқлари мажмуидир. Янада соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, жаҳондаги компьютерлараро ўзаро алоқа ўрнатиб, турли хил маълумотлар алмашинишга имкон берувчи ягона тармоқдир. Оддий матн, видео, аудио ресурслар, турли дастурлар ва бошқа маълумотлар ниҳоятда катта ҳажмда шу тармоқ орқали алмашинилади, узатилади ва қабул қилинади. Буюк маърифатпарваримиз Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир”- деган сўзлари бир аср аввал миллатимиз учун қанчалик муҳим ва долзарблик касб этган бўлса, ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Маълумот олиш ва уни тарқатишда ҳозирги кунда интернет тармоғи асосий восита сифатида хизмат қилмоқда. “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси талабларига кўра, қонунга хилоф равишда ижтимоий онгга ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатишга, уни чалғитишга йўл қўйилмайди. “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан, ҳаёсизликни ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракат ман этилиши белгилаб қўйилган. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддаси талабларига кўра, ҳар бир вояга етмаган муштарий оммавий ахборот воситаларида ахлоқий ва маънавий камол топишига зиён етказмайдиган ахборот олиш ҳуқуқига эга.

Download 38,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish