Услубий тавсиялар Тошкент – 2020 кириш



Download 38,32 Kb.
bet6/7
Sana24.02.2022
Hajmi38,32 Kb.
#219501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-qo'llanma

Алангаланишқўрқинч, жаҳл, ҳақорат ва бошқа салбий ҳис-туйғуларни келтириб чиқарувчи хабарлар;

  • Таъқиб қилиш – давомли равишда ҳақоратли ва дағал хабарларни тўқиб чиқариб, уларни тарқатиш билан қўрқитиш;

  • Буҳтон – инсон ҳақида унга зиён етқазиш ва уни обрусига путур етқазиш мақсадида хабар тарқатиш ёки уни нашр этиш;

  • Тақлид қилиш – ўзининг кимлигини яширган ҳолда бошқаларнинг аккаунтини синдириш орқали улар қиёфасини бузиб кўрсатиш воситасида уларнинг обруи ва ҳавфсизлигига зиён етқазиш;

  • Фирибгарилк – кимнидир ўзи биладиган қандайдир хабардан уни ҳам огоҳ қилишга ёки тасвирлашга мажбурлаб, унинг розилигисиз кейинчалик бу хабарни Интернет орқали тарқатиб ёки текст хабари воситасидамаълум қилиш;

  • Чиқариб ташламоқ – қурбонларга нисбатан тўғридан тўғри ёки билвосита уларни хафа қиладиган хабарларни юбориш ва унда шуни қайд этишки, улар ижтимоий фаолиятнинг қисми эмаслар, ёки уларга нисбатан душманлик ва ғазаб уйғотиш ёки бўлмаса уларни бошқалар томонидан суриб чиқариш;

  • Кибер суҳбатлар – қурбонларга нисбатан тўхтовсиз равишда қўрқитувчи хабарларни юбориш ёки уларнинг ҳаётлари хавфсизлигига ва уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан таҳдид қилиш (Williams 2015).

    Мазкур таҳдидларни олдини олиш учун АҚШ ва Буюк Британиянинг ўқув муассасаларида икки томонлама шартнома асосида тасдиқланган ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича махсус қоидаларни жорий қилдилар. Шартномада ахборот технологиялари ва Интернет манбаларидан фойдаланишнинг ўқув юртидаги сиёсати аниқ кўрсатилиши лозим, улардан нотўғри фойдаланишнинг оқибатлари ҳақида ўқувчилардан имзо қўйиш тақозо қилинади ҳамда кўрсатилган қоидаларга риоя қилишга уларнинг розилиги бу воситалардан фойдаланиш ҳуқуқидан олдин олинади. Кўпроқ кўнгилдагидек фойда олиш жиҳатидан маъмурият ўқувчиларга уларга мувофиқ келадиган тренингни тавсия қилиши мумкинлиги, бунда ҳам ахборот технологиялари манбаларидан тўғри фойдаланиш кўзда тутилади. Агар ёшларга тез-тез технологиялардан фойдаланиш сиёсати бўйича тренинглар ўтқазиш тавсия қилинса ёки Интернетдан фойдаланишнинг хавфсизлигига доир кўрсатмалар билан таъминланса, ўқувчиларнинг уни тушуниши осонлашади ва улар қайд этилган протоколларга аниқроқ риоя этадилар. Бундан ташқари, масалан, олдини олишнинг қуйидагича қўшимча чораларини қабул қилиш мумкин:

    • Ахборот технологияларидан фойдаланишнинг жиноий оқибатларини қайд этиш (масалан, ўқув юртида ахборот технологияларидан фойдаланиш имтиёзидан маҳрум қилиш) ва рўй берган ҳодисадан ота-оналарни хабардор қилиш;

    • Кибер таҳдидга дучор бўлган ўқувчиларга шуни маълум қилишки, бунда уларнинг айби йўқ ва улар ҳамма вақт ходимларнинг ёрдамидан баҳраманд бўлишига умидвор бўлишлари мумкинки, улар билан тренинг ўтқазишлари ёки бундай ҳолларда нима қилишлари лозимлиги ёки бўлмаса яширин психолог ёки ўқитувчиларга мурожаат қилишлари лозим;

    • Фаол талабалар орқали ёш ўқувчиларга фойдаланиш қоидаларини махсус ахборот сессиялари орқали етқазиш, бунда шуни қайд этиш лозимки, ўқув юртида барча ўқувчиларга нисбатан маданий муносабат мавжуд бўлиб, барчага ҳамма вақт ва ҳар ерда онлайн меъёрини қўшган ҳолда ҳурмат кўрсатилади;

    • Ўқувчиларга шуни маълум қилиш лозимки, кибер таҳдид фақат қурбонларгагина эмас, балки ғаразли мақсадларни амалга оширувчиларга ҳам таъсир ўтқазиши мумкин;

    • Ёшлардан шуни илтимос қилиш лозимки, кибер таҳдид (ёки бошқа кўринишдаги таҳдидлар) рўй берганда уни сақлаш ёки расмини олиш, яъни рўй берган ҳодисадан гувоҳлик сифатида муайян чораларни кўриш учун уни қайд этиш;

    • Талабаларга Интернетдаги ўз паролларини сақлаш ва уни фош қилмасликни бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам жорий қилишни эслатиш.

    Кибер таҳдидларни олдини олиш масалаларида бошқа тадқиқотчилар шуни тавсия қиладиларки, Интернет хавфсизлиги бўйича тренинглар ўтқазиш билан чегараланмаслик керак. Негаки, улар муайян мавзуда бир марта бўладиган маърузалар каби фойдаси кам бўлиб, ёшлар онгида ҳамма вақт ҳам қолавермайди. Бунга қарама-қарши ҳолда улар шуни тавсия этадиларки, таълимнинг шундай йўналишини кучайтириш керакки, унда ҳаётий кўникмалар, китоб ўқишнинг фойдаси, ижтимоий ўзаро фаолият ва эмоционал ҳолатлардан хабардор бўлмоқ лозим (Finkelhor 2014, Gaiman 2013).
    Ўқув юртлардаги таълим ёрқин ифодаланган ижтимоий, эмоционал ва ўқув таркибларидан иборат. Талабалар бир ўзлари ўқимасдан, кўп ҳолларда ўқитувчилар, ўз курсдошлари ва ота-оналарининг тадбирий хоҳишлари билан ўзаро фаолиятда бўладилар. Ўқув жараёнида ҳис-туйғу куч-қувват баҳш этиши ёки ўқувдаги диққат-эътиборга, ишчи аҳлоқига, бурчга ва умуман муваффақиятга эришишга ҳалал бериши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, муносабатлар ва эмоционал жараёнлари шунга таъсир этадики, у ерда нималар ўқитилади. Ўқув юртлари (мактаблар ва олий ўқув юртлари) шуни назарда тутишлари керакки, фойдали жиҳатлар нималардан иборат бўлиб, улар ўқув жараёнида талабалар фойдасига нималарни олиб келади. Афсуски, кўплаб талабаларда ижтимоий ва ҳис-туйғу салоҳияти етишмайди ва улар ўзларини борган сари ўқув юрти билан кам миқдорда боғлашадилар. Ушбу етарли бўлмаган алоқа уларнинг ўзлаштиришларига, хулқ-атворларига ва саломатликларига салбий таъсир ўтқазади.
    Умуман айтганда, таълим-тарбия ходимлари, сиёсатчилар ва экспертлар орасида шундай кенг тарқалган тушунча мавжудки, таълим-тарбия тизими шундай талабаларни чиқариши керакки, улар асосий ўқув мавзуларидан яхши хабардор бўлиб, бошқалар билан яхши ишлаш қобилиятига эга бўлиб, ўзларининг касб қилиб олган ижтимоий ва ҳис-туйғули кўникмаларини намойиш этишга, соғлом хулқ-атворларини амалда қўллаб, атрофдагиларга нисбатан маъсулиятли муносабат ва ҳурма-эътиборда бўлишлари лозим.
    Кенг миқёсдаги узликсиз тадқиқотлар шуни кўрсатадики, фойдали равишда ижтимоий ва ҳис-туйғули салоҳиятга эга бўлиш энг яхши ўзлаштиришга ҳамроҳ бўлиб, кўрсатилган кўникмаларга етарлича эътибор бермаслик турли хил шахсий, ижтимоий ва ўқув муаммоларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Кўплаб клиник ва олдини олишга қаратилган ёшлар тараққиётига доир тадқиқотларнинг натижалари шундай таъсир ўтқазувчи деб аталмиш дастурларни ишлаб чиқишга туртки бердики, улар ёшларни шу йўналишдаги ижтимоий ва ҳис-туйғули маълумотларини (ИҲМ) давом эттиришга йўналтирилган.
    ИҲМ дастури – бу шундай асосий салоҳиятни жалб этишга қаратилган жараёнки, у ҳис-туйғуларни билиш ва уларни бошқариш, ижобий мақсадларни кўндаланг қўйиш ва унга эришиш, бошқалар фикрини тан олиш, ижобий муносабатлар жорий этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, маъсулиятли қарорларни қабул қилиш ва шахсиятлар ўртасидаги вазиятларни конструктив ҳал этишни тақозо этади. ИҲМ дастурининг мақсади бир-бирига боғлиқ бўлган беш билишга оид, ҳис-туйғу ва хулқ-атворга эга бўлган қуйидаги салоҳият ривожига туртки беришдир: ўз-ўзини тушиниш (ўзини таҳлил қилиш), ўз-ўзини бошқариш, ижтимоий огоҳлик, ўзаро муносабатда кўникма ҳосил қилиш ва маъсулиятли қарор қабул қилиш (Durlak 2011).
    Мазкур дастурни жорий қилиш учун тадбирлар режасини ишлаб чиқиш лозимки, бунда экспертларни (психологлар, ўқитувчилар, консультантлар ва бошқаларни) жалб қилиш ҳамда талабаларнинг ўзларини ташаббусларини рағбатлантириш кўзда тутилади. Чет элдаги ўқув юртларининг тажрибаси мисолида, талабаларнинг ўзлари ташкил этган ҳамжамиятлари ва клубларини рағбатлантириш, бунда эса ўзлари афзал деб билган нарсаларга эътибор беришга ҳаракат қилинган. Масалан, чет тилларни ўрганиш клублари, китобхонлар клуби, мунозара (дебат) модели, ҳуқуқшунослар жамияти, кўнгиллилар гуруҳи, ёш тадқиқотчилар, санъат ва рассомчилик, турли спорт клублари ва бошқалар. Доимий равишда психологлар томонидан ИҲМнинг ривожланиш дастурига мувофиқ турли тренинглар ўтқазилмоқда.
    Клуб фаолияти эришилган ютуқларни қайд этиш тизими жорий этилганлиги ёрдамида ташвиқ қилиниб, бошқарилади, яъни университет томонидан берилган салоҳиятга эришган талаба фаҳрий ёрлиқ билан мукофотланиб, университетни тамомлагани ҳақидаги диплом билан бир қаторда унга топширилади. Ушбу қайд этилган ёзув талабанинг профайлида у эришган ютуқ гувоҳонмаси сифатида, жумладан, унинг ўқув жараёнида ташқардаги натижаси сифатида сақланадики, бу нарса уни ишга қабул қилишда жуда ҳам қимматга эга бўлиши мумкин.
    Талабаларнинг бўш вақтларини мазкур клублар фаолияти билан тўлдириш мумкиндирки, ўқув юртининг маъмурияти томонидан муайян ресурсларни талаб қилади. Кибер таҳдидларнинг ўзига хос айрим масалаларнинг рол ўйнайдиган спектакл кўринишида (театр клуби), баҳс ҳолатида (БМТ модели, Ёш парламентчи ва Ёш Раҳбар) талабалар муҳокамасига олиб чиқиш мумкин. Талабаларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида уларнинг қўшимча клубларни очиш ҳақидаги талабларни қондириш учун керакли шарт-шароитларни яратиш лозим.
    Шуни айтиш ҳам лозимки, ўқув дастури шундай ташкил этилиши керакки, талабалар қўшимча мустақил равишда оғзаки ва ёзма вазифаларни бажариши билан банд бўлиши керак. Одатда, ушбу вазифалар аудитория машғулотлари пайтида қараб чиқилмайди. Мустақил иш алоҳида олинган ҳолда баҳоланиши лозим, бу эса талабани ўз устида ишлашга рағбатлантиради. Ана шундай шароитдагина ахборот технологиялари ва Интернет манбалари қўшимча маълумот олиш учун кўзда тутилгандек фойдаланилади, талабада жисмоний жиҳатдан бошқа нарсаларга вақт етишмай қолади.
    Бундан ташқари, талабалар иш билан банд этиш сиёсати рағбатлантирилиб, уларнинг стажировка ва амалиётлари турли фирмалар ва ташкилотларда ўқув машғулотларидан бўш вақтда ўтказилиши керак. Бунинг учун иш берувчилар билан яқин алоқада бўлиб, доимий равишда талабаларга бўш ўринларни эълон қилишни таъминлаш лозим. Шундай иш ва амалиёт жараёнидаги бандликгина ИҲМ дастурига мувофиқ талабаларда юқорида кўрсатилган салоҳиятларни шаклланишига ёрдам беради.
    Хулоса қилиб, шуни қайд этмоқ лозимки, машғулотлар ва тадбирлар билан тўла бўлган талабалар хаёти на фақат кибер таҳдидлардан ҳавфсизликни таъминлайди, балки умуман номаъқул хатти-харакатларни бартараф этиб, электрон макондан ташқари бўлган жисмоний хаётдаги кўнгилсизликларни ҳам олдини олади.

    Download 38,32 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish