UzAnalytics республикамиз олий таълим тизимидаги бўлажак муҳим ислоҳотлар ҳақидаги


Машҳура Азимова, физика ўқитувчиси, Андижон шаҳри



Download 100 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi100 Kb.
#58079
1   2   3   4
Bog'liq
таълим сифатини ошириш таклиф

Машҳура Азимова, физика ўқитувчиси, Андижон шаҳри:
1. Авваламбор, синфларда ўқувчилар сони ҳаддан ташқари кўп: баъзи синфларда 40 та ёки 45 тага етади. Табиий савол туғилади: 45 дақика давомида (дарс вақти) ўқитувчи ҳар бир ўқувчига етарли вақт ажрата оладими ҳамда бундай ҳолатда таълим сифатини қандай ошириш мумкин?
Биз 45 дақиқа давомида ўтган дарсда берилган уй вазифасини текшириб, 40-45 ўқувчидан олдин ўтилган мавзуни қай даражада ўзлаштирганини аниқлаб, назария ва амалиётни, янги мавзуни тушунтириб ва уй вазифасини бериб улгуришимиз керак.
Бундан ташқари, мактабларда техник воситалар етишмайди. Масалан, ўқувчиларга назарияни гапириб бериш баробарида видеороликлар орқали унинг амалиётта татбиқ этилишини, турли тажрибаларни кўрсатишимиз керак. Шундагина ўқувчиларнинг фанга қизиқиши кучаяди, ўқишга иштиёқи ўсади. Бунинг учун аниқ фанлар ўтиладиган синф хоналарини керакли техник воситалар (компьютер, телевизор, проектор ва б.) билан жиҳозлаш керак.
Бир неча йил олдин ўқитувчилар маошининг камлигидан шикоят қилар эди. Ҳозирги кунда бу муаммо бартараф этилмоқда – маошл бир неча босқичда оширилди.
2. Мактабларда таълим сифатини ошириш борасидаги таклифларим юқорида айтилган сабаблар ва етишмовчиликлардан келиб чиқади:
– синфларда ўқувчилар сонини кескин камайтириш – энг кўпи билан 25 ўқувчигача;
– аниқ фанлар ўтиладиган синф хоналарини техник воситалар (компьютер, телевизор, проектор, махсус экран ва б.) билан жиҳозлаш.
Ольга Пискунова, бошланғич синф ўқитувчиси, Нукус шаҳри:
1. Ҳозирги кунда Ўзбекистон умумтаълим мактабларида таълим сифатига бир неча асосий омил (муаммо) салбий таъсир кўрсатмоқда. Булар:
– дарсликлар, услубий адабиётлар, масалан, бошланғич синф дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди;
– ўқитувчиларнинг профессионал даражаси пастлиги (Республика ўқитувчилар малакасини ошириш институтида малака ошириш ижобий натижа бермаяпти);
– интернет ресурсларидан фойдаланиш имконининг деярли йўқлиги;
– давлат идораларининг хавфли гуруҳга кирадиган оилалар ва болаларни назорат қилмаслиги;
– мактабларда моддий-техник база етишмаслиги;
– янги ўқиш тизимига босқичма-босқич ўтилмаётгани – бу борадаги барча ишлар меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ёки бекор қилиш билан амалга оширилмоқда;
– ўқитувчи фаолияти ва ота-оналар мажбуриятларида аниқ алгоритмнинг йўқлиги.
2. Велосипед ихтиро қилиш шарт эмас, ривожланган мамлакатларнинг таълим соҳасидаги илғор тажрибасига мурожаат қилишимиз ва айни пайтда биз ҳам 1970-1990 йилларда сифатли таълим олганимизни унутмаслигимиз керак. Мамлакатимизда ўрта таълим сифатини ошириш учун таклифларим қуйидагилардан иборат:
– барча дарсликларни таҳрир қилиш зарур. Бу жараёнга малакали ўқитувчиларни жалб қилиш керак;
– барча умумтаълим мактабларини қисқа муддатда интернет ресурслари билан таъминлаш лозим. Бир неча йилдан буён бу ҳақда гапирилади, лекин амалда силжиш йўқ;
– ўқитувчилар ойлик маошини ошириш, уларнинг сифатли дам олишини таъминлаш, уй-жой, ижтимоий имтиёзлар тақдим этиш орқали улар мавқеини оширишни давом эттириш зарур;
– Халқ таълими вазирлиги фаолиятида қатъийлик ва изчиллик етишмаяпти: мактаб формаси гоҳ қабул, гоҳ бекор қилинади; мактаблар таъмири учун маблағ йиғиш тақиқланди, бироқ бунга пул ажратилмаяпти; қоғозбозлик расман бекор қилинган бўлса-да, ўқитувчи ҳар қандай комиссия учун бир уюм қоғозларни тақдим этиши керак.

Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish