вариант – топшириқ



Download 77 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi77 Kb.
#87383
  1   2   3
Bog'liq
39225 8 вариант (1)


8 – ВАРИАНТ
1 – топшириқ.
Қуйидаги мавзу асосида ўз билимингизни намоён этинг:
Мавзу: Кичик бизнеснинг ташкилий иктисодий асослари.
Режа:
1.Кичик бизнес фаолиятини иктисодий тахлил килиш асослари.
2.Кичик бизнес фаолиятини режалаштириш усуллари.


1. Кичик бизнес фаолиятини иктисодий тахлил килиш асослари.

Бозор иктисодиёти шароитида корхона ва ташкилотлар фаолият юритишларини маблаг билан таъминлаш иктисодий муаммолардан бири булиб, катта таваккалчиликни талаб этади. Сарфланган маблагларни кайтариш, коплаш муддати канчалик узок булса, бу хавф даражаси хам шунчалик ошиб боради. Чунки, бу муддат ичида бозор конъюнктураси хам, нарх-наволар хам, иш хаки туловлари зимдан ошиб боради. Шунинг учун, иктисодиёт баркарор булмаган шароитларда (айникса бу холат нафакат айрим товар бозори, балки бутун мамлакат учун хос булса) харажатлар тезрок копланадиган самарали лойихаларга маблаг сафлаш максадга мувофикдир. Бундай ёндошиш илмий-техника тараккиётининг суръати энг юкори булган ва янги технология ёки махсулотларнинг кириб келиши олдинги инвестицияларни тезда кадрсизлантириб юбориши мумкин булган тармоклар учун жуда мухимдир. Бундан ташкари, пулни олувчи унчалик обруга эга булмаса ва маблаг эгаси узок муддатга унга пулни ишонишни хохламаса хам маблагнинг узини коплаш муддатига караб иш курилади. Пулларнинг ёки сарфланган маблагларнинг «бугунги» ва «кечаги» кийматлари уртасидаги фаркни хисобга олиш учун инвестицияларнинг копланиши хисоб-китоб килинаётганда келгусидаги даромадлар дисконтлаш коэффициентларига купайтирилади. Дисконт коэффициентларининг хисоблаш куйидаги формула оркали аникланади:


Кд= 1/(1+К)*Т


у ерда, К - пул кийматининг узгариш суръати (одатда, банк кредитлари буйича уртача фойиз даражасида кулланилади),

Т - инвестиция ажратилган вактдан бошлаб утган вакт, кунлар.

Масалан, фоиз ставкаси 10 га тенг булса, учинчи йил учун дисконтлаш коэффициенти:


К=1/(1+0,3)=0,769 ни ташкил этади.


Бундан фойдаланиб, юкорида куриб чиккан мисолимиз учун инвестицияни копланиш муддатини аниклаймиз. Бунинг учун (1) формуладан фойдаланиб, инвестициянинг копланиши керак булган даврда пул кийматининг фаркини аниклаб оламиз.

Шундай килиб, банк фойизи 10% булган холда, дисконтланиш даромадлари:

Дисконтланиш Дисконтланиш

коэффициенти: даромадлари:


биринчи йилда - 1 / (1+0,1) = 0,9091; 25 000 х 0,9091 = 22 728 сумни;

иккинчи йилда - 1 / (1+0,2) = 0,8333; 35 000 х 0,8333 = 29 166 сумни;

учинчи йилда - 1 / (1+0,3) = 0,7692; 48 000 х 0,7692 = 36 922 сумни


ташкил этади. Жами булиб уч йилда дисконтланган, яъни сумнинг бугунги кундаги харид килиш кобилиятида ифодаланган, даромадлар хажми 88 816 сум (22 728 + 29 166 + 36 922) ни ташкил этади. Демак, фирма буйича инвестициянинг тулик суммасини коплаш учун фирмага 31 184 (120 000 - 88 816) сум етишмаяпти. Мана энди, туртинчи йилда инвестициянинг умумий хажмини етишмаётган кисмини янада аникрок килиб хисоблаб чикишимиз мумкин. Демак, туртинчи йилда дисконтланган даромадлар:


1 / (1 + 0,4) = 0,7142; 54 000 х 0,7142 = 38 567 сумни ташкил этади. Энди фирма учун инвестициянинг етишмаётган суммасини (31 184 сум) хисоблаб чикилган туртинчи йилдаги ивестиция суммаси (38 567 сум) га булиб 0,81 га эга буламиз. Шундай килиб, фирма инвестицияларининг копланиш муддати 4 йилда эмас балки 3,81 йилни ташкил этар экан. Вахоланки, фирма инвестиция харажатларининг маълум вакт утиши билан киймати (таннархи) нинг узгариб боришини хисобга олмасдан амалга оширган олдинги хисоб-китобларимиздаги муддат 3,22 ни ташкил этган эди. Аммо, белгиланган даврлардаги муддатлар ичида барча омилларни хисобга олиб янада аникрок хисоблаб чиккан ивестицияларни копланиш курсаткичи бизга, ишлаб чикилаётган лойиха учун ажратилган маблагларни 4 йил муддатга зурга етишини курсатиб берди. Агар, банк кредитларининг фоизлари хам инфляция даражасини хисобга олиб узгариб борса, унда ушбу лойихани кабул килиш максадга мувофик эмасдир. Шунинг учун, инвестициялаштирилаётган лойихаларни ишлаб чикиш давомида кузда тутилаётган (иктисодий) омиллардан ташкари, кузда тутилмаган (табиий, ижтимоий) омилларни эътиборга олган холда бир нечта вариантларини ишлаб чикишни такозо этади.

Лекин, буни кандай амалга ошириш мумкин?

Бундай холатларда мавжуд барча инвестициялаш вариантларини инвестицияларнинг фойдалилик даражаларини аниклаш оркали урганиб чикиш тавсия этилади. Фойдалилик курсаткичи сифатида, фойдалилик коэффициенти деб аталувчи катталикдан фойдаланиш мумкин. У куйидаги формула ёрдамида хисобланади:


Фойдалилик коэффициенти = (Кузда тутилган даромадлар суммаси)/( Кузда тутилган харажатлар суммаси)


Фойдалилик коэффициентларидан фойдаланиш - узининг оддийлиги ва кулайлиги билан ажралиб турадиган усул булиб, етарлича асосли карорлар (хулосалар) ни кабул килишга ёрдам беради. Ягона мураккаблиги шуки, кузда тутилаётган даромадларни ва инвестицияларни дисконтлаштириш буйича хисоб-китобларни тугри амалга оширишдан иборатдир. Айникса, у янги очилаётган ва иш бошлаётган корхона ва фирмалар учун жуда фойдалидир. Чунки улар олган карзларидан тезрок кутилиб, даромадларини янада купайтириши, ва натижада маблаг сарфлашнинг энг фойдали лойихаларини танлаш имкониятларини яратмоклари зарур.
2. Кичик бизнес фаолиятини режалаштириш усуллари

Кичик ва хусусий тадбиркор корхоналар уз фаолиятини мустакил режалаштиради ва хом - ашё ресурслари ва материалларнинг мавжудлигини хамда ишлаб чикарилаётган махсулотга, бажарилаётган ишга, курсатилаётган хизматга булган талабларни хисобга олиб, тараккиёт истикболларини белгилайди.

Корхона давлат эхтиёжлари учун шартнома асосида ишлар бажаради, махсулотларини сотади ва турли хилдаги хизматлар курсатади.

Хозирги бозор иктисодиёти шароитида хар бир тадбиркор олдида дастлаб фаолият юргиза бошлагандан авваламбор асосий муаммо махсулот ишлаб чикариш, истеъмол бозорида потенциал клиентларни топиш ва бозорда уз мавкеига эришиш чора-тадбирларини ишлаб чикиш ва уни олдиндан тугри режалаштиришдан иборатдир.

Тадбиркор тармоклар иш юритишининг дастлаб боскичида узокни кура оладиган максадга мувофик бизнес-режаларини ишлаб ишлаб чикишади. Бу бизнес-режа умумий жихатдан фаолият юритиш сохаларидан катъий назар куйидаги булимлардан ташкил топади:

1. Товарнинг тавсифи, кимга мулжалланганлиги ва тузилиши.

2. Товар сотиладиган бозорни бахолаш.

3. Товар сотиладиган бозордаги ракобат.

4. Маркетинг режаси.

5. Ишлаб чикариш режаси.

6. Ташкилий схемаси.

7. Хукукий режаси.

8. Фаолият сохаларини сугурталаш.

9. Лойихани маблаг билан таъминлаш.


Товарнинг тавсифи, кимга мулжалланганлиги ва тузилиши булимида хужалик фаолияти юритувчи тадбиркор ишлаб чикараётган махсулотлар (ишлар, хизматлар) ини кандай максадларга мулжалланганлигини, товар тавсифини ва курсатилаётган хизматлар канака эхтиёжларни кондиришини тахлил килиши хамда мавжуд шунга ухшаш товарлар ёки хизматлар билан таккослаши, янги товарнинг афзалликларини батафсил урганиб чикишини такозо этади.

Товар сотиладиган бозорни бахолаш булими куйидаги булимчалардан иборат:

Товарлар ёки махсулотларнинг потенциаль истеъмолчилари. Микдорий бахолаш. Ишлаб чикариладиган махсулотларнинг ёки товарларнинг умумий киймати. Киёсий (суммавий) бахолаш.

"Товар сотиладиган бозордаги ракобат" булими куйидаги булимчалардан иборат:

«Ухшаш махсулот ва товарлар ишлаб чикарувчилар», «Илгор технологияни жорий этиш» , «Ухшаш махсулот ёки товарларнинг нарх-наволарининг тавсифи»

Маркетинг режаси булимида корхона хужалик фаолиятининг максадга мувофик йуналтирилган жараёнлари намаён этилади.

Ишлаб чикариш режаси булимида, корхонада ишлаб чикариш процессини ташкил этиш ва бошкариш, ишлаб чикарилаётган махсулотнинг хажми, хом-ашё манбаларини танлаш, шартномалар тузиш жараёнини ташкил этиш, ишлаб чикариш кооперациясини ва потогини ташкилий схемаларини тузиш масалалари ёритилади.

Ташкилий тузилиш булимида, корхонада ишчи ходимлар сонини аниклаш, уларни мутахасиссликлари буйича жойлаштириш, иш хаки билан таъминлаш, уларни социал химоя килиш тадбирлари ишлаб чикилади.

Юридик режа булими, корхонани хужалик фаолияти юритиш давомида унинг статусини ифодалаб бериши, фаолият даражасини аниклаб бериш масалаларини хал килишга каратилганлигини курсатади.

Страхование фаолияти булимида, асосан корхонани турли хилдаги иктисодий номувофиклардан (холатлардан), табиий офатлардан химоя килиш максадлари учун махсус ажратмаларни ажратиш тартиби ишлаб чикилади.

Молиявий лойиха булимида, ишлаб чикарилган махсулотларни кейинги йил учун кузда тутилган холатини аниклаш, молиявий манбааларни белгилаш масалалари куриб чикилади.

Ресурслардан фойдаланиш йуналишлари булими, корхонанинг ишлаб чикариш харажатларини аниклашга, уларни хисобга олишга, тушумлар харажатларни хиос-китоб килиб боришга каратилгандир.
Бозор иктисодиёти ва тадбиркорлик.

Кичик бизнесни ташкилий иктисодий асослари.

Узбекистон Республикасида тадбиркорлик ва кичик бизнесга муносабат.

Бизнес гоя, уни шаклланиши, стратегия, бозорлар самарали ишлаб чикариш.


Таянч иборалар:

Фойдалилик коэффициенти, режалаштириш, бизнес режа, бозорни бахолаш, бозордаги ракобат, маркетинг режаси, ишлаб чикариш режаси, ташкилий тузилиш, юридик режа, сугурта фаолияти, молиявий лойиха.

Саволлар:

Тадбиркорлик стратегияси ва уни ишлаб чикиш.

Бизнес-гояни шаклланиши.

Махсулот, бозор ва ишлаб чикаришни самарали ташкил этиш йуналишлари.

Адабиётлар:


1. Mirziyoyev Sh.M. Buyuk kelejagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan birga quramiz O’zbekiston NMIU 2017 yil.
2. Mirziyoyev Sh.M. Qonun ustuvorligi va inson manffatlarini ta’minlash – yurt taraqqiyoti va xalq farovonligi garovi .Tosh kent”O’zbekiston 2017 yil.
3. Mirziyoyev Sh.M. Qonun ustuvorligi va inson manffatlarini ta’minlash – yurt taraqqiyoti va xalq farovonligi garovi . Toshkent”O’zbekiston 2017y.
4. I.A.Karimov O’zbеkistonning o’z istiqlol va taraqqiyot yo’li. T. «O’zbеkiston» 1992 y.
5. I.A.Karimov «Asosiy vazifamiz – Vatanimiz taraqqiyoti va xalqimiz farovonligini yanada yuksaltirishdir» T.: «O’zbеkiston» 2010 y.
6.Boltabaev M.R., Qosimova M.S.,Ergashxodjaeva SH.J., G’oyipnazarov 1;.K.,Samadov A.N., Xodjaev R.S. Kichik biznes va tadbirkorlik. - T.: AV1V MAZNK1UOT1, 2011 y.
7.G’oyibnazarov B.K., Rahmonov H.O., Otajonov SH.I., Almatova D.S. Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik- mamlakat ijtimoiy-iqtisodiy tаraqqiyotini yuksaltirish omili.-T.:Fan,2011 y.
8.Xodiev B.YU., Qosimova M.S., Samadov A.N. Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik. -T.: TDIU, 2010 y.

Download 77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish