ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ДЕНОВ ТАДБИРКОРЛИК ВА ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ
“бошланғич таълим методикаси” КАФЕДРАСИ
ТАЯНЧ ДОКТАРАНТИ аБДУРАЗАҚОВ ФАЗЛИДДИН АБДУНАБИЕВИЧНИНГ
2022-ЙИЛ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИК БЩЙИЧА ШАХСИЙ ИШ РЕЖАСИНИНГ БАЖАРИЛИШИ
ДЕНОВ – 2022
1.ЎҚУВ ИШЛАРИ ВА МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОНЛАР
2-ЯРИМ ЙИЛЛИК
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти таянч доктарантурасига ўқишга қабул қилиниб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Педагогика ва умумий психология” кафедраси профессори в/б, педагогика фанлари доктори Х.Ж.Худойқулов раҳбарлигида “Ўқувчиларга ахлоқий-эстетик тарбия беришда нотиқлик маданиятини шакллантириш механизимларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий тадқиқот иши мавзуси танланди. Биринчи чоракда 3та хорижий журналларда илмий мақолалар чоп этилиб, иқтибослик кўрсаткичи 2022 йилнинг биринчи чорагида 24тани ташкил этмоқда. h-индекс 2га, i10-индекси 1га тенг бўлмоқда. (Ҳужжатлар илова қилинади).
Иккинчи ярим йилликда илмий иш мавзуси ОАК бюлетенида чоп этилиб, шахсий иш режа бўйича вазифалар ижроси тўлиқ ижро этилмоқда. Хусусан шахсий иш режанинг бешта қисми бўйича кўриб чиқадиган бўлсак:
1. Ўқув ишлари ва малакавий имтиҳонлар бўйича вазифалар 2024 йилнинг биринчи ярмига мўлжалланган бўлиб, 2022 йил биринчи ва иккинчи чоракда мазкур бўлимда иш якунланмаган.
2. Илмий тадқиқот иши бўйича 2022 йил иккинчи чорагида тадқиқотнинг умумий методологик асосларини белгилаш, мавзуга оид асосий манбаларни саралаш, мавзунинг тадқиқ этилганлик тарихини республика ва хориждаги мавжуд манбалар асосида кўриб чиқиш, ишга оид назарий манбаларни жамлаш ва таҳлил этиш каби вазифалар белгиланган. Мазкур вазифаларни бажариш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:
2.1. - умумий методологик асосларини белгилаш ишлари ниҳоясига етказилиб, илмий раҳбар (Х.Ж.Худойқулов) билан биргаликда миллий ва хорижий кутубхоналарга аъзо бўлиш, мавжуд диссертацияларни ўрганиб таҳлил қилиш бўйича кичик қўлланма тайёрланди ва мазкур иш кейинчалик услубий қўлланма шаклида чоп этилиши режалаштирилди;
2.2. - мавзуга оид асосий манбаларни саралаш бўйича рўйхат шакллантирилди ва қайта кўриб чиқиш бўйича раҳбар хулосаси берилди;
2.3. - мавзунинг тадқиқ этилганлик тарихини республика ва хориждаги мавжуд манбалар асосида кўриб чиқиш бўйича кичик қўлланма тайёрланди;
2.4. - ишга оид назарий манбаларни жамлаш ва таҳлил этиш ишлари давом эттирилмоқда.
3. “2022 йилнинг иккинчи чорагида диссертация мавзуси бўйича маъруза матни тайёрланиб, илмий раҳбар (Х.Ж.Худойқулов)га тақдим этилган.
4. Шу билан бирга амалий қисмда битта тезис чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда 3та тезис республика конференцияларида чоп эттирилди (тезис ва сертификатлар илова қилинади).
5. Бажарилган бошқа ишлар қисми бўйича Ўзбекистон Миллий кутубхонасига, Россия давлат кутубхонасига ва бир нечта хорижий қидирув тизими бўйича рўйхатдан ўтилиб ишлар олиб борилмоқда.
Таянч доктарант Абдуразақов Фазлиддин Абдунабиевич томонидан ҳозирда:
1. ОАК базасига киритилган республика ва халқаро журналларининг учтасида 3та гогл шолар базасига кирувчи ҳаммуаллифликдаги мақола чоп этиш ишлари олиб борилаяпти.
2. “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” фанидан мобиль илова тайёрлаш ва мазкур иловага патент олиш режалаштирилган бўлиб, мазкур мобиль илова 2022 йил август ойида тайёр бўлади ва сентябрь ойининг ўзида муаллифлик ҳуқуқи учун патент топширилади.
3. Термиз шаҳрида янги ташкил этилаётган “Турон” журнали таҳририяти ҳамда республика онлайн журналлари таҳририяти аъзоси бўлиш учун келишув ишлари олиб борилаяпти.
4. “Янги аср” радиоси орқали бериб бориладиган “Келажакка сармоя” номли эшиттиришининг муаллифи сифатида узлуксиз радио эшиттиришлар бериб бораяпман.
5. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ходимлари томонидан Ўзбекистон ривожланиш вазирлигига тақдим этилган “UZ404” лойиҳасида мутахассис сифатида киритилдим ва мазкур лойиҳа вазирлик томонидан тасдиқланиш босқичида.
6. Кафедра мудири Н.Ашуров, стажёр-ўқитувчи Ф.Одинабобоевлар билан биргаликда “Тарбиявий ишлар методикаси” фанидан мустақил ишларни тайёрлаш ва расмийлаштириш бўйича ўқув қўлланма тайёрланган ва мазкур ўқув қўлланма муҳокама учун июн ойида Илмий кенгаш кун тартибига киритилган.
Таянч доктарант: Ф.А.Абдураззақов
4. УСТОЗ-ШОГИРД ИШЛАРИ
1.Кафедра профессор-ўқитувчиларининг дарслари кузатилди ва таҳлил қилинди.
2.Кафедранинг йиғилишларида мунтазам равишда қатнашиб бордим.
3. Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Янги Ўзбекистон – янги тараққиёт босқичида” амалга оширилаётган ислоҳотларининг мазмуни-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай”етказиш борасида Денов тумани тарғибот гурухлари томонидан “Истиқбол” маҳалласида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирни ўткзишда қатнашдим.
4. Олий таълим муассасаларига кириш учун умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлиб, 2022 йил апрель-май ойларида Денов туманида бириктирилган мактабда ўқувчи-ёшлар билан тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш режалаштирилган.
5. Ташкилотларда маърузалар қилиш, оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиш, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб бориш ишлари давом эттирилмоқда.
Фан ўқитувчиси : Ф.Абдуразақов
Do'stlaringiz bilan baham: |