Vii боб. Бизнесда фикрлаш дизайни ўқув мақсади



Download 279,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana14.06.2022
Hajmi279,27 Kb.
#670085
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-mavzu



VII боб. БИЗНЕСДА ФИКРЛАШ ДИЗАЙНИ 

Ўқув мақсади: бизнес жараёнларини бошқаришда фикрлаш дизайнидан 
самарали фойдаланиш масалаларини ўрганишдан иборат. 
Таянч 
иборалар: 
фикрлаш 
дизайни, 
эмпатия, 
бизнесда 
фокуслаштириш, прототиплаш. 
7.1. Бизнес жараёнларини бошқаришда фикрлаш 
дизайнининг хусусиятлари 
Фикрлаш дизайни ғояси биринчи марта 1969 
йилда “The Sciences of the Artificial” (“Сунъийлик 
ҳақида фан”) китоби муаллифи Герберт Симон 
томонидан шакллантирилган. Кейинчалик бу ғоя 
Стенфорд университети олимлари томонидан 
ривожлантирилиб, фикрлаш дизайни ғоясини 
илгари сурувчи Стенфорд дизайн институтига асос 
солинди. 
“Фикрлаш дизайн” атамаси турли талқинларга эга. Interaction Design 
Foundation (Ўзаро ҳамкорлик дизайни фонди) томонидан энг яхши таъриф 
берилган: фикрлаш дизайни деганда, фойдаланувчининг мотивацияси ва 
эҳтиёжларини ўрганиш, нотўғри тахминларни рад этиш ва муаммонинг янгича 
ечимини топиш учун мўлжалланган кўп босқичли жараён тушунилади. 
Фикрлаш дизайни (инглизчадан “design thinking”) – фойдаланувчилар 
манфаатларига мос келадиган мураккаб муаммолар ечимларини топишга 
ёрдам берадиган услуб. Ушбу услуб антропоцентризм тамойилига асосланади, 
унга кўра ҳар қандай тадқиқот ва ишнинг мақсади корхона, раҳбар, лойиҳа 
менежерлари ва бюрократик тузилмалар эмас, балки шахснинг 
манфаатларидир. Дизайн-фикрлашнинг вазифаси мавжуд стереотиплар ва 
муаммоларни ҳал қилишнинг стандарт усулларидан (“thinking outside the box” 
– “қутидан ташқарида ўйлаш”) ўтиб кетишдир. 
Бундай фикрлаш услуби деярли ҳамма жойда қўлланилади: саёҳатни 
режалаштириш, квартирани таъмирлаш, янги оммавий ахборот воситаларини 
очиш, бизнесни очиш, корпоратив идентификатори ва логотипини ишлаб 
чиқишда. 
Фикрлаш дизайни – дунёқараш, муаммоларни ҳал қилиш методи. 
Қандайдир бир ғояга уни бутун амалга ошириш йўлида ҳамроҳлик қиладиган 
узлуксиз жараён: мияга келган фикр, уни тест ва апробациядан ўтказишдан 
тортиб, то прототиплашда мужассам этиш ва ҳаётга татбиқ қилиш. 
Ижодий ёндашув, бир жамоа бўлиб ишлаш, одамларга йўналтириш, 
қизиқиш ва некбинлик – дизайн-фикрлашнинг асосий таркибий қисмларидир. 
Дизайн-фикрлашнинг асосий хусусияти шундаки, у таҳлилий фикрлашдан 
фарқли ўлароқ, танқидий бўлмаган таҳлил, ижодий жараён бўлиб, бунда 
умуман кутилмаган ғоялар муаммонинг энг яхши ечимига олиб келади. 
Анъанавий мактаб таълими модели ахборотни ўқитувчидан ўқувчига 
беришни кўзда тутади. Бунда ўқувчи келажакда жуда кўп қимматли 


билимларга эга бўлади, бироқ улар ҳақиқатан ҳам муҳим ижтимоий муаммони 
ҳал этишга ёрдам бермайди. Таълим муассасаларида ўқувчилар ҳал қилиш ва 
яратишни талаб қилувчи амалий аҳамиятга эга масала кўринишида дарс 
олмайдилар, уларнинг вазифаси фақат ўқитувчидан олинган ахборотни қайта 
такрорлашдан иборат. 
Ўқувчиларга реал ҳаётий муаммо ҳақида гапириб беринг ва уларга 
дизайн-фикрлаш воситаларидан фойдаланган ҳолда, унинг ечимини топишни 
таклиф қилинг. Бу таълим даражасини сифат жиҳатдан юқорига кўтаради. 
Ўқувчилар, улар эслаб қолиши учун ўқитувчи зарур маълумотларни 
берганида, фойдали билимларга эга бўлмайди. Улар охир-оқибатда бу оламни 
озгина бўлса ҳам яхшироқ қила оладиган, олдиларида ҳал этилиши керак 
бўлган муаммо пайдо бўлганидагина ўрганадилар. Фикрлаш дизайни 
асосларига қурилган фикрлаш жараёни ўқувчиларни жамиятдаги одамларнинг 
маҳаллий ва глобал муаммоларини ҳал этиш мақсадида креатив ва шу билан 
бирга, яшай оладиган ғояларни яратишга ва уларни амалда қўллашга тайёр 
бўлган ижтимоий фаол фуқароларга айлантиради. Фикрлаш дизайни бизнинг 
таълим 
муассасаларимизда 
етишмаётган 
новатор-талабаларни 
шакллантиради. 
Фикрлаш дизайни методикаси инновацияларни ижтимоий муаммоларни 
ҳал этишга жорий қилишни, ғояларнинг яшаш қобилиятини тестдан 
ўтказишни, уларнинг потенциал мақсадли аудиторияда долзарблиги ва 
талабга эгалигини текширишни ўргатади. Дизайн-фикрлашнинг бешта асосий 
тамойили мавжуд: эмпатия, радикал шериклик, идеация, прототиплаш ва 
итерация. 
Фикрлаш дизайни ҳам жамиятингиздаги одамлар оламини яхшироқ ва 
қулайроқ қилишга ёки сизнинг потенциал фойдаланувчиларингизнинг 
муаммосини ҳал этишга ёрдам беради. Уларнинг “кўнглини топиш учун” сиз 
ўзингизни фойдаланувчининг ўрнига қўйишингиз, унинг позициясидан туриб 
ўйлашингиз, олинган натижаларни ҳисобга олган ҳолда ўзингизнинг 
технологик имкониятларингизни жорий этишингиз ҳамда бунда ўзингизнинг 
бизнес-манфаатларингизни аниқ эсда тутишингиз зарур. Чунки талабга эга 
маҳсулотни яратиш қўлбола воситалардан фойдаланган ҳолда унинг асосли 
эканини бир неча марта текшириб кўриш демакдир. 

Download 279,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish