1-мавзу: Шахслараро муносабатларда компетентлик ва маҳоратнинг роли. Мавзунинг асосий масалалар


Ҳуқуқий кўникмалар ва методология ўқув курсининг асосий вазифаси



Download 97,1 Kb.
bet2/34
Sana23.02.2022
Hajmi97,1 Kb.
#155134
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
huquqiy ko'nikmalar

Ҳуқуқий кўникмалар ва методология ўқув курсининг асосий вазифаси талабаларда ҳуқуқий кўникмалар ҳамда ҳуқуқий фаолият ва ҳуқуқий тадқиқотлар методологияси юзасидан назарий билимлар ҳамда амалий тажрибаларни шакллантириш ҳисобланади.
Ўқув курсини ўзлаштириш учун қўлланиладиган, индивидуал ва жамоавий вазифалар уйғунлиги асосида, назарий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган умумий фалсафий ва илмий методлар ёрдамида қуйидаги мақсадларга эришиш кўзда тутилади:
ҳуқуқий кўникмалар ва ҳуқуқий тадқиқот методологиясини ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва амалиётда қўллаш учун зарурий билим ва кўникмалар базасини шакллантириш;
муваффақиятли юрист карерасини режалаштириш усулларини ўзлаштириш;
ҳуқуқшуноснинг шахсий ривожланиш режасини тўғри тузиш;
вақтни самарали бошқариш усулларини эгаллаш;
ҳуқуқшуноснинг оғзаки ва ёзма нутқи талаб ҳамда мезонларини ўзлаштириш;
оралиқ ва якуний назорат саволларига жавобларни тўғри тақдим этиш;
ҳуқуқий тадқиқот олиб боришнинг дастлабки тажрибаларини ўзлаштириш;
мантиқий ва танқидий фикрлаш тажрибасини ҳамда ҳуқуқий фаолиятга доир маълумотлар билан мустақил ишлаш кўникмасини шакллантириш;
таъсирчан резюме ва бошқа шахсий биографий маълумотлар тузишни ўрганиш;
юристлар жамоаси ҳамда жамиятда ижобий шахсий имижни шакллантириш усулларини ўзлаштириш;
ҳуқуқий этика ва ҳуқуқшунослар касб ахлоқига оид талабларни билиш;
талабанинг мустақил таълим олиши, фикрлаши, ўзлаштираётган фанлари ва бўлғуси меҳнат фаолиятига ижодий ёндашишига кўмаклашиш.


2. “Soft Skils” (мобил кўникмалар) моҳияти, унинг ҳуқуқшунос мутахассис шаклланишдаги роли
Олий ўқув юртини тамомлаган мутахассис меҳнат бозорига кириб борар экан, унинг муносиб ишга эга бўлиши, кўзлаган карерасига эришиши учун таълим муассасасида олган билимлари кифоя қиладими? Албаттаки, йўқ!
Бунинг боиси шундаки, таълим муассасасида ўтилаётган фанлардаги билимлар муайян фактлар, маълумотлар базасини ўзлаштириш ва уларни таҳлил этиш натижасида олинади. Бироқ уларда шахслараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш масалалари тўлиқ қамраб олинмайди. Ҳолбуки, бугунги глобаллашган ва бозор иқтисодиётига асосланган жамиятда иш берувчилар ишга олаётган инсонларнинг улар қай даражада шахслараро муносабатларни тўғри йўлга қўя олишларига эътибор қаратмоқдалар. Улар айнан шу хусусият орқали компанияси ривожланиши, мижозлар ишончини оқлаш ва улар сонининг кўпайишига эришиш мумкинлигини яхши биладилар.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги Ўзбекистоннинг иқтисодиёти бозор муносабатларига асосланган бўлиши фақатгина иқтисодий-ҳуқуқий ислоҳотларгагина боғлиқ эмас. Бунда, энг аввало, инсон фактори муҳим рол ўйнайди. Бошқача айтганда, одамларнинг дунёқараши ҳамда жамиятга, бошқа шахсларга муносабати ҳам бозор иқтисодиётига мос бўлиши даркор. Аслида айни шу жиҳатлар жамиятга том маънодаги бозор иқтисодиёти руҳининг кириб келишига сабабчи бўлади.
Бозор иқтисодиёти жамиятни рақобат муҳитида ҳаёт кечиришга чорлайди, ҳатто, мажбурлайди. Рақобат бўлса фақатгина моддий ишлаб чиқаришда эмас, балки шахслараро муносабатларда зарурий кўникмаларни шакллантирганлик ва ривожлантирганлик даражасида ҳам акс этади. Яъни, одамлар шахслараро муносабатларда қанчалик муваффақиятли ҳаракат қилсалар, ўзи ишлаётган ташкилотларнинг ривожланишига шунчалик ҳисса қўша оладилар. Шу сабабдан ҳам ривожланган мамлакатларда иш берувчилар айнан мана шу хусусияга эга кадрларни излайдилар.
Таъкидланганидек, ривожланган давлатларда бу масалага жиддий эътибор қаратилади. Чунки олий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни у ўқиган фанлар доирасида саволлар бериб ишга қабул қилиш унинг ташкилотда, жамоада шахслараро муносабатларни тўғри ташкил этган ҳолда ишлаб кетишига кафолат бўлолмайди. Шу сабаб, олий таълим муассасаси томонидан фанлар юзасидан қўйилган баҳоларга ишонч билдирилган ҳолда, асосий эътибор ишга кириш истагидаги номзодда шахслараро муносабатларда зарур бўладиган кўникмалар қай даражада эканини аниқлашга қаратилади.
Демак, шахслараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш учун зарур бўлган кўникма ва малакалар тизими “мобил” (ёки “юмшоқ)” кўникмалар, яъни инглиз тилида “Soft Skils” деб номланади. Шахсиятида айни кўникмалар эртароқ ривожланган ҳуқуқшуносларнинг карерада муваффақият қозониш эҳтимоли жуда юқоридир.
Шундай қилиб, “Soft Skils” (мобил кўникмалар) шахслараро муносабатларни тўғри, мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш ва олиб боришда зарур бўладиган малака ҳамда кўникмалар тизимидир.
Бундай малака ва кўникмалар “ҳаётий кўникмалар” деб ҳам аталади. Шахс ушбу малака ва кўникмаларни ўзида ривожлантиргани сайин унинг шахсий ривожланиши ҳам юқорилаб боради.
3. “Soft Skils” ва “Hard Skils” (қаттиқ кўникмалар)нинг ўзаро тўлдирувчи ва фарқли жиҳатлари.
Айтилганидек, “Софт” инглиз тилидан таржима қилинганда “мобил” ёки “юмшоқ” деган маънони англатади. Бундан ташқари, “Hard Skils” тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, “ҳард” инглиз тилида “қаттиқ” маъносини беради. Мажозий талқинда тушунтирилса, компютернинг ишлаши учун асосан иккита компонент зарур. Инглиз тилида булар “Ҳардwаре”, яъни компютер қурилмаси ва унинг қўшимча қурилмалари ҳамда “Софтwаре”, яъни дастурий таъминотдир. Керакли дастурлар бўлмаса, компютер қурилмаси шунчаки машиналигича қолаверади.
Hard Skils” таълим муассасасида фанларни ўзлаштириш натижасида орттирилган ҳамда касбий-профессионал фаолиятни олиб бориш учун зарур бўлган малака ва кўникмалар тизимидир. Соддароқ қилиб тушунтирганда, масалан, ошпазнинг “Hard Skils” бўйича кўникма ва малакалари – бу овқат пишира олиш, овқатни мазали тайёрлай олиш ва ҳ.к. Ахборот технологиялари бўйича мутахассиснинг “Hard Skils” бўйича кўникма ва малакалари эса – бу компютер дастурий таъминоти билан ишлай билиш, ахборотни қайта ишлай олиш ва ҳ.к.
Инсоннинг “Hard Skils” бўйича кўрсаткичи одатда таълим муассасасини тамомлагач бериладиган дипломи иловасида акс этадиган баҳо ёки балларида намоён бўлади. Демак, уларни баҳолаш мумкин ва осон.
Hard Skils” шахснинг ўзи истаган компания ва муассасага ишга кириш мақсадида интервю босқичигача етиб боришига асос бўлса, “Soft Skils” ишга қабул қилиниш ва муваффақиятли ишлаб кетишда асос бўлади.
Бошлиқ ва ходимлар ўртасида муносабатлар ҳам айни шу хусусиятлар орқали тўғри ташкил этилиши мумкин. Бунинг акси бўлса, ходимлар ушбу ташкилотда ишлаш жараёнида мотиватсия ололмайдилар ва бошқа жойдан иш излашга тушадилар. Битта шахсни деб компания кўпгина иқтидорли ва профессионал кадрлардан маҳрум бўлиши эса ачинарли ҳолдир. Бошлиқ ва ходимларда эмпатия, яъни ўзаро бир-бирини руҳий жиҳатдан тушуниш кўникмасининг бўлиши ҳам зарур жиҳатдир. Шундай экан, инсонлар ўзаро алоқага киришаётганда шахслараро муносабатларни тўғри ташкил этиш ўта муҳим саналади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қаттиқ кўникмалар ахборот ва билимларнинг тезкор кўпайиши ва замоннинг глобаллашиб бориши натижасида тезда эскириб қолмоқда. Масалан, университет талабаси биринчи босқичда ахборот технологиялари бўйича фандан янги яратилган дастурий таъминот − “Wиндоwс”нинг имкониятларини ўзлаштиради. Аммо талаба тўртинчи босқични якунламай туриб дастурий таъминотнинг янги версияси яратилади. Бунда шуни кузатиш мумкинки, олий таълим муассасасида олинаётган билимлар тезда эскириб қолмоқда ёки кераксиз бўлиб боряпти. Бунга олий таълим муассасаларида ўқув дастуридан чиқариб ташланаётган фанлар яққол мисол бўла олади.
“Soft Skils”га доир масалалар Ғарб давлатларида чуқур ўрганилган. Бу борада яратилган асарлар ва олиб борилган тадқиқот натижалари аксарият инглиз тилида баён этилган. Хусусан, Рендел Кайсер 2017 йилда “Юристлар учун “Soft Skils” китобини нашр эттирди. Унда барча масалалар ҳаётий тадқиқотларга асосланган ҳолда ёритиб берилган.
Soft Skils” кишининг мутахассис сифатида шаклланишда катта аҳамиятга эга. Шахс меҳнат бозорида нафақат профессионал малака ва кўникмалар орқали, балки юқори савиядаги ва самарали шахслараро муносабатларда зарурий малака ва кўникмаларни намойиш этиш орқали касбий ўсишга эришиши, тажриба орттириб карера қила олиши мумкин.
Бундан ташқари, одамлар ҳар қандай мутахассис билан суҳбатлашишда, энг аввало, унинг муомаласига эътибор қаратадилар. Бу инсон табиатига хос жиҳатдир. Бирон инсон ҳақидаги ижобий таассурот айни шахслараро муносабатларни тўғри ташкил эта олишдан келиб чиқади.
Бўлажак юрист талабалар буни англаб етишлари зарур.

Download 97,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish