2-мавзу. Тарихий географиянинг фан сифатида шаклланиши. Режа. Тарихий географиянинг фан сифатида шаклланиши. Европадаги тарихий географик тадқиқотлар


"Китоб ал-масолик вал-мамолик" Х-ХII асрларда жуда машҳур бўлган, эски географик адабиётларда ҳурмат билан тилга олиниб турган



Download 93,5 Kb.
bet4/7
Sana23.02.2022
Hajmi93,5 Kb.
#141605
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 Мавзу. Тарихий географиянинг фан сифатида шаклланиши (1)

"Китоб ал-масолик вал-мамолик" Х-ХII асрларда жуда машҳур бўлган, эски географик адабиётларда ҳурмат билан тилга олиниб турган.
Жайҳоний географиясининг яна бир хусусияти шундаки, урф-одатлар ва удумлар ёзма манбалардан, жумладан Ибн Хурдодбеҳ асаридан фойдаланиш билан бирга, талай географик маълумотларни бевосита турли мамлакатлардан келган одамлар билан суҳбатлашиб йиғар экан. Муқаддасийнинг ёзишича, Жайҳоний чет эллик сайёҳлар, меҳмонлар билан суҳбатлашганида улардан мамлакатлари, бу мамлакатларга борадиган йўллар, савдо-сотиқдан олинадиган фойда ҳақида суриштирган, юлдузларнинг баландлиги,буюмлардан соя тушиши, фалакнинг айланиши тўғрисида улар билан фикр олишган. Ҳатто, Рус, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатларга мактублар йўллаб, мактубда урф-одатлар ва удумлар, у ерлардаги аҳоли, урф-одатлар, сарой ва девон тартиб-қоидалари тўғрисида суриштирган. Жумладан, Тункат билан Хитойнинг пойтахти оралиғидаги масофа 140 кунлик йўлга тенг эканлигини элчилардан суриштириб олган (Тункат шаҳри Оҳангарон водийсида бўлган).
Жайҳоний асарида Шарқ мамлакатларига катта эътибор берилган.Унда Марказий Осиё ва Ўрта Осиё, Ҳинд водийси, турк қабилалари, Узоқ Шарқ тўғрисида янги маълумотлар бор. Жайҳоний асари Ғарб мамлакатлари тўғрисида асарлар ёзган Шарқ мамлакатлари учун асосий манба бўлиши билан бирга, уларга Шарқ тўғрисида ҳам бой маълумот берган3.
Наршахий. Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий Хасрнинг биринчи ярмида (899-959 йиллар) Бухорода яшаган тарихчи олимдир. У 944 йилда Бухоро вилоятининг тарихи тўғрисида араб тилида „Таҳқиқи ал-вилоят" номли ажойиб асар ёзган.
"Таҳқиқи ал-вилоят" китобини баъзан „Ахбори Бухоро",“Бухоро тарихи", кўпинча, „Наршахий тарихи" деб ҳам атаганлар."Тарих"да Бухоро тўғрисида турли ривоятлар ва ҳикоятлар,ҳокимларнинг ҳаёти ва урушлар ёзилган. Аммо биз учун унинг географик томони - Бухоро вилоятининг табиати, шаҳар топографияси, қишлоқлари, бойлиги, саноати ва аҳолиси тўғрисидаги маълумотлар жуда муҳимдир.
Наршахий Бухоро вилоятидаги шаҳарларни ҳам қисқача таърифлаган:„Афшина катта бир шаҳар бўлиб, қалъаси бор. Бир неча қишлоқлар унга қарашлидир. Одамлар и жойни табаррук дейдилар.– ҳафтанинг муайян бир кунида у ерда бозор бўлади”.„Карминада муллалар ва шоирлар кўп бўлган. Қадимда Карманани бадъиян хурдак (кичкина тоғора, кичик обдаста) деб атаганлар. Бухородан то Карминагача 12 тошдир".
Асарда булардан ташқари, Бухородаги катта ёнғин, вилоятдаги ариқлар. Экинлар, масофалар тўғрисида ҳам мукаммал маълумотлар бор. Жой номлари билан бир қаторда географик атамалар ҳам учрайди.
Ҳудуд ал-олам". „Ҳудуд ал-олам" („Китоби ҳудуд ал-оламминал машриқ илал мағриб") асари 983 йили Амударёнинг чап соҳилидаги Жузжон вилоятида (Балхдан ғарбда) ёзилган бўлиб,шу вилоятнинг ҳокими амир Абул Хорис Муҳаммад ибн Аҳмадга бағишлаган. Форс-тожик тилидаги бу асарни ўз замонасида ҳам, ХIХ аср охиригача ҳам шу ном билан бирор кимсанинг эшитгани ёки тилга олгани маълум эмас; урф-одатлар ва удумлар ҳатто бирон рўйхатда ҳам қайд қилинмаган. Бироқ, у тамомила номаълум асар бўлмаса керак, чунки, биринчидан, асар ёзилганидан 300 йил кейин, яъни 1258 йилда қайта кўчирилган экан; демак, урф-одатлар ва у ХIII асргача қўлдан-қўлга ўтиб юрган. Иккинчидан, китоб, эҳтимол, бошқача ном билан ҳам аталгандир. Аммо у илмий аҳамияти жиҳатидан Шарқ географик адабиётининг дурдона ёдгорликларидан биридир, хусусан, Ўрта Осиё ва Афғонистонда географик билимлар тарихи учун қимматли манбадир.
Асар жами 60 боб (мақола) дан иборат бўлиб, муқаддимадан кейин қуруқликларнинг чегаралари, денгиз ва қўлтиқлар, ороллар(жазираҳо), тоғлар ва улар бағридаги маъданлар, дарёлар, чўллар ва қумлар, сўнгра жаҳондаги вилоятлар (ноҳиятҳои жаҳон) нинг таърифи берилган. Қўлёзманинг асл нусхасида сарлавҳалар ва машҳур жойларнинг номлари қизил сиёҳда ёзилган.
"Ҳудуд ал-олам" асарида жаҳондаги барча мамлакатларнинг таърифи берилган географик, этнографиква иқтисодий маълумотномадир.
Чунончи, „Ҳудуд ал-олам"нинг номаълум муаллифи хуросонлик бўлганлигидан, асарда ҳозирги Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон ерлари мукаммал тасвирланган. Унинг дунё тўғрисидаги таърифлари Шарқнинг бошқа географлари асарларидагига ўхшаш бўлса-да, оригинал ва мустақил мулоҳазалари кўп.

Download 93,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish