Тадқиқот иши мавзуси: “Ишлаб чиқариш чиқиндилари қўшилган пенобетон таркибини такомиллаштириш”
Ишнинг долзарблиги. Жаҳон қурилиш амалиётида, охирги йилларда бино ва иншоотларни қуришда энергиясамарали қурилиш материалларидан фойдаланиш, енгил ғовакли бетонларни кенг жалб этиш тобора ортиб бормоқда. Ривожланган мамлакатларда, жумладан, Германия, Финландия, Япония, Голландия, Жанубий Корея, Австрия каби мамлакатларда ғовакбетонларни яратиш ва ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш пенобетон ишлаб чиқариш уларни табиий ва техноген хомашёдан, шунингдек, сифатини ошириш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва қўшимчалардан ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳнамолигида қурилиш сохасидаги олиб орилаётган улкан ислоҳотлар замирида 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4335-сонли, 2019 йил 20 февралдаги “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4198-сон Қарорлари қабул қилинди. Бу эса Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ҳомашёлардан рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича юқори суръатларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, саноат чиқинди маҳсулотларини қайта ишлаш, техник ва технологик жиҳатдан
қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштиришга қаратилган.
Қурилишнинг энергиятежамкор материаллари сифатида конструктив- иссиқлик ҳимояловчи ячейкали бетонлар иссиқлик изоляцияловчи самарали қурилиш материалларидан фойдаланиш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бу борада саноат чиқинди маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда пенобетон асосий самарали иссиқлик изоляцияси материалларидан биридир. Пенобетон ишлаб чиқариш назарияси ва амалиёти шуни кўрсатадики, бундай материалларнинг ўзига хос хусусиятлари уларни ишлаб чиқариш усулига қараб шаклланади.
Иқтисодий нуқтаи назардан табиий ва сунъий хом ашёлардан фойдаланган ҳолда қуришда автоклав бўлмаган пенобетон энг самарали ҳисобланади. Ғовакбетоннинг афзалликлари: паст иссиқлик ўтказувчанлиги, зичлик, сувнинг сингиши, юқори ҳароратга чидамлилиги, яхши ишлов бериш қобилияти, юқори чидамлилик, экологик тоза.
Пенобетоннинг тузилиши ва физик-механик хоссаларини шакллантиришни белгилайдиган мураккаб жараёнлар, уларнинг бошланғич материаллар, композициялар ва технологик жараённинг ҳолати билан боғлиқлиги ҳақидаги билимларни назарий умумлаштирмасдан ва янада чуқурлаштирмасдан ушбу муаммони муваффақиятли ҳал қилиш мумкин эмас. Дунёда пенобетон ишлаб чиқариш учун кўплаб технологиялар мавжуд. Шунга қарамай, бизнинг республикамизда ушбу конструкция ривожланган давлатлардаги каби кенг қўлланилмайди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида автоклав бўлмаган пенобетон ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш Ўзбекистон қурилиш саноати учун долзарб вазифа ҳисобланади.
Тадқиқот ишининг мақсади- Ишлаб чиқариш чиқиндилари қўшилган пенобетон таркибини такомиллаштиришнинг техник ҳолатини баҳолаш ва таҳлил қилиш методологиясини ишлаб чиқиш.
Пенобетон мониторинги учун услубий ва технологик асосларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти – Ўзбекистонда жойлашган ишлаб чиқариш объектлари
Тадқиқот предмети – замонавий технологияларига асосланган ишлаб чиқариш тизими.
Тадқиқот вазифалари:
- пенобетон таркибини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишни геомаълумотлар билан таъминлашнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш;
- пенобетонларнинг асосий таркибий элементлари учун мониторинги тизимлари структурасини ишлаб чиқиш;
Ишнинг амалий аҳамияти – Ўзбекистон шароитида янги қуриладиган ёки эксплуатация қилинаётган бино ва иншоотлар, бошқа бино ва саноат иншоотларини энергия сарфини камайтиришга самарали хизмат қилишини таъминлашнинг асосий омилларидан бири бўлган пенобетон таркиби мониторнги учун услубий ва технологик асосларни ишлаб чиқилиши ва ушбу ечимлар асосида бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш ташкилотлари учун тавсиялар ишлаб чиқилишидир.
Олинган натижалар Ўзбекистон Республикасида лойиҳаланаётган ёки эксплуатация қилинаётган бино ва иншоотларда қўлланилиши мумкин бўлган конструктив ечимлар, материаллар, машина механизмлар ҳақидаги миллий маълумотлар банкини бойитади ва бино ва иншоотларини лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш билан шуғулланадиган ташкилотлар учун керакли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |