Ислом минтақа маънавиятининг Европа маданиятига таъсири



Download 22,05 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi22,05 Kb.
#76291
Bog'liq
MUS. IW


Aim.uz

Ислом минтақа маънавиятининг Европа маданиятига таъсири.
XV-XVI асрлар жаҳон тарихида Янги даврнинг бошланиши ҳисобланади. Шу даврдан Европа минтақасида маънавий янгиланишлар палласи бошланди. Асли бу янгиланиш ислом минтақа маданиятининг таъсиридан холи эмас эди.
Ислом минтақа маданияти Волгабўйи, Шарқий Туркистон ва Индонезиядан то Шимолий Африка ва Испаниягача ёйилганлиги маълум. Испанияда араб халифалиги то XIV асргача давом этди. IX асрдан бошлаб ривож ола бошлаган араб-испан мусулмон маданияти XI-XIV асрларда Европа маданиятига айрича таъсир кўрсатди. Испания ва Шимолий Африка ҳудудларида Ибн Туфайл (вафоти 1185й), Ибн Рўшд (1126-1198) Ибн ал-Арабий (1165-1240), Ибн Халдун (1332-1406) каби ислом оламининг буюк алломалари етишиб чикдики, уларнинг ижодий меросисиз минтақа маънавиятини мукаммал англаб бўлмайди.
XI асрдан бошлаб Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Ибн Сино, Ғаззолий ва бошқа улуғ ислом мутафаккирларининг асарлари лотин тилига таржима қилиниб, христиан маданияти ривожига ҳисса қўша бошлади. Шу даврдан эътиборан, ягона ислом минтақа маънавияти доирасида, икки тамойил шакллана борганлигини бир қатор ҳозирги замон шарқшунослари қайд этадилар. Бу тамойилларнинг биринчиси Абу Али ибн Сино номи билан боғлиқ бўлиб, Хуросон-Мовароуннаҳр ёки шарқий фалсафа мактаби ҳисобланса, иккинчиси Ибн Рўшд ижодида ёрқин намоён бўлувчи ғарбий фалсафа мактабидир. Бу икки тамойил ислом маънавияти доирасида ўзаро чамбарчас боғлиқ ва қатъий чегаралар билан бир-биридан ажралган эмас. Аммо уларнинг кейинги таъсир доираси турлича кечди. Мавжуд воқелик ҳамиша турли нарса ва ҳодисалар, жиҳатлар ва тамойиллардан иборат бўлиб, улар орасида ўзаро зиддият ҳам, уйғунлик ҳам мавжуд. Ибн Сино ва Ғаззолийлар кўпроқ тарафларининг ўзаро уйғунлигига урғу беришса, Ибн Рўшд орадаги фарқларга эътибор қаратди.
Унинг қарашлари XIII-XVI асрларда Европада «аверроизм» номи билан1 катта бир фалсафий анъана ҳосил қилди. Ибн Рўшднинг Аристотель асарларига ёзган шарҳлари Франция, Италия ва бошқа Европа давлатларининг йирик университетларида ўқитилди. Араб тилидаги фалсафий мерос Сигер Брабантский (1235-1282), Пико делла Мирандола (1463-1494), Пьетро Помпонацци (1462-1525), Жордано Бруно(1548-1600) каби Ўрта асрлар ва Уйғониш даврининг йирик файласуфларига сезиларли таъсир кўрсатди. Сигер Брабантский Ибн Рўшд ғояларини Европанинг ўша давр ўзига хос маънавий муҳитига тадбиқ этиб, «икки ҳақиқат назарияси»ни ишлаб чиқди. Шу билан бирга араб фалсафаси таъсирида қадим Юнон-Рим мероси билан бевосита танишишга интилиш кучайди. Бу ҳаракат диний ва фалсафий қарашларнинг ўзаро жиддий тўқнашувига олиб келди ва натижада «аверроизм» намояндалари христиан черкови (Рим папаси) томонидан қаттиқ таъқибга дучор бўлди. Сигер Брабантский ўлдирилди. Жордано Бруно ўтда куйдирилди. Аммо янги кучлар қувват касб этиб борди. Неоплатонизмнинг араб-ислом маданиятидаги талқини таъсирида христиан диний қарашларида янгича ёндошувлар шаклланиб, XV асрда Реформация зарурати пайдо бўлди. Католик ва православ мазҳаблари қаторига протестантизмнинг турли оқимлари (калвинизм, лютеранлик, англикан черкови ва бошқалар) қўшилди. Бадиий ва фалсафий тафаккур мустақил ривож олиб, Ренессанс ёки Европа Уйғониши вужудга келди. XVII асрдан адабиётда классицизм йўналиши, XVIII асрдан эса Европа маърифатчилиги шаклланди. Нидерландия ва Буюк Британия буржуа инқилоблари Европадаги ижтимоий-маънавий вазиятни тубдан ўзгартириб юборди. Америка кашф этилди. Шарққа юриш бошланди.
XIX-XX асрлар давомида фан ва маданият тараққиёти жиҳатидан Европа минтақаси бошқалардан узил-кесил илгарилаб кетди ва натижада «жаҳон фани», «умуминсоний қадриятлар» деганда биринчи навбатда Европа маданияти унсурлари тасаввур этила бошланди. Янги даврдаги бу минтақанинг ютуқлари кўп жиҳатдан маданий интеграция жараёнлари билан боғлиқ. Бу даврда Европа халқлари (инглизлар, немислар, французлар ва ҳ.к.) минтақа миқёсидаги ўзаро маданий ахборот алмашинув доирасидан чиқиб, ўзга минтақаларда яралган бойликларни ўзлаштира бошладилар. Шарқшунослик кенг ривож олди. Турли фан соҳалари шарқшуносларнинг ютуқларидан ижодий фойдалана бошладилар. Ислом минтақасида эса XVI асрдан бошлаб маданий-маънавий яхлитликка раҳна солувчи жараёнлар юз бера бошлади.
Янги давр Европа маънавий муҳитига хос қарама-қаршиликлар кураши кейин ҳам давом этди. XVIII аср француз маърифатчилиги заминида шаклланган атеизм йўналиши Гельвеций (1715-1771), Гольбах(1723-1789), Дидро(1713-1784) қарашларидан немис мумтоз фалсафасига ўтиб, Фейербах (1804-1872) орқали Карл Маркс ва Ф. Энгельснинг муросасиз синфий кураш тарғибига қаратилган коммунистик утопияга олиб келди.
Ислом минтақа маънавиятида бундай зиддиятли ҳолат юз берган эмас. Алишер Навоий ва Мирзо Бедил талқинларидаги Тавҳид таълимоти маърифатчилик ва ирфон босқичларида баъзан кўзга ташланадиган зиддиятли ўринларни енгиб ўтиб, Олий уйғунликка эриша билди. Ислом минтақа маънавиятида «икки ҳақиқат» тазоди эмас, «айни ҳақиқатдир мажоз»,»ал-мажозу қантаратул ҳақиқа» (мажоз ҳақиқатнинг кўпригидир), деган жумлаларда ўз ёрқин аксини топган уйғунлик, «қарама-қаршиликлар кураши» эмас, «бирлиги» кўпроқ устунликни сақлади. Аммо бу мулоҳазаларни мутлақ ҳақиқат маъносида тушуниш ноўрин бўларди. Янги даврнинг ўзига хослиги шундаки, ички зиддиятлар баъзан жуда кескин юзага қалқиб чиқа бошлади.

OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
MIRZO ULUG’BEK NOMIDAGI O’ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI
IJTIMOIY FANLAR FAKULTETI «MILLIY G’OYA» KAFEDRASI
Milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi 3-kurs talabasi Karimova Durdonaning ma’naviyat asoslari fanidan

« ISLOM MINTAQA MADANIYATINING YEVROPAGA TA’SIRI » mavzusidagi mustaqil ishi


TOShKENT – 2019


1 Ибн Рўшд номи лотинча таржималарда Аверроэс бўлиб жаранглаган.

Download 22,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish