Зайлобитдинов дилмурод номонович


-расм. Ўзбекистон Республикасида банк фаолиятини норматив-ҳуқуқий тартибга солувчи механизмлар



Download 1,59 Mb.
bet8/26
Sana20.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#825102
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
МАМЛАКАТ БАНК ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

1.3-расм. Ўзбекистон Республикасида банк фаолиятини норматив-ҳуқуқий тартибга солувчи механизмлар25
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг банк тизимини ривожлантиришга доир бир қатор норматив-хуқуқий хужжатлар қабул қилиниб, ушбу тизимни босқичма-босқич ривожлантириш белгилаб олинди.
1995-1996 йиллар мамлакатимиз банк тизими учун қонунчилик ҳужжатларини ривожланишида алоҳида давр сифатида ажралиб туради.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги26 216-I-сонли Қонунининг қабул қилиниши тижорат банкларининг ҳуқуқий асосга таянган ҳолда фаолият олиб боришида таянч вазифасини ўтади. Мамлакатда замонавий банк хизматларини ривожлантиришда 2000-2010 йилларда банк тизими самарали ютуқларга эришди. Ушбу йилларда замонавий банк инфратузилмаларига эга банк тизимини ташкил этиш билан боғлиқ кўплаб ишлар амалга оширилди.
Ўзбекстон Республикаси Марказий Банки томонидан пластик карталар орқали ҳисоб-китобларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, такомиллаштириб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги27 Фармонининг 3 ва 4-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»28ги Қарорининг 9-10-бандлари айнан пластик карточкалари билан бўладиган операцияларни амалга ошириш, улар орқали иш ҳақи берилиши, терминаллар тармоғини кенгайтиришга қаратилган эди. 2004-2005 йилларга келиб, республикамизнинг кўпгина тижорат банкларида пластик карточкадан фойдаланиш тизими жорий этилди.
Электрон тўловлар тизими ва банклараро тўлов тизимини ривожлантириш мақсадида Марказий банкда Ҳисоб-китоблар клиринг маркази ташкил этилди. “Тўловлар ўтказишни самарали ташкил этиш мақсадида эса “Uzcard” банклараро чакана тўлов тизимида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк вазифаси ТИФ Миллий банкининг Банклараро Ҳисоб-китоб марказидан олиниб, бу вазифа Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар клиринг марказига ўтказилди” 29.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” 1438-сонли Қарорининг 2-иловасига кўра, нобанк тўлов ташкилотлари томонидан электрон тўловларнинг замонавий тизимини яратиш орқали электрон савдо бозорини ривожлантириш бўйича ҳам меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш белгилаб ўтилган. Қарорда: “банклар бўлинмалари ва филиалларидан банклар бош офисининг қайта ишлаш марказлари, ягона умумреспублика процессинг маркази ва ҳисоб-китоб банкигача маълумотлар етиб келишида уларни қайта ишлаш оралиқ бўғинларини қисқартириш ҳисобига тўловлар ўтказиш жараёнларини тезлаштириш” вазифаси ҳам ўз ифодасини топган.
Шунингдек, мамлакатимизда молия бозорини янада ривожлантириш ва бозор иштирокчилари фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, банк тизими фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли Фармонига кўра, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор вазифалари белгилаб ўтилган. Юқоридаги фармон ва қарорларнинг ижроси асосида мамлакатимизда амалга оширилган ривожлантириш чоралари уларнинг самараси ислоҳатлар натижалари асосида бахоланади (1.4-жадвал).
Бугунги кунда Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришга қаратилган бўлиб, Ҳаракатлар стратегиясининг 3.1-бўлимида келтирилган қуйидаги устувор вазифалар мамлакат банк-молия тизимини ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.30 Ушбу ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда барча соҳаларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар асосида ишлаб чиқариш суръатлари кескин равишда ошиб бормоқда. Бунинг самараси ўлароқ валюта оқими кўпайиб, ички ва ташқи бозорда рақобат муҳити ортиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиз ривожланишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish