Зайлобитдинов дилмурод номонович


-жадвал Банк тизимини ривожлантириш босқичлари



Download 1,59 Mb.
bet9/26
Sana20.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#825102
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
МАМЛАКАТ БАНК ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

1.1-жадвал
Банк тизимини ривожлантириш босқичлари31

Босқич

Йиллар

Банк тизимини ривожлантириш чоралари

Ислоҳот натижалари

1

1991-1994



Ўтиш даврига хос икки поғонали банк тизимининг шаклланиши

Республика банк тизимининг
замонавийлашган кўриниши

2

1995-2000



Республика товар айланмасини
жадаллаштириш мақсадида
инновацион молиявий маҳсулотлар
муомаласини янада ривожлантириш

Мамлакат товар айланмаси
механизмини жадаллаштирувчи
молиявий инструмент ва кредит муносабати муомалага киритилди

3

2001-2007



Банкларнинг ҳўжалик юритувчи субъектларни кредитлашда ва инвестицион жараёнларда кенг қатнашиши

Тижорат банклари кредитлаш амалиётининг янги турлари татбиқ этилди



4

2008-2010



Тижорат банклари капиталлашув
даражасининг ошиши ва уларнинг
иқтисодиётни модернизациялаш
жараёнида жадал қатнашиши

Тижорат банкларининг капиталашув даражаси ошди ва улар иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий барқарорлашувига жалб қилинди

5

2011-2015



Молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш

Тижорат банклари янги ҳизматлар турлари сони ортди ва инновацион маҳсулотлар татбиқ этилди

6

2017-2021

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси

Банк тизимини ислоҳ қилишни барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, шунингдек, истиқболли инвестиция лойиҳалар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш кутилмоқда

“Банк хизматлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва инновацион ривожланишнинг тенденцияларини инобатга олган ҳолда молиявий очиқлик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартда “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3620 сонли Қарори қабул қилинди”32. Бу эса тижорат банкларидан янги турдаги хизмат турларини жорий этиш, банкларни янги инфратузилмалар билан таъминлаш, аҳолини рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизмат турларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
Мамлакатимизда банк хизматлари турлари, миллий тўловлар тизимини ривожлантириш, аҳолини нақд-пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда тўловлар инфратузилмасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунга кўра, 2019 йил 1 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида» ги ЎРҚ-578-сонли Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида” ги Қонунинг қабул қилиниши қуйидагиларни таъминлайди: биринчидан, тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасида ягона ахборот ва ҳуқуқий муҳитни яратиш; иккинчидан, Марказий банк томонидан тўлов хизматлари бозорини, тўлов тизимларининг ишлашини, тўлов тизимларининг операторлари ва тўлов хизматлари кўрсатувчиларнинг фаолиятини самарали тартибга солиш; учинчидан, тўлов хизматларининг оммабоплиги ва шаффофлигини, жумладан қишлоқ жойларда ва узоқ ҳудудларда ошириш; тўртинчидан, электрон пуллар соҳасидаги муносабатларни ва электрон пуллар тизими иштирокчиларининг фаолиятини тартибга солиш. Бу, албатта, тўлов тизимидан фойдаланувчиларга кенг имкониятлар яратиб, тўлов хизматларининг оммабоплиги ва шаффофлигини таъминлайди, тўлов инфратузилмасининг кенгайишига олиб келади33. Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши республикамизда тўловларни узлуксиз амалга ошириш ва замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, шунингдек, тўлов тизимларининг самарали, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга имконият яратади.
Шунингдек, 2019 йил 5 ноябрда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-580-сонли Қонун қабул қилиниб, мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги34 Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жаҳон банки кўмагида илғор хорижий тажриба, умумэътироф этилган нормалар ва стандартлар асосида ишлаб чиқилган35. Ушбу Қонун “банк фаолиятига рухсат бериш шартлари ва республика ҳудудида ушбу фаолиятни амалга ошириш борасидаги муносабатларни тартибга солади. Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банкларни пруденциал назорат талаблари, қўлланадиган восита ва тартиб-таомилларни белгилаш борасидаги ваколатлари тартибга солинмоқда”36.
Қонун билан молиявий операциялар рўйхати мол-мулк ва активларни ишончли бошқариш, аффинланган қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш, ҳосилавий молия воситалари билан операцияларни амалга ошириш, металл ҳисобварақларини юритиш каби илгари қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган янги хизмат турлари билан кенгайтирилмоқда.
Мамлакатимизда банк инфратузилмасини ривожлантиришда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда хуқуқий хужжатларга банк инфратузилмасига доир таъриф, шунингдек тўлов инфратузилмаларини ҳужжатларга қўшиш лозим. Бунда:

  • банк инфратузилмаси - бу банк фаолияти узлуксизлигини таъминлаб турувчи механизм бўлиб, у банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи жамланма ҳисобланади;

  • банк - бу тижорат ташкилоти бўлиб, омонатларни жалб этиш, кредит бериш, мижозларга хизмат кўрсатиш билан шуғуланувчи ва бўш пул маблағларини банк айланмаларига жалб этувчи тижорат ташкилоти;

  • банк филиаллари - тижорат ташкилотининг бўлинмалари;

  • банкомат - банк картаси ёрдамида нақд ва нақдсиз кўринишдаги пул маблағлари билан ҳисоб-китобларни амалга оширувчи қурилма;

  • банк картаси - товар ва хизматларга тўловларни нақд ва нақдсиз кўринишда амалга ошириш;

  • банк хизматлари - тижорат ташкилоти томонидан мижозларга маълум бир фоиз эвазига бир томонлами даромад олиш ва яна бир томонлама хизмат кўрсатиш тизими;

  • тўлов терминали - жисмоний шахсларнинг тўловларини амалга оширувчи комплекс қурилма;

  • Банк мижоз - мижозларга ўз молиявий пул оқимларини тезкор тарзда бошқариш имконини берувчи электрон ҳисоб-китоблар тизими;

  • интернет банкинг - исталган вақтда реал вақт тартибида internet орқали мижозларнинг ўз-ўзига банк хизматларини кўрсатиш тизими;

  • мобиль банкинг - мобиль телефон орқали нақд пулсиз шаклда ўз хисоб рақамини бошқариш ва назорат қилиш.

Юқорида келтириб ўтилган таърифларни шунингдек, хизмат турларини кўпайтиришнинг норматив ҳужжатларини ва хизматлар класификаторларини ишлаб чиқиш керак. Бунда банк ходимлари, банк хизматлари, кредитлар ва уларнинг турлари, депозитлар ва уларнинг турлари, аҳолига кўрсатиладган молиявий хизматлар, инновацион технологияларни ҳам қамраб олишни назарда тутиш лозим.


Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish