Зарарли одатлар ва уларни олдини олиш


Гиёҳванд моддаларнинг организмга таъсири



Download 95 Kb.
bet3/4
Sana21.04.2022
Hajmi95 Kb.
#571246
1   2   3   4
Bog'liq
1527346791 71823

Гиёҳванд моддаларнинг организмга таъсири. Гиёҳванд моддаларга руҳий ҳолатига таъсир этувчи моддалар киради. Уларнинг таъсири учта гуруҳга бўлинади: 1) руҳни тинчлантирадиган; 2) қўзғатадиган ва 3) борлиқни фантастик қайта ўзгартирадиган.
Гиёҳванд моддаларни сурункали истеъмол қилиниши касаллик ҳолати – наркоманияга олиб келади, бунда маълум бир гиёҳга нисбатан аста-секин мослашиши натижасида, уни ошиқроқ дозада истеъмол қилиш эҳтиёж туғилади, ва одам гиёҳванд моддага нисбатан фақат руҳий эмас, балки жисмонан ҳам боғлиқ бўлиб қолади (гиёҳванд моддани истеъмол қилишига интилиши, жисмоний ва руҳий ҳолатнинг ёмонлашуви ва бошқалар). Гиёҳванд моддалар: тамаки, нос, наша. Қора дори, алкогол ичимликларни истеъмол қилувчи шахсларда чуқур руҳий ва жисмоний ўзгаришлар аста-секин келиб чиқади. Юқоридаги барча токсинларнинг таъсири организмдаги деярли ҳар бир ҳужайранинг тузилишига, функциясига ва моддалар алмашинуви жараёнига таъсир қилади.
Барча аъзо ва тизимларга гиёҳванд моддалар бевосита қон ва тўқима суюқлиги таркибидаги гиёҳлар орқали ва билвосита нерв тизими орқали таъсир этиши мумкин. Гиёҳвандлик, энг аввало, нерв тизимининг бошқарувчанлик фаолиятини издан чиқаради. Битта нейрон 27000 та нерв ҳужайралари билан боғланиб иш бажаради. Демак, битта нерв ҳужайрасининг гиёҳванд моддалар таъсирида издан чиқиши, бу йўналишдаги минглаб нерв ҳужайраларини алоқа занжиридан чиқаради ва тегишли аъзо ёки тўқиманинг иши бузилади.
Марказий нерв тизимида нерв ҳужайраларининг шикастланиши ва парчаланиши билан бирга, гиёҳванд моддалар таъсирида баъзи ҳолатларда миянинг ҳажми кичрайиб, мия атрофияси пайдо бўлади. Бу нарса нерв тола тузилишини ўзгаришини ўзгаришида, рефлексларнинг сезгирлигининг камайишида, атроф-муҳитга бефарқлигида, оёқларда куч қолмаганлигида ва бошқа белгиларда кўринади.
Гиёҳванд моддалар оғиз бўшлиғидан бошлаб ошқозон-ичак йўлининг ҳамма қисмларида осон шимилиб қонга ўтади. Гиёҳванд моддалар истеъмол қилингандан кейин олдин қўзғалиш эйфорияси (кайф, хурсандчилик, вақтичоқлик, хотиржамлик) ҳолати кузатилади. Бундан кейин ўзини тута олмаслик, кузатиш қобилиятининг пасайиши, кўриш,кўз ўткирлигининг камайиши, рефлектор реакцияларнинг издан чиқиши рўй беради. Кейинги босқичда фикрлар аралашади, умумий сезгирлиги камаяди, қўрқув босиши, уйқусизлик ва бошқа ҳолатлар кузатилади. Гиёҳванд моддага организм, айниқса ёш организм, ўрганиб қолса мунтазам уни истеъмол қилмаса кайфиятнинг ёмон бўлиши, бутун танада оғриқ сезилиши, бирор ишга, болалар учун дарс тайёрлашга, мактабга боришга ҳам мутлақо иштиёқ бўлмаслигини сезиш мумкин.
Умуман олганда, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш киши организмдаги изчилликнинг бузилишига, меҳнат фаолиятининг издан чиқишига сабаб бўлади. Одам ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қолади, қандай бўлмасин истеъмол учун зарур морддаларни топиш унинг учун биринчи даражадаги муаммога айланиб қолади.
Гиёҳванд моддалар ва никотин таъсирида қон билан турли аъзоларни таъминланиши ёмонлашади, бош мия қон томирлари, дастлаб бироз кенгайиб, сўнг тораяди, натижада турли аъзоларнинг, айниқса миянинг қон билан таъминланиш жараёни ёмонлашади. Шунинг учун гиёҳвандларнинг хотираси сусайиб боради. Шу билан бирга моддалар алмашинуви жараёни издан чиқади ва барча ички аъзоларнинг фаолияти сусайиб, одамнинг ташқи муҳит омилларига қаршилик қилиш қобилияти ҳам пасайиб кетади ва гиёҳванларнинг турли касалликларга чалиниш даражаси ошади.
Статистик маълумотлар кўрсатадики, гиёҳвандларда жигарда гепатит касаллиги, ошқозонда гастрит, ичак яралари кўпроқ учрайди. Гиёҳвандларда юрак мускулларининг қисқариш кучи ҳам анча камаяди. Гиёҳванд моддалар фақат истеъмолчини ўзидагина эмас, балки унинг кейинги авлодларида ҳам салбий изини қолдиради.
Демак, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиниши соғликка тузатиш қийин бўладиган зарарли таъсир кўрсатади. Шундай нарсаларни олдини олиш учун мутахассис ходимлар билан ҳамкорликда болалар орасида, мактабда, маҳаллаларда, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган катта ёшлиларда соғлиғи ва юриш-туриши қанчалик ўзгарганлиги ҳақида ахборот бериш зарур. Бу нарсанинг таъсирини жонли образлар мисолида кўрсатиш аҳамияти каттадир.

Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish