Зарарли одатлар ва уларни олдини олиш


Гиёҳванд моддаларнинг организмга таъсири



Download 95 Kb.
bet4/4
Sana21.04.2022
Hajmi95 Kb.
#571246
1   2   3   4
Bog'liq
1527346791 71823

Гиёҳванд моддаларнинг организмга таъсири. Бола организми гиёҳванд ва бошқа токсикологик моддаларнинг таъсирига айниқса сезгирдир. Бундай сезгирлик бола организмнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ, чунки болада 1) мия ҳужайралари ва томир деворларнинг ўтказувчанлиги юқорироқ; 2) алмашинув жараёнлари беқарор; 3) турли моддаларнинг зарарсизлантиришга жавобгар бўлган фермент тизимларнинг фаоллиги нисбатан камдир. Бу хусусиятлар туфайли турли токсикологик моддалар кам миқдорда ҳам бола организмини кучли заҳарланишига олиб келиши мумкин.
Ота-онанинг токсикологик ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши жинсий ҳужайралар, йўлдош ва сут орқали, ота-онанинг хулқ-атвори орқали боланинг шаклланишига салбий таъсир қилади.
Гиёҳванд моддалар, алкоголни истеъмол қилиб юрган ота-онанинг болалари жисмоний ва ақлий ривожланишида орқада қолиши ҳаммага аён. Болаларнинг ақлий етишмовчилиги ота-онасининг заҳарланиш даражасига боғлиқ. Кўпинча бундай болалар турли нуқсон ва оғир касалликлар, гиёҳванд ва алкоголликка ирсий мойиллик билан туғилади. Юқоридаги издан чиқишлар алкогол ва гиёҳванд моддаларнинг жинсий (сперматозоид ва тухум ҳужайра) ҳужайраларга таъсири билан боғлиқ. Жинсий ҳужайраларда ирсий ахборотни наслдан наслга ташувчи тузилмалар – хромосомалар мавжуд. Хромосомаларнинг тузилиши, шаклининг ўзгариши ота-онадан ўтаётган ирсий белгиларнинг ўзгаришига олиб келади.
Ота-она алкоголизми ва гиёҳвандлигининг пренатал ва постнатал даврда таъсири. Пренатал ривожланишнинг 13 чи ҳафталарида ҳар қандай ноқулай омилнинг таъсирида муртакнинг нобуд бўлиши рўй беради. Муртак учун бирламчи муҳит – онанинг бачадон бўшлиғи, у ерда у яхши ҳимояланган бўлиб, онадан унга ҳамма керакли озуқа маҳсулотлар етарли ўтиб туради. Шунга қарамасдан онага таъсир этувчи кўп ташқи омиллар болага ҳам таъсир қилади.
Она қорнидаги ҳомила она организми билан йўлдош орқали боғланади. Йўлдош транспорт (турли моддаларнинг онадан ҳомилага ва аксинча ташилиши), эндокрин, моддалар алмашинуви (йўлдош ферментлари эвазига), нафас, эндокрин, озиқланиш ва бошқа функцияларни бажаради. Жуда кўп моддалар, шу жумладан алкогол, гиёҳванд моддалар, заҳарлар, дорилар, гормонлар, модда алмашинув маҳсулотлари йўлдош орқали она организмидан ҳомилага ўтиши мумкин. Йўлдош ҳомила ўсиши ва ривожланиши учун керак бўлган моддаларни ўзида синтезлайди. Демак, йўлдош мураккаб полифункционал аъзо ва унинг фаолияти жуда кўп омилларга боғлиқ. Ривожланаётган ҳомила ва йўлдош ташқаридаги ҳар қандай манфий таъсирларга сезгир бўлади. Алкогол, гиёҳ, токсик, моддларнинг салбий таъсири йўлдошнинг қон томир деворларида ҳам кузатилади. Уларнинг таранглиги, эластиклиги пасаяди. Натижада ҳомилани қон билан таъминлаш жараёни ва янги организмнинг озиқланиши издан чиқади. Шундай аёлларда ҳомиладорлик муддатдан олдин тугаши, ўлик туғилиши ёки турли нуқсонлар бор чақалоқнинг туғилиши билан тугалланади.
Ота алкогол ёки гиёҳвандлик дардига чалинганда ҳам, онанинг руҳий, жисмоний ҳолати издан чиққан бўлади ва шу туфайли у турли касалликларга кўпроқ чалинади. Онанинг нохуш руҳий ҳолати ва соғлиғи ҳомиладорликнинг қуйи босқичларида боланинг нобуд бўлишига сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Иккинчи критик даврда (пренатал ривожланишнинг 4-7 ҳафтаси) аъзоларнинг шаклланишги давом этади ва ташқи муҳитнинг зарарли таъсирлари турли жисмоний деффектлари бўлган боланинг туғилиши кузатилади.
Аёллар гиёҳванд ва бошқа зарарли моддаларни истеъмол қилганда марказий нерв тизими ва бутун аъзоларнингиши издан чиқади. Ундан ташқари, гиёҳванд моддалар кўп ички аъзоларнинг ишини бузганлиги учун, бундай аёлларда ҳомиладорлик жуда қийин ўтади. Турли спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар жигар, мускул, ошқозон ости безининг зарарланишига ҳамда ҳомиладаги моддалар ва энергия алмашинувига таъсир қилади. Гиёҳванд моддалар ва токсинлар таъсирида юрак мускулларининг зарарланиши кардиомиопатия миокард функцияси кучсизланади ва она – бола ўртасидаги йўлдош орқали бўлувчи қон айланиш жараёнининг бузилишига олиб келиб, бола гипоксия (кислород етишмовчилик билан туғилиши мумкин). Қон ҳосил бўлиш жараёни пасайиб ҳомиланинг иммун химоя реакцияси сустлашади ва болада ўпканинг инфекцион касалликлари пневмония ва буйрак инфекцион касалликлари нефрит кузатилиши мумкин.
Табиийки, она организмдаги шундай ўзгаришлар ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бола муддатдан олдин гипотрофия белгилари билан туғилиб, унинг марказий нерв тизими зарарланган бўлади. Алкогол ва гиёхванд моддаларни истеъмол қилганда эндокрин безларда (буйрак усти безлари, гипофиз, қалқонсимон без, жинсий аъзоларга уруғдон,тухумдон) ҳам салбий морфологик ва функционал ўзгаришлар кузатилади.
Акогол ва гиёҳванд моддалар буйрак функциясини ҳам издан чиқаради, шу туфайли токсинлар тўла организмдан чиқмай она организмдаги турли суюқ муҳитларга, шу жумладан амниотик суюқликка (ҳомила атрофдаги сувларга) тушиб қолиши мумкин. Ҳомилада ютиш ҳаракатлар ривожланганлиги туфайли гиёҳванд моддалар бола организмига оғиз орқали ютилиши натижасида кириши мумкин. Онанинг гиёҳ, токсин, алкогол ва бошқа моддаларни ишлатилиши микроэлементлар, электролитлар транспортини ҳам издан чиқаради.Токсикоман ёки гиёҳванд онада ҳомиланинг ичак гипотрофияси (озиқанинг етишмовчилиги), нерв тизимининг издан чиқиши, тана тузилишидаги турли нуқсонлар (бошнинг катта бўлиши, қўл – оёқларнинг чала ривожланиши ва бошқалар) кузатилади.
Туғилгандан кейин чақалоқни соғлом ва тетик тарбиялашда кўкрак билан эмизишнинг аҳамияти жуда каттадир. Она сутнинг таркибидаги билогик фаол моддалар боланинг ҳамма аъзо ва тизимларининг шаклланишида иштирок этади. Онанинг атрофдагилардан бирортаси алкоголик ёки гиёҳванд бўлиб қолганда , албатта, аёлнинг ҳиссиётлари ўзгаради. Оқибатда чақалоққа эътибор камаяди, она - бола ўртасидаги руҳий эмоционал алоқанинг муддати камаяди, бу эса фақат она – бола ўртасида эмас,балки яқин қариндошларидан ҳам болани узоқлаштиради.


Адабиётлар:



  1. М.В.Антропова "Болалар ва ўсмирлар гигиенаси". М.Медицина, 2002.

  2. А.Г.Хрипкова, М.В.Антропова, Д.А.Фарбер. "Ёш физиологияси ва гигиенаси" М.Просвещение. 2000.

  3. Хрипкова А.Г. Анатомия, физиология и гигиена человека. -М.: 2000.

  4. Белецкая В.И., Громова З.П. Школьная гигиена. М.:2000

  5. Антропова М.В.Гигиена детей и подростков.-6 изд.М.: Медицина 2002.

  6. Шарипова Д.Д. Школьникам о здоровье. Т. 2003.

Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish