Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг Кадастр хизмати тўғрисида низом


§5. ҲЙЭТ кадастр бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари



Download 111 Kb.
bet4/8
Sana05.06.2022
Hajmi111 Kb.
#637998
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3. 4. Положение о КС Уз

§5. ҲЙЭТ кадастр бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари
22. ҲЙЭТ кадастр бўлинмаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
жойларда АЙДКни яратиш ишларини ташкил қилиш;
автомобиль йўллари объектларини инвентаризациялаш, ҳисобга олиш, баҳолаш ишларини давлат ер кадастри ҳамда бино ва иншоотлар давлат кадастрига оид кадастр ахборотидан фойдаланиб ташкил қилиш;
АЙДК ААТнинг юртилишини таъминлаш;
кадастр ахборотининг тўғри бўлишини ва сақланишини, шунингдек фойдаланувчиларнинг чекланган доирасига тегишли кадастр ахборотининг ноошкоралигини таъминлаш;
кадастр ахборотининг аниқ-равшан ва ҳужжатли бўлишини таъминлаш;
манфаатдор фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлаш;
кадастр ахборотини тизимга солиш ва АЙДК ААТга киритиш учун АЙДК Кадастр хизматига узатиш.
23. Ҳ ЙЭТ кадастр бўлинмаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ ўз тасарруфидаги ҳудуд чегарасида қуйидаги функцияларни бажаради:
келиб тушадиган ахборотнинг сифатини назорат қилади;
АЙДК ААТни жорий қилиш ва юритиш ишларини амалга оширади;
автомобиль йўллари объектлари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ушбу объектлар тўғрисидаги ҳисобга олиш ҳамда баҳолашга оид ахборотни тўплайди;
барча автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотини ва ҳужжатларини шакллантиради;
АЙДК объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар йиллик ҳисобот тузади.


§6. ЙХТПТЭК кадастр бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари
24. ЙХТПТЭК кадастр бўлинмаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
автомобиль йўллари объектларини инвентаризациялаш, ҳисобга олиш, баҳолаш ишларини давлат ер кадастри ҳамда бино ва иншоотлар давлат кадастрига оид кадастр ахборотидан фойдаланиб ташкил қилиш;
АЙДК ААТнинг юртилишини таъминлаш;
кадастр ахборотининг тўғри бўлишини ва сақланишини, шунингдек фойдаланувчиларнинг чекланган доирасига тегишли кадастр ахборотининг ноошкоралигини таъминлаш;
кадастр ахборотининг аниқ-равшан ва ҳужжатли бўлишини таъминлаш;
манфаатдор фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлаш;
фазовий координаталар ягона тизимининг ва ягона топографик асоснинг қўлланилишини таъминлаш;
автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарларининг юритилишини таъминлаш;
кадастр ахборотини тизимга солиш ва АЙДК ААТга киритиш учун ҲЙЭТ кадастр бўлинмасига узатиш.
25. ЙХТПТЭК кадастр бўлинмаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ ўз тасарруфидаги ҳудуд чегарасида қуйидаги функцияларни бажаради:
келиб тушадиган ахборотнинг сифатини назорат қилади;
АЙДК ААТни жорий қилиш ва юритиш ишларини амалга оширади;
автомобиль йўллари объектлари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ушбу объектлар тўғрисидаги ҳисобга олиш ҳамда баҳолашга оид ахборотни тўплайди;
АЙДК объектлари паспортларини тузади, барча автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотини ва ҳужжатларини (кадастр йиғма жилдларини) шакллантиради;
АЙДК объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги, уларни атроф-муҳитга, экологик-иқтисодий баҳосига таъсиридаги жорий ўзгаришларни ҳисобга олиш ишларини юритади;
автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр дафтарини, навбатчи кадастр картасини юритади;
янги автомобиль йўллари объектларини кадастр ҳисобига қўяди;
автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар йиллик ҳисобот тузади;
автомобиль йўллари объектлари бўйича ахборотни ҲЙЭТ кадастр бўлинмасига узатади.



Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish