Ўзбек миллий менталитетини вербал ифодалари хусусида



Download 25,86 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi25,86 Kb.
#73413
  1   2
Bog'liq
Абдуқаххоров Сардорбек ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МЕНТАЛИТЕТИНИ ВЕРБАЛ ИФОДАЛАРИ


ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МЕНТАЛИТЕТИНИ ВЕРБАЛ ИФОДАЛАРИ ХУСУСИДА
Абдуқаххоров Сардорбек – докторант, Андижон давлат унверситети
Аннотация: Ушбу мақолада муаллиф ўзбек миллий менталитетига хос характер ва хусусиятларни аниқлайди ва уларни вербаллашув имкониятларини таҳлил қилади.
Калит сўзлар: менталитет, стереотип, миллийлик, вербал, новербал, лингвистик, экстралингвистик.
Тил кишилар орасидаги алоқа восита ҳисобланади. Шунингдек, “тил инсоннинг руҳияти билан ҳам боғланади” [1, 14]. Айни ўринда руҳият менталитетда намоён бўлади. Шуниг учун ҳам халқ руҳияти - халқ менталитети саналади.
Ҳар бир халқнинг ўзига яраша тарихан таркиб топган менталитети мавжуд бўлиб, у ўша халқнинг тилида шубҳасиз акс этади. Чунончи, “инсон тафаккури нафақат атроф борлиқни акс эттиради, балки тил яралишида ҳам иштирок этади” [6, 141].
Шуни таъкидлаш муҳимки, халқ менталитетини акс эттирувчи лингвистик воситалар кенг қамровли бўлиб вербал ифодалар уларни орасида етакчилик қилади.
Меҳмондўстлик ўзбек халқига хос энг ажойиб хислатлардан биридир. Кимдир бирон-бир ўзбек оиласига юмуш билан келадиган бўлса, ичкаридан чиқиб келган хонадон соҳиби албатта “Ассалому алайкум, келинг меҳмон” ёки “келинг” деб уни қарши олади. Салом аликдан сўнг мезбон албатта “қани ичкарига”, “чой тайёр”, “ош тайёр” каби сўзларни айтиб уни уйнинг ичига киришга ва меҳмон бўлишга ундайди.
Шунингдек, ҳар бир ўзбек хонодонига ким келишидан қатъий назар албатта дастурҳон ёзилади ёки бўлмаса меҳмонлар учун махсус хона бўлиб, ундаги тайёр ёзилган дастурхон атрофига таклиф қилинади. Меҳмон жойлашиб ўтиргандан сўнг дарҳол дуога қўл очилиб, ватанга, хонодонга ва оила аъзоларига қаратилган эзгу тилаклар билдирилади. Бу дуо тилаклар ҳилма-хил бўлиб уларнинг баъзилари ҳақида тадқиқотчи З.Акбарова қуйидагича маълумот беради: “Ўзбек халқи меҳмондўст халқ бўлгани туфайли, дастурхон атрофида айтиладиган ижобий тилаклар жуда ранг барангдир. Ўзбек оиласида бирор хонадонга кириш билан дастурхон ёзилмасданоқ “Илоҳи омин, қадам етди бало етмасин. Шу хонадонга тинчлик, осойишталик берсин. Хонодон эгалари узоқ умр кўриб, бола-чақаларини орзу-ҳавасини кўрсин!” – деб тилак билдирилади” [2, 30-31].
Ўзбекларга хос меҳмондўстлик хислатларидан яна бири шуки, мезбон меҳмонни тортинмай ўтиришини таъминлаш мақсадида “олинг”, “олишиб ўтиринглар”, “қани меҳмон, ошдан олинг”, “ош совумасин, ошга қаранглар” каби сўзларни ишлатади. Шуни айтиш керакки, ушбу ҳаракатларни меъёридан ошиб кетиши меҳмонни бир оз ноқулай аҳволга солиши ҳам мумкин.
Таомлар танаввул қилингандан сўнг яна дуо қилинади, бунда дуо истаклар матн ҳолида бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳақида З.Акбарова қуйидагиларни баён қилади: “Дастурҳон ёзилиб таомлар танаввул қилинганда ва таом тугагандан сўнг матн шаклидаги ижобий истак бирликлари ишлатилади. Бунда “ош берганга, бош берсин, кетмас давлат, кенг феъл берсин!”, “Ўтирган ўрнимиз йўқолмасин. Еган ичганларимизнинг савоби шу жойдан ўтганларга тегсин, ишимиз ўнгидан келсин, муродимиз ҳосил бўлсин! Қаторимиздан хато қилмасин” жумлалари энг кўп қўлланилади” [2, 31].
Агар меҳмон кетишга чоғланса, мезбон “ўтирибсизларда”, “ўтиринглар” каби сўзларни ишлатиб уни кетказмасликка ундайди. Шунда ҳам меҳмон кетиши керак эканлигини айтиб ўрнидан турса унга қарата “ўтирсангиз бўлар эди”, “ётиб қолсангиз бўлар эди”, “яна бошқа келинг”, “кейинги гал уйдагиларни ҳам олиб келинг” каби вербаллар ишлатилинади.
Ўзбек менталитетига хос хусусиятлардан яна бир жамоа бўлиб яшаш, жамоавийликдир. Бу эса уларнинг урф-одат ва анъаналарида яққол акс этади. Яъни, ўзбеклар ҳеч бир маросимини ўзи якка амалга оширмайди, балки қўни-қўшни, қариндош-уруғ, маҳалласи билан биргаликда, маслаҳатлашган ҳолда амалга оширади. Шунингдек, бу хусусиятлар ўзбек менталитетига хос миллий урф-одатларга катта аҳамият бериш хислатларини ҳам белгилайди.
Ўзбек халқи урф-одатлари ичида тўй энг муҳими саналади. Тўй кенг маънодаги тушунча бўлиб, К.Маҳмудова халқимиз қатор йиғину, анжуманларни биргина “тўй” атамаси билан боғлашини таъкидлайди [5].
Дарҳақиқат, ўзбек тўйларининг тури кўп бўлиб, улар қаторига ақиқа, бешик тўйи, суннат тўйи, мучал тўйи, никоҳ тўйи, қарияларнинг 60-70 ёшга кирганини нишонлаб ўтказиладиган кумуш, олтин тўйлари ва уй тўйлари киради.
Халқимиз тўйларда ишлатадиган сўз ва ибораларининг тури кўп бўлиб, улар турли жойларда турлича ишлатилиниши мумкин. Бу хусусида М.Базарова қуйидагиларни эътироф этади: “Тўйларда ижобий истаклар республикамиз турли ҳудудларида маълум фарқлар билан айтилса ҳам, асосийси, янги оила қурувчи икки ёш учун ҳаёт сабоқлари бўйича ижобий истак билдириш, насиҳат қилишдан иборат бўлади. Бу ҳилдаги ижобий истак бирликлари кейинги даврларда ҳаёт тарзининг ўзгариб бориши натижасида янгича тус олиб бораётганлиги туфайли тўйларда олқиш айтиш кенгайиб бормоқда” [2, 33].
Бу турдаги олқишларни деярли ҳамма ўзбек ёзувчиларининг асарларида учратиш мумкин.

  • Шу жойларда ўсиб-униб, туп қўйиб томир ёйинглар. (С.Аҳмад)

  • Илоё, қўшгани билан қўша қарисину, ўзидан кўпайсин. Сенларгаям яхши жойлардан ато қилсин. (Ў.Ҳошимов)

  • Илоё, умринг узоқ бўлсин, бахтли бўл! Инсофли-тавфиқли бўл, меҳнаткаш бўл! (Ў.Ҳошимов)

  • Ували-жували бўлинглар, туп қўйиб палак ёзинглар, қўша қаринглар. (сўзлашувдан)

  • Ҳаёт йўлинг доимо нурли ва чароғон бўдсин, номингга доғ тушмасин, серфарзанд, сердавлат бўлгин, топганинг ўзингга буюрсин болам. (Р.Очил)

  • Илоё, борган жойида тиниб-тинчисин, ўзидан кўпайсин, қўша-қўша ўғил-қизлар берсин, боши тўйдан чиқмасин. (сўзлашувдан)

Шунингдек, халқимизнинг тўйга бўлган муносабатини “топган тутганинг тўйларга буюрсин”, “бошинг тўйдан чиқмасин”, “тўйингни кўрай”, “тўйинга атаб қўй боқиб қўйдим” каби дуо-олқишлар ва ниятларидан билиш мумкиндир [5].
Халқимиз урф-одатларидан бири бу одамларнинг ўлим муносабати билан бир-бирига таскин бериш, таъзия билдириш мақсадида йиғилишидир. Бундай ҳолларда халқимиз “Бандалик”, “Оллоҳ сабр берсин”, “Хафа бўлмай ўтирибсизларми”, “Марҳумнинг охирати обод бўлсин, жойи жаннатдан бўлсин” каби сўзларни ишлатиб таъзия изхор этади. Шунингдек, бу хусусида М.Базарова ҳам қуйидагиларни баён этади: “Ўлим муносабати билан айтиладиган ижобий истак бирликлари марҳумнинг яқинларига таскин бериш ҳамда марҳум охирати обод бўлишини тилаш мазмунини ифодалайди. Улардан “Оллоҳ раҳмат қилсин, охирати обод бўлсин” каби жумлалар марҳумга нисбатан айтилса, “Оллоҳ сабр берсин, кўрган-кечирганингиз шу бўлсин, бандалик экан, ...ни бериб қўйибмиз” каби жумлалар марҳумнинг яқинларига қарата айтилади. Бундай бирликлар ўзбек халқининг аза маросими билан ҳамда ислом динига эътиқоди билан боғлиқ ҳолда шаклланган бирликлардир” [2, 40].
Шунингдек, марҳумга нисбатан айтиладиган истаклар қабристон ёнидан ўтганда ёки қабр тепасида ҳам айтилади.

  • “Ётганларни Оллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин” деди Фозил, юзига фотиҳа тортар экан. (С.Ўнар)

Меҳнатсеварлик ўзбек менталитетига хос ижобий фазилатлардан биридир. Кўча ва хиёбонларни ободонлаштириш, уй қуриш ёки том ёпиш, сувоқ қилиш ва шу каби оғир мҳнат ва кўп ишчи кучи талаб этадиган ҳолатлар уюштириладиган хашарларсиз ўтмайди. “Хашар” ўзбек халқига хос лингвомаданий концептлардан бири ҳисобланади.
Ўзбеклар жисмоний меҳнат билан шуғулланиб турган шахслар олдидан ўтаётиб уларга куч-қувват тилаш мақсадида “Ҳорманглар” сўзини айтади ва бунга жавоб тарзида улар “Бор бўлинг”, “Саломат бўлинг” ибораси ишлатилади.

  • Ҳорманглар – ов – деди у отининг жиловини тортиб. (Ў.Ҳошимов)

  • Ҳорманг, ҳорманг, Тешабой ака, жуда иссиққа қолибсизлар – да.

  • Бор бўлинг, Сидиқжон ука. (Ў.Ҳошимов)

Ўзбек менталитетига хос хислатлардан яна бири бу болаларни севиш, серфарзандликни ҳуш кўриш кабиларни ўзида акс эттирган болажонлик фазилатидир.
Ўзбеклар азалдан серфарзандликни ёқлаб келган бўлиб, ўзбек оилаларида, ҳатто тўққиз, ўнтагача чақалоқлар туғилган. Бу ҳолат халқимизнинг “Ўнта бўлса, ўрни бўлак” каби матал ва ибораларида ҳам ўз аксини топади.
Тўйларда ҳам ёш келин-куёвга қарата “кейинги йилга бир ўғил-у, бир қиз берсин”, “кейинги йилда шу хонадондан чақалоқ йиғиси эшитилсин” каби дуо-ниятларни айтилиши ҳам халқимиздаги болажонликка бўлган ижобий муносабатни билдиради.
Айни ўринда, “серфарзанд бўлгин”, “қўчқордай ўғил берсин”, “бола-чақангни орзу-ҳавасини кўргин” каби дуолар ҳам бўлиб, бу ҳам халқимизнинг болажонлик хусиятини билдиради.
Шунингдек, ўзбекларга хос бу фазилат борасида М.Базарова ҳам ўз фикрларини эътироф этади: “Ўзбек оиласи азалдан серфрзанд бўлишни орзу қилгани туфайли янги оилага серфарзанд, сердавлат бўлиш истаги билан боғлиқ ҳолда “Илоҳи омин, серфарзанд-сердавлат, бахт-омадли бўлиб, қаторингдан хато бўлмай яшаш насиб қилсин!”, “Илоё, қозон тўла ош берсин, ёстиғинг тўла бош берсин, тўққиз ўғилу, тўққиз қизга бош бўлинглар” каби тилаклар билдирилади” [2, 35-36].
Фарзанд билан боғлиқ ижобий истак ибораларини қўллашда баъзан ўзига хос хусусиятлар ҳам бўлади. Яъни, вақт-соати яқинлашган бўлажак онага “Оллоҳнинг ўзи оқ йўл берсин, эсон-омон қутилиб, бағрингизга босиб олиш насиб этсин, Оллоҳ ўзи икки жонни саломат қилсин, эсон-омон қутилиб олсин” каби жумлалар айтилади. Шунингдек, кўп фарзанд кўриб, улар “турмаган” (нобуд бўлаверган) бўлса, “Илоҳи омин, фарзандинг боши тошдан бўлсин, кўпнинг ўрнини боссин. Умри билан бирга берган бўлсин!” жумлалари айтилади [2, 36].

  • Илоё, умри билан бергани чин бўлсин. (С.Аҳмад)

Ўзбекларга хос бағрикенглик хислати уларнинг мулоқот жараёнида нотаниш кишиларга ҳам ўз яқинларига қўллайдиган сўзларни ишлатишида яққол кўринади. Бундай ҳолатда “бобо”, “буви”, “ота”, “она”, “амаки”, “амма”, “хола”, “тоға”, “келин ойи”, “жиян”, “ака”, “опа”, “ука”, “сингил” каби қариндошларга нисбатан қўлланиладиган сўзлар кенг истеъмолда бўлиб, шу каби сўзларни қўллашдан асосий мақсад тингловчининг кўнглини олишдир.

  • Анча-мунча савобим ҳам бордир, ўлдими?!

Қарасангиз бўлар эди, амаки. (А.Орипов)
Юқоридаги достондан парчада ҳам сўзловчи тингловчини кўнглини олишидан мақсади, ўз ишини ижобий томонга ҳал қилинишини хоҳлашидир. Бу ҳолатнинг юзага чиқиш моҳиятида “нотаниш кишиларга мурожаат қилган, қондош-уруғчилик атамаларини қўллаш умуман инсонга тур сифатида мансублик туфайли ҳам яқин олишни кўрсатади. Мурожаат қилувчи адресантниннг ниятида ҳам шу қараш мавжуд бўлади – адрестни ўзиники ҳисоблаш, ўзини эса адресантга, унинг уруғига мансуб деб қараш” [1, 81] акс этади.
Бу каби ҳолатларнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳақида тадқиқотчи З.Акбарова қуйидагиларни эътироф этади: “Дастлаб ота-она ва фарзандлар номланишида қўлланиладиган сўзлар ҳар қандай бегоналарга бўладиган муносабатни ифодалаш учун ҳам кўчган, умуман, нотаниш мўйсафидга “ота”, ёши улуғ аёлга “она” деб мурожаат қилинган. Ҳозир ҳам сақланиб қолган бу одат ана шу тарихийликнинг давомидир. Бу тарихийликнинг турли омиллари мавжуд бўлиб, уларнинг биринчиси, умуман инсонда бир-бирига мурожаат қилиш эҳтиёжининг ҳаётий зарурият сифатида шартланганлигидир”, “Уруғчилик жамиятида инсон ҳаёти жамоа билан зич боғлиқ бўлган, ундан айро тушиш муқаррар ўлим деб қаралган [3, 9]. Уруғдан ажралишни муқаррар ўлим деб билган ҳар бир иинсон бегоналарга бўлган муносабатида ҳам уруғчилик майдонига кирадиган сўзларни қўллаш, айни пайтда, ҳам бегоналар уруғига “киритади”, деб қараган, ҳам ҳаётий паноҳ бўлади деб билган. Мана шу қараш ота, она, ака, ука, опа, сингил, тоға, амаки, бобо, момо, сўзларининг мурожаат шаклида фаол восита бўлиш омилидир” [1, 79]. Шунингдек, “уруғчиликка доир сўзларнинг мурожаат шакли сифатида бегоналарга нисбатан ҳам қўлланилишини яна бир омили мавжуд тил бирликларига янги маъно юкланишидир. Чунки тафаккур ривожи тил ривожига нисбатан тезроқ кечади” [3, 89-90].
Шуни таъкидлаш ҳам жоизки, уруғчиликда ота тамон ва она тамон тушунчалари мавжуд бўлиб, шу жамиятнинг қарашларига мувофиқ она болалар учун ўз саналган ва ота “ўзлашган” яъни, қондошликда узоқ, бегона саналган. Шунинг учун ҳам уруғчилик жамиятида онасиз қолган фарзанд она уруғига мансуб саналган. Шундан келиб чиқилса, уруғчилик майдонига доир сўзлар сирасида она тамон уруғ номларини ифодаловчи сўзлар аҳамиятлироқ бўлган: амакидан тоға яқинроқ экан “тоға” мурожаат шакли фаол қўлланишда бўлган [1, 79-80].
Миллий урф-одатлар, миллий байрамлар ўзбек халқи ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Бу байрамларда ҳам ўзига яраша ишлатиладиган сўзлар мавжуддир. Ўзбек халқи асосан ислом динига эътиқод қилганлиги сабабли, халқимиз икки Хайит байрамларини катта иштиёқ билан нишонлайдилар ва айни ўринда бир-бирларини турли ижобий сўзлар билан табриклайдилар.
Хайит куни одамлар бир-бирларига “хайитингиз муборак”, “хайитингиз билан”, “айёмлар муборак”, “хайитингиз қутлуғ бўлсин” каби сўзларни ишлатадилар.
Шунингдек, ҳайитдан аввал рамазон кунларида болалар қуйидагига ўхшаш рамазон қўшиқларини айтишади:
Рамазон айтиб келдик эшигингизга,
Қўчқордай ўғил берсин бешигингизга.
Қўчқордай ўғил берса бешигингизга,
Кимлар келиб, кимлар кетмас эшигингизга...
Наврўз ҳам ўзбек халқи миллий байрамларидан бири ҳисобланади. Бу байрамда ҳам “Наврўзингиз муборак” каби вербал бирикмалар ишлатилинади.
Наврўзинг муборак бўлсин ушбу дам,
Ўзбекистон, менинг дилбар Ватаним! (А.Орипов)
Шунингдек, янги йилда “Янги йилингиз муборак бўлсин! Янги йилда орзуларингиз рўёбга чиқсин”, “янаги йил, янаги шу ойларга тинч, омон етайлик” каби сўзларни ишлатиш ҳам кенг истеъмолда ҳисобланади.
Ўзбек халқи жамоа бўлиб яшашни хуш кўрадиган халқ. Шу билан биргаликда бирор бир қарор қабул қилишда ҳам жамоа фикри билан ҳисоблашиб ҳаракат қилади, жамоа фикрига қараб иш тутади. Бу эса “одамлар нима дейди”, “кўрганлар нима деб ўйлайди” каби сўз ва ибораларни шаклланишига ҳам сабабчи бўлган.
Ор-номус ва ҳаёлилик ўзбек миллатига хос бўлган ажойиб фазилатлардан биридир. Бу хусусиятларнинг вербал ифодаси ўзбек аёлини эри билан мулоқот жараёнида ўзига хос ҳурмат белгисини билдирадиган сўзларни қўллашида кўринади. Бу ҳақида гап кетганда, тадқиқотчи Ш.Искандарованинг қуйидаги фикрларини келтириш ўринли бўлар эди: “Ғарб халқларида эр-хотиннинг бир-бирига сенлаб гапириши табиий. Кўпчилик ўзбек эркаклари ўз рафиқаларига сенлаб гапирадилар. Бироқ ўзбек аёли ҳеч қачон ўз турмуш ўртоғини сенламайди, балки, кўриб ўтилганидек мурожаатнинг ҳурмат белгиловчи турли сўзларини қўллайдилар” [4, 77].
А.Қодирий асарларида сизлашнинг ўзига хос кўринишларини учратиш мумкин:
“Сабаби жуда очиқ, -деди Отабек. Лекин нимани сабаб қилиб кўрсатишни ўзи ҳам билмас эди.
-Айтингиз ахир?” /Зайнаб/ (А.Қодирий)
Ш.Искандарова юқоридаги асарнинг рус тилидаги таржималарида ўзбек халқига хос меъёр бузиб акс эттирилгани ва бундай ҳолат халқимизнинг урф-одатлари, нутқий одатини билмаслик ёки уларга беписанд, бепарво қарашнинг натижаси эканлигини эътироф этади [4, 77].
Ўзбек халқ менталитетига хос хусусиятлардан яна бири бу катталарни ҳурмат қилиш ва кичикларга иззат кўрсатишдир. Дарҳақиқат, ўзбеклар катта ёшдаги кишиларга чуқур эҳтиром кўрсатадилар ва бу ҳолат, албатта, уларнинг тилида ҳам акс этади. Бу ҳолни улар катталарни сизлаши билан биргаликда уларга қаратилган нутқларида қўллайдиган “-лар” маъно кучайтирувчи, ҳурмат маъносини билдирувчи суффиксларни қўшиб ишлатишида яққол акс этади.

  • Иморатка элли тиллодан кам пул етмайдир. Маним бўлса бир пулим йўқ. Бўладирғани ҳам фотиҳа бергунингизча, албатта, сизники ва ойимларники, - деди. (А.Қодирий)

  • Бўлди, бўлди! Шўx байтал ўлгурлар! — деди Гулшан, — ойимлар эшитса, нима дeган гап бўлади? (А.Қодирий)

Бу хусусида Ш.Искандарова қуйидагиларни баён этади: “Ўзбек халқига хос катта ёшдаги кишиларга ҳурмат, таниш-нотаниш суҳбатдошлар ўртасида самимийлик, Шарқ аёлига хос иффат каби ноёб фазилатлар турли ижтимоий гуруҳ аъзолари нутқи воситасида бошқа халқлардан фарқли равишда доимо ўз аҳамиятини кўрсатиб келмоқда” [4, 4].
Кичик ёшдагиларни иззат қилиш ҳолатининг тилдаги ифодасини ёш болаларни, ҳатто чақалоқларни ҳам сизлаб гапирилишида акс этади.

  • Ўзининг ажойиб роман ва қиссаларида ёшларнинг тўғрилик, инсонларга бўлган меҳру муҳаббат, садоқат каби олийжаноб хислатларини ва фирибгарликка қарши олиб борган курашларини қизиқарли ҳамда таъсирчан тарзда акс эттирган адибнинг ушбу асари ҳам сиз азиз болажонларни бефарқ қолдирмайди. (Газетадан.)

Шунингдек, “ўзбек халқида киши исмига –хон, -жон, -ой, -бек, -биби сингари аффиксларнинг қўшилиши эркалаш билан бирга маълум маънода ҳурмат белгисини ҳам ифодалайди” [4, 76].
Юқорида, биз ўзбек менталитетига хос хусусиятларнинг вербал ифодаланишини таҳлил қилиш мобайнида ўзбек менталитетининг лингвистик аспекти ҳали мукаммал ўрганиб чиқилмаганига гувоҳ бўлдик. Шу маънода, ушбу кичик тадқиқотимиз келгусида шу борада олиб борилувчи йирик изланишларимиз учун дебоча бўлади, деган умиддамиз.

Download 25,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish