Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 0,66 Mb.
bet9/16
Sana30.05.2023
Hajmi0,66 Mb.
#946316
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Ж.Юлдашев автореф.

Сиёҳ йўлига кирдим...
Кунлар – ҳасрат макон.
Дард. Алам. Кадар.
Ўзлигимни ўзим билмай.
Тилда “Оҳ...
Кўриниб турганидай, парчада икки синонимик қаторга мансуб сўзлар мавжуд, яъни: 1) қора – сиёҳ ва 2) дард – алам – кадар, шубҳасизки, бу қаторга оҳ ундови ҳам мазмуний-руҳий жиҳатдан кира олади. Айни пайтда мазмуний жиҳатдан мазкур икки синонимик қаторда табиий уйғунлик мавжуд. Шоирнинг “Мен ҳам бораман” шеърида ана шундай контекстуал синоним (Ташна, қақшоқ, хилват) лардан поэтик маънони кучайтиришда фойдаланганлигини кўришимиз мумкин.
Шоирнинг синонимлардан бағоят маҳорат билан фойдаланганлик ҳолатини унинг “Ўпич”, “Норбўта”, “Бодом гуллаган кечаси”, “Қиз хатидан парчалар”, “Нил ва Рим”, “Сен севасан” каби ижод намуналарида кузатиш мумкин.
Усмон Носир ўз ижодида антонимик жуфтликларнинг ҳам лингвопоэтик имкониятларидан жуда маҳорат билан бетакрор тарзда фойдаланган. Унинг “Бегона” номли шеърида шундай мисралар бор:
Сенинг Ойинг меникидан чиройлими?
Айрилиққа бардош бериб чидайдими?
Қайғусини кулги билан,
Шодлигини йиғи билан
Изҳор қила оладими?
Кўриниб турганидай, парчада иккита антонимик жуфтлик мавжуд, яъни: қайғу – шодлик; кулги – йиғи. Шеър архитектоникасида бу зидлик мисралараро, яъни вертикал сатҳда намоён бўлган. Айни пайтда мазкур мантиқий-руҳий зидлик яна бир бетакрор тарзда шеър архитектоникасида горизонтал сатҳда ҳам бўй кўрсатган, яъни: қайғу – кулги; шодлик – йиғи. Шоирнинг беназир маҳорати маҳсули ўлароқ реал ҳаётдаги қайғуни кулги билан, шодликни йиғи билан мардона ҳазм қила биладиган тирик одам характерининг тугал поэтик портрети юзага келган.
Усмон Носир шеърларини лингвопоэтик таҳлил қилган Н.Маҳмудов шоирнинг антонимик жуфтликдаги ҳар иккала узвни эмас, фақат бир узвинигина қўллаши каби лингвопоэтик ҳолатлар ҳақида шундай ёзади: “Усмон Носирнинг “Ширин бўлди ҳаёт иқлими...” шеърида ҳажр сўзи иштирокидаги келажак ҳажри, тилак ҳажри бирикмалари бениҳоя янги ва оҳорли бўлиб, у шоирнинг тил сезгиси нечоғлик ўткир ва қамровли эканлигининг шаҳодатидир...”51
Маъновий зидлик, қарама-қаршилик турли сўз туркумларига мансуб сўзлар ўртасида ҳам намоён бўлиш ҳолатларини ўрганган тадқиқотчи Д.Абдуллаева биринчилардан бўлиб, “антисемия” терминини қўллаган52.
Усмон Носир шеъриятида ҳам поэтик актуаллашувни янада кучайтирадиган антисемик жуфтликларнинг гўзал намуналари мавжуд:
Мен кўрганда анча ёш эдинг,
Улғайибсан, ҳусн кирибди.
Юрагингга тор келган танинг
Кенгайибди, хўп келишибди. (“Юксал, оппоғим”)
Паронимларга асосланган поэтик фигура паронимазия деб юритилади. Бадиий адабиётда паронимазиядан ифодалилик, оҳангдорликка эришиш, комик эффект яратиш мақсадида фойдаланилади53. Усмон Носир ҳам шеърларида бу поэтик воситалардан ўринли фойдаланган:
...Кўп ҳали ҳаётда насибам.
...Барини кўраман, Насимам,
Йўқ, ҳали ҳаммаси ўтганмас! (“Насимага деганим”)
Мазкур шеърдан олинган парчада насибам, Насимам паронимлари жуда катта бадиий юк олган. Шу каби мисолларни шоирнинг яна “Қора сатрлар” (Куйибкўйингда), “Қизлар” (елсел), “Гулзор – чаман...”, (етаклабэтаклаб), “Исроил” (ерэр) сингари шеърларида кузатиш мумкин.
Ижодкор “Денгизга”, “Кораб” шеърларида паронимларни (шимолшамол; йироқчироқ, сафарзафар) дистант ҳолда қўллайди ва товуш жиҳатдан ўхшаш бўлган сўзларнинг маънода бир-биридан кескин фарқ қилишига алоҳида урғу беради.
Бобнинг иккинчи фасли “Диалектизмларнинг лингвопоэтик хусусияти” деб номланади. Маълумки, диалектал сўзларнинг кўпчилиги тилимизнинг узоқ ўтмишини, халқимизнинг турмуши, маданияти, урф-одатлари кабиларни ўзида ёрқин акс эттиради54.
Усмон Носир ўз ижодида шевага хос сўзларга айрим ўринлардагина мурожаат қилади. Шоирнинг шеър ва достонларида фақат соф лексик диалектизмлар учратилди ва таҳлилга тортилди:
...Тилка-тилкасини чиқариб
Қора тупроқнинг,
Остин-устун қилиб, яна
Базўр онтариб,
Эгар урган
Оддий бир йигит. (“Бодом гуллаган кечаси”)
Ушбу парчадаги онтармоқ диалектизми адабий тилда ағдармоқ эквивалентига тўғри келади. Мазкур диалектизмнинг сатрда поэтик актуаллашганлиги кўриниб турибди.
Таниқли тилшунос Н.Маҳмудов шеваларни “...адабий тил дейиладиган муаззам ва муҳташам бирликнинг бойишига тиргак тутадиган туганмас манбалардир”55 дея таъкидлаб, Усмон Носирнинг машҳур “Нахшон” достонида қўлланган шоти (Шоти бўлиб Кўкка чирмашган нола. Шундай поядорки, Кўринмас таги...) сўзи ҳақида тўхталади. Олимнинг фикрича, ноланинг кўкка чирмашишининг ўзи бир образ, шоти сўзи ана шу образнинг яна тўлғин бўлишига кўмак берган, айни пайтда шоти ва чирмашмоқ сўзларидаги сирғалувчи “ш” товуши эшилиб кўтарилишни таъкидлагандай бўлади.
Шоир шеърларида апч урмоқ (мавжланмоқ, мавж урмоқ), абдирамоқ (алжирамамоқ, жаврамамоқ), чингилламоқ (чинқирмоқ), шимғимоқ (шўмғимоқ) каби феъл; бирушта (доимо), жичча (оз, кам ), бағи (бу ёғи) каби равиш ва асти (асло), сатта (нуқул) каби ёрдамчи сўз туркумларига оид шева сўзлар учрайдики, улар ҳам шоир шеърияти тилининг рангинлиги ва ифода нозиклиги учун хизмат қилади.
Бобнинг учинчи фасли “Оккaзионaлизмлaр лингвопоэтикaси” деб номланади. Окказионализмлар айрим манбаларда индивидуал-стилистик неологизмлар деб ҳам юритилади56. Ўткир қалам соҳиби Усмон Носир ўз шеърларида жозибадор бадиий тасвирий воситалар яратиш билан бирга сўз ясалишининг ноодатий усулига жуда кўп ўринларда мурожаат қилади. Ижодкор шеъриятида -чи, -кор, -ги, -лик, -чилик, -ли,- сер-, бе-, -сиз, -қ, -дор, -ла, -лан, -лаш каби ясовчи воситалар асосида яратилган ижодчи, ҳимоякор, эзги, ажалсизлик, умрли, ухлоқ, сермеҳнат, бекелишув, воқифсиз, зийнатдор, давомдор, баёнла, чечаклан, алвидолаш, суяклаб, пайғамбарона каби ноодатий ясалмалар яратганки, бу ясалмаларда индивидуал неологик хусусият, ижодийлик яққол кўзга ташланади.
Усмон Носир “Қуёш билан суҳбат” асарида умрбоқий ясалмасини умрли тарзда қўллаб, қуёшнинг доим барҳаётлигини, дунёда ундан кўп умр кўрадиган яратиқ йўқлигини ўзига хос усулда ифодаламоқчи бўлган:
…Сен ҳаммадан қари, умрли,
Сенинг кўзларинг дунё кўргандир.
Усмон Носир ижодидаги ғайриодатий ясалмалардан бири “Қушча каби” шеърида келтирилган бебозор сезги тарзидаги мутлақо ўзига хос бирикмадир:
Шу чоғдаги юрагимни тинглангиз ҳой, ҳу–
Акс садоси гумбурлайди гўё замбарак:
Сезгиларнинг бебозори – менимча – қайғу,
Менга шодлик ва гулларнинг лаблари керак”.
Шоир ўз ҳаётида дуч келган кўргуликлардан, ғамли ва аламли кунлардан қолган қайғуни “сезгиларнинг бебозори” тарзида тавсифлайди.
Шунингдек, ижодкор “Яна кўнглимда” шеърида суқдор, “Демон” асари таржимасида ҳимоякор,“Боғим” шеърида давомдор окказионализмларидан унумли ва ўринли фойдаланган.
Мақолларнинг қўлланилиши” деб номланувчи тўртинчи фаслда Усмон Носир мақоллардан ўз асарларида, хусусан, “Нахшон”, “Нил ва Рим” достонлари ва “Ўтмишни эслаб” шеърида бадиий-эстетик ниятига мос фойдаланганлиги алоҳида таъкидланади. “Ўтмишни эслаб” шеърида қўлланган “Биримиз икки бўлмайди, Битимиз сирка!”, “Камбағалнинг бир тўйганиБой бўлгани!”, Бугунги ишни эртага Қўймайлик сира! халқ мақолларида менталлик, миллий тафаккур, меҳнаткаш халқимизга хос фазилатлар яққол намоён бўлади.
Шоир “Нил ва Рим” достонида эса “Тун қанча қора бўлса, ой шунча ёруғ” тарзидаги мазмуни пишиқ, таъсирчанлиги юқори мақоломуз мисрани ижод қилади.
Бобнинг бешинчи фасли “Фразеологизмлар лингвопоэтикаси” деб номланади. “...тилнинг чинакам сеҳру жодули луғавий бирликлари”, “тилнинг бойлиги ва таъсирчанлик қувватини, айни пайтда қадимийлиги ҳамда миллий-маданий ўзига хослигини баралла намоён этадиган холис ва тиниқ кўзгу”57 ҳисобланган иборалар Усмон Носир шеърларида ўзгача бир тароват билан моҳирона қўлланган.
Усмон Носирнинг аксарият шеърлари халқ тилига яқинлиги, ортиқча жимжимадорликдан холилиги билан ҳам ўқувчини зериктирмайди. Шоир фразеологик бирликларнинг халқ тилида энг кўп қўлланадиганини танлайди. Ана шундай иборалардан бири уйқу қочмоқ иборасидир.
...Шодлигимдан уйқу

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish