Ўзбек ва жаҳон адабиёти



Download 26,51 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2022
Hajmi26,51 Kb.
#672359
  1   2   3
Bog'liq
Гули гули асар ҳақида Эркин Азам


Ҳурматли тингловчилар! "Ўзбек ва жаҳон адабиёти" курсининг биринчи топшириш - слайд тақдимот этиб белгиланди. Ҳозиргача ўқиган китобларингизни биттасини 26 апрель кунига қадар тайёрлашингизни сўраймиз. 27 апрель кунидан тақдимот дарсларимиз бўлади. Слайд тартиби бошида тушунтирилган эди, яна такроран тушунтирамиз.
10-15 саҳифалик, адибнинг ҳаёти ва ижоди,
асар ғояси, образли фикрлаш,
ҳам китобхон ҳам раҳбар томондан ёндашув,
раҳбар ён дафтарига олган иқтибосларингиз ва тассуротлар,
хулоса қисмидан иборат.
Тақдимот муддати 15 минут. (Намуна яна ташлаб берилади) Эссени май ойида ёзамиз. Маънавият ва маърифат кафедраси.

Йўлдаги одамни (ёзувчини) шаклланиб бўлган, яъни манзилига етган дейиш мумкинми, айтинг? Ҳаёт уни йўниб, тоблантириб, чиниқтириб бориши табиий ҳол. Бироқ йўнилавериб, сип-силлиқ бўлиб қолмоқдан сақланиш лозим. Ундай одамнинг қаламидан чиққан нарсалар ҳам ўзига ўхшаб сип-силлиқ бўладики, адабиётга бунинг сира даркори йўқ.


Кўп ўқиб-ўрганганим, ҳавас қилганларим рост, аммо сира бировга ўхшатиб ёзгим келмайди. Ахир, ўзим-чи, мен ҳам одамман-ку, ҳеч кимга ўхшамайман-ку, билганимча, қўлдан келганича ёзаверай-чи, деб уриниб ётавераман.
Meni asarning janri emas, unda erishilgan badiiy natija ko’proq qiziqtiradi. Roman yozgani bilan odam yozuvchi bo’lib ketaversa koshki ekan! Boshqalarni qo’yib buyuk Chexovni oling! Unga zamondosh bo’lgan necha-nechalari o’nlab romanlar yozgan, lekin bugun ularning nomini kim biladi, ayting?
Эркин Аъзам
АДАБИЁТ ҲАҚИДА

Эркин Аъзам 1950 йили 10 августда Сурхондарё в и л о я ги н и н г Бойсун туманида таваллуд топган. 1967 йили тумандаги 1 -урта мактабни тамомлаган. Шу йили Тошкент Давлат универсигети(ҳозир Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факультетига укишга кириб, уни 1972 йилда тугатган. Адиб аввал Узбекистан радиосида муҳаррир (1972—1976), ундан сунг «Гулистон» журналида бўлим мудири, адабий котиб вазифаларида ишлаб (1976—1981), каламини чархлади. 1981 —1986 йилларда «Ёшлик» журналида хизмат қилди.


1986—1992 йиллар давомида ижодкор Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида кўп жилдли асарлар таҳририяти мудири, 1992-1994 йиллар Узбекистон Республикаси Миллий ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи муовини вазифаларида хизмат килди. 1994 йилдан Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази муссислигидаги «Тафаккур» журналининг бош муҳаррири.
1994-2004- йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий мажллиси депутати бўлган.
Бир неча йиллар Ўзбекистон санъат ва маданият институти доцети сифатида драматургия сирларидан дарс берган.
Адибнинг илк ҳикояси 1966 йил “Инсон” ўқувчилик йилларида ёзилиб, вилоят газетасида босилган. Бирок, талабчан ижодкор университетни тугаллагандан кейин ҳам анча йиллар давомида китоб чоп эттиришга шошилмади. 1977 йилда Эркин Аъзамнинг «Чироқдар ўчмаган кеча» ҳикоялар тўплами босилиб чикди.
1981 йилда чоп этилган «Отойининг туғилган йили» кисса ва ҳикоялар тўплами китобхон ишончини мустаҳкамлади.
Шундан сунг истеъдодли адибнинг «Байрамдан бошқа кунлар» (1980), «Олам ям-яшил» (1984), «Жавоб» (1987), “Мир в светах” (1989), «Пакананинг ошиқ кўнгли» (1991), «Шоирнинг туйи» (1993) “Кечикаётган одам” (2002), “Жаннат ўзи кайдадир” (2007), “Эртак билан хайрлашув” (2007), “Гули-Гули” (2009), “Шовкин” (2011) каби бир қатор роман, кисса ва ҳикоялар тўпламлари босмадан чиқди. Сара публицистик асарлари жамланиб, “Эрталабки хаёллар” (2015) тупламидан жой олган.
“Жаннат ўзи қайдадир”, “Шажара”, “Фаррош кампирнинг туши”, “Хонадон эгаси”, “Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси” номли пйесалари республикамизнинг театрларида муваффақиятли саҳналаштирилди.
Адабиётшунослигимизда Эркин Аъзам асарлари узига хос юмористик баён услуби, кинояли тили, кутилмаган бадиий ечимларга эгалиги билан ажралиб туриши кайд этилган. Ёзувчининг инсонга хос энг чигал жихатларни очик курсатмай, имо-ишора оркали акс эттириши унинг асарлари таъсирчанлигини оширади. Унинг кисса ва хикояларида оддий ва тупори, бошкаларга ухшамайдиган. дарду ташвишлари, шахеий кечинмалари билан яккол ажралиб турадиган бадиий тимсоллар (образлар) яратилган. Характерлар фалсафасини ёритиш, услубий таранглик, психологик тахлилнинг кучлилиги, асар сюжетининг шахслар феъл-атвори асосига курилиши, вокеалар уртасидаги богликликни тимсоллар, чизги(детап)лар оркали ифодалаш, муаллиф ва персонаж нуткининг якинлиги, психологизм ва фалсафийликнинг муштараклиги адиб бадиий услубининг етакчи хусусиятлари хисобланади.

Эркин Аъзамнинг ҳикоя ва қиссалари рус, украин, белорус, қозоқ, тожик, туркман, грузин, чех тилларига таржима килинган. Адибнинг ўзи ҳам ўзга халклар адиблари асарларини рус тилидан ўзбек тилига маҳорат билан таржима килган.


Адибнинг “Чантирморе”(1990), “Пиёда” (1996), «Анойининг жайдари олмаси» ҳикояси, шунингдек «Дилхирож» (2001)(Франция ва Германия телевиденияларида намойиш қилинди, нусхаси Япония киномузейида сақланади), «Эркак»(2004) “Киношок” халқаро кинофестевалда “энг яхшт ценаний” бўича ғолиб бўлади, “Везул” (Франция) халқаро кинофестевалда бош совринни олди, “Забаржад” (2007) “Москосквая премия” ва МДҲ анжуманларида дипломга эга бўлди, “Сув ёқалаб” (2008), “Жаннат қайдадир” (2008), “Қаздор”(2010), “Паризод”(2012) сценарийлари асосида бадиий филмлар суратга олинган.
2014 йили Эркин Аъзам қаламига мансуб “Эртак билан хайрлашув” тўплами Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси шафелигида инглиз ва француз тилларида чоп этилиб, Вашингтон хамда Парижда тақдимотлар ўтказилган. Буюк Британиянинг “Hertfordshire Press” нашриёти ёзувчининг Буюк осий Шайх Санъон ворислари” (“Heirs to the Great Sinner Sheikh San’on”) номли тўпламини инглиз тилида чоп этди.


Download 26,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish