82
Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий
ижоди тўғрисида замондош мушоҳадаси
Буюк шоир, адолатпарвар давлат арбоби,
туркий тиллар
адабиётининг илк асосчиси А.Навоий ғазаллари, рубоийлари ва
тўртликлари яратилганига 500 йилдан ошиқроқ вақт ўтибдики, ўз
қадр-қимматини йўқотмасдан, янада ўзининг яширин маъносини
замон нафасига мос ҳолда ёрқин намоён этмоқда. Навоий асарлари
яратилгандан буён замон ўзгарди, инсоният цивилизацияси янги,
бутунлай бошқа олам кашф этди.
Давр глобаллашув даврига,
ахборот асрига айланди. Бугун яратилган ихтиро, маънавий
эскириб
эртага
яроқсиз
бўлиб
қолмоқда.
Лекин,
буюк
бобоколонимиз А.Навоий ғазаллари нафақат туркий халқлар, балки
бутун дунё халқлари учун замона шиорига айланиб бормоқда.
Масалан, биргина ушбу мисраларга разм солинг:
Одами эрсанг демагил одами,
Оники йўқ халқ ғамидин ғами.
Навоий даврида ҳали халқ бўлиб
бирлашишга улгурмаган
оломонга айтилган ушбу олтин мисралар, бугунги кунда бутун
жаҳон халқлари олдида турган мақсадни ифода этади. А.Навоий
тўртликлари таҳлил қилинадиган бўлса, биттагина тўртликда шу
қадар яширин маъно ва инсоният ҳали кашф этиб улгурмаган
сирлар мавжудки, яна минглаб йил А.Навоий ижоди ўрганилса ҳам
биргина тўртликда яширинган маъно ва мақсадни билиб бўлмаса
керак.
Ушбу тўртликка эътибор қаратинг:
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулга тикондек ошён бўлмас эмиш.
Албатта бу тўртликни энди тили чиққан боғча болалари ҳам
кўзини юмиб ёддан айтиб беради.
Лекин шоир бу билан нима
демоқчи?
83
Ғариб ким у?
Ғариб, балким бизнинг қалбимизда умр давомида бандиликка
ҳукм қилинган, олтин жисмимиз ичра маҳкумликдаги пок
руҳимиздир?
Ғариб балким, шоир замонида уни қийнаган, у етолмаган ва
топа олмаган бу ёлғончи дунёдаги ҳақиқатдир?
Ғариб, балким, ўз юртидан айри юрган,
юртининг жамоли ва
тупроғини биргина кўришга зор мусофирдир.
Ғариб, балким ноҳақ озодликдан маҳрум этилган маҳкумдир.
Мен А.Навоийнинг биргина юқоридаги тўртлиги маъносини
қуйидагича шарҳлаган бўлардим:
Руҳим ғурбат ичра ғарибликка ҳукм бўлгансен,
Эл меҳридин йироқ, сарсон бўлгансен.
Нечун ўзга ашён излаб гирён урурсен,
Азалдан олтин қафас ичра маҳкум бўлгансен.
Руҳим кел тинч қўй мени, мен ҳам дам олай,
Майли ташлаб кет танимни, мен жонсиз қолай.
Ўқиганим барчаси рост, кўрганим ёлғон,
Қайтиб келма то иккиси бўлгунча равон.
Ҳар ким А.Навоий тўртлигини турлича талқин қилиши мумкин,
лекин шоир кўнглидаги маънони, муддаони билиб бўлмайди ва
Навоийга етмоқ учун таниқли ва севимли ўзбек шоири
Сирожиддин Саййид айтганидек яна 500 минг йиллар ҳам камлик
қилади. Ваҳоланки, муҳтарам Президентимиз И.Каримовнинг
ҳазрат А.Навоий тўғрисидаги ушбу мулоҳазалари юқоридаги
фикрларимизнинг тўлақонли исботи ҳисобланади: «Агар бу улуғ
зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси,
мутафаккир десак
мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак шоирларнинг
султонидир». Шу сабабли ҳам А.Навоий асарлари замон шитоби
қанчалик тезлашсада, техника ривожи жадал суръатларла қанчалик
ўссада ўз қадрини йўқотмайди, балки ўзининг
янгидан-янги
маъносини кашф этиб, жонажан Юртимиз - Ўзбекистонимиз
мустақиллигидек ўз барҳаётлигини абадий асослайди ва асрайди!
Do'stlaringiz bilan baham: