( 4 бўлимлар 4-курсни 7-семестрда ўтилади)
4-бўлим. Синхрон рақамли телекоммуникация тизимлари ИКМ асосида ташкил қилинган рақамли узатиш тизими иерархияси. Рақамли оқимларни бирлаштириш усуллари. Рақамли оқимларни PDH ва SDH рақамли иерархияда бирлаштириш. Синхрон рақамли иерархиянинг рақамли узатиш тизимлари. SDHнинг тузилиш хусусиятлари ва узатиш тизимлари. SDHда умумий мультиплексорлаш схемаси ва STM-N нинг шаклланиши. STM-1 (SOH) сарлавҳасининг тузилиши. STM–N циклининг шаклланиши. Е1 трибларидан STM-1га ўтиш, STM-1 циклининг тузилиш. SDH нинг функционал модуллари. Синхрон рақамли иерархия мультиплексорлари, регенераторлари, коммутаторлари ва концентраторлари тузилиши. Синхрон рақамли иерархия (SDH)нинг асосий (базавий) топологиялари SDH тармоқларида синхронизация масалалари бирламчи ва иккиламчи эталон генераторлар.
( 5-9 бўлимлар 4-курсни 8-семестрда ўтилади)
5-бўлим. WDM ва WDM технологиялари.
Алоқа тармоқларида қўлланиладиган замонавий (WDM) технологиялар WDM синфлари. DWDM ва CWDM технологияларини қўлланилиши.
6-бўлим. Абонентлар уланувчи тармоқларнинг телекоммуникация узатиш тизимлари.
Абонентлар уланувчи тармоқларнинг телекоммуникация узатиш тизимлари. Абонент тармоқларида қўлланиладиган технологияларнинг турлари. Абонентлар уланувчи тармоқ технологияларидан пассив оптик технологиялар. PON тармоғининг хусусиятлари. APON, EPON ва GPON технологияларини тузилиши принциплари.
7-бўлим. Узатиш тизимининг ишончлилик кўрсаткичлари ва ишончлиликни ошириш усуллари.
Узатиш тизимининг ишончлилик кўрсаткичлари. УТ аппаратураси ва ускунасининг ишлаш қобилиятлилиги. Объектнинг ишончлилик кўрсаткичлари. Қайта тикланмайдиган ва қайта тикланадиган объектнинг ишончлилик кўрсаткичлари. Ишончлиликни ошириш усули. УТ аппаратураси устуниннг ЭРЭларини бузилиш жадаллиги. Тайёрлик коэффициенти. Устуннинг бузилмасдан ишлаш эхтимоллиги.
8-бўлим. Узатиш тизимларининг техник холатини назорат қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.
Узатиш тизимларининг техник холатини назорат қилиш. Ташқи кўздан кечириш. Назоратнинг чуқурлик коэффиценти ва ишончлилиги. Назорат қилиш вақти ва самарадорлиги. Назорат қилинадиган параметрларни танлаш. Назорат объектлари ва -қурилмаларига қўйиладиган талаблар. Назорат қилинадиган параметрлар. Назорат турлари ва усуллари.Ишлаш қобилиятини текшириш. Қарорлар қабул қилиш графасини тузиш усули. Диагностик назорат. элементлар бўйича текшириш усули. Узатиш тизимларига техник хизмат кўрсатиш. Техник хизмат кўрсатиш усуллари. Техник хизмат кўрсатишни ташкил қилиш. Узатиш тизимларининг каналлари ва трактларини ўлчаш ва
созлаш. Узатиш тизими ускунасини таъмирлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |