Ўзбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технолгиялари университети малака ошириш факультети


АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН КУТУБХОНАЛАРНИНГ



Download 0,62 Mb.
bet14/27
Sana13.04.2022
Hajmi0,62 Mb.
#548378
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Axborot-resurs-markazlarida-axborotlashtirish

4 АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН КУТУБХОНАЛАРНИНГ
ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ
Дастурий таъминот автоматлаштирилган кутуб-хона тизимларининг жуда муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Дастурий таъминотсиз техникавий таъминот кераксиз темир уюмидан бошқа нарса эмас. Маълумотлар базасисиз электрон каталог яратиш ва керакли ахборотни қидиришнинг иложи йўқ.
Ихтиёрий автоматлаштирилган тизимнинг дастурий таъминоти умумий ва махсус дастурий таъминотларга бўлинади. Умумий дастурий таъминот деганда ҳисоблаш қурилмаси ва тизимнинг техник воситалари нормал ишлашини таъминловчи дастурлар тушунилади. У операцион тизимни ҳамда бирор-бир аниқ предмет соҳасининг масалаларини ечишга мўлжалланмаган бошқа умумий дастурий воситаларни ўз ичига олади. Операцион тизим - бу тизимдаги ҳисоблаш воситаларининг таркибий бўлакларини бошқариш, ҳисоблаш ишларининг навбатма-навбат бажарилишини режалаштириш, маълумотларни қайта ишлаш жараёнларини бошқариш ва назорат қилишни автоматлаштиришга, шунингдек дастур тузувчилар ишларини автоматлаштиришга мўлжалланган дастурлар мажмуидир.
Бу шундай дастурларки, улар ёрдамида директорияда маълумот қидириш, маълумот ёзиш, маълумотни қайта ишлаш, маълумотни босмага чиқариш. Интернетга кириш, "сичқонча" манипуляторини бошқариш, саралашнинг бир қатор умумий амалларини, алоқанинг телекоммуникацион каналлари бўйича маълумотларни киритиш ва чиқариш бўйича хизмат кўрсатиш ва бошқалар амалга оширилади.
Махсус дастурий таъминот - бу бирор предмет соҳаси билан боғлиқ аниқ амалий масалаларни автоматлаштириш учун мўлжалланган дастур ёки дастурлар мажмуидир. Автоматлаштирилган кутубхона тизимларида бу дастурлар - электрон каталогларни шакллантириш, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни жамлашнинг махсус дастурлари ва бошқалардир.
Умумий дастурий таъминот - бу ҳам махсус мақсадлардаги, ҳам умумий мақсадлардаги дастурларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш билан шуғулланувчи мутахассислар ўрганадиган предметдир. Қуйида биз кутубхона жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжадлавган махсус дастурий таъминотларга тўхталамиз. Агарда автоматлаштирилган кутубхона тизимига мураккаб техник дастурлар мажмуи сифатида қаралса, уни автоматлаштирилган иш жойлари мажмуаси тарзида тасаввур қилиш мумкин.
Автоматлаштарилган иш жойи (АИЖ) бу аниқ кутубхона жараёнлари (мисол учун, каталоглаш, фондни тўлдириш ва бошқалар) бажаришни автоматлаштириш учун мўлжалланган махсус дастур модуллари, ташкйлий техникавий ва ҳисоблаш техникаси воситаларининг керакли жамламасини ўз ичига олувчи техник дастурий комплексдир.
АИЖ аниқ мутахассисликка мўлжалланганлиги ва
унинг кўлланиш жойи билан ҳам характерланади. Маъ-
лумки, АИЖда махсус дастурий таъминот жуда мухим
ҳисобланади, чунки уларда техник таъминот ихтиёрий
бошқа автоматлаштирилган тизимларда ишлатиладиган-
лари билан бир хилдир.
Автоматлаштирилган кутубхона тизимлари ўз ичига
қуйидаги АИЖларини олади:
1.”Китобхон”нингАИЖ.
2. "Каталоглаштирувчи"нинг АИЖ.
3. “Китоб берувчи”нинг АИЖ.
4. Кутубхона фондини бутловчининг АИЖ.
5. "Маъмур"нинг АИЖ.
Баъзи автоматлаштирилган кутубхона тизимлари ўз ичига қўшимча АИЖларини олган бўлиши ёки аксинча юқорида келтирилганлардан бирортасини ўз ичига олма-ган бўлиши ҳам мумкин.
4.1 Автоматлаштирилган иш жойларнни яратиш тамойиллари:



  1. АИЖ - ходимнинг иш фаолиятини максимал
    даражада автоматлаштиришга, АИЖ жиҳозларини мукам-
    маллигига, фойдаланувчининг тайёргарлик даражасига,
    унинг ўзлаштириши ва мустақил ўқиб ўрганишига йўнал-
    тирилади;

  2. Касбий билимларни формаллаштириш, яъни
    АИЖ ёрдамида мустақил равишда, янги функцияларни
    автоматлаштириш ва тизим билан ишлаш жараёнида
    тўпланган тажрибалар асосида янги масалалар ечилади;

  3. АИЖ, аниқ бир соҳага тегишли, ахборотларга
    ишлов беришнинг умумий технологияси билан бирлаш-
    тирилган, ягона иш ва эксплуатация тартибига эга бўлган
    масалаларни ечишга мўлжалланади.

4.АИЖ модул тамойили асосида яратилади. Бу эса
ўз навбатида АИЖни ахборотларга ишлов берувчи
тизимнинг бошқа элементлар билан бевосита боғлани-
шини таъминлайди ҳамда АИЖ ўз фаолиятини тўхтатма-
ган қолда такомиллашиш ва имкониятларининг кенгайи-
шига шароит яратади.
5. АИЖда фаолият кўрсатувчини қулай меҳнат шароити билан таъминлаш ва унинг тизим билан мулоқот қилиши учун мувофиқ интерфейс яратилади.
Кутубхоналарнинг автоматлаштириш даражаси уларда автоматлаштирилган иш жойларини яратиш масаласининг қандай ҳал қилинганлиги билан боғлиқдир. Автоматлаштирилган иш жойлари, Интеграл автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимларининг (ИААКТ) асоси ҳисобланади. Қуйида ИААКТ таркибига киритилган автоматлаштирилган иш жойлари қисқача тавсифи билан танишамиз.
4.2 Китобхоннинг автоматлаштирилган иш жойи
Китобхоннинг АИЖ кутубхонадан фойдаланувчи-лар учун мўлжалланган бўлиб, унинг ёрдамида кутубхонанинг элекгрон каталогидан (ЭК) фойдаланиш, керакли ҳужжатларни қидириб топиш учун ЭК маълумотлар базаларида қидирувни бажариш, топилган ҳужжатлар-га буюртмалар бериш мумкин.
АИЖ локал тармоқ орқали ишлаганда, АИЖнинг ЭК маълумотлар базасидан бир вақтнинг ўзида бир неча киши фойдаланшш мумкин. Китобхонларга мўлжал-ланган АИЖи қуйидаги хусусиятларга эга:
•У махсус билимга эга бўлмаган китобхонларга мўлжалланган бўлиб, қўлай ва мувофиқ интерфейсга эга.
• Фойдаланувчилар тайёргарлик даражасининг турличалиги ҳисобга олинган, яъни бир хил натижага икки йўл билан эришиш мумкин: тажрибаси кам фойдаланувчилар, кетма-кет бажариладиган бир неча операциялар орқали, тажрибали фойдаланувчилар эса бир операциянинг ўзидаёқ мақсадга эришишлари мумкин.
•Библиографик тасвир барча асосий элементлари ва улар комбинациялари асосида ЭК маълумотлар базасида тезкорлик билан кидирувни таъминловчи воситаларининг мавжудлиги.

  • ЭКни ташкил этувчи бир неча маълумотлар базалари билан ишлаш имконияти.

  • Буюртмаларни шакллантириш ва ҳужжатларни беришда қоғозсиз технологиянинг мавжудлиги.



4.3 Kаталоглаштирувчининг автоматлаштирилган иш жойи


Каталоглаштирувчининг автоматлаштирилган иш жойи, ЭК маьлумотлар базасини шакллантирувчи кутуб-хона ходими бажарадиган барча функцияларни (маълумотлар базасини тўлдириш ва туғирлаш) автоматлаштирилган ҳодда бажаришга мўлжалланган. Бундан ташқари каталоглаштирувчида АИЖда, китобхонлар хақидаги, авторитет файллар, УДК/ББК учун ва алфавит-предметли кўрсаткичлар маълумотлар базаси шакллантирилади ва юритилади. АИЖ локаль тармоқ орқали ишлатилганда, бир пайтнинг ўзида бир маълумотлар базаси билан бир неча АИЖнинг ишлаши таъминланади.
ЭК маълумотлар базасини шакллантишришга мўлжал-
ланган каталоглаштирувчининг АИЖ қуйидаги хусусият-
ларга эга:

  • Библиографик тасвир UNIMARC ҳалқаро стандартига асосланган. Фойдаланувчининг талабига кўра библиографик тасвирга қўшимчалар қўшиш ёки соддалаштириш мумкин;

  • Турли типдаги библиографик ёзувларни киритишга мўлжалланган ишчи варақлар (экран формалари) мавжуд;

•Нашрларга автоматлаштирилган ҳолда лингвистик ишлов берувчи: тазимлаштириш, предметлаштириш, индекслаш каби технологаяларнинг мавжудлиги;
•Даврий нашрларни (журналлар) тасвирлашнинг ориганал технологияси келтирилган: бир томондан, нашрнинг барча сонлари кутубхонага келиб тушганлиги ҳақида маълумот берувчи, нашрнинг тўла йиғма тавсифи, иккинчи томондан, журналнинг алоҳида сони, ундаги мақолалар хақидаги маълумотлар мавжудлиги. :
• Маълумотлардан нусха олишнинг махсус техноло-
гияси: ўхшаш библиографик тавсиф киритилаётганда
мавжуд ёзувларни такрорламаслик имконияти (масалан,
кўп томли нашрларга ишлов бериш);
•Киритиш жараёнларини соддалаштириш ва хатоларни камайтиришга мўлжалланган бир қатор сервис воситаларининг, яъни маълумотномалар рўйхати, луғатлар, авторитет файллар, маълумотлар элеменгларини ажратиб туришга мўлжалланган махсус белгиларни киритиш заруратини бартараф қилувчи, ичма ич жойлашган ишчи варақалари мавжудлиги;
• Алоҳида олинган библиографик элементлар, библи-
ографик ёзув даражасида киритилаётган маълумотларнинг
формал-мантиқий назоратини олиб бориш тизимининг
мавжудлиги киритиш жараёнида хатоликларнинг сезилар-
ли даражада камайишини таъминлайди.
•Маълумотлар базасидаги мавжуд ёзувларни такрор киритишнинг олдини олувчи, яъни такрорий ёзувларни ҳосил қилмасликка мўлжалланган назорат қилувчи оригинал тизимнинг мавжудлиги;
• Маълумотларни экспорт-импорт қилишга мўлжал-
ланган коммуникатив форматларнинг мавжудлиги
(UNIMARC /USMARC/RUSMARC);
•Маълумотлар базасини таҳрир қилиш воситаларининг мавжудлиги;
•Библиографик ёзувларга, график маълумотларни, ҳужжатларнинг тўлиқ матнини ва бошқа ташқи объектларни боғлаш имкониятининг мавжудлиги;
•Библиографик тавсифнинг чиқувчи шаклларининг турли кўринишлари: жадваллар ва кўрсаткичлар, каталог карточкаларнинг тўлиқ комплексини автоматлаштирилган ҳолда олиш технологиясининг мавжудлиги;
• Ҳужжатларни (библиографик ёзувларни) қидириш-
га ва улардан нусха олиш ва таҳрир қилишга мўлжаллан-
ган, кенг спектордаги қидирув воситаларининг мавжуд-
лиги;

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish