Ўзбекистон халқаро ислом академияси



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/117
Sana18.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#455205
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117
Bog'liq
хрестоматия

1-боб. Умумий қоидалар 
1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик 
билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, 
уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, 
фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва ахлоқига қасд қилинишини олдини 


олиш мақсадида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 
розилик бериш амалга оширилади. 
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин 
ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан 
диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилишидан аввал розилик хати 
берилади. 
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, 
ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида 
тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, масжидлар, черковлар, 
синагогалар, монастирлар ва бошқалар), шунингдек диний ташкилотларнинг 
марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари диний 
ташкилотлар деб эътироф этилади. 
2-боб. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик 
бериш 
4. Қўмитага диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи ёки 
диний ташкилот тузиш ташаббускорлари (марказий бошқарув органи 
бўлмаган ҳолларда) розилик хати олиш учун мурожаат қилади. 
5. Қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
а) диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун: 
таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби ҳамда диний 
ташкилотларнинг марказий бошқарув органини тузиш ташаббускорлари 
бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон 
Республикаси фуқароси имзолаган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга 
мувофиқ ариза; 
диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар 
органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши 
баёни ва диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи уставининг 
нусхалари; 
диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-
иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот


диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур 
Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот; 
диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги 
ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда 
берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам 
тақдим қилинади) нусхалари; 
диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли 
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш 
вазирлиги
Давлат 
санитария-эпидемиология 
хизмати, 
Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг 
тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 
розилик хатининг нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхалари; 
б) диний таълим муассасалари учун: 
диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи раҳбари ҳамда 
диний таълим муассасаси тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга 
етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 
имзолаган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза; 
диний таълим муассасасини ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва 
раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган диний 
ташкилотларнинг марказий бошқарув органининг ваколатли раҳбар органи 
йиғилиши баёни ва диний таълим муассасаси уставининг нусхалари; 
диний таълим муассасаси таъсисчиси — диний ташкилотларнинг 
марказий бошқарув органи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва 
уставининг нусхалари; 
диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги 
мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот; 
диний таълим муассасаси раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги 
ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда 
берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат ҳам тақдим 
қилинади) нусхалари; 


диний таълим муассасасининг юридик (почта) манзили тўғрисида 
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси 
Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг 
тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 
розилик хати нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхалари; 
в) бошқа диний ташкилотлар учун: 
диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган 
юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзолаган 
мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза; 
диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар 
органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши 
баёни ва диний ташкилот уставининг нусхалари; 
диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-
иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот; 
диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур 
Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот; 
диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги 
ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда 
берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат ҳам тақдим 
қилинади) нусхаси; 
диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли 
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш 
вазирлиги, 
Давлат 
санитария-эпидемиология 
хизмати, 
Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг 
тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 
розилик хати нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхалари; 
диний ташкилот атрофидаги яқин диний ташкилотлар билан оралиқ 
масофа ҳақида аниқ маълумот; 


диний ташкилотнинг фаолият олиб бориши учун зарур бўлган 
молиявий манбалари ҳақида маълумотнома. 
6. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик 
бериш тўғрисидаги ҳужжатлар у берилган кундан эътиборан ўн беш кунлик 
муддатда кўриб чиқилади. 
7. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Қўмита томонидан ариза 
берувчиларга қуйидаги мазмундаги жавоб хатларидан бири юборилади: 
диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш 
тўғрисида; 
диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик беришни 
рад этиш тўғрисида. 
8. Қуйидаги ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш 
учун розилик бериш рад этилади: 
диний 
ташкилотнинг 
таъсис 
ҳужжатлари 
Ўзбекистон 
Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, 
мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг 
конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, 
миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, 
маънавияти ва ахлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлса; 
диний ташкилот устави қоидалари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Виждон 
эркинлиги 
ва 
диний 
ташкилотлар 
тўғрисида»ги Қонунига ёки бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлса; 
диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш 
учун ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда 
расмийлаштирилмаганда. 
9. Қўмитанинг диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 
розилик беришни рад этиш тўғрисидаги жавоб хати юзасидан белгиланган 
тартибда судга шикоят қилиниши мумкин. 
3-боб. Якуний қоида 


10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
 
 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish