Ўзбекистон Халқаро Ислом Академяси ҳузуридаги малака ошириш марказининг Наманган



Download 91,58 Kb.
bet4/6
Sana13.07.2022
Hajmi91,58 Kb.
#792907
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
temuriylkar davrida ilm fan

«Арифметика калити» ХV асрдаги математик билимлар қомуси (енсиклопедия) бўлиб, ўша давр математиклари томонидан арифметика, геометрия ва алгебра бўйича эгалланган, барча маълумотларни ўзида мужассам қилган. Шунингдек Ал-Коший ўз асарларида мустақил тадқиқотларининг баъзи натижаларини келтиради. Бу эса Улуғбек мактаби олимларининг назарий савияси жуда юқори бўлганлигини билдиради ва уларнинг ўрни ҳисоблаш математикаси соҳасида ҳам ўрта асрларда, Шарқда юқори болганлигини кўрсатади2.
Ал-Кошийнинг айлана узунлигини ҳисоблашга бағишланган «Айлана ҳақида рисола» асари ҳозир ҳам тақрибий ҳисоб бўйича дурдона асар ҳисобланади.
Самарқандлик иккинчи йирик олим Жамшид Коший аввалига Ҳиротда Шоҳрух саройида хизматда бўлиб, унга атаб «Зижи хаққоний дар такмили «Зижи элхоний» номли астрономик асарини битган эди... Қози Зоданинг маслаҳати билан Улуғбек 1416 йили Мавлоно Кошийнинг бевосита иштирокида Улуғбек расадхонаси режалаштирилди. Покистонлик олим Аббос Ризвий айтганидек, «Кошийнинг астрономия ва астрономик асбобларни, қадимги ва яқин ўтмишдаги астрономлар, айниқса, Мароға ва Шероз расадхоналари астрономлари ишларининг яхши билганлиги уни нодир бир шахсга айлантирганди».
Жамшид Коший жуда қимматли бир ҳужжатни - ХV аср 20-нчи йиллари бошида Кошонга, ўз отасига ёзган мактубини қолдирган. Бу мактубда у Улуғбекнинг нодир ақлий заковатига юксак баҳо беради.2
Улуғбек «Зиж»ининг муқаддимасида номи эслатилган самарқандлик учинчи йирик олим Аловуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи (1402 йилда туғилган) эди. Кейинчалик у Мовароуннаҳрнинг йирик олимларидан бири бўлиб шаклланди ва Шарқ билан Ғарб фанини туташтирувчи бир ҳалқа бурчини ҳам адо этди.
1460-йилларининг бошида Али Қушчи Самарқандни тарк этади ва аввалига Хуросонга, сўнг Кермонга, Табризга кўчади, 1473 йил бошида Усмонли туркларнинг янги пойтахти Истамбулга кўчади ва 1474 йилнинг декабрида шу эрда вафот этади.
Али Қушчи Истамбулга келиши биланоқ Аё София масжидида мадраса ташкил қилиб, унга олимларни тўплайди ва математика, астрономия соҳасида тадқиқотлар олиб боради. Шундай қилиб, у шу мамлакатда тадқиқотларга биринчи бўлиб асос солган.
Мирзо Улуғбек «Зиж»дан ташқари унинг қаламига яна уч асар мансуб: «Бир даражанинг синусини аниқлаш ҳақида рисола», рисоланинг Берлин ва Қоҳирада иккита нусхаси борлиги аниқланди.3 4 «Рисолаи Улуғбек» деб номланган яна бир математик рисоласи Ҳиндистонда Алигарҳ университети кутубхонасида сақланади.
Улуғбек яқин вақтларгача фан тарихида фақат астроном ва математик сифатида маълум эди., ҳолбуки ўрта аср муаллифлари уни классик араб ва форс адабиётининг нозик тарафларидан хабардор, мусиқа ва тарихни билувчи сифатида таърифлар эдилар. Таниқли олим Б.А.Аҳмедов биринчи бўлиб Улуғбек мўғул давлатига оид «Тарихи арбаъ улус»5 номли тарихий асар ёзганлигини аниқлади ва уни нашрга тайёрлади. Асарнинг биргина, тўлиқ бўлмаган нусхаси Лондонда собиқ Британия Музейида сақланади.6
Улуғбекнинг бутун дунё миқёсида унга шуҳрат келтирган асосий асари «Зижи Улуғбек», «Зижи султоний» ва «Зижи жадиди Курагоний» номлари билан маълум. Улуғбек «Зиж»и ўрта аср астрономияси ва математикасига доир ёзма манбаълар ичида энг кўп сонда сақланганларидандир: 108 нусха. Улуғбек асари ислом дунёсида ниҳоятда машҳур бўлган эди.
Улуғбек «Зижи»нинг астрономия тарихи учун аҳамияти беқиёс ва бебаҳодир. Сайёралар, Қуёш ва Ой ҳаракатлари борасида юлдузлар жадвали ва қўлланилган математик усулларига кўра ўрта асрларда ёзилган астрономик асарларнинг энг мукаммали бўлиб, Улуғбек «Зиж»и энг аввало мусулмон мамлакатларида астрономиянинг ривожланишига улкан таъсир кўрсатди.
Улуғбек «Зижи»га ёзилган энг яхши мукаммал шарҳ Низомиддин Абдулали ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн Биржандий томонидан 1523 йили ёзилган «Шарҳи Зижи Улуғбек»дир.
ХVI асрнинг иккинчи ярми ва ХVII-ХVIII асрларда қатор мусулмон олимлари Улуғбек «Зиж»ини шарҳлаш, қайта ишлаш ва таржима билан шуғулландилар: суриялик олим Тақииддин аш-Шомий (1526-1585), мисрлик олим Абдулқодир ал-Мануфий аш-Шофиъий (ХVI аср), Ҳиндистонда император Акбар (1556-1605) саройида ишлаган эронлик олим Шоҳ Фатҳуллоҳ Шерозий, ХVII асрнинг иккинчи ярмида Ҳусайн Касъа номли астроном, мисрлик олим Ризвон ар - Раззоқ ал-Мисрийлар ижодида «Зижи Кўрагоний» муҳим ўрин тутди7 8.
Ва ниҳоят ҳинд олими ва давлат арбоби Савой Жай Сингх (1689-1743) Ҳиндистоннинг Бобурий султони Муҳаммадшоҳнинг (1719-1748) фармони билан Улуғбек расадхонаси ҳолатларини ўрганиб, Деҳли, Банорас, Жайпурда, расадхоналар қурди. Кейин у ҳомийлик қилган султонга бағишлаб «Зижи Муҳаммадшоҳий»ни ёзди.
Улуғбек номи эвропада ва умуман ғарб дунёсида буюк бобоси Амир Темурнинг шуҳрати туфайли анча тез маълум бўлди. Темурнинг Боязид устидан зафари ҳақидаги хабар ХV аср бошидаёқ эвропада яшин тезлигидек тарқалган эди. Чунки 1402 йилги Анқара яқинидаги жангда испан элчилари Паё ва эрнан иштирок этиб, бу ҳақда тезда Испанияга хабар этказган эдилар. Испания орқали эса бутун Ғарбий эвропа бу оламшумул тарихий воқеа ҳақида хабардор бўлган эди. 1582 йили Клавихо «Кундаликлари»нинг Севилияда нашр этилиши ва 1607 йили Парижда «Буюк Темурланг тарихи»нинг нашр этилиши ривожланиб келаётган эвропанинг маданий ҳаётида муҳим аҳамият касб этди. Шунинг учун инглиз астрономи Жон Гривс (1602-1652) томонидан 1642 йили лотин тилида энг биринчи асарнинг ҳатто номидаёқ Улуғбек «буюк Темурлангнинг набираси» деб эслатилади. 1665 йили яна бир инглиз олими - Томас Ҳайд (1636-1703) Жон Гривс билан алоқасиз равишда Улуғбек «Зижи»даги юлдузлар жадвалини форс ва лотин тилларида нашр этди.
1690 йили Полшада Гданск шаҳрида Ян Гевелий (1611-1687) «Продромус астрономия» асарини нашр этди. Бу асарда у Улуғбек жадвалини Птолемей, Тихо Браге, Риччиоли ва ўзининг жадваллари билан солиштирди. 1767 йили инглиз олими Г.Шарп, 1803 йили Фр. Бейли (1774-1844) Т.Ҳайд томонидан тайёрланган Улуғбек юлдузлар жадвалининг учинчи анча мукаммаллаштирилган нусхасини чоп этдилар.
Франсуз шарқшуноси Л.А.Седиё (1808-1876) «Зиж» астрономик жадвалларининг бир қисмини нашр этди. Унинг ўзи 1847-1853 йилларда «Зиж» тўрттала китобининг назарий-кириш қисмларини, биринчи китоб муқаддимасини изоҳлари билан франсуз тилида босмадан чиқарди.
Америкалик тадқиқотчи э.Б.Нобл 1917 йили 27 қўлёзма асосида Улуғбек юлдузлар жадвали танқидий матнини босиб чиқарди. Ва ниҳоят, 1927 йили К.Шой «Зиж»нинг тригонометрик жадвалларини нашр этди9.
Улуғбек каталогининг бир қисми 1648 йилида Оксфордда нашр этилди. Шундай қилиб, Улуғбек зижи ниҳоясига этказилгандан кейин икки юз йил ўтгач, эвропада илк бор маълум бўлди. Каталогдаги юлдузлар сонини ва каталог тузилган вақтини кўрган эвропалик астрономларнинг қанчалик ҳайратда қолганлигини тасаввур этиш мумкин. Улуғбекнинг бу каталоги астраномия тарихидаги «Ал-Можистий»да нашр этилган Гиппаркос каталогидан кейинги биринчи мустақил каталог эди.
Улуғбек мактабининг илмий асарларида математиканинг ясси ва сферик тригонометрия ва, айниқса, такрибий ҳисоблаш усуллари йўналишлари тараққий топди. Масалан, бир градус синусининг 13-хонагача бўлган аниқ қиймати ҳисобланганлигини кўрсатиш мумкин. Бунинг асосида осмон жисмлари координатларини бир тизимдан иккинчи бир тизимга ўтказишда қўлланиладиган тригонометрик жадваллар тузилди. Самарқанд астрономлари фойдаланган ўнли каср эвропада ХVII асрдагина қайтадан кашф этилди.
Бу эса «Зиж»нинг бутун дунё фани тарихидаги роли улкан эканлигидан гувоҳлик беради. Бир неча аср давомида уни изоҳладилар, тадқиқ қилдилар ва уни тушунишга ҳаракат қилдилар. ХVII асрда ва то ХVIII аср ўрталаригача деярли бутун эвропа ўз фанининг даражаси ва аниқлигини унга солиштириб кўриб билди. Улуғбек «Зижи» ўрта асрлардаги астрономиянинггина эмас, балки математиканинг энг юқори чўққиси эди. Улуғбек қўллаган математик услуб, формулалар ва қоидаларнинг юксак даражада аниқ эканлиги бундан гувоҳлик беради.

А.Темур ва темурийлар даврида илм -фан тараққиёти.


Амир Темур ўз мамлакатининг илму - урфон, маданият ва санъат аҳлига хорижий эллардан кўплаб ҳунар-касб аҳлларини, меъмору наққошларини, олиму фозилларини олдириб келиб, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериб, уларнинг билими, тажрибаси ва истеъдодини ишга солиб, ҳайратомуз улуғвор бунёдкорлик ва ижодкорлик ишларини рўёбга чиқарди. Бу даврда бунёд этилган бетакрор меъморий обидалар, осори-атиқалар, юксак санъат асарлари, илмий-маданий мерос намуналари бунга ёрқин далил бўла олади. Амир Темур салоҳиятининг ажойиб ифодаси бўлган «Тузукот»да соҳибқироннинг илм-фан, маърифат аҳлига ҳар доим алоҳида эътибор берганлиги ва ҳар бир муҳим ишни амалга оширишда уларга қатъиян суянганлиги қайта-қайта таъкидлаб ўтилган. Амир Темур даврида яшаб ижод қилган алломалардан Жалолиддин Туроншоҳ (вафоти 1385), Баҳовуддин Нақшбанд (вафоти 1389), Хожа Ҳофиз Шерозий (вафоти 1389), Хожа Камол Хўжандий (вафоти 1391), Алломаи Тафтазоний (вафоти 1392) ва бошқаларни эслаш кифоядир.
Мовароуннаҳрда, хусусан, Самарқандда илм - фан ва санъатнинг тараққиётида Улуғбек ва унинг атрофида йиғилган олимларнинг ўрни ва ҳиссаси ниҳоятда буюкдир. Улуғбек фармони билан бунёд этилган Самарқанд, Бухоро, Ғиждувон шаҳарлардаги мадрасаларда Қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ (дин ва шариат қонун - қоидалари), риёзиёт (математика), ҳандаса (геометрия), жўғрофия (география), илму аруз (поетика), араб тили каби дунёвий илмлар ҳам ўқитилди. Ҳатто, Бухоро мадрасасининг дарвозасига: «Билим олиш ҳар бир мусулмон аёлу эркакнинг бурчидир», деган калима ёзиб қўйилган.
Амир Темур даврида Ўрта Осиёда майдонга келган буюк сивилизатсия буюк тарихий шахсларни-файласуф ва донишмандларни, шоир ва санъаткорларни, меъмор ва соҳиби ҳунарларни этишдирдиким, улар ўз навбатида жаҳон маданий тараққиётини бойитишга ҳисса қўшганлар. Шунинг учун ҳам Амир Темур шахси унинг сиёсий, ижтимоий фаолияти, фалсафий қарашлари қарийб беш юз йилдан зиёд жаҳон олимларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Ўрта Осиё тарихининг бу ёрқин ва ҳайратомуз саҳифаларини ўрганиш, уни барчанинг маънавий мулкига айлантириш ҳозирги куннинг ҳам муҳим вазифаси бўлиб қолмоқда.
Соҳибқирон Амир Темур даврида Ўрта Осиёнинг мустақил бир давлат остига бирлаштирилиши, мамлакат ичида тинчлик ўрнатилиши шубҳасиз мамлакатнинг иқтисодий ва маданий тараққиётига улкан таъсир кўрсатди. Бу даврда илм-фан, адабиёт ва санъат, ҳунармандлик ва меъморчилик равнақ топди. Соҳибқирон мамлакат ва унинг пойтахти Самарқанднинг ободонлигига катта эътибор берди. Бунинг учун Мовароуннаҳрнинг ҳамма жойларидан, яқин ва Ўрта Шарқ ўлкаларидан, тобе мамлакатлардан жуда кўп фан ва санъат аҳлларини, истеъдодли соҳиби ҳунарларни, меъмор ва мусаwирларни пойтахтга тўплади.
1404-1406 йилларда Самарқандда бўлган Испания элчиси Гонзалес де Клавихо бу ҳақда ўз кундаликларида Самарқанднинг бениҳоя ободонлигини, аҳолиси беқиёс кўп ва гавжумлигини, Самарқандда эрли халқдан ташқари христианлар, йинонлар, эронийлар, турклар ва араблар каби турли қавм ва турли мазхабдаги кишилар истиқомат қилишини, Темур томонидан турли мамлакатлардан юз мингга яқин олимлар, ҳунармандлар, меъморлар, санъаткорлар Самарқандга олдириб келтирилганини батафсил ҳикоя қилади.10 Булар ҳаммаси Туркистон ва Шарқ халқлари маданияти ва санъатини бир-бирига яқинлашувига олиб келган. Бу фикрни Али Яздий ҳам тасдиқлайди.
Амир Темур ғояси бўйича, яқин ва Ўрта Шарқдан тўпланган илм-фан намоёндалари, соҳиби ҳунарлар, йирик санъаткорлар ҳисобига Мовароуннаҳр халқларининг ижоди янада юксалиши, Самарқанд эса, Ўрта ва Яқин Шарқ ижодий кучларининг марказига айланиши-булар ҳаммаси илм-фан, маданият ва санъатда янги йўналишларни вмжудга келтириши керак эди. Темур илм-фан ва санъат намояндаларини ўз ҳимоясига олади. Маълум шароитлар яратади, уларнинг тирикчилиги, ижодий фаолиятлари давлат ҳисобига олинади. Темур тузукларида бу тадбирлар ўз ифодасини топган: «...ўнинчи тоифа ҳунар-санъат эгаларидир, уларнинг давлатхонага келтириб, ўрдадан ўринлар билгиладим»1, дейилади. Бу ҳақиқат эди. Темур давлати саъйи ҳаракатлари туфайли ХИВ аср ўрталари ХВ асрда Самарқандда астрономия, тиббиёт, риёзиёт, фалсафа, тарих каби фанлар, меъморчилик, адабиёт, санъат, хаттотлик ва мусиқа санъати гуркираб ўсади, кўп олимлар, санъаткорлар этишиб чиқади.
Ҳуросон ва Мовароуннаҳрнинг ўрта асрдаги тарихида ХВ аср ғоят мураккаб ва зиддиятли даврлардандир. Шунга қарамасдан темурийлар давлати жаҳонга ажойиб давлат арбобларию илм ва маданиятнинг буюк сиймоларини этказиб берди. Икки шаҳар-Самарқанд ва Ҳирот-ўзига оҳанрабодек илм аҳли, шоир, тарихчи, мусиқачи ҳамда мусаwирларни жалб қилар эди. Бу шаҳарлар ҳукмдорлари саройларида Қозизода Румий, Али Қушчи номи билан машҳур бўлган Аловуддин Ибн Муҳаммад, Зиёуддин Жамшид каби илми нужум намоёндалари, Мирзо Улуғбек билан бирга, «Зижи жадиди Кўрагоний» устида ишлаганлар, Ҳофизи Абру, Абдураззоқ Самарқандийлар Шоҳруҳ ва Улуғбек даврлари тарихини битганлар, кўплаб наққош ва миниатюрачи мусаввирлар нафис ва гўзал асарлар яратганлар. Улар орасида Камолиддин Беҳзод ҳам бор эди. Буюк Алишер Навоий ўзининг «Мажолис ун-нафоис» номли тазкирасида ўзидан бирмунча аввал яшаган ва ўзига замондош бўлган беш юзта шоир ҳамда олимлар ҳақида маълумотлар берадики, улар ўз фаолиятлари билан ҳар иккала пойтахт маданий ҳаёти равнақини белгилаб берган эдилар.
Илмий изланишлар, мадрасаларда фалсафий мубоҳасалар олиб бораётган алломалар, адабий анжуманлар, нафис мажлисларда қасида ва ғазаллар ўқиётган шоирлар ичида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бу олам низў ва фитналарга тўла, кимдир босқинчилик қилди, мамлакатдан ва аҳолидан нимадур ола кетди» 11,- деганлари хусусида фикр юритганлар озмиди?
Ўз даврининг илғор давлат арбоби - Навоий давлатманд шахс ҳам бўлиб, у ўз тасарруфидаги бойликлари ва маблағининг кўп қисмини фақир-муҳтожлар эҳтиёжига, кўплаб жамоат иншоотлари ва бинолари қурилишига сарф қилган. У давлатни бошқаришда адолатга таянишни маслаҳат берган ва буюк сўз санъаткори сифатида бизга улкан адабий мерос қолдирган. Унинг «Хамса»си таркибидаги «Ҳайрат ул- аброр» достони, «Маҳбуб ул-қулуб» номли насрий - фалсафий, дидактик асари ва, айниқса, «Садди Искандарий»лар шулар жумласидандир.
Тарихий манбаларнинг кўрсатишича, бу даврда Самарқанд ва Ҳиротда Атоий, Саккокий, Лутфий, Ҳайдар Хоразмий, Яқиний, Амирий, Жавҳарий, Мавлоно Толиъ, Бисотий каби шоирлар турк ва форс тилларида ижод қилганлар. Шарқ классик адабиёти таржималарига ҳам эътибор берилган. Бадиий ижоднинг ғазал, рубоий, туюқ каби турлари ривож топган.
Бу даврда тасвирий санъат-миниатюра санъати ва монументал рассомликда ҳам кўтарилиш юз берган. Бир талай миниатюра асарлари майдонга келган. Бизгача этиб келган тасвирий санъат ёдгорликлари Самарқанд, Ҳирот ва Бухорода бу санъатнинг ўзига хос услублари шакллангани, ҳаётни ҳаққоний тасвирлаш томон ривожланиб борганини кўрсатади.
Бу даврда Пир Аҳмад Ғиёсиддин ва Хўжа Абдулҳай Султон Увайс, усто Шамсиддин, Дўст Муҳаммад, Жонгир Бурхоний, Мансур, Шоҳ Музаффар, Мавлоно Шахобиддин Абдулло, Мавлоно Заҳириддин Азҳор, Пирсаид Аҳмад Табризий, Бобонаққош каби жуда кўп мусаввирлар ижод қилганлар.
Самарқанднинг Боғи Шамолидаги Соҳибқирон қурдирган сарой расмларини чизган Мирсаид Аҳмаднинг тенги йўқ мусаввир бўлганини айтиб, унинг санъатидан ҳатто Шарқнинг буюк рассоми Моний ҳам уялар эди, деб ёзадилар. Заҳириддин Бобур эса Дилкушо боғи саройидаги расмларда Темурнинг Ҳиндистон сафари тасвирланганини ҳикоя қилади}
ХIVсрнинг иккинчи ярми ва ХVаср бошидаги гавжум ҳаёт Самарқандда мусиқа, рақс ва томоша санъатининг жонланишига олиб келгани турли ёзма манбаларда ва миниатюраларда ўз аксини топган.
Темурийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд, Ҳирот ва бошқа шаҳарларда халқ сайиллари ва томошалар оммавий тус олгани ва уларда кенг омма қатнашгани ҳақида Шарафитдин Али Яздий, Ибн Арабшоҳ, Клавихо каби ўша даврнинг машҳур муаррихлари қимматли маълумотлар берадилар. Клавихо Самарқандда ўтган шундай сайил ва томошаларнинг гувоҳи бўлган: улар яшаган чодир бениҳоя қимматбаҳо шоҳидан ясалиб, унда тўрт оёқли олтин стол қўйилган, ҳар бир столга шароб қўйилган олтин кўзачалар ҳам қўйилган, зумрад ва қимматбаҳо тошлар билл зийитлиги, кўзачаларнинг туб томоут эса ёқутдау Исмаугау.
Клавихонинг 1404 йилда Темур саройида актёрлар томонидан ўйналган ва шахсан ўзи томоша қилган томоша ҳақидаги маълумоти ҳам ўша замон саҳна санъатининг бадиий камолот даражасини аниқлаб олишимизда фавқулодда аҳамиятга эга12 13.
Тарихдан маълумки, Ғарб ва Шарқ давлатчилигида нотиқлик санъати ҳар вақт сиёсий ва ижтимоий аҳамият касб этган. Темур ва темурийлар давлатида ҳам нотиқлик санъати-сўз санъатига жиддий эътибор берилган. Самарқанд ва Ҳиротда нотиқлик мактаблари бўлиб, уларда Мавлоно эршод, Қози Хиший, Иброҳим Балхий, Ҳотам асал устозлик қилганлар.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур ҳам тенги йўқ нотиқ болган. Ибн-Арабшоҳ Темурнинг нотиқлигига катта баҳо берган. Барбара Брей эса ўзининг «Ибн Холдун» сарлавҳали мақоласида Темур нутқ сўзлаганда «...қарасМат cътҳ١ йcниқ, cхcзт йcқтудт, жарангдcрдтр» деб коАс٠у, ЖАонгА турли ҳудудларда 30 дан ортиқ муҳим кенгаш ва қурултойлар ўтказган 14.
Бундай мажлисларда давлат арбоблари, қўмондонлар, олим ва фузалолар, санъат ва адабиёт аҳллари қатнашганлар.
Шоҳруҳ Мирзо, Улуғбек, Заҳириддин Бобур ҳам Шарқ нотиқ лигининг машҳур намоёндаларидан бўлганлар.
Мовароуннаҳр маданияти, илм-фани, айниқса, Улуғбек замонида яна юксак чўққиларга кўтарилди. XV асрнинг йигирманчи йилларидаёқ Улуғбек Мовароуннаҳр, Ўрта ва Яқин Шарқда буюк олим ва маданият ҳомийси сифатида танилди. Натижада илм-фан билан бир қаторда адабиёт, хаттотлик, мусаввирлик, мусиқа ва рақс санъати яна тараққий топиб, Самарқанд нафис санъат марказига айланди.
Улуғбек шеърият ва санъат билан ҳам қизиқар, мушоираларда қатнашар, санъат ва адабиёт тараққиётига, унинг намояндаларига кўмаклашар эди. Алишер Навоий «Мажолисун-нафоис»да, Улуғбек адибларнинг ҳомийсигина эмас, шеъриятнинг қадрига этувчи эди, ўзи ҳам шеър ёзар эди, деб кўрсатган.1 Машҳур мусиқа олими ҳофиз Дарвиш Али Чангийнинг қаламига мансуб «Тухфат ус сурур»да айтилишича, Улуғбек Мирзонинг ўзи ҳам мусиқа олимларидан саналган.
Улуғбек замонида «Боғи майдон»да «чхил устун», «чинни хона» каби гўзал қасрлар қўрилиб, унда илмий мунозаралардан сўнг мушоиралар бўлиб, мамлакатнинг турли томонларидан келган созанда, ҳофизлар ўз санъатларини намойиш қилар эканлар. Тарихий манбаларда зикр қилинишича, бу давр санъаткорлари сафида яллачи аёллар ва раққосалар ҳам кам бўлмаган. Бу фикрни Улуғбек даврини ўрганган машҳур олим В.В.Бартолд ҳам тасдиқлайди.15 16
Мирзо Улуғбек вафотидан сўнг Хуросон, Шарқий ва Шимолий эрон ҳудудида Темурийларнинг сўнги йирик давлати ҳукмронлик қила бошлаган эди. Пойтахти Ҳирот шаҳри бўлган бу давлат бошида султон Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий турдилар. Бу даврда Ҳирот Ўрта Шарқнинг катта ва обод маданий марказларидан бири бўлиб, унга жуда кўп фан, адабиёт, санъат аҳллари тўпланган ва беқиёс истеъдодлар этишиб чиққан эди. Бу давр адабиёти равнақида Сайфий, Сафойий, Хўжандий, Аҳмадий, Муҳаммад Солиҳ, Восифий, Хондамир, каби юзлаб сўз усталари адолат, вафо, садоқат, мурувват ва соф муҳаббат ҳақида куйладилар. Бу оқим ва кўтарилиш ҳаммадан аввал Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро ижоди ва фаолиятлари билан боғлиқ бўлган. Улар маърифий давлат яратишдаги Амир Темур анъаналарини давом этдириш билан бир қаторда, ўзларининг бутун онгли ҳаётларини, ижод ва тафаккурларини илм-фан, адабиёт ва санъат тараққиётига бағишладилар. Навоий бутун Мовароуннаҳр, Хуросон, Хоразмда санъат ва адабиёт ҳомийси бўлиб танилди ва уни янги тараққиёт поғонасига олиб чиқди. Навоийнинг мана шу фаолиятини Бобур қуйидагича таърифлайди: «Аҳли фазл ва аҳли ҳунарга Алишербекча мураббий ва муқаввий маълум эмаски, ҳаргиз пайдо бўлмиш бодгай»17.
Ҳирот тасвирий санъати ўша давр ҳаётини ҳаққоний тасвирлаш билан равнақ топган. ХV-ХVI асрларда Ҳиротда тасвирий санъатнинг улуғ намояндалари Беҳзод, Мироқ наққош, Қосим Али, Маҳмуд Музаххиб, Хўжа Муҳаммад наққош ва шоҳ Музаффар каби истеъдодли мусаввирлар ижод қилганлар. Ҳиротда Беҳзод ўз мактабини ташкил қилдиким, бу кейинги асрлар тасвирий санъатнинг юксак чўққиларга кўтарилишига олиб келди.
Ҳирот рассомлари ижодида мавзу ва мазмуннинг ранг-баранглигини кўриш мумкин. Улар ичида театр, мусиқа, рақс санъати акс этдирилган суратлар ҳам кам эмас. Бу эса Ҳиротда мусиқа, рақс, театр санъати кенг тараққий топгани ва сонсиз - саноқсиз устозлар ижод қилганларидан дарак беради. Дарҳақиқат, манбаларнинг кўрсатишича, бу вақтда Ҳиротда кўплаб мусиқа рисолалари, мусиқа тарихи ва назариясига оид асарлар майдонга келган.
Ҳирот мусиқа маданияти ҳақида Бобур маълумотлари ҳам катта қимматга эга. Унинг ёзишича, донғи чиққан устодлар Қулмуҳаммад, Абдулло Марваридий, Ҳусайн Ўдий, Дарвеш бек, Юсуф Ўғлоқий (қубиз), Ғулом
Шодий, Шайхи Нойи, Шайх Кули (ғижжак)лар Навоийнинг хомийлиги орқасида ўз санъатлари билан шуҳрат топганлар, жуда кўп нақш ва пешровлар яратганлар.
Бобур 1506-1507 йилда Ҳиротда бўлганида «Боғи Сафид»даги Абулқосим Бобур томонидан қурилган «тарабхона»да берилган базмда созандалардан Хўжа ҳофиз Миржон Самарқандийлар қатнашганини ёзади.2
Профессор А.Фитрат ҳам ХIV-ХV асрларда Мовароуннаҳр ва Ҳиротда ижод қилган машҳур созандалардан «ишрат» исмли чолғуни чаладиган устод Абулқосим ва Ҳусайн Бойқаронинг мусиқий муаллими, андижонлик Мавлоно Юсуф Бадийи, танбурда бир тор ортдирган Маҳмуд Шайбоний, Абдуқодир Марғилоний, Хабибуллайи Чангий, Муҳаррамий Чангий, Али шунқор, Мехтар Шамситдин ноғорачи, Мехтар Имом ноғорачи, Алижон каби ўша замон мусиқий усталарининг номини санаб ўтган.1
Бобур маълумотига кўра, Ҳиротнинг машҳур раққосларидан Саид Бадрнинг ўзи кашф этган «Ҳиротий» номли ўйини шуҳрат топган. Техрон музейида сақланаётган бир миниатюрада Ҳусайн Бойқаро саройидаги базмлардан бир лавҳа берилган. Унда саройнинг бир залида ўн икки раққоса давра айланиб завқ ва жилва билан рақс ижро этмоқдалар, қўллари жуда нозик учмоқда, майда қадам ташлаб, бармоқ учида ўйнамоқдалар. Раққосларнинг кийимлари махсус тикилган, бир хилда гўзал. Саройнинг икинчи қаватидан жой олган созандалар ўйинга жўр бўлмоқда. Ҳирот рақс санъатини тасвирловчи бундай миниатюралар жуда кўп.
Ҳиротда ҳам халқ сайиллари, томошалар муттасил ўтиб турган.
Абдураззоқ Самарқандий 1412 йилда Ҳиротга Хитой элчилари келиши Шоҳруҳ Мирзо томонидан ташкил қилинган сайил ҳақида батафсил маълумот берган.
Навоий ўша замоннинг машҳур қизиқларидан Ғиёсидин, Абдулла Девона, Хўжа Деҳдор кабилаларни тилга олади.
Ҳирот қизиқларидан яна бирини Бобур Мирзо ҳам эслаб ўтади. «Чинор боғининг этагига солинган суратхонанинг шарқи-жануб сари ёнида кичикроқ оқ уй қурилиб эди. Гоҳи унда оТтурур эрдим, анда мажлис бўлди, сўнгра Ғиёс масхара келди, неча қатла мажлисдан қутоиба тариқа буюрилдиким, ихрож қилдилар. Охир шалойи бўлиб, масхаралиқ била мажлисға йўл топди».
Шундай қилиб, ХIV асрнинг иккинчи ярми ва ХV асрда Темур ва темурийлар давлати даврида маданият, илм-фан, меъморчилик билан бир қаторда, ўзбек халқи санъатининг ҳамма турлари равнақ топди. Унинг намояндалари ўз юксак ижодлари билан жаҳон маданияти ва санъати хазинасига катта ҳисса қўшдилар.

Амир Темур ва темурийлар даврида бадиий адабиёт равнақи


Амир Темур ва темурийлар даври маданиятининг тоТақонли мазмуни, манзараси ва кўлами ўша замонда ҳар тарафлама гуркираб равнақ топган бадиий тафаккур самараси - бадиий адабиётда яққол намоён бўлди. Негаки Ватанимиз тарихининг мана шу чинакам Уйғониш даврида о،зларининг серқирра, сержил ва ижоди билан юксак инсонпарварлик, умумбашарий ғояларни тараннум этган кўплаб забардаст адибу шоирлар, даҳо ижодкорлар этишиб чиқдилар. Энг муҳими шундаки, бу даврда бадиий тафаккурда анъанавий байроқдор бўлиб келган форс - тожик адабиёти билан ёнма - ён туркий - ўзбек адабиёти ҳам ривожланиб, унинг намояндалари сафи кўпайиб борди. Таржима адабиёт вужудга келди. Бадиий адабиётнинг ўсиши билан узвий боғланган ҳолда адабиётшунослик ҳам тараққий этди, нодир асарлар яратилди18.





Download 91,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish