Збекистон миллий университети


КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ § 1.1. Информатика фанининг предмети ва ривожланиш тарихи



Download 1,98 Mb.
bet3/56
Sana23.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#694633
TuriПрограмма
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
inf va dast-oquv-qollanma

КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

§ 1.1. Информатика фанининг предмети ва ривожланиш тарихи.




Информация, ахборот ёки маълумот каби тушунчалар бизга кундалик ҳаётимизда таниш бўлишига қарамасдан, информация тушунчасининг қатъий таърифи мавжуд эмас. Бирор ўрганилаётган жонли ёки жонсиз объект тўғрисидаги йиғилган оғзаки, ёзма (матн, жадвал, расм-чизма, схема) ёки бошқа турли кўринишдаги маълумотлар (ахборотлар) ёки берилган тўпламни, биз одатда информация деб қабул қиламиз. XX аср ўрталарига келиб, бу тушунча кенг маънода тушиниладиган «Информация» сўзига айланди. Информация сўзи билан, планеталар бўйлаб жўнатиладиган сигналлардан тортиб, то ўсимлик ва ҳайвонот олами ва ҳаттоки, инсон организмининг энг кичик тузилмалари ─ генларида сақланадиган маълумотлар ҳам ифодаланади. Лекин, ҳар қандай маълумотлар тўплами объект тўғрисида аниқ маълумот бермайди ва шу билан биргаликда йиғилган маълумотни таҳлил қилиш учун махсус усуллар ва техник қурилмалар зарур бўлиши ҳам мумкин.
Информация бу бизни ўраб турган моддий оламнинг объектлари, воқеа-ҳодисалари, жараёнлар ва уларнинг ўзаро таъсири, ривожланиши ва ҳаказолар ҳақидаги маълумотлар тўпламининг инсон томонидан, унинг сезиш органлари ёки ёрдамчи техник воситалар ёрдамида англаниши, ўрганилиши натижасида ҳосил бўлган хулоса ва маълумотлардир. Информация одатда узлуксиз (аналог) ва рақамли (дискрет) кўринишларда бўлади. Узлуксиз информацияга мисол сифатида одам товушини, мусиқа асарини, рақамли сигналга эса, 0 ва 1 сонлар комбинациялари орқали ифодаланган узлукли маълумотларни келтириш мумкин.
Информатика ─ бу французча Informatique сўзи бўлиб, Information (Информация) ва Avtomatique (Автоматика) сўзларидан ташкил топган ва информация йиғишни, қайта ишлашни, узатишни, компьютер ёки бошқа техник воситалар ёрдамида автоматик тарзда амалга оширишни ўрганишга бағишланган фандир. Бу фан Ғарбий Европа давлатлари ва Америкада «Соmрuter Science», МДҲ ва Шарқий Европа давлатларида эса «Информатика» номи билан юритилади. Бу ўринда электрон ҳисоблаш машиналари жуда катта ҳажмдаги информацияни қайта ишлашга имкон берадиган самарали қуролдир.
Иккинчи муҳим тушинчаси «Информацион технологиялар» тушунчасидир. Одатда, «технология» сўзи моддий ишлаб чиқариш соҳасига нисбатан ишлатилиб, бирор материални қайта ишлаш ёки предметни тайёрлаш жараёнининг махсус техник усулларини ифодалаш мақсадида ишлатилади. Информацион технологияларда қайта ишлаш учун «хомашё» сифатида «информация» қаралади ва у компьютер-программа ва қўшимча техник воситалар ёрдамида автоматик тарзда қайта ишланади.
Ҳозирги кунга келиб, «Информацион технологиялар» информатика фанининг ажралмас бир қисми бўлиб, у инсон фаолиятининг турли соҳаларида учрайдиган информацияларни, аппарат-программа воситалари ва усуллари ёрдамида қайта ишлаш каби вазифаларни бажаришга мўлжалланган. Бу таърифдан кўриниб турибдики, информатика ва информацион технологиялар тушунчалари бир-бирига жуда яқин.
Информацион технологияларнинг асосий аппарат воситаси электрон ҳисоблаш машинасидир. Дунё бозорида мавжуд турли-туман ЭҲМ парклари орасида IВМ (International Business Machine Corporation) компьютерлари етакчи ўрин тутади.
Ҳисоблаш техникасининг ривожланиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, унинг қуйидаги бир неча муҳим даврларни ўз ичига олишини кўриш мумкин:

  • ибтидоий ҳисоблаш воситалари ва ҳисоб чўтлар даври;

  • механик машиналар даври;

  • электро-механик машиналар даври;

  • электрон ҳисоблаш машиналари даври.

Механик машиналаргача бўлган давр. Ҳисоблаш ишларининг тарихи одамзод пайдо бўлишидан бошланади. Ер юзидаги энг биринчи ҳисоблаш воситаси сифатида ибтидоий одамлар томонидан қўл бармоқлари фойдаланилган .
Қўл ва оёқ бармоқлари ибтидоий "ҳисоблаш воситаси" вазифасининг ўтаган. Бинобарин, ўша қадим замонлардаёқ ҳисоблашнинг энг биринчи ва энг оддий усули-бармоқ ҳисоби пайдо бўлган. У қадимий қабилаларда ҳисобни 20 гача олиб боришни таъминлаган. Ҳисоблашнинг бу усулида бир қўл бармоқлари "беш" ни, икки қўл бармоқлари "ўн" ни, қўл ва оёқ бармоқлари биргаликда "йигирма" ни билдирган.
Дастлабки ва энг содда сунъий ҳисоб асбобларидан бири биркадир. Бирка 10 ёки 12 та таёқчадан иборат бўлиб, таёқчалар турли-туман шакллар билан ўйилган. Кишилар бирка ёрдамида подадаги моллар сонини, йиғиб олинган ҳосил миқдорини, қарз ва ҳоказоларни ҳисоблашган.
Ҳисоблаш ишларининг мураккаблашуви эса янги ҳисоблаш асбоблари ва усулларини излашни тақозо этарди. Ана шундай эҳтиёж туфайли вужудга келган ва кўринишидан хозирги чўтни эслатувчи абак асбоби ҳисоблаш ишларини бирмунча осонлаштирди. Дастлабки ҳисоб асбобларидан яна бири рақамлар ёзилган бир қанча таёқчалардан иборат бўлиб, шотландиялик математик Жон Непер номи билан аталган. Непер таёқчалари ёрдамида қўшиш, айириш ва кўпайтириш амаллари бажарилган. Кейинроқ бу асбоб анча такомиллаштирилади ва ниҳоят логарифмик чизғич яратилишига асос бўлди.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish